1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Учинчи одамга озор берманг

07:31 / 29.01.2019 8067 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлис-давраларда икки киши бир-бирининг қулоғига шивирлаб, пинҳона гаплашмайди, мажлис аҳлининг баъзилари билиб, бошқалари билмайдиган тилда сўзлашилмайди. Икки киши бир-бирига сир айтса, уларнинг ўртасига кириб, гапига қулоқ солинмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ : أَنَّ رَسُولَ اللهِ وَسَلَّمَ عَلَيهِ اللهُ صَلَّى قَالَ: إِذَا كَانُوا ثَلَاثَةً، فَلَا يَتَنَاجَى اثْنَانِ دُونَ الثَّالِثِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб, пичирлашмайди», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Учинчи кишидан яшириб, унга эшиттирмаслик мақсадида гапирилган гапдан ўша кишининг кўнглига озор етади. Шайтон васваса қилиб, унинг хаёлига турли бўлмағур фикрларни солади. Натижада мўмин кишига озор етади, мўминга озор бериш эса ҳаромдир.

 

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир мусулмон касал биродарини кўргани борса, жаннат мевалари ичида давоми...

1901 07:48 / 05.08.2024
. .Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

3645 15:00 / 20.02.2022
. . . Сохр алҒомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Умматимга саҳарини баракали қилгин, давоми...

2371 06:48 / 27.11.2024
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2415 10:54 / 20.08.2023
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021