1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (12-қисм)

05:00 / 16.02.2017 7021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (12-қисм)

ИЛМ ЎРГАНИШ – ФАРЗ

 

Ассалому алайкум, менинг суюкли дўмбоқчаларим!

Бугундан бошлаб машғулотларимизда сизларга мусулмон болаларнинг бурчлари, ахлоқ-одоблари ҳақидаги сабоқларни ўргатаман. Қани, чўккалаб яхшилаб жойлашиб олинглар, дарсимизни бошладик.

Бугун илм олиш зарурлиги ҳақида гаплашамиз. Пайғамбар алайҳиссалом «Илм олиш – ҳар бир мусулмон эркак-аёлга фарз (мажбурий)» деганлар. Яна у зот «Ҳатто Хитойда бўлса ҳам бориб илм ўрганиб келинглар» деб насиҳат қилганлар. Чунки илм излаш, эгаллаш – Ислом динининг энг асосий талаби, Аллоҳ таоло бандаларига буюрган иш. Қуръони каримнинг Ҳазрати Пайғамбаримизга тушган биринчи ояти «Ўқи» деб бошланган эди. Қуръони каримда «Илм» сўзи турли ҳолларда 765 жойда такрорланиб келади. Пайғамбар алайҳиссалом урушда асир тушган одамга озод бўлиш учун 10 та мусулмонга ўқиш, ёзишни ўргатишни шарт қилиб қўйганлар. Ана шуларнинг ўзиёқ динимизда илм олишга жудаям кўп аҳамият берилганини билдириб турибди.

Бизнинг юртимизда аввалда ҳам ҳозирда ҳам илм тарқатиш, ўрганишга катта эътибор берилган. Имом Бухорий, Замахшарий, Термизий, Насафий, Қаффол Шоший, Ибн Сино, Беруний, Фаробий, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Улуғбек, Навоий каби улуғ олим боболарингизнинг илм соҳасидаги ишларини бутун дунё тан олган.

Ислом динимиз илм олиш деганда ҳам дунёвий, ҳам диний илм олишни назарда тутади. Бунинг маъносини соддароқ қилиб тушунтириб берадиган бўлсам, сизлар мактабда ўқийдиган математика, физика, кимё, жуғрофия, тарих каби фанларни ўрганиш ҳам илм. Яна Қуръони карим сураларини ва маъносини, Пайғамбаримизнинг гапларини ва ишларини (бу «Ҳадис» дейилади) ўрганиш ҳам илм. Шунингдек, ибодат қилиш усулларини, мусулмонликнинг тартиб-қоидаларини ўргатадиган «фиқҳ»ни ўрганиш ҳам илм. Демак, чин мусулмон одам ҳамма илмларни ўрганиши керак экан. Масалан Улуғбек бобонгиз фалакиёт фанини ҳам диннинг асосларини ҳам бирдай мукаммал билганлар. Ибн Сино бобонгиз эса табобат илми билан ҳам диний илмлар билан ҳам баравар шуғулланганлар. Навоий бобонгиз эса жуда кўп ғазал-достонлар билан бирга Пайғамбарлар тарихига, Аллоҳни танишга доир китоблар ёзганлар. Яқинда тўйлари ўтказилган Имом Бухорий бобонгиз эса сизнинг ёшингизда, яъни олти ёшга кирганларида Қуръони каримни тўла ёд олганлар. Ўн бир ёшларида устозларининг хатосини тузатганлар. Ўн тўрт ёшларида Пайғамбар алайҳиссаломнинг 70 минг ҳадисларини ёддан айтиб берганлар.

Илм олиш яхши-ю, аммо унга амал қилиш ҳам керак. Амал дегани, ўша олган илмингизни бошқаларга ўргатиш дегани. Яна уни қўллаб, одамларга фойда келтириш дегани. Яна ана шу илм орқали Аллоҳни таниш дегани. Чунки катта олим боболарингиздан Имом Ғаззолий шундай деганлар:

«Юз йил илм ўрганиб, мингта китобни ўқисанг-у амал қилмасанг, Аллоҳнинг раҳматига умидвор бўлишга ҳаққинг йўқ». Яъни у илминг фойдасиз, Аллоҳдан ҳеч қандай мукофот кутма, деяптилар.

Илм олса-ю, аммо Аллоҳга бўйсунмаса, Унинг айтганларини бажариб, ибодатлар қилмаса, бундай одамнинг илми ҳам фойдасиз. Чунки юқорида айтилганидай, динимиз талабига кўра илм ўрганишдан мақсад Аллоҳ таолони яхшироқ таниш, унга кўпроқ бўйсунишдир.

Менинг шириндан-шакар болажонларим! Илм олишнинг фойдаси ҳақида айтган гапларимни яхшилаб миянгизга жойлаб олдингизми? Чунки илм олишни Аллоҳ буюрган. Аллоҳнинг буйруқларини биз – мусулмонлар ҳеч сўзсиз бажаришимиз керак. Аллоҳ илм олишни бекорга буюрмаган. Чунки илмсиз кишилар жоҳил, нодон бўлиб қолишади. Бундай одамларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Уларни Аллоҳ таоло ҳам яхши кўрмайди. Шунинг учун илм ўрганишга астойдил киришинг! Устозларнинг айтган гапларини яхшилаб эшитиб, эслаб қолишга ҳаракат қилинг!

Илм кони бўлган китобни севинг! Кўп китоб ўқинг! Ҳозир дўкон ва бозорларда диний китоблар ҳам сотиляпти. Дадаларингиз, акаларингиздан ўшандай китоблардан келтириб беришини илтимос қилинг!

Келишдикми, дўмбоқчаларим?!

 

O’N IKKINCHI SABOQ

ILM O’RGANISH – FARZ

 

Assalomu alaykum, mening suyukli do’mboqchalarim!

Bugundan boshlab mashg’ulotlarimizda sizlarga musulmon bolalarning burchlari, axloq-odoblari haqidagi saboqlarni o’rgataman. Qani, cho’kkalab yaxshilab joylashib olinglar, darsimizni boshladik.

Bugun ilm olish zarurligi haqida gaplashamiz. Payg’ambar alayhissalom «Ihn olish – har bir musulmon erkak-ayolga farz (majburiy)» deganlar. Yana u zot «Hatto Xitoyda bo’lsa ham borib ilm o’rganib kelinglar» deb nasihat qilganlar. Chunki ilm izlash, egallash – Islom dinining eng asosiy talabi, Alloh taolo bandalariga buyurgan ish. Qur’oni karimning Hazrati Payg’ambarimizga tushgan birinchi oyati «0”qi» deb boshlangan edi. Qur’oni karimda «Ilm» so’zi turii hollarda 765 joyda takrorlanib keladi. Payg’ambar alayhissalom urushda asir tushgan odamga ozod bo’lish uchun 10 ta musulmonga o’qish, yozishni o’rgatishni shart qilib qo’yganlar. Ana shularning o’ziyoq dinimizda ilm olishga judayam ko’p ahamiyat berilganini bildirib turibdi.

Bizning yurtimizda avvalda ham, hozirda ham ilm tarqatish, o’rganishga katta e’tibor berilgan. Imom Buxoriy, Zamaxshariy, Termiziy, Nasafiy, Qaffol Shoshiy, Ibn Sino, Beruniy, Farobiy, al-Xorazmiy, al-Farg’oniy, Ulug’bek, Navoiy kabi ulug’ olim bobolaringizning ilm sohasidagi ishlarini butun dunyo tan olgan.

Islom dinimiz ilm olish deganda ham dunyoviy, ham diniy ilm olishni nazarda tutadi. Buning ma’nosini soddaroq qilib tushuntirib beradigan bo’lsam, sizlar maktabda o’qiydigan matematika, fizika, kimyo, jug’rofiya, tarix kabi fanlarni o’rganish ham ilm. Yana Qur’oni karim suralarini va ma’nosini, Payg’ambarimizning gaplarini va ishlarini (bu «Hadis» deyiladi) o’rganish ham ilm. Shuningdek, ibodat qilish usullarini, musulmonlikning tartib-qoidalarini o’rgatadigan «fiqh»ni o’rganish ham ilm. Demak, chin musulmon odam hamma ilmlarni o’rganishi kerak ekan. Masalan, Ulug’bek bobongiz falakiyot fanini ham, dinning asoslarini ham birday mukammal bilganlar. Ibn Sino bobongiz esa tabobat ilmi bilan ham, diniy ilmlar bilan ham baravar shug’ullanganlar. Navoiy bobongiz esa juda ko’p g’azal-dostonlar bilan birga Payg’ambarlar tarixiga, Allohni tanishga doir kitoblar yozganlar. Yaqinda to’ylari o’tkazilgan Imom Buxoriy bobongiz esa sizning yoshingizda, ya’ni olti yoshga kirganlarida Qur’oni karimni to’la yod olganlar. O’n bir yoshlarida ustozlarining xatosini tuzatganlar. O’n to’rt yoshlarida Payg’ambar alayhissalomning 70 ming hadislarini yoddan aytib berganlar.

Ilm olish yaxshiyu, ammo unga amal qilish ham kerak. Amal degani o’sha olgan ilmingizni boshqalarga o’rgatish degani. Yana uni qo’llab, odamlarga foyda keltirish degani. Yana ana shu ilm orqali Allohni tanish degani. Chunki katta olim bobolaringizdan Imom G’azzoliy shunday deganlar:

«Yuz yil ilm o’rganib, mingta kitobni o’qisangu amal qilmasang Allohning rahmatiga umidvor bo’lishga haqqing yo’q». Ya’ni u ilming foydasiz, Allohdan hech qanday mukofot kutma, deyaptilar.

Ilm olsayu, ammo Allohga bo’ysunmasa, Uning aytganlarini bajarib, ibodatlar qilmasa, bunday odamning ilmi ham foydasiz. Chunki yuqorida aytilganiday, dinimiz talabiga ko’ra ilm o’rganishdan maqsad Alloh taoloni yaxshiroq tanish, unga ko’proq bo’ysunishdir.

Mening shirindan-shakar bolajonlarim! Ilm olishning foydasi haqida aytgan gaplarimni yaxshilab miyangizga joylab oldingizmi? Chunki ilm olishni Alloh buyurgan. Allohning buyruqlarini biz – musulmonlar hech so’zsiz bajarishimiz kerak. Alloh ilm olishni bekorga buyurmagan. Chunki ilmsiz kishilar johil, nodon bo’lib qolishadi. Bunday odamlarni hech kim hurmat qilmaydi. Ularni Alloh taolo ham yaxshi ko’rmaydi. Shuning uchun ilm o’rganishga astoydil kirishing! Ustozlarning aytgan gaplarini yaxshilab eshitib eslab qolishga harakat qiling!

Ilm koni bo’lgan kitobni seving! Ko’p kitob o’qing! Hozir do’kon va bozorlarda diniy kitoblar ham sotilyapti. Dadalaringiz, akalaringizdan o’shanday kitoblardan keltirib berishni iltimos qiling!

Kelishdikmi, do’mboqchalarim?!


Ahmad MUHAMMAD


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда ривожланиш, ўсиш, илдамлаш юқори тезликда ортиб бормоқда. Фантехника асриrdquo деб ном олган 21 аср ҳақиқатдан улкан ривожланиш асри бўлмоқда. Бу давоми...

4432 23:11 / 19.02.2018
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз. Билганларингиз ҳам тўлиқ айтиб бера давоми...

4648 05:00 / 15.02.2017
1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга давоми...

4512 18:31 / 15.02.2018
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳнинг Каломи сифатида инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи китобдир. Шундай экан фарзандларни комил инсон бўлиб вояга давоми...

3131 05:00 / 15.02.2017