1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Кўзгу. (Болалар учун)

00:00 / 16.02.2017 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадим замонда бир юртда бир вазир давлат амалдорлари билан бозорни айланиб юрган эди. Шунда у озодликдан маҳрум бўлган кишилар- асирлар сотиладиган бозордан ўтиб қолди. Вазир асирларга яқинлашиб уларни яқиндан туриб кўрмоқчи бўлди. Шунда бир катта ёшдаги асир вазирга қараб шундай деди: «Ҳой жаноб, саллангизда доғ бор экан».  


Шунда вазир салласини ечиб қаради: асир тўғри айтган экан. Бу унинг бир неча соатдан бери барчанинг кўз ўнгида шундай аҳволда юрганидан дарак берарди. Вазир қаттиқ хижолат бўлди ва ўз одамларига чуқур қайғу билан қараб уларга шундай деди: Шу аҳволда юрганимда салламдаги доғни кўриб бирортанг ҳам гапирмабсан, мана шу бечора асир менинг чин дўстим экан. Лекин мен унинг чин дўстлигини сезмабман. Мен бу дўстимнинг қул қилиб сотилишига асло рози эмасман. Аммо мен уни сизларга дўст сифатида сотиб олиб уни Аллоҳ йўлида озод қилмоқчиман.

Бу буйруқни эсдан чиқармасликлари учун вазир ўз одамларини устига Расулуллоҳ С.А.В. айтган ушбу ҳадиси шариф ёзилган бир лавҳани тайёрлатиб келишлари учун юборди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Мўмин(қалбида иймони бор инсон) мўминнинг кўзгусидир. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёз кунларидан бирида болалар дарё бўйида ўйнашарди. Уларнинг орасида Жаъфар деган бола ҳам бор эди. Болалар уни золим деб аташарди. Чунки у ҳайвонларга озор берар давоми...

3302 00:00 / 16.02.2017
Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. давоми...

6409 00:00 / 06.03.2017
Зокир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқлари ёқтиришмайди. Чунки у улар билан доимо жанжаллашиб тортишиб юради. Куз кунларининг бирида болалар кўл яқинига йиғилишди. давоми...

3246 00:00 / 16.02.2017
Ёшлик одобларидан бири ёши улуғларни эҳтиром қилиш ва уларнинг тажрибасидан фойдаланишдир. Ёшлар ўзидан катта ёшдаги ҳар бир кишини, хусусан, қари ёшдаги отахон давоми...

3848 00:00 / 06.03.2017
Аудиолар

232102 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150612 09:35 / 11.08.2021