1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақт қиличдир...

20:30 / 24.01.2019 3293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ибн Қаййум «Жавабул кафий лиман саъала ан даваиш шафий» китобида қуйидагиларни айтган: «Фикрларнинг энг олийси, энг буюги ва энг манфаатлиси Аллоҳ ва охират учун бўлганидир. Аллоҳ учун фикрлашнинг бир қанча навлари бор... бешинчи нав: вақтнинг вожиби ва вазифаси ҳақида фикрлаш ҳамда бутун диққат-эътиборини унга қаратишдир. Буни билган киши ўз вақтини ғанимат билиши аниқ. Чунки у вақтни зое қилган бўлади. Зеро, барча манфаатлар вақтдан келиб чиқади. Кимки вақтни зое қилса, ҳеч қачон унинг жойини тўлдира олмайди!».

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мен сўфийлар билан бирга юриб, улардан икки сўзни ифода қилдим:

1. Вақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади.

2. Нафсингни агар ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади».

Инсоннинг вақти аслида унинг умри бўлиб, доимий неъматдаги абадий ҳаётининг ёки аламли азобдаги танг ҳаётининг асосидир. У булутлардан ҳам тезроқ ўтиб кетади. Кимники вақти Аллоҳ учун ва Аллоҳ зикри билан ўтган бўлса, ўша вақт унинг ҳаёти ва умридир. Ундан бошқа нарса билан ўтган вақт эса, агарчи узундан-узоқ яшаган бўлса ҳам, унинг ҳақиқий ҳаёти ҳисобланмайди. Чунки у ҳайвонлар каби яшабди. Зеро, киши ўз вақтини ғафлат, шаҳват ва ботил орзулар билан ўтказганидан кўра, уйқу ва бекорчиликда ўтказгани яхшироқ бўлиб қолади.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Сув Аллоҳ таолонинг бутун борлиққа, хусусан, инсон зотига инъом этган энг улуғ неъматларидан биридир. Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ давоми...

2932 07:10 / 16.08.2019
Юртимиздан ҳаж ва умра сафарига отланганлар одат бўйича аввал Мадинаи мунавварага бориб, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак давоми...

4045 15:04 / 01.03.2019
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд давоми...

3480 18:44 / 15.09.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳаётлари тарихи, шаклу шамойиллари ва ахлоқодоблари асрлар оша инсониятни ўзига жалб қилиб келди. У зот давоми...

2900 19:05 / 19.11.2019