1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Лавҳул Маҳфуздаги битик

12:50 / 21.01.2019 4996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш Лавҳул Маҳфузга бўлган. Эллик минг йил қанча эканлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлган. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳнинг илмига чегара йўқ бўлганидан кейин У Зотнинг ҳамма нарсани билишида шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг Олий Зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлигидир. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади .Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг .Ағоний, китобини кўчиришни буюргандим. У давоми...

2066 08:00 / 20.02.2021
Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда ўнта каромат бордир. Улар1. Маликул Жаббор ndash давоми...

3247 17:00 / 16.12.2021
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда Ризқни ким яратади ва уни махлуқотларга ким етказади Мўмин давоми...

9369 12:10 / 24.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиЭй инсонлар Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом га иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни давоми...

1913 12:30 / 02.05.2020
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021