1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги икки илм масканини кўздан кечирди

14:04 / 11.01.2019 3091 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади.

Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади.

– Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди.

Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис  илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта вазифаларни қўйган.

Президентимиз мактабда ўқитиш услубларини такомиллаштириш, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги .Термиз, халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида Афғонистон расмийларининг Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси давоми...

1320 13:30 / 14.05.2025
АҚШ Конгрессида рўмол кийган аёл mdash Илхан Омар америкалик мусулмонлар ҳукумат лавозимларини эгаллаши ва президентликка номзодини қўйиши кераклиги ҳақида давоми...

2600 15:53 / 25.02.2021
Бугун, 27 май куни, Вақф хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 200 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Бухоро шаҳридаги Нур давоми...

1437 23:15 / 27.05.2023
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати раҳбари давоми...

3348 19:05 / 05.01.2022