1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг катта аслий неъмат

13:45 / 07.01.2019 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Неъматларнинг асллари ҳам беҳисоб ва кўп. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларга иймон тақозосига кўра амал қилишдир.

Шунингдек, саломатлик ва офият неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, қалб ва аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир.

Илм ҳам неъматларнинг асл туридан бўлиб, жуда катта неъмат ҳисобланади. Жамият тараққиёти, дунёвий ва ухровий бахт-саодат барчаси унга боғлиқдир. Илм қандай бўлмасин, улкан неъматдир. Илм ҳосил қилиш неъмат, ундан фойдаланиш неъмат, у билан фойда етказиш неъмат, уни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш неъмат, инсонлар ўртасида уни ёйиш неъмат ва шу кабиларнинг барчаси неъматдир. Неъматларнинг аслларига мисоллар жуда кўп бўлса ҳам вақтнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда сўзимни мухтасар қиламан.

Аслий неъматлар ичида энг улуғи ва энг қимматлиси вақтдир. 

Вақт ҳаётнинг умри, инсоннинг борлиқ майдони, унинг даври, боқийлиги, фойда бериши ва фойдаланишининг саҳнасидир. Қуръони карим аслий неъматлар ичида вақт неъматининг улуғлигига, бошқасидан кўра қадри юксак эканига ишора қилган. Вақтнинг қиймати, қадрининг баландлиги ва таъсирининг бениҳоя катта эканига далолат қилувчи бир қанча оятлар келган.

Вақт неъматини билдирувчи оятлардан намуналар

Шу ўринда вақт неъматини билдирувчи оятларнинг баъзиларини келтириб ўтаман:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган ва анҳорларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган Зотдир. У қуёш ва ойни муттасил ҳаракатлантириб, сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шунингдек, сизга кеча ила кундузни ҳам беминнат хизматкор қилиб қўйди. Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир» (Иброҳим сураси, 32–33–34-оятлар).

Ҳа, Аллоҳ таоло кўплаб улуғ неъматлар ичида кеча ва кундуз неъматини ҳам берган. Бу иккиси эса, биз сўз юритаётган вақтдир. Ушбу улкан олам ибтидодан интиҳога қадар вақт суратида ўтиб бораверади. Аллоҳ таоло бу улуғ неъматни бошқа бир оятда қуйидагича таъкидлайди:

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

«У Зот сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни беминнат хизматкор қилиб қўйди. Юлдузлар Унинг амри ила беминнат хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор» (Наҳл сураси, 12-оят).

Аллоҳ таоло оят сўнггида ақл юритувчиларга мазкур неъматларда улкан белги-аломатлар борлигига ишора қилган.


Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
6 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги айрим нохолис манбаларда Вақфrdquo фонди фаолияти ҳақида асоссиз гапсўзлар тарқатилди.Хабарларда Рамазон ҳайити куни тушган давоми...

3512 15:01 / 08.06.2019
Молик ибн Миғвал айтади .Рабиъ ибн Абу Рошид бир темирчининг ишхонасида эди. Бир киши унга .Эй Абу Абдуллоҳ, масжидга кирганингда биродарларинг билан ўтирардинг. давоми...

2065 08:35 / 11.11.2019
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон давоми...

4018 09:10 / 28.08.2019
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши давоми...

5591 17:10 / 04.01.2019