1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гувоҳликни беркитманг!

05:40 / 31.12.2018 2655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёлғон гувоҳлик кишиларнинг бекорга ўлиб кетиши, жабру жафо тортиши, ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлиши каби кўпгина ёмонликларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Ислом ёлғон гувоҳлик беришни дунёдаги энг катта гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш билан тенглаштирган.

Шу билан бирга, гувоҳлик беришнинг масъулияти катта экан, деб ундан қочишга уринмаслик лозимдир. Гувоҳлик бериши матлуб шахснинг бу ишни адо эти-ши унинг инсоний ва исломий бурчи ҳисобланади. Ўзи шоҳид бўлатуриб, гувоҳлик беришдан қочиш эса гуноҳ саналади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ

«Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни ўта билувчидир» (283-оят).

Демак, гувоҳликни беркитмасдан, зарур вақтда адо этиш Аллоҳ таолонинг мусулмонларга амри экан. Чунки бу кўп нарсаларга, жумладан, ёмонликни қайтариш, унга қарши курашиш, адолат ўрнатиш ва уни ҳимоя қилишга боғлиқдир. Ислом дини таълимотларига кўра, ҳар бир мусулмон ёмонликка қарши турмоғи ва адолат учун курашмоғи зарур. Шунинг учун бошқа ижтимоий масъулиятлар қатори, гувоҳлик беришни ҳам ҳар бир мусулмон Аллоҳ, Ислом дини, миллати ва жамияти олдидаги бурчи деб англамоғи лозим. Гувоҳликни адо этишдан қочиш эса аввал айтганимиздек, катта гуноҳ ҳисобланади.

Шуни айтиш керакки, одамларни ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қиладиганларни инсон деб аташ жуда ҳам қийин. Қолаверса, бундайлар албатта Аллоҳнинг ҳам, бандаларининг ҳам ғазабига учрайди. Уларнинг одамларнинг қаҳрига учрашларини кўпчилик кўриб-билиб турибди. Бундайларга қарши жамоатчиликнинг қаҳри шу даражага етганки, яқин шарқ давлатларидан бирида шундай жаллодлардан бири йўл ҳодисаси сабабли ҳалок бўлганида ҳеч ким унга қарамаган ва жаллоднинг танаси сасиб, ҳайвонларга ем бўлган. Бундайларнинг албатта Аллоҳнинг қаҳрига учрашида ҳеч шубҳа йўқ.

Ёлғон гувоҳлик бериш учун турли баҳона-сабаблар ахтармаслик керак. Ақли-ҳуши жойида бўлган инсон бир оз қийналиб бўлса ҳам ҳақиқат учун курашиши зарурдир. Бу борада уламолар такрор-такрор айтадиган собит исломий қоида бор: «Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилиш йўқ».

Ёлғон гувоҳлик бериш қанчалик катта маъсият эканлигини билдик. Демак, бу дунёдаги вақтинчалик қийинчиликлардан қочиб, охиратнинг абадий ва шиддатли азобларига ўзини гирифтор қилмаслик керак.

Иккинчидан, ёлғон гувоҳлик бериш ҳақида келган оят ва ҳадисларда мажбур бўлганларнинг узрларини қабул қилишга ишора ҳам йўқ. Шунингдек, Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдириш каби гуноҳларни «Фалончи буйруқ берган эди», деб амалга ошираверилмайди. Ёки буйруқни бажаргани учун гуноҳи кечирилади деган гап ҳам йўқ.

Аллоҳ таоло барчамизни бундай ноқулай ҳолатлардан Ўзи сақласин! Доимо Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бандалардан қилсин! Омин!

«Ёлғон» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим .Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин, деб дуо қилардилар.Қизлари давоми...

3911 06:50 / 30.03.2021
Абу Саъиддан ривоят қилинади Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкинсочинликда эди. Бир куни ўйинкулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. давоми...

4063 02:00 / 15.12.2018
Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадирБиринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истакхоҳишларидан тийилишдир.Иккинчи даража хосларнинг давоми...

4561 15:00 / 17.04.2020
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдиларЙигит .Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши давоми...

12365 14:00 / 07.05.2022
Аудиолар

232091 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150601 09:35 / 11.08.2021