1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Соатни тўғрилаб оладиган вақт келди

19:10 / 24.12.2018 4838 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини бажаряпти, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу асарлар қанча кишиларнинг қалбига ислом маърифатини олиб кириб, ўша қалбларда иймон нури порлаб туришига сабаб бўлмоқда. Кўп сонли ватандошларимиз ва хорижликларнинг холис эътирофлари ҳам буни тасдиқлайди. Ана шундай эътирофлардан бирини Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий сайтида эълон қилинган «Соатни тўғрилаб оладиган вақт келди» номли мақолада ҳам кўриш мумкин.

Мақола бугун одамларимиз томонидан севиб ўқилаётган ва катта тиражларда нашр этилаётган ҳазратимизнинг  “Ислом тарихи” асарига ўзига хос муносабат десак ҳам бўлади.

Бугун динимиз тарихини чуқур билишимиз, воқеликни англаб, идрок этиб яшашимиз лозим.

Мустабид замонда бизни “тўкилиб” кетишдан сақлаган, мустақиллик йилларида қўлга киритган муваффақиятларимизга замин яратган мўътабар динимиздир. Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев она Ватан ва келажак авлод тақдири, тинчлик-омонлик ҳам, орзу-ҳавас билан ёниб яшаш ҳам, юрт ободлиги ва тараққиёт ҳам муқаддас динимизга бўлган муносабатимизга бевосита боғлиқ эканини таъкидлаб, ҳар биримизни унинг софлигини асрашга ундади. Бизнинг олдимизга қўйилган талаб — жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш. Ҳурматли домлаларимиз маърузарида намоз ўқиётганда қўлни қандай тутиш ёки соқолни неча сантиметр ўстириш ҳақида эмас, динимизнинг моҳияти ҳақида муфассалроқ панду насиҳат қилса, исломнинг маърифат ва эзгулик дини эканини очиб берса, айни муддао бўларди. Бу жуда чуқур маънога эга. Агар биз Ўзбекистон “демографик портлаш”га мойил эканини, яқин 50 йил ичида аҳолиси 60-70 миллионга етишини, қолаверса, халқимиз табиатан яхшиликка, қуриш-яратишга ўч бўлиб, шундан куч олишини, ёмонликдан ҳазар қилиб, уруш-қирғин олдида намозшомгулдай сўлиб қолишини инобатга олсак, бу ҳаёт-мамот масаласи экани кундай равшан бўлади. Бу ҳар бир мўмин-мусулмон исломнинг инсонпарвар дин эканлигини юракдан англамоғи зарур, дегани.

Нега? Биласиз, аҳолимизнинг асосий қисми – ёшлар, ўсмирлар ва болалар. Демак, ҳар биримиз тарбиячи, муаллим бўлишимиз, болаларимизга тўғри йўл кўрсата олишимиз лозим. Дунё ҳаёти остин-устин бўлиб, манфаатлар тўқнашуви ҳал қилувчи паллага кирган бугунги кунда йўлимизни кесиб чиққан ҳар қандай мухолиф билан баҳсга киришиб, ҳақликни жойида қарор топтиришимиз керак. Зеро, ҳақиқат қуёш нуридай ўткирки, у жаҳолатни тилка-пора этиб ташлайди.

Шуни фахр билан айтиш керакки, мўътабар ислом дини нозил бўлишидан аввал ҳам, яъни азал-азалдан халқимиз табиати исломий бўлган. Қуръони Каримда ундалган сифатлар – тинчликпарварлик, яхшилик, меҳр-оқибат, ҳиммат ва саховат, ота-она ва аёл зотини ардоқлаб яшаш унинг қонида бор. Ота-боболаримиз Ватанни жонидан ортиқ кўрмаса, бу мўътабар замин ҳам, бу халқ ҳам аллақачон оёқости бўлиб, йўқ бўлиб кетарди. Жамол Камол ёзган-ку: “Аввал Ватан, кейин жон”, деб...

Бугун бизда исломий адабиётлар етарлича топилади. Биргина Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг неча жилдлик китоблари нашр этилди. Фарзандларимиз нега шуларни ўқимасдан, қаёқдаги худобезорнинг қутқусига учиб, адашиб-улоқиб юради. Бунга ҳам ўзимиз айбдор. Замон шиддатини, ўғил-қизларимиз, келажак олдидаги бурчни ҳис этиш йўқ.

  Соатни тўғрилаб оладиган вақт келди. Қаранг, араб мамлакатларида, кўҳна қитъада нималар бўляпти? Нега? Нима учун? Буни ким тушунтириб бера олади? Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, динимиз тарихини чуқур билишимиз, воқеликни англаб, идрок этиб яшашимиз лозим. Болаларимизни ҳам шу йўлга бошлаш вақти келди. Биринчидан, боланг боғчадан келиб, “сволоч” деб турса, ундан нима кутиш мумкин? Калта юбка, тор шим кийиб олиб эрталабдан кечгача интернет титкилаб ўтирадиган, оғзидан боди кириб шоди чиқадиган боғча опалардан болалар нима ўрганади...

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади. Мустақил бўлганимизга 30 йилга яқин вақт бўлаётир. Хўш, бугун бизда талим-тарбия бўйича миллий методика ишлаб чиқилдими?!. Шунинг учун боғчанинг катта гуруҳларида саломлашиш, одоб-ахлоқ бўйича мухтасар сабоқ берилиши лозим. Мактабларда, лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларида динлар тарихи ва фалсафасига доир таълим берилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бу шунинг учун керакки, ислом тинчлик ва маърифат, покизалик ва яхшилик, ҳиммат ва меҳр-оқибат дини. Шуни англаб, шу руҳда тарбия кўрган ёш эртага адашмайди, ҳақ йўлдан озмайди.

Ислом тарихи – эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш тарихи. Буни билган ёш ўзининг позициясини аниқлаштириб олади. Заминга мустаҳкам оёқ қўйиб, ёруғ тилаклар билан яшайди.



Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ва Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага падари бузрукворлари Мухтор Алий ҳожи отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор давоми...

1202 00:06 / 13 май
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2100 10:25 / 26.04.2022
Tashkent City ҳудудидаги .Орифжон, жоме масжиди реконструкцияга тайёрланмоқда. City дирекциясининг хабар беришича, бу борада дастлабки режа ишлаб чиқилган, жараён давоми...

3577 10:45 / 22.04.2019
Ислом олами, таълим, фан ва маданият масалалари ташкилоти ICESCO ташкилоти 2024 йилги стипендия ғолибларини эълон қилди. Мазкур стипендияга Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

597 17:48 / 08 ноябрь
Видеолар
Аудиолар

137664 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57725 14:35 / 11.08.2021