1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро форумда идора фондида сақланаётган Қуръони Каримнинг еттита ноёб нусхаси тақдим этилади

19:23 / 31.10.2022 1619 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда.

Форум доирасида «Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони Каримнинг қадимий нусхалари» мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.

Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хабарига кўра, форум доирасида «Мовароуннаҳрда китобат маданияти» мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Якка кураш бўйича дунёга машҳур бўлган ирландиялик жангчи Конор Макгрегор мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди..Дунёдаги давоми...

3199 12:30 / 04.04.2022
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати мутахассиси Исмоилов Абдулқайюмнинг волидаи давоми...

2059 11:11 / 30.11.2020
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3313 12:30 / 04.11.2021
Ўзининг антимиграцион қарашлари билан ном қозонган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мусулмонларнинг Ғарбий Европа бўйлаб кенг тарқалиб бораётганини расман тан давоми...

2950 14:00 / 10.04.2019