1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус алифбо чоп этилди

11:32 / 19.12.2018 2382 pdf Ўқиш режими + -

“Эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус алифбо” деб номланган мазкур китоб Туркия Дин ишлари бўйича бошқармаси рухсати билан нашрга тайёрланиб чоп этилган. Китоб Қуръони каримдан эшитиш қобилияти чекланганларга дарс берувчи ўқитувчилар ва шундай ногиронлиги бўлган ўқувчиларга мўлжалланган, деб хабар беради Sabah газетаси.

Маълум бўлишича, янги алифбо жуда ҳам пухта ишланган энг сўнгги вариант ҳисобланади. Унда Қуръони каримни ўргатиш учун барча имо-ишоралар батафсил баён этилган. Ҳатто, ўқишни тезроқ ўрганиш мақсадида ҳарфлар тартибига ва шаклига қараб 7 та гуруҳга ажратилган. Ҳар бир гуруҳ сўнггида 3 варақдан иборат машқлар берилган.

Босма нашрлар бўлими раҳбари Фарух Гургулининг ОАВга берган интервьюсида, 2019 йилдан бошлаб эшитиш қобилияти чекланганлар учун суралар ва дуолар китобини ҳам нашрдан чиқариш ҳам режада борлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, Дин ишлари бошқармаси томонидан бугун Туркияда яшайдиган 900 минг атрофидаги ана шундай инсонлар учун алифбони бепул тарқатиш назарда тутилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бирикки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб давоми...

2620 16:01 / 16.11.2018
Дунё тарихида оддий ҳақиқатнинг бири шуки, илму фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллабяшнаши, давоми...

1766 14:02 / 14.05.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирининг маълумотларига кўра, ташриф доирасида ўтган бино давоми...

3692 20:40 / 03.02.2021
Қуръони Карим ҳофизаси, илм аҳлларини яхши кўрадиган, олима, устоз Мунаввара отин ойи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда устозанинг давоми...

2731 16:10 / 12.02.2024