1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol» журналининг иккинчи сони чоп этилди

14:02 / 14.05.2019 1685 pdf Ўқиш режими + -

Дунё тарихида оддий ҳақиқатнинг бири шуки, илму фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллаб-яшнаши, мусулмон ўлкаларининг жаҳон тарихи кўрмаган тараққиётга эришиши, юртларнинг обод, халқларнинг пешқадам бўлиши ҳам Ислом динининг илм-фанга бўлган муносабатидандир.

Маълумки, юртимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилганидан хабарингиз бор. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бошлаган илмий-маърифий ишларнинг узвий давоми саналган «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси муассислигида «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг Рамазон ойига бағишланган иккинчи сони чоп этилди. Ушбу журнал ўз олдига «Пок ақийда, исломий маърифат таратиш, бағрикенгликни ёйиш» шиори остида халқимизга соф Ислом маърифатини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Рамазон ойига бағишланган журналнинг иккинчи сонида «Тафсир», «Ҳадис», «Фиқҳ», «Рўза ва саломатлик», «Ҳилол меҳмони», «Мулоҳаза», «Анъана», «Тазкия», «Саодат остонаси», «Муслималар саҳифаси», «Машҳур масжидлар» каби ўндан ортиқ рукнлар ва мусулмонлар ҳаётига оид кўплаб қизиқарли материаллар эълон қилинган. Жумладан, давримизнинг машҳур уламоси, «Замонавий фиқҳий муаммолар хусусида баҳслар» китоби муаллифи, Шайҳул ислом, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг «Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздор...» номли мақоласи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов билан суҳбат, Аҳмад Муҳаммаднинг «Ҳам қувонч, ҳам афсус...», Тоҳир Аҳадов тайёрлаган «Рамазон рўзасининг фазилатлари», «Рўзам комил бўлсин десангиз», «Рўза ва саломатлик», Рамазон ойи рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан эканлиги ҳақидаги маълумот ҳамда «Японияга исломнинг кириб келиши» каби қизиқарли мақолалар ўқувчида катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Айниқса, ўқувчиларимиз, «Саҳобалар ҳаёти» рукни остидаги мақолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар розияллоҳу анҳудек зотга чиройли таърифлари келтирилган маълумотлардан хабардор бўлишади.

«Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг ижодий гуруҳи юртимизнинг барча мўмин-мусулмонларини муборак Рамазон ойи билан қутлайди. Барча мусулмонларимизга ушбу ойни Аллоҳ буюрганидай чиройли ўтказиш насиб этсин! Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

 Islom.uz портали таҳририяти

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Эрон Қуръон ахборот агентлигининг хабар беришича, фаластинлик тўрт нафар 18 ёшли қизлар, Қуддуснинг жанубидаги Уммул Тубо қишлоғидаги кичик уйлардан бирида яшаб давоми...

2551 14:12 / 20.07.2019
Халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo доирасида ўтказилаётган тадбирлар бугун Тошкент шаҳрида давом этди. Эрталаб фестиваль иштирокчилари Ҳазрати Имом давоми...

3162 16:01 / 13.11.2018
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2166 16:59 / 01.05.2022
Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида давоми...

6494 15:38 / 03.06.2021
Аудиолар

213174 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132392 14:35 / 11.08.2021