1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркак беморга қараш мумкинми

08:37 / 19.12.2018 2767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қайнотам 65 ёшда, касал инфаркт, инсулт ўтказганлар, буйраклари хам касал. Хуллас қайнотам қиш келиши билан бизникига келадилар. 2 ўғил хам Тошкентда. Саволим: Қайнота келинларга маҳрамми? Биз келинлар баьзида иштонларигача алмаштирамиз (ўғиллар ишда) бўйинлари қотиб қолади массаж қиламиз, ман врачман орқа яъни думбаларига укол қиламан. Шу ишларимиз тўғрими? Овсиним 2 хонали уйда туради, баъзида қайнота билан бир хонада ухлашга тўғри келади, қизимдай дейдилар тўғрими? Ич кийимларини ўзимиз ювамиз, бу қанчалик тўғри? Саволимни ойдинлаштириш учун 2 ўғилдан ташқари 3та қизлари ҳам бор, қайнонамиз ўтганлар, лекин 15 йилдан бери бирга яшайдиган хотинлари бор. Хотини қарашни хохламайди. Шу масалаларга ойдинлик киритсангизлар.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қайнота келинган маҳрам, чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўғилларингизни хотини сизларга маҳрам” деб зикр қилган. Лекин бунчалик бемалолчилик тўғри эмас. Хотинини қарашга тарғиб қилинглар, ҳадялар беринглар, лекин авратини кўришларингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Инсон қалбини шайтон васваса қилиб турли ишларга, ҳаром ўйлаш ёки сўзлашга ундаса, бундай вазиятлардан қандай чиқиб кетиш мумкинЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

6013 20:18 / 27.04.2017
СаволАссалому алайкум Сизни Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Ушбу ой Сизга ва Оллохни ризолигини истаб рўза тутиш ният қилган ва тутаётган мўминларга давоми...

5444 09:35 / 20.05.2018
Ассалому алайкум Оёқ қайилтириб олинганда шишишни олдини олиш очун базилар ёш болаларнинг сийдигини маҳаллий тиббиёт деб қўлланишади. Саволим шундаки мана давоми...

5831 06:30 / 26.08.2018
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга қуйидаги савол билан мурожат қилмоқчиман. .Зикр аҳлидан сўранг, ойномангиз сонларидан бирида сизни давоми...

4166 16:21 / 27.04.2016