1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ШАЙТОН ВАСВАСАСИ

20:18 / 27.04.2017 5970 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Инсон қалбини шайтон васваса қилиб турли ишларга, ҳаром ўйлаш ёки сўзлашга ундаса, бундай вазиятлардан қандай чиқиб кетиш мумкин?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало бундай вазиятларга тушмасликка ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун иймон-эътиқодда мустаҳкам ва ибодатда собитқадам бўлиш керак. Мана шундай ҳолатда инсон шайтондан ва унинг васвасасидан узоқда бўлади. Баъзи бир ҳолатларда бу каби хаёллар келиб қолса, дар-ҳол: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни кўп-кўп айтиш керак. «Астағфируллоҳ» деб айтиб, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб қўйиш керак. Мана шу нарсалар амалий равишда шайтон васвасасидан узоқлашишга олиб борадиган ишлар.
Энг муҳими, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан хабардор Зот эканлиги, қалблардаги бўлиб турган нарсаларни ҳам билиб турувчи Зот эканлигини эсда тутиш керак.
Ибодатга ихлос қилиб, берилиб бораётган пайтда ҳам кўпчиликда васваса ҳолати пайдо бўлади. Бунда турли бўлмағур фикр-лар хаёлга келади. Ҳатто иймон ва эътиқоднинг фойдаси борми ўзи, деган фикрларгача бориши мумкин. Ана шу пайтда инсон ни-ҳоятда оғир ҳолатга тушиб қолади. Чунки аввал ўзи эътиқод қилиб, ишониб, қўлдан келганича ибодат қилди. Энди хаёлига бутунлай тескари, инсон ўйлаганда ларзага тушиб кетадиган ўйлар келади. Буни қандай тушуниш керак дейилса, ҳадисда айтилганидай «Бу–иймон ҳақиқатининг бошланиши».
Буни тасаввуф уламолари шарҳлаб айтишадики, шайтон инсонга бўлган муносабатда уларни учга бўлади.
Биринчиси–шайтоннинг йўлига юрган, унга оғайни бўлиб қолган кишилар. Уларни васваса қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки улар шайтоннинг измидаги шахслар.
Иккинчиси–иймонда, ибодатда, тақво бобида маълум бир даражага етган, қалблари покланган, шайтон васвасаси уларга мутлақо таъсир этмайдиган даражадаги кишилар. Шайтон улардан умидини узган.
Учинчиси эса–қалби покланиб бораётган кишилардир. Шайтон уларга васваса солади. Чунки шайтон буларнинг қалби поклар гуруҳига қўшилиб қолишини хоҳламайди. Шундай ҳолатга тушиб қолган кишилар яхши билишлари керакки, бу иймон-эътиқод аломатидир. Шайтон ўзининг измидан чиқиб, тўғри йўлга бутунлай кириб қолишингиздан хавфлангани учун типирчилаб қолган пайтидир. Шу пайтда яна ҳам ибодатни кучайтириб, иймонни мустаҳкамлаб бироз давом эттирилса, шайтон васвасаси иншааллоҳ мутлақо йўқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азиз устозлар, бир савол жавобда ўқиб қолдим таҳажжуд намозини вақти хуфтондан кейин витрдан олдин дейилган. Бугунги кунда кўпчилигимиз витр давоми...

4906 06:10 / 24.09.2018
Қизларнинг оталари, акалари ва маҳрамлари билан кўришишлари қандай бўлади Турмушга чиққанларидан кейинчиquotКўришишquot деганда қўл олиб сўрашиш маъноси бўлса, давоми...

3792 15:47 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми Яъни ундан шифо кутади, давоми...

5046 06:10 / 11.09.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бу саволни бир дўстимнинг номидан йўлламоқдаман. Дўстим сафарда юрган вақтида аср намозини ўша ерлик имомга давоми...

4665 13:58 / 14.07.2017