1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Каъбатуллоҳнинг ичини бизга тасвирлаб берсангиз

16:21 / 27.04.2016 3460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга қуйидаги савол билан мурожат қилмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ойномангиз сонларидан бирида сизни Каъбатуллоҳни ичига бир неча бор кирганингиз ҳақида ўқиган эдим. Агар мумкин бўлса, Каъбатуллоҳнинг ичини бизга тасвирлаб берсангиз. Айтингчи, унинг ичига кимлар кириши мумкин?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Наманган вилояти, Наманган туманидан Камолиддин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввал кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди аввалда қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз.
Каъбаи муаззамага унинг эшигига қў-йилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подшоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин–махсус ходим калит билан эшикни очади.
Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келишмоқда.
Эшик очилганидан кейин махсус қў-йилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан Каъбага кирилади.
Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган.
Ҳаммаёққа ўта хушбўй мушку анбарлар суртиб ташланган.
Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ чиқиб туради.
Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди.
Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб, уни учта устун кўтариб туради.
Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб, унга Каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган.
Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак мато ила қопланган.
Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хохлаган тарафга қараб икки ракат намоз ўқиб дуо қилишга шошиладилар.
Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Менинг учта ўғлим бор. Мен ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш ҳоҳишини билдирди. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга давоми...

3676 16:02 / 26.04.2016
Савол Ассалому алайкум Биз дўстларимиз билан пулни ўртага ташлаб қурбонлик қилмоқчи эдик, шу жоизми Агар ҳар биримиз биттадан қурбонлик олайлик десак, пулимиз давоми...

2384 12:21 / 20.06.2022
СаволҲазрат, ҳозирда номаҳрамлар орасида катта фитналар бўлаётган замонда, номаҳрамдан ҳадя олиш ҳақида шариатимиз нима дейдиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol20423

4660 10:05 / 10.08.2017
Савол Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нимаЖавоб Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда давоми...

3452 21:09 / 22.04.2016