1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонда дуо қандай англатилган?

18:02 / 08.12.2018 3051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чақириш, нидо қилиш, исташ, ёрдам сўраш маъноларини билдирган дуо, Қуръонга кўра банданинг бутун вужуди билан Аллоҳга илтижоси ёки имкониятлари чекланган мавжудод – инсоннинг, ҳамма нарсага қодир Зот қаршисида ожизлик билан муножот қилишидир. Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир кишининг дуо қилиши бир ҳақиқат. Фақат баъзилар дуони сўнгги чора сифатида, барча имкониятларни ишга солиб, ўйлагани амалга ошмагандан кейингина қўллаши лозим бўлган имкон сифатида кўришади. Бундайлар қийин аҳволдан чиққач, бошларига яна бир машаққат тушмагунча Аллоҳни ёд этиш ҳаёлларининг четидан ҳам ўтмайди. Айрим тоифа одамларнинг эса дуо ҳақида тушунчалари жуда юзаки. Уларнинг наздида дуо болаликдан эътиборан оиланинг ёши улуғ аъзоси томонидан ўргатиладиган жумлалардир. Бундайлар дуода Аллоҳнинг борлиги, бирлиги, буюклиги, ҳамма нарсага қодирлиги, бандаларининг аҳволидан доимий огоҳлиги, дуоларининг қабул бўлиш-бўлмаслиги ҳақидаги тушунчаларга мутлақо эга эмаслар. Олдиндан ёд олинган дуо қолипидан ташқарига чиқмайдилар.

Қуръон илмига кўра дуо қилиш – Аллоҳга боғланишнинг энг осон йўли. Келинг энди, Аллоҳнинг сифатларини бир ўйлайлик. У инсонга жон томирларидан ҳам яқин, ҳамма нарсани эшитувчи, кўрувчи Зотдир. Инсоннинг қалбидан ўтган ҳар қандай фикр Аллоҳнинг назаридан четда қолмайди.

Инсон Аллоҳнинг ожиз, Унинг ёрдамига доимий муҳтож бандаси эканлигини билиб яшаса, ҳар доим Аллоҳнинг у билан бирга эканлиги, қалбида яширинган заррадек туйғуларидан ҳам бохабарлиги, орзу-ниятларини Аллоҳ юзага чиқараётганини юрак-юракдан ҳис қилади. Шу сабабли инсон мудом Аллоҳга самимият билан гуноҳларини, хатоларини эътироф этиши, Ўзидан ёрдам сўраб қалбан юзланиши лозим. Бунинг аксини қилган кимсалар Аллоҳга қарши кибрланган ҳисобланиб, Қуръонда бунинг жазоси жаҳаннам эканлиги баён қилинган.

Аслида инсонларнинг бари дуога эҳтиёж сезадилар. Фақир ва ночор аҳволда яшаётган инсоннинг бадавлат инсонга қараганда дуога кўпроқ эҳтиёж сезади деб ўйлаш, дуо ҳақида нотўғри тушунчага эга кишиларнинг фикри. Ҳамма нарсаси бор, барча мақсадларига етишган кишининг дуога ҳеч эҳтиёжи йўқ деб ўйлаш ҳам нотўғридир. Чунки бундай ҳолда дуо қилишнинг ягона сабаби дунёвий орзуларга эришиш бўлиб қолади. Ваҳоланки, мўминлар ҳам дунё, ҳам охиратлари учун дуо қиладилар. Дуо қилувчи юзага келган ҳар қандай ҳолатни, ҳар қандай воқеаларни коинотнинг яратувчиси ва ҳокими бўлган Аллоҳга ҳавола қилади. Муаммоларнинг ечимини топиш учун интилиш, Аллоҳга дуо қилиш, ишларининг хайрли якунини Аллоҳга ҳавола этиш билан бирга, сабр қилиш ҳам роҳат манбааидир.

Энг охирги марта Аллоҳга қачон дуо қилганингизни эслайсизми? Бу саволга турлича жавоб олиниши табиий. Инсонлар албатта, ҳамма жойда, ҳар қандай вазиятда, барча истакларининг рўёби учун Аллоҳга дуо қиладилар. Аммо иймон келтирганларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳга дуо қилишлари ҳақида Қуръонда алоҳида эътибор қаратилган:

“Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин. Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ. Роббимиз, биз нидо қилувчининг: “Роббингизга иймон келтиринг!”- деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин. Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмасан. Роббилари уларнинг (дуоларини) ижобат қилиб: “Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман” (“Оли Имрон”, 191-195).

Булар билан ёнма-ён дуонинг энг гўзал, энг мақбул шакли борки, Қуръонда улар баён қилинган.

“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан тутиб, Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бўлади. Бу умматнинг амийни Абу Убайда ибн Жарроҳдирrdquo деганлар.Набий давоми...

2589 14:30 / 17.05.2019
Отаси альцгеймер касаллиги билан оғриди. Ўғилданmdash Отанг ўзи сени унинг ўғли эканингни биладими, эсидами деб сўрашди. Шунда уmdash Бу муҳим эмас. Муҳими мен ҳалиям давоми...

1906 11:00 / 08.12.2020
40. Рамазон каффоротдир. Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Имом Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ давоми...

1286 15:00 / 18.05.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда ndash давоми...

1715 19:00 / 25.04.2020