1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тадаббур

08:00 / 01.08.2020 2616 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: «Яҳё ибн Саиднинг ҳузурида эдик. У бир кишига: «Қуръондан ўқи», деди. У  Духон сурасини ўқиди. У қироатни бошлаганда Яҳё ибн Саидга қараб турсам, у ўзгара бошлади. «Ажрим куни (Қиёмат куни) барчаларининг (ҳисоб-китоб) вақтидир» оятига келганида Яҳё ибн Саид ҳушидан кетди, кўкраги ердан кўтарилди, бирдан букчайиб ағанади. Ағанаётиб эшикка урилиб кетди. Уриб олган жойи шилиниб, қон оқа бошлади. Буни кўриб, уйдаги аёллар шовқин кўтаришди. Биз ташқарига чиқиб, эшик олдида турдик. Бироз ўтгач, у ўзига келди. Кирсак, тўшагида ухлаб ётар, аммо уйқусида ҳам «Ажрим куни (Қиёмат куни) барчаларининг (ҳисоб-китоб) вақтидир», дер эди. Умрининг охиригача ўша куни орттирган яраси билан юрди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир..Тафаккур, .фикр, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр давоми...

3399 12:00 / 16.07.2019
Ийсо ибн Умар айтади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва .Эй аҳли қабр Саҳифалар ёпилди, давоми...

3431 09:15 / 11.01.2020
Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади .Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида бўйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша бўйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. давоми...

2072 08:00 / 02.12.2020
Такаббурлик кишининг шаклшамойилидан билиниб туради. Уни кишининг юзидаги аломатлардан, назар солишидан, бошини тутишидан, ўтиришидан, овозининг оҳангидан, давоми...

5099 08:45 / 18.02.2019
Аудиолар

211223 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130481 14:35 / 11.08.2021