1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германия судида муслима ўқитувчининг ҳуқуқлари тикланди

16:06 / 29.11.2018 2898 pdf Ўқиш режими + -

Анчадан бўён Германия жамоатчилиги орасида муҳокамага сабаб бўлиб келаётган мавзуга нуқта қўйилди, деб ёзмоқда немис матбуоти. Гап шундаки, яқинда Бранденбург вилояти суди томонидан чиқарилган қарорда, аввало Берлин суди томонидан берилган ҳукмнинг ноҳақлиги маълум қилиниб, сўнгра бошига рўмол ўрагани сабабли ишдан четлаштирилган ўқитувчига 1,5 баравар (6 минг евро) ойлик маоши миқдорида товон тўлаш шартлиги баён этилган. Бу ҳақда IQNA ахборот агентлиги “Anadolu Agency”га таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ҳукмдаги шарҳда рўмол ўраган ҳолда ўқитувчилик қилишни хоҳлаган аёл “Бетарафлик тўғрисда”ги қонун талабига кўра обрўсини йўқотган ва ишлашга рухсат этилмаган. Бу ҳолат эътиқоди боис инсонни ноқулай аҳволга солиб қўйган, дейилган. Шунингдек, суд қарори Федерал судда шикоят қилиш учун очиқ экани ҳам таъкидланди.

Ўқитувчининг адвокати Марям Ҳошимийнинг немис матбуотига берган баёнотида, гарчанд қарор устидан шикоят қилиш мумкин бўлса-да, Конституциявий суддан “Бетарафлик тўғрисида”ги қонунни  қайта кўриб чиқишни талаб этишини  ва шу тариқа мазкур қонунни олий Қомус билан мувофиқлигини таъминлашга эришмоқчи эканлигини маълум қилган.

Маълумки, ўқитувчи аёлнинг бош кийим билан дарс беришни сўраб Берлин вилояти судида очган даъво аризаси, Берлинда 2005 йилда қабул қилинган “Бетарафлик тўғрисда”ги қонун талабларига кўра рад этилган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.Мадина давоми...

4210 06:59 / 06.08.2018
Нигерия пойтахти саналмиш Абужада икки минг бола таҳсил оладиган мактаб кампусида Туркиянинг Инсон нашрлариrdquo ташкилоти томонидан масжид қурилди. Бу ҳақда IQNA давоми...

2379 14:06 / 26.11.2018
Жорий йилнинг 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад алКавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг давоми...

1052 14:14 / 20.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1610 21:25 / 22.04.2020