1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Islom.uz порталининг иловаси янгиланди

11:33 / 24.10.2018 7182 pdf Ўқиш режими + -

Азиз юртдошлар!

Сизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.

Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда islom.uz порталига оид маълумотлар оламига олиб киради.

Дастурдан мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётда зарур бўладиган намоз ва рўза тақвими, қибланинг йўналиши, «Hilol-nashr» электрон кутубхонаси, «Зикр аҳлидан сўранг» савол-жавоблар дастури, «Ўзбекистон масжидлари» дастури, islom.uz радиоси каби фойдали онлайн хизматлар ўрин олган.

Шунингдек, дастур ёрдамида islom.uz порталидаги барча сайтлардан – islom.uz, islam.uz, quron.uz, hadis.islom.uz, fiqh.uz, arabic.uz, madrasa.uz, masjid.uz, siyrat.uz, e-tarix.uz, muslimaat.uz, savollar.islom.uz, info.islom.uz, e-adabiyot.uz, tazkiya.uz, tib.islom.uz каби сайтлардан олинган энг сўнгги янгилик ва маълумотлардан хабардор бўласиз.

«Islom.uz portali» дастури Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий, диний-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва ўргатишда Сизга энг яқин ёрдамчи бўлади, деган умиддамиз.

* Islom.uz портали иловаси доимий равишда янгиланиб борилади. Сиз, азизларнинг таклиф ва мулоҳазаларингиз, албатта инобатга олинади. Уларни биз билан бўлишишни унутманг.

Иловани қуйидаги линкдан янгилаб олишингиз мумкин.

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.islom


Islom.uz портали таҳририяти


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали давоми...

1676 19:02 / 25.11.2024
Аллоҳ таолонинг марҳамати ила яқин кунларда юртимиздаги масжидлар сони яна биттага кўпаяди. Самарқанд вилояти Ургут туманида катта ва кўркам қилиб қурилган давоми...

2445 10:02 / 23.08.2020
20252026 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун давоми...

1854 16:54 / 26.01.2025
Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади, вазиятга аралашиш керак, деб ҳисоблайди ТИВ давоми...

1674 10:00 / 31.07.2023