1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кембрижда ноёб дизайндаги масжид очилади

10:30 / 23.01.2019 3179 pdf Ўқиш режими + -

Кембрижда мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун жоме масжидининг очилишига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу масжид замонавий меъморчилик санъати жиҳатидан Буюк Британияда ўхшаши йўқ обида бўлади.

Бундан 40 йил олдин исломни қабул қилган, ҳозирда масжидлар масъуллари кенгаши раиси вазифасида ишлаётган Тим Уинтер масжид, асосан ҳомийлар ҳисобидан барпо этилаётганини айтган. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, масжид қурилиши учун 23 миллион фунт стерлинг маблағ сарфланган.

Янги масжид 1000 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид ҳовлисида авто ва бошқа уловлар учун ҳам махсус тураржой барпо этилган.

Масжиднинг ёрқин дизайнига шифтга ўрнатилган саккиз хил рангдаги ойналар, полга тўшалган Испания мармарлари ва Шимолий Ирландиянинг декоратив эман панеллари  ўзгача шукуҳ бағишлаган.

Islom.uz

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

3694 11:11 / 07.12.2018
Кейинги ҳафтадан бошлаб бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари мумкин.Semafor Studio томонидан давоми...

4055 17:30 / 08.04.2021
27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ЎМИнинг мажлислар залида юртимизда фаолият олиб бораётган диниймаърифий давоми...

3879 22:08 / 27.06.2018
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Куръон карим тиловати дуолари қилиш тавсия этилди. Бу ҳақда давоми...

2443 09:38 / 17.03.2019