1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ажал ва ризқ ўлчовлидир

14:00 / 06.09.2021 4950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ажал тўғрисида Қуръони каримда шундай дейилган:

وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ الله كِتَابًا مُّؤَجَّلاً وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ

«Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ» (Оли Имрон сураси, 145-оят).

أَيْنَمَا تَكُونُواْ يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ وَإِن تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُواْ هَذِهِ مِنْ عِندِ اللّهِ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُواْ هَذِهِ مِنْ عِندِكَ قُلْ كُلًّ مِّنْ عِندِ اللّهِ فَمَا لِهَؤُلاء الْقَوْمِ لاَ يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثًا

«Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир» (Нисо сураси, 78-оят).

Бу оятлар ҳаётдаги биз кўриб турган нарсаларни тасдиқлайди. Ҳар куни кўрамизки, ажал тақдирдан бўлиб, ундан қочиб қутулиб бўлмайди. Кимдир юриб туриб, бирданига вафот этади, унинг ҳеч бир касали ҳам йўқ. Ҳатто баъзи бир шифокорларнинг айтишича, инсон туғилган кунидан бошлаб, ҳаётининг тугашида иштирок этадиган микробларга эга бўлар экан. Инсоннинг ажали белгиланган бўлса, ризқи ҳам ўлчовлидир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида:

فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَأَنبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًا وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا الْمِحْرَابَ وَجَدَ عِندَهَا رِزْقاً قَالَ يَا مَرْيَمُ أَنَّى لَكِ هَذَا قَالَتْ هُوَ مِنْ عِندِ اللّهِ إنَّ اللّهَ يَرْزُقُ مَن يَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ

«Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур», деган (37-оят).

                                                                                                                          “Иймон” китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади. Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади. Сиз Аллоҳдан давоми...

2305 11:23 / 26.11.2023
Одамларнинг ҳожатини чиқариш.Ҳожатбарорлик чин мусулмоннинг олий инсоний фазилатларидан биридир. Ким бўлишидан қатъи назар, имкон қадар жонкуяр бўлиш катта давоми...

1008 13:25 / 04.10.2025
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

2831 14:00 / 08.10.2021
. . . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1941 16:08 / 25.11.2024