1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англиядаги черковда азон айтилди

16:55 / 20.11.2018 3155 pdf Ўқиш режими + -

Англия черковида айтилган азон нафақат иштирокчиларни, балки интернет фойдаланувчиларни ҳам ҳайратда қолдирди, деб ёзади The Sun нашри. Бу воқеа Биринчи жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш маросими пайтида содир бўлди. Видео кўплаб тармоқларда тарқалган. 

Маълум бўлишича, сананинг 100 йиллигини нишонлаш мақсадида “Блекберн” черковида катта мусиқий дастур ҳозирланган. Дастур ижросининг иккинчи қисмида черковга келганлар кутилмаганда азон овозидан лол қолганлар. Азон айтиш учун Дарвин динлараро форуми томонидан масжид имоми таклиф этилган. Хабарларга қараганда, мусиқа дастуридаги барча чиқишлар насронийлар черкови раҳбарияти билан келишилмаган ва айрим намойишлар ташриф буюрганлар учун совға сифатида тақдим этилган. Шу сабабдан ҳам 400 кишилик тадбир учун азоннинг черковда янграши кутилмаган ҳолат бўлган. 

Черковлар тарихида бу каби ҳолатлар аввал ҳам бўлган. Жумладан, 2017 йилда Гоустестер соборида 1000 киши иштирокида ташкил этилган кўргазмада ҳам азон овози янграган экан. Ўшанда азонни черков раҳбарияти томонидан таклиф этилган маҳаллий Масжиди-Нур жоме масжидининг имоми Ҳасан домла айтган экан.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг давоми...

2266 12:38 / 03.01.2021
Tashkent City ҳудудидаги .Орифжон, жоме масжиди реконструкцияга тайёрланмоқда. City дирекциясининг хабар беришича, бу борада дастлабки режа ишлаб чиқилган, жараён давоми...

3992 10:45 / 22.04.2019
.Муқаддас донолик, деб таржима қилинган .Aё София, Византия меъморчилигининг энг яхши намуналаридан биридир. Унинг дизайни Милетлик Исидор ва Траллес Aнтемиус давоми...

2538 10:30 / 04.04.2021
Мўминмусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳроқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон давоми...

777 05:06 / 30.03.2025