1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: «Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик...»

12:00 / 19.02.2021 1869 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун хонадонлардан бирига ташриф буюрди. Президентни хонадон эгалари Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева ҳамда уларнинг қўни-қўшнилари кутиб олишди.

– Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам, дейман, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Илиқ мулоқот чоғида атрофдаги масжидлардан азон овози янгради.

«Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!

Ҳамма нарса ёпиқ эди, кўп нарса мумкин эмас. «Мумкин эмас...» Нимага мумкин эмас? Нимага? Бу ҳам ўзлигимизни англаш, қадрият!

Ислом динини ўқиган, тўғри таҳлил қилган, тўғри йўл танлаган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Динимизнинг буюклигини, динимизнинг инсонпарварлигини, эзгулигини тараннум қилишимиз керак. Бу ҳам бизнинг эртанги кунимиз, ўзлигимиз, тарихимиз.

Имом Бухорий бобомиздек буюк аллома қаерда бор, қайси юртда бор? Мотуридий, Термизий, Марғилонийдек боболаримиз қаерда бор?

Мана, Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини қурганимиз ҳам ўзлигимизни англаш учун. Ёшларимизга боболаринг ким эди, сен кимга муносиб бўлишинг керак, кимдан ўрнак олишинг керак деган саволларни кўндаланг қўйиш вақт-соати келди», – дея таъкидлади президент.

Халқимиз учун Исломнинг шиорларидан бўлган азонни яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилишига рухсат берилиши миллионлаб мўмин мусулмонлар қалбини эритиб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун юртимизда фаолият юритиб келаётган масжидларнинг баланд минораларидан беш вақт баралла азон овозлари янграмоқда.

Бундан ташқари, юртимизда аввал ёпилган масжидлар қайта таъмирланиб очилмоқда ва янги замонавий масжидлар қурилмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда 40 та янги масжид очилган ва 500дан ортиғи қайта таъмирланган. 2021 йилнинг 26 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2081тани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон суперлигасиниг навбатдаги ўйини Машъал Локомотив клублари ўртасида ўтказилди. .Муборакдаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон давоми...

3200 10:52 / 07.05.2021
ИТБ ва ҳукуматимиз ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. ХусусанИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини давоми...

1664 09:30 / 05.09.2021
Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия олий таълим вазири Моҳамед Халид Нордин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. Суҳбат давоми...

1930 17:01 / 23.03.2023
Рамазон ҳайити муносабати билан .Uzbekistan Airways, авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради. Бу давоми...

2095 16:30 / 29.04.2022
Аудиолар

213253 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132476 14:35 / 11.08.2021