1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанддаги зиёратгоҳ янгиланмоқда, ундаги масжид эса 7000 намозхонни ўз бағрига сиғдиради

09:30 / 18.09.2020 1789 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд шаҳридаги кўплаб муқаддас қадамжолар орасида «Хўжа Абду Дарун» мажмуаси алоҳида ўрин тутади. Тахминан VIII– IX асрларда яшаб ўтган, мутасаввуф олим, адолатли қози, диний ва дунёвий илмлар эгаси бўлган Хўжа Абду Дарун ҳазратларининг ҳоки пойлари ётган ушбу даргоҳ XII асрдан бери сақланиб келади.

Ул зоти муаззамнинг мақбаралари Самарқанднинг қадимий девори – Девори қиёматнинг ичкари (тожикча - дарун) томонида жойлашгани учун Абду Дарун лақабини олганлар.

Хўжа Абду Даруннинг асл исми Муъизуддин бўлиб, хўжа Муҳаммад Яқубнинг фарзанди, у эса хўжа Абди бин Усмоннинг ўғлидир.

Бошқа манбаларда алломанинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодаларидан эканлиги келтирилган.

«Қандия»да келтирилишича, «Ҳазрати Шайх Абу Мансур Мотуридий айтган эканларким: «Бизнинг вафотимиздан кейин Ҳазрати Хожа Абду Даруннинг яқинларига дафн этингким, ул киши ярим фарсах ергача атрофидагиларни ўз ҳимояларига олиб шафоат қилурлар ва биз ул кишининг шафоатларидан маҳрум бўлиб қолмайлик». (Абул Ҳаким Самарқандий. Қандия–С., 1994 «Суғдиён». 37-б.) 

Хулоса:

Биринчидан, Хўжа Абду Дарун чиндан ҳам улуғ инсон эканлиги зеро, Шайх Мотуридий каби улуғвор агар у кишининг шафоатларига муҳтож экан;

Иккинчидан, ул бузургвор кўмилган қабристоннинг қадимийлиги (IX аср), яъни у Шоҳи Зинда қабристонидан ҳам қадимийроқдир. Манбаларда кўрсатилишича, аллома милодий 861 йилда вафот қилган.

XIX асрда мақбара ҳовлининг ғарб томонига пешайвонли масжид ва мадраса қурилган. Пештоқ ва девор нақшлари орасида масжидни бунёд этган меъмор ва нақшкорлар номлари ёзилган ҳамда қурилиш тугалланган вақт 1908-1909 йиллар экани кўрсатилган.

Масжид 1981 йилдан буён расмий фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали тасарруфидаги ушбу мажмуада таъмирлаш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Масжид тўлиқ янгидан кенгайтириб қурилмоқда.

«Вақф» фонди томонидан мажмуанинг мақбара қисми таъмирланаётган бўлса, маҳаллий аҳоли, саҳоватпеша инсонларнинг кўмагида етти минг намозхонни сиғдирдира олувчи, миллий меъморчилик андозалари асосидаги катта масжид қурилмоқда. Қурилиш ишлари 2019 йил март ойида бошланган.

«Пандемия шароитида ҳам ишлар тўхтаб қолмади, ёзнинг жазирама кунларида ҳам усталаримиз жонбозлик билан меҳнат қилмоқдалар. Ҳар ким ўз ҳимматича масжид ободлиги учун ҳисса қўшиб келмоқда. Савоб илинжида қурилиш материалларини арзонлаштирилган нархларда етказиб беришмоқда», дейди масжид имом-хатиби Зафар Маҳмудов.

Бугунги кунга келиб, 39х41 ўлчамдаги 3 қаватлик хонақоҳ ҳамда минора деворлари кўтарилмоқда. 100 ўринлик таҳоратхона қурилиб, битказилди. Ҳозирда сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Хизмат хоналари, ёрдамчи хоналарни қуриш, ташқи фасад, ободонлаштириш ишлари ҳам баробар олиб борилмоқда. Насиб бўлса, тез орада мажмуа таркибида ўзининг юқори имкониятлари билан кенг жоме бўй кўрсатади. Ва ушбу масжид ўзининг сиғими бўйича яқинда Ургут туманида қуриб битказилган масжиддан сўнг вилоятдаги иккинчи катта масжид бўлади.

Ибодатгоҳ қурилиши ишларида хизмат кўрсатаётган барча фидоий инсонларга Аллоҳ таолодан мадад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Ҳиссаларини қўшиш истагида бўлганлар учун:

Ҳ/р 20212000600361444001

ИНН 202610531

Миллий банк код 00278

Click, Payme:

UzCard: 8600 0201 3353 7899 Mahmudov Zafar

VisaCard: 4790 9122 1007 1066 Mahmudov Zafar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.Бугун давоми...

2621 20:45 / 19.04.2022
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1255 13:46 / 16.10.2021
Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

988 09:10 / 13.10.2023
Аллоҳ таолонинг фазлу инояти билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон давоми...

1501 20:00 / 08.07.2021
Видеолар
Аудиолар

137656 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57721 14:35 / 11.08.2021