1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (13)

05:00 / 15.02.2017 8300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

НАСАБ

Насаб луғатда нисбатини баён қилиш, нисбатини билиш деган маъноларни англатади. Истилоҳда, боланинг насабини ҳақиқий отаси томонга нисбатини беришга “насаб” дейилади. Масалан, бу бола фалон шахснинг фарзандидир каби.

ثم النسب بفتحتين مصدر نسبه الى ابيه

Насаб нун ва синнинг фатҳаси билан бўлиб, уни отасига нисбатини берди деган сўздан олингандир” (Умдатур риоя ала шарҳул виқоя).

 

НАСАБНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Ислом шариатида насабни қоришиб кетиши ёки унда шубҳа пайдо бўлишидан сақлаш мақсадида қаттиқ чора тадбирлар ва низомлар йўлга қўйилган. Унда заррача шубҳага ҳам ўрин йўқ. Талоқ, ажрим ва вафот кабилар билан эр-хотинлик ришталари бутунлай узулгандан кейин томонлар аёл бачадонида эрнинг уруғи қолмаганига белгиланган идда тугаб амин бўлгунларича шариат аёлни бошқа эрга турмушга чқишидан қайтарган. Шу боис эр-хотинлик ришталари узулгандан кейин идда ўтириш ва бачадонни тозалаш ҳамда идда ўз ниҳоясига етмагунича аёл бошқа жойга турмушга чиқиши ҳаром деб белгиланган. Шариати исломия никоҳсиз бегона аёллар билан қўшилишликнинг барча кўринишларини гуноҳи кабиралар сирасига киритган. Тарихдаги чўрилик тизми бундан мустасно. Эркакка тўрттагача уйланишга рухсат берилган. Аёлларга рухсат берилмаган. Чунки, унда насаблар аниқ қоришиб кетади. Инсон ва бошқа ҳайвонлар орасини ажратиб турадиган фарқ ҳам манашудир. Шунга биноан киши асл отасини қўйиб, бегонага нисбатини бериши ҳақида ҳадисларда қаттиқ ваъийдлар келган:

عَنْ سَعْدٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: « مَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ وَهُوَ يَعْلَمُ أَنَّهُ غَيْرُ أَبِيهِ فَالْجَنَّةُ عَلَيْهِ حَرَامٌ ».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки билиб туриб, отасидан бошқани отам деб даъво қилса, жаннат унга ҳаромдир”, дедилар” (Байҳақий ривояти).

Шунингдек, кўра-била туриб ўз боласини инкор қилган оталарга қаттиқ ваъийдлар ворид бўлган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ أَدْخَلَتْ عَلَى قَوْمٍ مَنْ لَيْسَ مِنْهُمْ فَلَيْسَتْ مِنَ اللهِ فِي شَيْءٍ وَلَنْ يُدْخِلَهَا اللهُ جَنَّتَهُ وَأَيُّمَا رَجُلٍ جَحَدَ وَلَدَهُ وَهُوَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ احْتَجَبَ اللهُ مِنْهُ وَفَضَحَهُ عَلَى رُءُوسِ اْلأَوَّلِينَ وَاْلآخِرِينَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қай бир аёл бир қавмга улардан бўлмаган шахсни киритса, унинг Аллоҳдан ҳеч бир нарсага (умиди) йўқдир ва Аллоҳ уни зинҳор жаннатига киритмас. Қай бир эркак ўзи қараб туриб, ўз боласини инкор қилса, Аллоҳ таоло ундан ҳижобланур ва аввалгию охиргилар ҳузурида уни шарманда қилур”, дедилар” (Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Шунингдек, Аллоҳ таоло фитрий бўлмаган нисбатлардан ҳам қайтарган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ

Уларни ўз оталари исми билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир” (Аҳзоб 5 оят).

Очиқ-ойдин ояти каримада боланинг нисбатини асл отани қўйиб тутунган отага беришдан қайтарилмоқда.

Насабни сақлаш билан бир қаторда уни билиш ва ўрганишга ҳам ҳукм қилинган:

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "تَعَلَّمُوا مِنْ أَنْسَابِكُمْ مَا تَصِلُونَ بِهِ أَرْحَامَكُمْ فَإِنَّ صِلَةَ الرَّحِمِ مَحَبَّةٌ فِي الْأَهْلِ مَثْرَاةٌ فِي الْمَالِ مَنْسَأَةٌ فِي الْأَثَرِ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Насабларингиздан раҳмларингизни у билан боғлайдиган нарсаларингизни ўрганинглар. Чунки, силаи раҳм қариндош-уруғда муҳаббатни, бойлик ва умрда баракани пайдо бўлишига сабабдир”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Нақл қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Оиша розияллоҳу анҳо насаб борасида билимдон бўлганлар. Араблар улардан насабларини билиб олар эдилар[1].

Фақиҳлар насаб борасида Китоб ва суннатдан икки қоидани чиқариб олганлар:

1. Насаб борасида жуда ҳам эҳтиёт бўлиш ихтиёр қилинган. Шунинг учун фақиҳлар насаб юзасидан нодир суратларни фараз қилишиб, уни собит қилишга ҳаракат қилганлар;

2. Она кимнинг никоҳида бўлса, бола ундан бўлади. Зино қилгувчига эса, ҳад урилади. Фақиҳлар ушбу икки қоида асосида масалаларни чиқарганлар.

 

НАСАБНИ СОБИТ ҚИЛАДИГАН ҲОМИЛАНИНГ МУДДАТИ

Ҳомиланинг энг кам муддати бил иттифоқ олти ойдир. Бундан камда соғлом бола дунёга келмайди. Ҳанафийлар наздида ҳомиланинг энг кўп муддати икки йил бўлиб, ундан ортиғида қоринда бола турмайди.

أَكْثَرُ مُدَّةِ الْحَمْلِ سَنَتَانِ ) لِخَبَرِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا كَمَا مَرَّ فِي الرَّضَاعِ... وَأَقَلُّهَا سِتَّةُ أَشْهُرٍ ) إجْمَاعًا.

Разода ўтганидек Оиша розияллоҳу анҳонинг хабарига биноан ҳомиланинг энг кўп муддати икки йилдир. Унинг ози эса олти ойдир. Шунга ижмо қилинган” (Дуррул мухтор).

 

НИКОҲДАН КЕЙИН ҚАНЧА МУДДАТДА БОЛА ПАЙДО БЎЛСА, НАСАБ СОБИТ БЎЛАДИ

Бир киши бир аёлга саҳиҳ никоҳ ила уйланса, аёл олти ойдан камроқ муддатда туғиб қўйса, боланинг насаби у эрдан собит бўлмайди. Ҳа, агар бола никоҳ вақтидан бошлаб олти ойда ёки ундан зиёда вақтда туғилса ва эр уни эътироф қилса ёки жим турса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Агар эр боланинг насабини инкор қилиб“Бу бола мендан эмас” деса, бу билан насаб узулиб қолмайди. Балки, лиъон лозим бўлади.

قَالَ أَصْحَابُنَا : لِثُبُوتِ النَّسَبِ ثَلَاثُ مَرَاتِبَ ( الْأُولَى ) النِّكَاحُ الصَّحِيحُ وَمَا هُوَ فِي مَعْنَاهُ مِنْ النِّكَاحِ الْفَاسِدِ : وَالْحُكْمُ فِيهِ أَنَّهُ يَثْبُتُ النَّسَبُ مِنْ غَيْرِ عَوْدَةٍ وَلَا يَنْتَفِي بِمُجَرَّدِ النَّفْيِ وَإِنَّمَا يَنْتَفِي بِاللِّعَانِ ، فَإِنْ كَانَا مِمَّنْ لَا لِعَانَ بَيْنَهُمَا لَا يَنْتَفِي نَسَبُ الْوَلَدِ كَذَا فِي الْمُحِيطِ... وَإِذَا تَزَوَّجَ الرَّجُلُ امْرَأَةً فَجَاءَتْ بِالْوَلَدِ لِأَقَلَّ  مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ مُنْذُ تَزَوَّجَهَا لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا يَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهُ اعْتَرَفَ بِهِ الزَّوْجُ أَوْ سَكَتَ..

Бизнинг асҳобларимиз насаб собит бўлиши учун учта даража бор, деб айтганлар. Биринчиси, саҳиҳ ёки саҳиҳ маъносидаги фосид никоҳ. Унинг ҳукми насаб даъвосиз собит бўлади. Инкор қилиш билан насаб бекор бўлмайди. Лиъон билан билан насаб бекор бўлиши мумкин. Агар эр-хотин лиъонга лойиқ бўлмасалар болани насаби бекор бўлмайди. “Муҳит”да шундай дейилган. Бир киши бир аёлга уйланиб, аёл никоҳдан кейин олти ойдан озроқда бола туғса, боланинг насаби эрдан собит бўлмайди. Агар олти ой ёки ундан кўпроғида бола туғса, эр тан олса ҳам ёки сукут қилса ҳам боланинг насаби ундан собит бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Фосид никоҳ сабабли олти ой ёки ундан кўпроқ муддатда бола туғилса, боланинг насаби отадан собит бўлади. Бунда отанинг даъвоси зарур эмас.

وَيَثْبُتُ نَسَبُ الْوَلَدِ الْمَوْلُودِ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ وَتُعْتَبَرُ مُدَّةُ النَّسَبِ مِنْ وَقْتِ الدُّخُولِ عِنْدَ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى قَالَهُ أَبُو اللَّيْثِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ وَالنِّكَاحُ الْفَاسِدُ لَا حُكْمَ لَهُ قَبْلَ الدُّخُولِ.

Фосид никоҳдан туғилган боланинг насаби эрдан собит бўлади ва насабнинг муддати Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида яқинлик қилинган вақтдан эътиборга олинади. Фатво шунга берилгандир” (Фатвои ҳиндия).

 

ШУБҲА БИЛАН ЯҚИНЛИК ҚИЛИШДА НАСАБ

Бир киши бегона аёл билан“Бу менинг аёлим” деган гумонда яқинлик қилса, бундай ҳолатда насабни собит қилиш учун шубҳа билан яқинлик қилгувчи томонидан даъво шартдир. Агар у“Бу бола мендан” деб даъво қилса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Аксинча бўлса, насаб собит бўлмайди.

أَنَّ مَنْ وَطِئَ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً زُفَّتْ إلَيْهِ وَقِيلَ لَهُ إنَّهَا امْرَأَتُك فَهِيَ شُبْهَةٌ فِي الْفِعْلِ وَأَنَّ النَّسَبَ يَثْبُتُ إذَا ادَّعَاهُ.

Бир киши унга келин қилиб тушириб келинган бегона аёлга бу сенинг хотинингдир, деган гапга биноан яқинлик қилса, буни ишдаги шубҳа дейилади ва эр даъво қилса боланинг насаби ундан собит бўлади” (Баҳрур роиқ).

 

РАЖЪИЙ ТАЛОҚДАН КЕЙИН ПАЙДО БЎЛГАН БОЛАНИНГ НАСАБИ

Ражъий талоқ қилинган аёлда бола пайдо бўлса, унинг уч кўриниши бор:

1. Ражъий талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган бўлса ва иддаси тугаганига иқрор бўлишдан аввал икки йил тўлганда ёки икки йилдан кўпроқ муддатда бола туғса ва эр уни инкор қилмаса, боланинг насаби талоқ қилувчи эрдан собит бўлади. Бундай ҳолатда ражъий талоқ иддасида эр аёлга ражъат қилган экан деб тушунилади. Шунинг учун бу суратда аёл эрнинг никоҳида қолади. Агар эр болани инкор қилиб“Бола мендан эмас” деса, лиъонга ҳукм қилинади;

2. Ражъий талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган бўлса, иддаси тугаганига иқрор бўлишидан аввал икки йилдан кам муддатда бола туғиб қўйди ва эр болани инкор қилмади. Бу боланинг насаби эрдан собит бўлади. Лекин, идда тугаганлиги сабабли аёл боин талоқ бўлади. Чунки, ражъий талоқдан кейин эр аёлга ражъат қилган ёки қилмаганида шак бўлиб қолди. Шак билан эса, ражъат собит бўлмайди. Бола ҳомила муддатида туғилганлиги учун унинг насаби эрдан собит бўлди;

3. Аёл идда тугаганига иқрор бўлиб, олти ойдан кам муддатда бола туғиб қўйса, боланинг насаби эрдан собит бўлади. Агар аёл идда тугаганига иқрор бўлгандан кейин тўлиқ олти ой ёки ундан зиёда вақтда туғиб қўйса, боланинг насаби отадан собит бўлмайди.

معتدة الرجعي...وَإِنْ وَلَدَتْ لِأَكْثَرَ مِنْ سَنَتَيْنِ ) وَلَوْ لِعِشْرِينَ سَنَةً فَأَكْثَرَ لِاحْتِمَالِ امْتِدَادِ طُهْرِهَا وَعُلُوقِهَا فِي الْعِدَّةِ ( مَا لَمْ تُقِرَّ بِمُضِيِّ الْعِدَّةِ ) وَالْمُدَّةُ تَحْتَمِلُهُ ( وَكَانَتْ ) الْوِلَادَةُ ( رَجْعَةً ) لَوْ ( فِي الْأَكْثَرِ مِنْهُمَا ) . أَوْ لِتَمَامِهِمَا لِعُلُوقِهَا فِي الْعِدَّةِ ( لَا فِي الْأَقَلِّ ) لِلشَّكِّ وَإِنْ ثَبَتَ نَسَبُهُ

Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёл икки йилдан кўпроқ муддатда бола туғса, гарчи йигирма йил ёки ундан кўпроқ бўлса ҳам, модомики иддаси тугаганига иқрор бўлмаса, поклиги чўзилиб, идда ичида ҳомиладор бўлганлигини эҳтимоли бўлгани учун боланинг насаби отадан собит бўлади. Туғилиш ражъат ҳисобланади. Агар туғилиш икки йилдан кейин ёки икки йил тўлганидан кейин бўлса, чунки, иддада ҳомила пайдо бўлган бўлиши мумкин. Икки йилдан озроғида туғилиш ражъат саналмайди, гарчи насаб собит бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).

 

БОИН ТАЛОҚДАН КЕЙИН ПАЙДО БЎЛГАН БОЛАНИНГ НАСАБИ

Аёл боин ёки муғаллаза талоқ қўйилгандан кейин олти ойдан камда бола туғса, боланинг насаби талоқ қўювчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан зиёда ва икки йилнинг ичида бола туғса ва туғишдан олдин аёл иддаси тугаганига иқрор бўлмаса, боланинг насаби эридан собит бўлади.

Агар икки йил ичида ёки икки йилдан кейин боин талоқ қилинган аёл туғса, бундай ҳолатда насабни эрдан собит бўлиши учун эрнинг“Бола мендан” деган даъвоси топилиши лозим бўлади. Ага эр даъво қилмаса, боланинг насаби ундан собит бўлмайди.

Агар боин талоқ қилинган аёл иддаси тугаганига иқрор бўлиб, олти ойдан кам муддатда туғса, бола талоқ қилувчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан кўпда туғса, боланинг насаби талоқ қўювчи кишидан собит бўлмайди.

 

ТАЛОҚДАН КЕЙИН ЎСПИРИН ҚИЗ ҚОРНИДА ПАЙДО БЎЛГАН БОЛАНИНГ НАСАБИ

Балоғатга етмаган, лекин балоғат ёшига яқин қолган қизга талоқ қўйилди. Талоқдан кейин бу қиз тўққиз ойдан камда туғиб қўйса, боланинг насаби талоқ қўювчи эрдан собит бўлади. Агар талоқдан кейин тўлиқ тўққиз ойда туғса, боланинг насаби у эрдан собит бўлмайди. Ҳа, агар қиз уч ой идда ичида“Мен ҳомиладорман” деган бўлса, бола зинодан бўлмайди. Иқрордан кейин бола икки йил ичида туғилса ҳам боланинг насаби у эрдан собит бўлади.

 

НИКОҲ БИТМИДАН КЕЙИН ҲАЛИ КЕЛИННИ УЙГА ТУШИРИШ КЕЛИШИДАН АВВАЛ ТУҒИЛГАН БОЛАНИ НАСАБИ

Никоҳ битми бўлиб, ҳали келинни уйга туширишдан олдин келин бола туғиб қўйса, куёв болани инкор қилмаса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Чунки, куёв болани инкор қилмади. Демак, хуфёна тарзда у иккиси мулоқат қилган бўлишлари мумкин. Агар эр болани инкор қилса, эр-хотин лиъон қиладилар.

قَالَ أَصْحَابُنَا : لِثُبُوتِ النَّسَبِ ثَلَاثُ مَرَاتِبَ ( الْأُولَى ) النِّكَاحُ الصَّحِيحُ وَمَا هُوَ فِي مَعْنَاهُ مِنْ النِّكَاحِ الْفَاسِدِ : وَالْحُكْمُ فِيهِ أَنَّهُ يَثْبُتُ النَّسَبُ مِنْ غَيْرِ عَوْدَةٍ وَلَا يَنْتَفِي بِمُجَرَّدِ النَّفْيِ وَإِنَّمَا يَنْتَفِي بِاللِّعَانِ ، فَإِنْ كَانَا مِمَّنْ لَا لِعَانَ بَيْنَهُمَا لَا يَنْتَفِي نَسَبُ الْوَلَدِ كَذَا فِي الْمُحِيطِ... وَإِذَا تَزَوَّجَ الرَّجُلُ امْرَأَةً فَجَاءَتْ بِالْوَلَدِ لِأَقَلَّ  مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ مُنْذُ تَزَوَّجَهَا لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا يَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهُ اعْتَرَفَ بِهِ الزَّوْجُ أَوْ سَكَتَ..

Бизнинг асҳобларимиз насаб собит бўлиши учун учта даража бор, деб айтганлар. Биринчиси, саҳиҳ ёки саҳиҳ маъносидаги фосид никоҳ. Унинг ҳукми насаб даъвосиз собит бўлади. Инкор қилиш билан насаб бекор бўлмайди. Лиъон билан билан насаб бекор бўлиши мумкин. Агар эр-хотин лиъонга лойиқ бўлмасалар болани насаби бекор бўлмайди. “Муҳит”да шундай дейилган. Бир киши бир аёлга уйланиб, аёл никоҳдан кейин олти ойдан озроқда бола туғса, боланинг насаби эрдан собит бўлмайди. Агар олти ой ёки ундан кўпроғида бола туғса, эр тан олса ҳам ёки сукут қилса ҳам боланинг насаби ундан собит бўлади” (Фатвои ҳиндия).

 

ЭР УЙДАН ЙИРҚДАЛИГИДА БОЛА ТУҒИЛИШИ

Эр бир неча йилдан буён уйидан узоқда бўлса ва аёл бола туғса, эр уни насабини инкор қилмаса, боланинг насаби эрдан собит бўлади. Чунки, эр бирор жинояти сабабли беркиниб юриб, яширин тарзда келиб аёли билан яқинлик қилган бўлиши мумкин. Худо асрасин агар эр келиб аёли билан яқинлик қилмаган бўлса-ю, лекин боланинг насабини инкор қилмай эр жим турса, боланинг насаби эрдан собит бўлади. Боланинг насаби собит бўлишидан мурод, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига биноандир:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي خُطْبَتِهِ عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ: إِنَّ اللهَ قَدْ أَعْطَى لِكُلِّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ فَلاَ وَصِيَّةَ لِوَارِثٍ الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ وَمَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ أَوِ انْتَمَى إِلَى غَيْرِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ التَّابِعَةُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ لاَ تُنْفِقُ امْرَأَةٌ مِنْ بَيْتِ زَوْجِهَا إِلاَّ بِإِذْنِ زَوْجِهَا قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الطَّعَامَ قَالَ: ذَلِكَ أَفْضَلُ أَمْوَالِنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги хутбаларида:

«Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини берди. Ворисга васият қилиш йўқ. Болага тўшакка қараб нисбат берилади. Зинокорга тош берилади. Ҳисоблари эса Аллоҳга ҳавола. Ким отасидан бошқанинг (насабини) даъво қилса ёки ўз мавлоларидан бошқага қўшилиб олса, унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай. Хотин эрининг уйидан унинг изнисиз нафақа қилмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, таомни ҳамми?» дейилди.

«У энг афзал молимиз-ку», дедилар у Зот» (Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган).

Шу ҳадис сабабли юқоридаги ҳолатда болани ҳаромий дейишдан қайтарилганмиз. Шунинг учун боланинг насаби эрдан собит бўлади. Агар эр“Бола мендан эмас” деб инкор қилса, эр-хотин лиъон қиладилар.

 

ЗИНОДАН ТУҒИЛГАН БОЛАНИНГ НАСАБИ

Агар зино сабабли бир бола дунёга келса, аёл ҳам, эркак ҳам“Бола биздан бўлган” деб иқрор қилсалар. Боланинг насаби у эрдан собит бўлмайди. Болага бирор шаръий ҳақ собит бўлмайди.

فاذا اقر انه زنى بهذه الحرة وان هذا الولد منها من الزنا وصدقته المرأة في ذلك لا يثبت الولد من الرجل

Агар эр бу ҳур аёл билан зино қилганлигини ва бола зино туфайли у аёлдан туғилганлигига иқрор бўлса, аёл ҳам бу борада уни тасдиқ қилса, боланинг насаби кишидан собит бўлмайди” (Фатаво Абдул Ҳай).

 

ЗИНОДАН ҲОМИЛАДОР БЎЛГАН АЁЛ ЗИНО ҚИЛГАН КИШИГА ТУРМУШГА ЧИҚИБ, БОЛА ТУҒИШИ

Бир аёл зино сабабли ҳомиладор бўлиб, зино қилган кишига турмушга чиқиб, аёл олти ой ёки ундан зиёда муддатда туғса, боланинг насаби у зино қилгувчи эрдан собит бўлади. Лекин, бу насаб зино сабабли эмас, никоҳ сабабли собит бўлади. Агар никоҳдан кейин олти ойдан камда туғса, боланинг насаби собит бўлмайди.

وَلَوْ زَنَى بِامْرَأَةٍ فَحَمَلَتْ ، ثُمَّ تَزَوَّجَهَا فَوَلَدَتْ إنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا ثَبَتَ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِأَقَلَّ مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ

Бир киши бегона аёл билан зино қилиб, аёл ҳомиладор бўлса, сўнг киши у аёлга уйланиб, олти ой ёки ундан кўпроқ муддатда бола туғса, боланинг насаби зино қилувчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан камроқ муддатда бола туғса, насаби собит бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

 

ЭРЛИ АЁЛ ТАЛОҚСИЗ БИР ЭРГА НИКОҲЛАНИБ, УНДАН ФАРЗАНД КЎРИШИ

Бир киши била туриб эрли аёлни никоҳига олса, бу никоҳ ботил бўлади. Бундай ҳолатда фарзанд дунёга келса, боланинг насаби иккинчи эрдан собит бўлмайди. Агар биринчи эр болани инкор қилмаса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Болага тўшакка қараб нисбат берилади. Зинокорга тош берилади” деган ҳадисларига биноан боланинг насаби ундан собит бўлади. Агар аввалги эр болани инкор қилса, бола ҳаромий ҳисобланади.

Агар бир киши билмай эрли аёлга уйланса ва фарзанд дунёга келгандан кейин аёлнинг аввалги эри мавжудлиги ва талоқсиз иккинчи эрга текканлиги маълум бўлиб қолса, аёл аввалги эрга қайтади. Боланинг насаби эса, иккинчи эрдан собит бўлади.

 

БЕДАРАК КЕТГАН КИШИНИНГ АЁЛИ ЎЗГА КИШИГА НИКОҲЛАНИБ КЎРГАН ФАРЗАНДЛАРИНИНГ НАСАБЛАРИ

Бедарак кетган кишининг аёли қонунан никоҳини фасх қилдиргандан кейин ўзга бир кишига турмушга чиқиб, ундан фарзанд кўрса ва аввалги эри қайтиб келса, аёл аввалги эрга қайтарилади. Лекин, болаларнинг насаблари иккинчи эрдан собит бўлади.

 

БОТИЛ ВА ФОСИД НИКОҲЛАРНИНГ НАСАБДАГИ ФАРҚИ

Ботил никоҳ билан насаб собит бўлмайди. Чунки, у суратда аёл билан яқинлик қилиш зино ҳисобланади. Масалан, насабий, ризоъий, саҳарий маҳрамига уйланиш ботил никоҳ ҳисобланади. Шунингдек, мажусий, қодёний каби динсизлар билан никоҳланиш ботил никоҳ саналади. Лекин, икки динсиз турмуш қуриб фарзанд кўрсалар ва исломни қабул қилсалар, туғилган болаларнинг насаблари у иккисидан собит бўлади. Яна бир киши икки опа-сингилга бирин-кетин уйланса ёки икки маҳрам аёлга уйланса ёки гувоҳсиз уйланса, бас бундай никоҳлар ботил ҳисобланади. Буларнинг барчасида насаб собит бўлмайди.

Фосид никоҳ сабабли бола туғилса, боланинг насаби эрдан собит бўлади. Лекин, никоҳ риштаси тугатилади. Чунки, бундай ҳолатда яқинлик шубҳа билан бўлади. Шубҳа билан қилинган яқинликда эса, насаб собит бўлади. Масалан, опа-сингилга ёки икки маҳрамга бир пайтда никоҳланса ёки бирини иддасида иккинчисига уйланса ёки иддада ўтирган аёлга уйланса ёки тўрттадан кўп аёлга уйланса ёки тўртинчисини иддасида бешинчисига уйланса ёки ҳур аёли устига чўри аёлни олса ёки зиммий мусулмон аёлга уйланса, бас буларнинг барчасида никоҳ фосид бўлади. Агар юқоридаги никоҳлар туфайли бола пайдо бўлса, боланинг насаби никоҳланувчи эрдан собит бўлади.

Фойда: Фиқҳий ва фатво китобларида ботил билан фосид никоҳ мутлоқ тарзда келтирилади. Лекин, “Мабсут” ва муътамад китобларда у иккисини орасини фарқланади. Шунинг учун улрни таҳқиқ қилиш лозим.

 

Сунъий урчитиш сабабли туғилган боланинг насаби

Ҳозирги пайтда сунъий урчитиш воситасида болалар дунёга келяптилар. Уларнинг насаблари борасида икки сурат мавжуд:

1. Спермаси олинган эркак билан аёл бир-бирларига бегона бўлса, бу умуман жоиз эмас ва зинонинг ҳукмида бўлади ва бундай ҳолатда бирор кишидан насаб собит бўлмайди;

2. Эр-хотиннинг спермалари олиниб, шприц ёрдамида аёл бачадонига солинса ёки махсус жойда бир муддат сақланиб сўнг бачадонга кўчирилса, жоиз бўлади. Агар эрнинг бир аёлидан сперма олиниб, эрнинг уруғи билан аралаштириб, эрнинг иккинчи хотин бачадонига солинса, олимлар фикрига кўра заруратсиз бундай қилиш мумкин эмас. Чунки, Холиқнинг низомини ўзгартиришга журъат қилиш ҳисобланади. Қўл орқали уруғни чиқариш ва аёл авратини доялар олдида сабабсиз очиши ҳаромдир.

Аёл бола туғишга қодир бўлмаса ва насл қолдиришга қаттиқ эҳтиёжи бўлса, эр-хотиндан сперма олиниб, сунъий урчутишга рухсат берилаи.

Тухумни эрнинг бир аёлидан олиб, иккинчи аёлига қўйишдан қайтарилган. Лекин, унга қарамай шундай қилинса, боланинг насаби эрдан собит бўлди ва қоринида болани кўтариб юрган она боланинг онаси ҳисобланади. Спермаси олинган аёлни ҳам она дейилади ва онаси каби ҳурмат эҳтиром кўрсатилади. Бир болани икки онага мансуб қилишда бирор қабоҳат йўқ.

 

ФОТИМА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОДАН БОШҚА АЁЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ НАСАБИ ОТА ТОМОНДАН СОБИТ БЎЛАДИ

Шариат насаб ҳақини отага бергандир, яъни ота қандай хонадондан бўлишига қарамай болани насаби унга нисбат берилади. Гарчи онанинг насаби ота насабига хилоф бўлса ҳам. Масалан, ота саййид бўлиб, она саййид бўлмаса, бас бола ота томонга нисбат берилиб, саййид дейилади. Лекин, Фотима розияллоҳу анҳо фарзандлари бундан мустаснодир. Шунинг учун ҳазрати имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларнинг насаблари Фотима розияллоҳу анҳо орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилади ва бу фақат Фотима розияллоҳу анҳога тегишлидир. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳаққида сайюдун ниса, набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар ҳаққида эса, жаннат аҳлининг ёш йигитлари деганлар. Шунинг учун Фотима розияллоҳу анҳодан ўзга бирор аёл томонга туққан фарзандларининг нисбатлари берилмайди. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عن فاطمة الكبرى قالت: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: " كُلُّ بَنِي آدَمَ يَنْتَمُونَ إِلَى عَصَبَةٍ إِلا وَلَدَ فَاطِمَةَ فَأَنَا وَلِيُّهُمْ وَأَنَا عَصَبَتُهُمْ."

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Барча одам болалари асаба (ота) томонга мансуб бўладилар. Лекин, Фотима болалари мен уларни валийсиман ва мен уларни асабасиман” деедилар” (Табароний ривояти).

Ушбу китоб Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан ўз ниҳоясига етди. Энди, барча ишларни енгил қилган Аллоҳ таолодан бу хақирона ишни қабул қилиб, қиёмат кунига захира қилишини сўрабЭй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан” деб дуо қилиб қоламиз. Амийн!

 

ТАЛОҚ БОРАСИДАГИ КУНДАЛИК МАСАЛАЛАР

Савол: Бир киши аёлига ўртамизда никоҳ қолмади деса, нима бўлади?

Жавоб: Эрнинг бу сўзи киноий сўз бўлиб, у билан талоқи боин тушади. Шу сўзларни такрор-такрор айтса, боинга боин илашмаслик қоидасига биноан бекорчи сўзга айланади.

وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى وَلَوْ قَالَتْ الْمَرْأَةُ لِزَوْجِهَا لَسْت لِي بِزَوْجٍ فَقَالَ الزَّوْجُ صَدَقْت وَنَوَى بِهِ الطَّلَاقَ يَقَعُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ  رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى.

Агар эр аёлга: “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ йўқ” ёки “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ қолмади” деб, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар аёл эрига: “Сен эрим эмассан” деса, эр: “Тўғри гапирдинг” деб, талоқни ният қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бугундан бошлаб сен менга ҳаромсан деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Бу сўз билан бир боин талоқ тушади ва никоҳсиз аёл эрига ҳалол бўлмайди.

قَالَ لِامْرَأَتِهِ: أَنْتِ عَلَيَّ حَرَامٌ وَنَحْوَ ذَلِكَ كَأَنْتِ مَعِي فِي الْحَرَامِ...وَتَطْلِيقَةٌ بَائِنَةٌ إنْ نَوَى الطَّلَاقَ وَثَلَاثٌ إنْ نَوَاهَا وَيُفْتَى بِأَنَّهُ طَلَاقٌ بَائِنٌ وَإِنْ لَمْ يَنْوِهِ لِغَلَبَةِ الْعُرْفِ.

“Эр аёлига: “Сен менга ҳаромсан” ёки шу каби “Сен мен билан ҳаромдасан” деб айтса... агар талоқни ният қилса, бир боин талоқ ва учни ният қилса, уч талоқ воқе бўлади. Урфда талоққа ишлатилиши ғолиб бўлганлиги туфайли талоқни ният қилмасада, боин талоқ тушишига фатво берилади” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши хотинига онангникига кет, йўқол деса талоқ тушадими?

Жавоб: Эр талоқ ниятида, яъни қайта яшамаслик ниятида онангникига кет, йўқол деса, у сўз билан боин талоқ тушади. Никоҳни янгиламай эр-хотинликни давом эттириш жоиз эмас.

وَبَقِيَّةُ الْكِنَايَاتِ إذَا نَوَى بِهَا الطَّلَاقَ كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً... وَهَذَا مِثْلُ قَوْلِهِ: أَنْتِ بَائِنٌ وَبَتَّةٌ وَبَتْلَةٌ وَحَرَامٌ... وَالْحَقِي بِأَهْلِكِ... وَاغْرُبِي وَاخْرُجِي وَاذْهَبِي وَقُومِي.

Қолган киноя лафзлар билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади... киноий талоқлар эрнинг қуйдаги “Сен боинсан, узулгансан, кесилгансан, ҳаромсан..., аҳлингга жўна..., даф бўл, чиқ, кет, тур” сўзлари кабидир” (Фатҳул қодир).

Савол: Эр қўрқитиш учун аёлига сени қўйдим деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Бизнинг урфимизда аёлга нисбатан ишлатилган сени қўйдим сўзи фақат талоқ учун истеъмол қилинадиган бўлиб қолган. Бир вақтлар сен бўшсан сўзи ва сени озод қилдим сўзлари урфда фақат талоққа ишлатилгани каби. Қайси сўз урфда фақат талоқ учун ишлатилса, ундан бошқа тушунилмаса, у билан ражъий талоқ тушади.

فَإِنَّ سَرَّحْتُك كِنَايَةٌ لَكِنَّهُ فِي عُرْفِ الْفُرْسِ غَلَبَ اسْتِعْمَالُهُ فِي الصَّرِيحِ فَإِذَا قَالَ " رهاكردم " أَيْ سَرَّحْتُك يَقَعُ بِهِ الرَّجْعِيُّ مَعَ أَنَّ أَصْلَهُ كِنَايَةٌ أَيْضًا

Сарраҳтуки (сени озод қилдим) киноя лафздир. Лекин, форслар урфида сариҳда ишлатишили ғолибдир. Агар эр аёлига раҳо кардам, яъни сени озод қилдим деса, у лафзнинг асли киноя бўлишига қарамай у билан ражъий талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Мен сени хотинликдан чиқардим деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Бу билан боин талоқ тушиб, аёл эрига никоҳсиз ҳалол бўлмайди.

وَلَوْ قَالَ أَنَا بَرِيءٌ مِنْ نِكَاحِك وَقَعَ الطَّلَاقُ إذَا نَوَاهُ

Агар эр: “Сенинг никоҳингга алоқам йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Эр ғазаб ҳолатда бу менинг хотиним эмас деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Бу билан агар талоқни ният қилса, боин талоқ тушади.

وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى وَلَوْ قَالَتْ الْمَرْأَةُ لِزَوْجِهَا لَسْت لِي بِزَوْجٍ فَقَالَ الزَّوْجُ صَدَقْت وَنَوَى بِهِ الطَّلَاقَ يَقَعُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ  رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى.

Агар эр аёлга: “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ йўқ” ёки “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ қолмади” деб, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар аёл эрига: “Сен эрим эмассан” деса, эр: “Тўғри гапирдинг” деб, талоқни ният қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши ғазаб ҳолатида бу менинг хотиним эмас деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Агар эр бу сўзи билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади.

لَسْت لَك بِزَوْجِ أَوْ لَسْت لِي بِامْرَأَةٍ

“Мен сенга эр эмасман ёки сен менга хотин эмассан деб талоқни ният қилса талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Эр жанжал қилиб, аёлига кет йўқол мени сен билан ишим йўқ деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Агар бу сўзни эр-хотин талоқ музокарасини қилиб турган пайтда айтса, талоқни ният қилиш билан талоқ воқе бўлади.

وَبَقِيَّةُ الْكِنَايَاتِ إذَا نَوَى بِهَا الطَّلَاقَ كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً... وَهَذَا مِثْلُ قَوْلِهِ: أَنْتِ بَائِنٌ وَبَتَّةٌ وَبَتْلَةٌ وَحَرَامٌ... وَالْحَقِي بِأَهْلِكِ... وَاغْرُبِي وَاخْرُجِي وَاذْهَبِي وَقُومِي.

Қолган киноя лафзлар билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади... киноий талоқлар эрнинг қуйдаги “Сен боинсан, узулгансан, кесилгансан, ҳаромсан..., аҳлингга жўна..., даф бўл, чиқ, кет, тур” сўзлари кабидир” (Фатҳул қодир).

Савол: Бир кишини иккита аёли бўлиб, биринчи аёли сен у иккинчи аёлинг билан алоқанг бор деса, эр унга жавобан“Ўртамизда ҳеч қандай алоқа йўқ. Агар у билан алоқа қилаётган бўлсам онам билан алоқа қилгандай бўлай” деса, иккинчи аёлига талоқ тушадими?

Жавоб: Агар талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар ният қилмаса, тушмайди.

وَلَوْ قَالَ لَهَا: أَنْتِ مِثْلُ أُمِّي أَوْ كَأُمِّي يَنْوِي فَإِنْ نَوَى الطَّلَاقَ وَقَعَ بَائِنًا وَإِنْ نَوَى الْكَرَامَةَ أَوْ الظِّهَارَ فَكَمَا نَوَى

Агар эр аёлига: “Сен онамга ўхшашсан” ёки “Онам кабисан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади. Агар онам каби мукаррамсан деса ҳеч нарса воқе бўлмайди. Агар онамга яқинлик қилмаганимдек сенга ҳам яқинлик қилмайман деб, зиҳорни ният қилса зиҳор бўлади” (Фатвои ҳиндия).

 

ТАЛОҚ СЎЗИНИ ЎЗГАРТИРИБ ТАЛОҚ ҚИЛИШ

Савол: Зайд ўз аёлига талоқ сўзини тўғри талаффуз қилмай, бир талок, икки талок, уч талок деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Баҳрур роиқ китобининг соҳиби талоқ сўзини ўзгартириб талоқ қўйилса, талоқ тушиши ёки тушмаслиги тўғрисида қуйидагиларни айтганлар:

وَمِنْهُ الْأَلْفَاظُ الْمُصَحَّفَةُ وَهِيَ خَمْسَةٌ: تَلَاقٌ وَتَلَاغٌ وَطَلَاغٌ وَطَلَاك وَتَلَاك فَيَقَعُ قَضَاءً وَلَا يُصَدَّقُ إلَّا إذَا أَشْهَدَ عَلَى ذَلِكَ قَبْلَ التَّكَلُّمِ بِأَنْ قَالَ امْرَأَتِي تَطْلُبُ مِنِّي الطَّلَاقَ وَأَنَا لَا أُطَلِّقُ فَأَقُولُ هَذَا.

Талоқ тушадиган сўзлардандир талоқ лафзини ўзгартирилган шакли. Улар бештадир: Талақ, талағ, толағ, толак, талак. Қазоан булар билан талоқ воқе бўлади ва (мен бу сўзлардан талоқни ирода қилмаган эдим деса) тасдиқ қилинмайди. Лекин, гапиришдан олдин аёлим мендан талоқни талаб қилаяпти. Мен уни талоқ қилмайман ва (талоқ лафзини ўзгартириб) буларни айтаман деб, гувоҳ қилиб қўйса, (талоқни ирода қилмаганман деган гапини) тасдиқ қилинади” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الْعَالِمِ، وَالْجَاهِلِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.

Бу сўзларни талаффуз қилиш билан талоқ тушишида олим билан жоҳилнинг фарқи йўқдир. Фатво шунгадир” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

Савол: Зайд аёли билан уришиб қолиб, қўшниси Амрни олдига чиқибди. Амр Зайдга ундай аёлни талоқ қўйиб юбор дебди. Шунда Зайд талоқ қўйишни билмайман дебди. Шунда Амр бир, икки, уч талоқсан дейсан дебди. Зайд аёлига амр ўргатгандек айтибди. Бу ҳолатда Зайднинг аёлига талоқ тушадими?

Жавоб:

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ عَاقِلٍ بَالِغٍ.

Оқил, болиғ ҳар бир эркакнинг талоғи воқе бўлади” (Баҳрур роиқ).

Савол: Икки аёлдан бири эрига кундошимни талоқ қилинг деб, талаб қилса, эр ёлғондан уни талоқ қилиб бўлганман деб айтса, иккинчи аёлга талоқ тушадими?

Жавоб: Агар эр аёлини тинчлантириш мақсадида уни талоқ қилдим деса, талоқ тушади. Ёлғондан тинчлантириш мақсадида талоқ қўйганман деб хабар берса, талоқ тушмайди.

لَوْ أَرَادَ بِهِ الْخَبَرَ عَنْ الْمَاضِي كَذِبًا لَا يَقَعُ دِيَانَةً، وَإِنْ أَشْهَدَ قَبْلَ ذَلِكَ لَا يَقَعُ قَضَاءً أَيْضًا.

У билан ёлғондан ўтган замондан хабар беришни ирода қилса, диёнатан талоқ воқе бўлмайди. Агар ундан олдин гувоҳларни қоим қилиб, (аввалги хотинимга ёлғондан уни талоқ қилганман деб айтаман) деса, қазоан ҳам талоқ воқе бўлмайди” (Дуррул мухтор).

 

ОТАНГНИКИГА ЖЎНА ДЕЙИШ

Савол: Зайд аёли билан урушиб, уйдан ташқарига чиқарди ва отангникига жўна деди. Аёли эшик олдидан кетмай бир қанча муддат ўтирди. Сўнг Зайд ухлагач ичкарига кирди. Бу воқеа қизни отасига етгач одамлар унга қизингиз талоқ қилинди деб айтишди. Зайд бу сўз билан талоқни ният қилмаганман деди. Зайднинг ушбу сўзи билан талоқ тушадими?

Жавоб: Эр агарчи уруш-жанжалдан кейин ғазаб ҳолда отангникига жўна деб айтганлигини иқрор қилиб, талоқни ният қилмаганлигини айтгани учун талоқ тушмайди.

وَلَوْ قَالَ لَهَا اذْهَبِي أَيَّ طَرِيقٍ شِئْت لَا يَقَعُ بِدُونِ النِّيَّةِ وَإِنْ كَانَ فِي حَالِ مُذَاكَرَةِ الطَّلَاقِ.

Эр аёлига: “Хоҳлаган ерингга кет” деса, ниятсиз талоқ воқе бўлмайди. гарчи талоқ зикр қилинаётган мажлис бўлса ҳам” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Зайд аёлига мен сени қўйдим деса, боин талоқ тушадими ёки ражъийми?

Жавоб: Мен сени қўйдим сўзи араб тилида “сарраҳтуки” лафзи билан ифодаланади. У киноий сўзлардан бўлиб, ниятга муҳтож саналади. Лекин, бу сўзни аёлга нисбатан айтилса, ражъий ёки боин талоқ тушиши борасида асримиз уламолари ихтилоф қилганлар. Азизул фатаво, Фатавои дорул улум китобларида бу сўз киноий, ниятга муҳтождир ва у билан боин талоқ тушади дейилган. Рашид Аҳмад Гангуҳий, Абдулҳай Лакнавий, Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳимлар бу лафз аёлга нисбатан ишлатилса, урда фақат талоқ ирода қилинади. Шунинг учун у лафз сариҳ ҳисобланиб, у билан ражъий талоқ тушади. Хоҳ ният қилсин ёки қилмасин, деганлар. Муҳаммад Шафиъ Усмоний раҳматуллоҳи лайҳ ҳам шу қавлни қўллаб қувватлаган.

بِخِلَافِ فَارِسِيَّةِ قَوْلِهِ سَرَّحْتُكِ وَهُوَ " رهاء كردم " لِأَنَّهُ صَارَ صَرِيحًا فِي الْعُرْفِ.

Сарраҳтука (сени қўйдим)”нинг форсчаси бўлган “раҳо кардам (сени қўйдим) сўзининг хилофи билан. Чунки, бу урфда сариҳга айлангандир” деди (Раддул муҳтор).

وَقَدْ مَرَّ أَنَّ الصَّرِيحَ مَا لَمْ يُسْتَعْمَلْ إلَّا فِي الطَّلَاقِ مِنْ أَيِّ لُغَةٍ كَانَتْ.

Қайси тилда бўлмасин фақат талоқда ишлатиладиган сўзлар сариҳ сўзлардир” (Раддул муҳтор).

 

УЙИМДАН ЧИҚ ЙЎҚОЛ

Савол: Зайд хотинига сени фалончи билан алоқанг бор, уйимдан йўқол. Акс, ҳолда сени ураман деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Агар эр уйимдан йўқол деган сўзим билан талоқни ният қилмаганман деб, қасам ичса талоқ тушмайди.

وَالْقَوْلُ لَهُ بِيَمِينِهِ فِي عَدَمِ النِّيَّةِ وَيَكْفِي تَحْلِيفُهَا لَهُ فِي مَنْزِلِهِ

Талоқни ният қилмаганлиги тўғрисида эрнинг гапи қасам билан эътиборга олинади. Хотин эрнинг уйида талоқни ният қилмаганлигига қасам ичтириши кифоя қилади” (Раддул муҳтор).

 

ЭР ХОТИНИГА МЕН СЕНИ ҚЎЙДИМ, ҚЎЙДИМ ДЕБ АЙТИШИ

Савол: Бир киши одамлар орасида ўзининг аёлини бир неча бор талоқ қилмоқчи бўлди. Одамлар уни бу ишидан қайтаришди. Лекин, у аёлини қозининг олдига олиб келиб, мен сени қўйдим, мен сени қўйдим, мен сени қўйдим деб уч бор айтди. Бу билан аёлга неча талоқ тушади?

Жавоб: Бу сўзларни уч марта айти билан уч талоқ воқе бўлади.

فَإِنَّ سَرَّحْتُك كِنَايَةٌ لَكِنَّهُ فِي عُرْفِ الْفُرْسِ غَلَبَ اسْتِعْمَالُهُ فِي الصَّرِيحِ فَإِذَا قَالَ " رهاكردم " أَيْ سَرَّحْتُك يَقَعُ بِهِ الرَّجْعِيُّ مَعَ أَنَّ أَصْلَهُ كِنَايَةٌ أَيْضًا

Сарраҳтуки (сени озод қилдим) киноя лафздир. Лекин, форслар урфида сариҳда ишлатишили ғолибдир. Агар эр аёлига раҳо кардам, яъни сени озод қилдим деса, у лафзнинг асли киноя бўлишига қарамай у билан ражъий талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ТАЛОҚДА ТАЛОҚНИНГ НИСБАТИНИ ЗОҲИРАН АЁЛГА БЕРИШ ШАРТ ЭМАС

Савол: Зайд хотининг ота-онасининг уйига бориб, аёлини уйига олиб кетмоқчи бўлди. Хотини кетишдан бош тортди. Эрни жаҳли чиқиб, аёлини исмини айтмай ёки унга нисбат бермай бир, икки талоқ деб юборди. Бу билан аёлга талоқ воқе бўладими?

Жавоб: Ғазаб ҳолати, аёлидан аччиғи чиққанлигидан, у аёлига талоқ қўйганлиги кўриниб турибди. Зеҳнида хотинини ирода қилганлиги тушунилиб турибди. Талоқда нисбат ёки изофа ошкора бўлиши шарт эмас. Шунингдек, хотин мажлисда бор бўлиши ҳам шарт эмас. Унинг бу сўзи билан талоқ воқе бўлади.

وَلَا يَلْزَمُ كَوْنُ الْإِضَافَةِ صَرِيحَةً فِي كَلَامِهِ؛ لِمَا فِي الْبَحْرِ لَوْ قَالَ: طَالِقٌ فَقِيلَ لَهُ مَنْ عَنَيْت ؟ فَقَالَ امْرَأَتِي طَلُقَتْ امْرَأَتُهُ.

Баҳр” да таъкидланганидек, эрнинг сўзида изофани сароҳатан бўлиши шарт эмас. Агар эр: “Талоқ” деса, шунда унга: “Кимни ирода қилдинг” деб сўралса, у хотинимни деб айтса, аёли талоқ бўлади” (Раддул муҳтор).

 

СЕН БУГУНДАН БОШЛАБ МЕНГА ОНАМ ВА СИНГИМДЕКСАН

Савол: Бир киши ғазаб ҳолатида аёли олдига келиб, хотинига кет йўқол, бугундан бошлаб сен менга онам ва синглимсан деди. Ўша кундан бери эрни аёлидан алоҳида қилиб қўйилган. Бу сўз билан аслида талоқ тушадими?

Жавоб: Бугундан бошлаб сен менга онам ёки сингилимсан жумласи талоқнинг киноий лафзларидандир. Бу сўзни айтиб, талоқни ният қилса бир боин талоқ тушади. Агар бу сўзни бир неча бор такрорласа, биринчиси тушиб қолгани билан талоқ воқе бўлмайди.

وَإِنْ نَوَى بِأَنْتِ عَلَيَّ مِثْلُ أُمِّي، أَوْ كَأُمِّي

Сен менга нисбатан онамга ўхшашсан ёки онамдексан деб (талоқни) ният қилса (талоқ воқе бўлади)” (Раддул муҳтор).

 

ТАЛОҚНИ ТАЪЛИҚ ҚИЛИШ

Савол: Эр аёлига онангни уйига борма, агар борсанг талоқсан деса, бунинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Бу сўз талоқни шартга боғлиқ қилиш саналиб, қачонлардир аёл онасининг уйига борса, талоқ тушади.

وَإِذَا أَضَافَهُ إلَى الشَّرْطِ وَقَعَ عَقِيبَ الشَّرْطِ اتِّفَاقًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ لِامْرَأَتِهِ: إنْ دَخَلْتُ الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ.

Агар эр талоқни бирор шартга боғлиқ қилса, шарт топилиши билан уламолар иттифоқига кўа аёли талоқ бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Агар уйга кирсанг талоқсан” деса, аёл уйга кириши билан талоқ тушади” (Фатвои ҳиндия).

 

ТАЛОҚ БИЛАН ШАРТ БИР ВАҚТДА, БИР ЖУМЛАДА БЎЛИШИ ШАРТ

Савол: Бир киши аёлига сен талоқсан деб, бироз ўтгандан кейин агар фалон ишни қилсанг деса, бу талоқ ҳисобланадими ёки таълиқ ҳисобланадими?

Жавоб: Агар талоқ, билан шарт лафзи бир жумлада бўлса, талоқни айтгандан кейин узулуксиз шартни айтса ёки шартни айтиб узулуксиз талоқни айтса, бу таълиқ ҳисобланади. Агар талоқ билан шартни ўртаси нафас олиш учун узулса жоиз. Бундан бошқа бирор нарса туфайли иккиси бир-бирига уланмаса, талоқ ҳисобланиб, таълиқ бўлмай қолади.

وَلَوْ قَالَ: أَنْتِ طَالِقٌ ثُمَّ إنْ دَخَلْت الدَّارَ فَإِنَّهُ يَقَعُ الطَّلَاقُ وَلَوْ نَوَى التَّعْلِيقَ لَا تَصِحُّ نِيَّتُهُ أَصْلًا.

Агар эр: “Сен талоқсан” деб, бироз муддатдан кейин: “Агар уйга кирсанг” деса, талоқ тушади. Агар (бу билан) таълиқни ният қилса, нияти асло дуруст бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Агар бир киши хонига онамга қаттиқ гапирсанг сени талоқ қиламан деса, сўнг хотини қайнонасига қаттиқ гапирса талоқ тушадими?

Жавоб: Мен сени талоқ қиламан сўзи келаси замонга тегишли бўлиб, талоқ сўзларидан ҳисобланмай, ваъда ҳисобланади. Аёл онасига қаттиқ сўзлаши билан талоқ тушмайди.

بِخِلَافِ قَوْلِهِ طَلِّقِي نَفْسَك فَقَالَتْ أَنَا طَالِقٌ أَوْ أَنَا أُطَلِّقُ نَفْسِي لَمْ يَقَعْ لِأَنَّهُ وَعْدٌ جَوْهَرَةٌ.

Эр: “Ўзингни талоқ қилиб ол” деганда хотин: “Мен талоқ бўлгувчиман” ёки “Ўзимни талоқ қиламан” деса, талоқ тушмайди. Чунки, бу қуруқ ваъдадир” (Раддул муҳтор).

 

ОТАНГНИ УЙИГА БОРСАНГ ТАЛОҚ ҚИЛИНГАНМАН ДЕЯВЕР

Савол: Мен қайнота ва қайнонам билан жанжаллашиб қолиб, аёлимга ота-онангни уйига борсанг талоқман деявер дедим. Энди у ота-онасининг уйига борса, талоқ бўладими? Агар гапимдан қайтиб, ота-онасини уйига боришга рухсат берсам талоқ тушадими?

Жавоб: Сен гапингдан қайтишинг билан аёлинг талоқдан қутилиб қолмайди. Агар у сўзларни айтганингдан кейин аёлинг сени рухсатинг билан ота-онасиникига борса ҳам талоқ тушади.

وَالطَّلَاقِ وَالْعَتَاقِ وَالنَّسَبِ وَالْوَلَاءِ فَإِنَّهَا لَا تُرَدُّ بِالرَّدِّ.

“Талоқ, итоқ, насаб ва вало қайтариб олдим дейиш билан қайтмайди” (Раддул муҳтор).

 

ТАЛОҚНИ ХАМР ИЧИШГА БОҒЛИҚ ҚИЛИШ

Савол: Бир киши кўп хамр ичаверганидан аёли у билан ажрашмоқчи бўлса, агар эр қайтиб ичсам талоқсан деб айтса, кейин аёлига билдирмай хамр ичса, аёлга талоқ тушадими?

Жавоб: Эр агар хамр ичсам талоқсан деган сўзи, талоқни ичишга боғлиқ қилиш саналиб, ҳеч кимга билдирмай бир хўплам ичса ҳам талоқ тушаверади.

وَإِذَا أَضَافَهُ إلَى الشَّرْطِ وَقَعَ عَقِيبَ الشَّرْطِ اتِّفَاقًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ لِامْرَأَتِهِ: إنْ دَخَلْتُ الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ.

Агар эр талоқни бирор шартга боғлиқ қилса, шарт топилиши билан уламолар иттифоқига кўа аёли талоқ бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Агар уйга кирсанг талоқсан” деса, аёл уйга кириши билан талоқ тушади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши аёлига бегона эркаклар билан қўл бериб кўришсанг, Аллоҳга қасам сени талоқ қиламан деса, сўнгра аёли бирор бегона билан қўл бериб кўришса, талоқ тушадими?

Жавоб: Эрнинг талоқсан ва талоқ қиламан деган сўзи ўртасида катта фарқ бўлиб, агар фалон ишни қилсанг талоқсан дейиши билан шарт топилса талоқ тушади. Талоқ қиламан дегансўзида эса, шарт топилса, талоқ қилса талоқ тушади. Талоқ қилмаса тушмайди. Бу масалада аёл киши бегона билан қўл бериб кўришиши билан талоқ тушмайди. Эрнинг гапи қасам бўлиб, аёли бегона билан кўришганидан кейин уни талоқ қилмаса, қасамини бузган бўлади. Қасамни каффоратини тўлайди.

والمنعقدة ما يحلف على أمر في المستقبل أن يفعله أو لا يفعله وإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة

Бажарилиши керак бўлган қасам келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликка ичилган қасам бўлиб, агар қасамини бузса, унга каффорат лозим бўлади” (Ҳидоя).

 

ТАЛОҚНИ ТАЪЛИҚ ҚИЛГАНДАН КЕЙИН ҚАЙТИБ ОЛИШ ИХТИЁРИ ЙЎҚ

Савол: Агар бир киши ғазаби чиққан ҳолда агар сен шу ишни қилсанг ёки шу гапни гапирсанг менинг никоҳимдан чиқасан деса, кейинчалик шу гапини қайтиб олмоқчи бўлса, бўладими ва иккинчидан эр юқоридаги сўзни айтганидан кейин аёл ўша шартни бажариб қўйса талоқ тушадими?

Жавоб: Биринчидан, талоқни бирор шартга таълиқ қилгандан кейин уни қайтиб олиш ихтиёри мавжуд эмас. Иккинчидан, юқоридаги сен шу ишни қилсанг менинг никоҳимдан чиқасан деган ўринда аёл ўша ишлардан бирортасини қилса талоқи  боин тушади. Чунки, никоҳимдан чиқасан деган сўз киноий талоқ ҳисобланади. “Чиқасан” сўзи келажакни ифода қилсада, ваъда эмас.

وَالطَّلَاقِ وَالْعَتَاقِ وَالنَّسَبِ وَالْوَلَاءِ فَإِنَّهَا لَا تُرَدُّ بِالرَّدِّ.

“Талоқ, итоқ, насаб ва вало қайтариб олдим дейиш билан қайтмайди” (Раддул муҳтор).

 

 

[1] Ал-Исоба. Ж. V. – Б. 461.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам, хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, давоми...

3637 05:00 / 14.02.2017
Никоҳдаги асосий нарсалардан бири икки адолатли шоҳидсиз никоҳ бўлмаслигидир.Шоҳидликсиз никоҳ бўлмайди. Ана ўша гувоҳлар икки шахснинг ҳалолпок йўл, никоҳ йўли давоми...

3646 05:00 / 14.02.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар роббиси, шариъат, ҳукм ва намозни адо қилиш амрини қилган ягона Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Махлуқотларининг энг давоми...

4064 05:00 / 15.02.2017
Ато ибн Абу Робаҳдан ривоят қилинади.Абу Ҳурайранинг Байтни тавоф қилиб юриб, .Фақат аҳли аёлдан ортганини садақа қилиш бор, деб нидо қилаётганини кўрдим,.Шарҳ Ато давоми...

3187 05:00 / 14.02.2017