1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (12)

05:00 / 15.02.2017 9931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАФРИЙҚ ВА НИКОҲНИ ФАСХ ҚИЛИШ

Юқорида бир неча бор талоқ ҳаққи эрга берилган деб айтилди. Аёллрга эрларини талоқ қилиб ўзларини озод қилиш ҳаққи берилмаган. Лекин, ислом аёллларни эрларнинг барча зулму ситамлари остида мажбур ва чорасиз ҳолда яшашларига ташлаб қўйган ҳам эмас. Балки, шариати исломия аёлларнинг ҳақларини тўлиқ ҳимоя қилиб, бу борада мустақил қонунларни тартибга келтирган. Ислом шариати аёлларни золим эр исканжасидан чиқариб, инсон тарзида ҳаёт ўтказиш ҳаққини тўлиқ қилиб берган. Аёлга шаръий шаклда ихтиёр бериб, эрнинг зулмидан сақланиш йўл-йўриқларини белгилаб қўйган. Масалан, аёл эридан шу даражада нафратланса-ки, у билан яшаш жуда мушкул даражага етиб қолса ёки эр аёлининг ҳаётини шу даражада танг қилиб, эрлик вазифаларини ҳам бажармай, талоғини ҳам бермай аёлни муъаллақ ушлаб туриш ниятида талоғини ҳам, хулуъсини ҳам бермай туриб олса ёки эр уйдан кетиб қолиб, на аҳли-аёлидан хабар олса ва на аёлга талоқ қўйса ёки хулуъ қилса. Бас, бундай мусибатзада аёлга қози ёки ҳоким олдига ўз аризасини тақдим қилиб, шаръий эътибор билан золим эр зулмидан ўзини халос қилиш ҳаққини берган.

БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ЭРНИНГ АЁЛИНИ НИКОҲИНИНГ ҲУКМИ

Мафқудул хабар деб, бедарак йўқолган кишига айтилади. Масалан, бедарак йўқолган ёки бедарак қочиб кетиб ғоиб бўлиб, уни қаердалиги ёки қаёққа кетганлиги ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ бўлган киши. Ҳанафий мазҳабига кўра бедарак йўқолган кишининг тенгқурларига қаралади. Агар улар ҳаёт бўлса, бедарак йўқолган киши ҳам ҳаёт дейилади. Шу қоидага биноан уни аёлига бошқа жойга никоҳланиши учун рухсат берилмайди.

Албатта, баъзи ҳолатда бедарак йўқолган кишининг тенгқурлари ҳали вафот топишларидан илгари қози никоҳга рухсат бера олади. Масалан, зоҳирий далиллар эрнинг вафот этганлигига ишора қилса, масалан, эр кемада сафарга чиқса ва соҳилга етиб боргани маълум бўлмаса ёки одатда вафот билан якунланадиган касалликка чалиниб қочиб кетса ёки жанг майдонида бедарак ғоиб бўлса, бас бундай ҳолатларда қози бедарак йўқолган киши вафот этди деган ғолиб гумонга келгунича кутилади. Ундан кейин ҳоким изсиз йўқолган киши вафот этди деган ҳукмни эълон қилиб, аёлга вафот иддасини ўтказишга рухсат беради. Вафот иддасини ўтагандан кейин қози рухсати билан аёл бошқа эрга турмушга чиқиши мумкин. Ҳанафий мазҳабида бедарак йўқолган кишининг аёли ҳақида бундан бошқа имкониятлар мавжуд эмас.

Лекин, мутааххир ҳанафий олимлар замон ва мавжуд фитналарни эътиборга олиб бир неча шартлар билан моликия мазҳабига кўра фатво беришни ихтиёр қилганлар. Бир неча пайтдан бери Ҳиндистон ва унинг атрофида жоилашган минтақаларда барча муфтийлар айни бедарак йўқолган кишининг аёлини ҳукми ҳақида моликия мазҳабига биноан фатво беришни ихтиёр қилмоқдалар. Бу масала бир жиҳатдан ҳанафий фиқҳига кириб келди. Лекин, бедарак йўқолган кишининг аёли қачонгача эрсиз истьиқомат қилишга сабр қила олса, шунча вақтгача ҳанафий мазҳабига амал қилиши зарурийдир. Ҳа, қаттиқ зарурат туғилганда моликия мазҳабига амал қилинади. Қаттиқ зарурат деб қуйидагиларга айтилади:

1. Сарф-харажатни қоплай олмаслик, яъни эрсиз тирикчилик ўтказишга қийналиб қолса;

2. Эрни қайтгунича кутиб турай деса, нафсий хоҳиш-истак туфайли, ўзини жиловлашга сабр-бардош қила олмай қолишдан қўрқса.

Фойда: Қайси масалада бошқа имом мазҳабига ўтиш зарурий бўлиб қолса, айни масала юзасидан имом наздида қандай шартлар топилиши талаб этилса, уларни барчасига риоя этиш зарур ҳисобланади.

 

АСЛ МОЛИКИЯ МАЗҲАБИ ВА УНГА ҲАНАФИЙ ОЛИМЛАРИНИНГ ФАТВОЛАРИ

Дорул исломда эр бедарак йўқолса, аёл қозига бу ҳақда аризасини тақдим қилади ва аёл шаръий гувоҳлар воситасида бедарак кетган шахснинг никоҳида эканлигини собит қилади. Никоҳ вақтида гувоҳ бўлганлар мавжуд бўлмаса, эр-хотин бўлиб яшаганларини кўрган-билганлар“Бу фалончини аёли” деб, гувоҳлик беришлари мумкин. Шундан кейин аёл гувоҳлар воситасида эрини бедарак йўқолганлигиини исботлайди. Қози аёл ва уни яқинлари билан суриштириш ишларини олиб бориш билан чекланиб қолмай, ўзи ҳам мустақил равишда қидирув ишларини олиб боради. Қози ёки ҳокимни йўқолган киши қаерга кетганлиги ҳақида ғолиб гумони билан ўша жоиларга одам юборади. Агар гумони ғолиб бўлмаса, хат юбориб, қидиради. Агар оммавий ахборот воситалари орқали қидириш имкони бўлса, уни ҳам амалга оширади. Қози ёки ҳоким бор имкониятдан фойдаланиб қидирув эълон қилгандан кейин ҳам бирор хабар чиқмай умидсизлик пайдо бўлса, аёлга тўрт йилгача кутишга ҳукм қилади. Тўрт йилда ҳам йўқолган киши ҳақида бирор маълумот топилмаса, вафот этди деб тасаввур қилинади ва қози томонидан тайин қилинган тўрт йил ўтгандан кейин қози аёлга тўрт ой-у ўн кун вафот иддасини ўтириб, иккинчи эрга турмушга чиқишига рухсат беради.

Моликия мазҳабида тўрт йил ўтгандан кейин иккинчи бор қози олдига бориб, ариза тақдим қилиб идда учун ҳукм олиши зарур эмас. Балки, идда ўтириб иккинчи эрга турмушга чиқиб кетаверади. Лекин, аёл имконият борича ҳанафия мазҳабига амал қилиш учун иккинчи бор қозига эри вафот этганлиги ҳақида ҳукм олиш учун ариза тақдим қилади.

Бу ҳукмга юқорида таъкидланганидек, дорул исломда амал қилинади. Дорул ҳарбда эса, ҳанафий мазҳаби каби жумҳур моликия мазҳаби бедарак ғоиб бўлган киши ҳақида “Бедарак кетган кишининг тенгдошлари ҳаёт бўлса, у ҳам тирик дейилади ва унинг аёлига иккинчи эрга тегишга ижозат берилмайди” деган ҳукмини чиқарганлар. Лекин, имом Моликнинг машҳур шогирди Ашҳаб моликий“Бедарак кетган кишининг аёли Дорул исломда нима қилиши керак бўлса, дорул ҳарбда ҳам шу кабидир” деганлар.

Танбиҳ: Тўрт йилгача кутиш қози томондан қидирув амалга оширилиб, ниҳоясига етказилгандан кейин бошланади. Шаръий қози бўлмаса, Диний идорада мавжуд олимлар кенгаши орқали никоҳни фасх қилдиради. Билин-ки, бедарак кетган эрнинг аёли ҳеч нарсадан-ҳечнарса йўқ ўз-ўзини аввалги никоҳини фасх қилиб, иккинчи эрга тегиб кета олмайди. Моликия мазҳаби олимларининг фатвосидан маълум бўлади-ки, ислом шиорларига амал қилинадиган минтақаларда бедарак кетган кишининг ҳукми дорул ислом кабидир. Мусулмонлар эмин-эркин ўз динларига амал қилишлари учун шароит яратиб берилган минтақаларда ҳам бедарак кетган кишининг аёлини ҳукми дорул ислом каби бўлади.

 

ТЎРТ ЙИЛДАН КАМАЙТИРИШ

Аёл киши сабрили, иффатли ва хавои нафсини жиловлай оладиган бўлса, бил иттифоқ тўрт йил муддат бедарак йўқолган эрини кутиб туради. Лекин, ҳавои нафси ғолиб, маъсиятга берилиб кетиши зоҳир бўлса, маълум муддатгача бедарак кетган эрини кутгандан кейин чорасизлигидан қозига ариза тақдим қилади ва моликия мазҳабида бузилиб кетши аниқ ва сабр қила олмайдиган аёлларга бедарак йўқолган эрни тўрт йилдан кам кутиш имкони бор. Моликия мазҳабига биноан бундай аёллар энг камида бир йил ғоиб бўлган эрларини кутадилар ва бундан кейин тафриққа рухсат берилади.

Бу тафриқ талоқи ражъий деб эътиборга олинади ва бедарак кетган эрнинг аёли вафот иддаси ўрнига талоқ иддасини ўтиради.

 

БЕДАРАК КЕТГАН ЭРНИНГ ҚАЙТИШИ

Бедарак йўқолган эр ҳақда аёл қозига ариза тақдим этиб, тўрт йил кутгандан кейин, қози у ҳақда вафот этди деб, ҳукм чиқарса, бас буни икки сурати бор:

1. Аёл иккинчи эрга тегиб ҳали хилвати саҳиҳа бўлишидан аввал олдинги эр (хоҳ вафот иддаси ичида ёки ундан кейин ёки иккинчи эрга тегишдан олдин ёки кейин) қайтиб келса, бил иттифоқ аёл аввалги эр никоҳида қолади ва ҳаргиз иккинчи эр олдида қола олмайди;

2. Аёл вафот иддасини ўтаказгандан кейин бошқа эрга турмушга чиқиб, у билан хилвати саҳиҳа бўлса, моликия мазҳабига мувофиқ аёл иккинчи эр олдида қолади ва аввалги эрни аёлда ҳеч қандай ҳақи қолмайди. Лекин, моликия мазҳабидан Аллома Солиҳ Тунисийнинг бу масала юзасидан фатвоси қуйидагидир“Қоидага мувофиқ эр-хотин ўртасида никоҳ тафрийқ бўлса, ражъий талоқ воқе бўлади ва аёл уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар идда ичида бедарак кетган эр келиб, аёлига ражъат қилса ражъат дуруст бўлади ва аёл эрнинг никоҳида қолади. Агар идда тугагандан кейин келса ёки аввалроқ келганди-ю, лекин ҳали аёлига сўз ёки феъл билан ражъат қилмай идда тугаб қолса, бас аёл боин талоқ бўлади. Бундан кейин аёлда аввалги эрга тегиш ёки тегмаслигида ихтиёр бўлади. Абу Ҳанифа мазҳабида эса, юқоридаги ҳар икки суратда ҳам аёл аввалги эр никоҳида қолади. Ҳанафийлар учун бошқа мазҳаб асосида фатво бериш жуда ҳам ноилож бўлган вақтдагина рухсат берилган. Лекин, юқоридаги икки суратда бирор зарурат топилмаяпди. Шунинг учун ҳанафия мазҳабига амал қилиш зарур бўлади. Ҳанафия мазҳабида юқоридаги икки масала борасида фатво берилган қавл шуки, хаоҳ иккинчи эр билан хилвати саҳиҳа бўлсин ёки бўлмасин бедарак йўқолган эр қайтиб келса аёл аввалги эр никоҳида қолади.

Танбиҳ: Бу ўринда бир неча масалаларни эсда тутиш лозим:

1. Аввалги эр билан никоҳни янгиланашга зарурат йўқ ва маҳр бериш ҳам вожиб бўлмайди. Чунки, никоҳ мавжуд ўринда қайтадан маҳр берилмайди;

2. Аёл иккинчи эрга турмушга чиқиб, у билан хилвати саҳиҳа қилса, уч ҳайз миқдорича идда ўтирмай аввалги эрига қайта олмайди. Агар аёл иккинчи эрдан ҳомиладор бўлиб қолса, ҳомиласини туғмагунича, аввалги эрига қайтмайди;

3. Аёл иддани аввалги эри уйида ўтказади. Лекин, идда мобайнида эр аёлга тегажонлик қилмайди ҳамда ундан алоҳида яшайди. Бу борада келгуси идда мавзуида батафсил сўз юритамиз;

4. Хилвати саҳиҳа бўлгандан кейин иккинчи эр аёлга маҳр бериши лозим бўлади. Агар хилват саҳиҳа бўлмаса, маҳр бермайди;

5. Иккинчи эр билан хилвати саҳиҳа бўлиб, ундан фарзан кўрса, насаб иккинчи эрдан собит бўлади.

 

ҒОИБДАГИ БЕДАРАК БЎЛМАГАН КИШИ АЁЛИНИНГ ҲУКМИ

Юқорида бедарак йўқолган киши ҳақида келган далилларни батафсил баён қилдик. Қуйида йўқолган, тириклиги маълум лекин, қаердалиги номаълум ёки қаердалиги ҳам маълум лекин, на хонадонига қайтади ва на аёлини бирга олиб кетади ва на аҳли аёлининг рўзғоридан хабар олади ва на талоғини бериб юборади. Шу сабабли аёл жуда танг ҳолатга тушиб қолади. Шу ҳолатда аёл ёки аёлнинг яқинлари эрдан талоқ қилишини сўрашга ҳақлари бор. Агар эр талоқ беришшга рози бўлмаса, эрни хулуъ қилдиришга рози қиладилар. Агар бу тошбағир хулуъ қилишга ҳам кўнмаса, аёл сабр-бардош қилиб ҳаётини ўтказиши яхши. Ҳа, агар аёл рўзғорни тебратишга ва иффатини сақлаб туришга қодир бўлмаса, бундай ҳолатда чорасиз сифатда қуйидаги тарзда моликия мазҳабига амал қилинади:

1. Аёл қозига ариза топшириб, йўқолган кишининг турмуш ўртоғи эканлигини гувоҳ ва қасам воситасида исбот қилиб“Фалончи мени эрим. Кетганига фалон муддат бўлган. Нафақамни ҳам аёллик ҳаққимни ҳам адо қилмайди” дейди;

2. Аёл никоҳ ва нафақани исбот қилгандан кейин бирор қариндош-уруғ ёки бегона нафақасини кафилликка олса, яхши. Агар ҳеч ким аёлни нафақасини зиммасига олмаса, қози эрга хат жўнатиб“Ўзинг келиб, аёлингни ҳақ-ҳуқуқларини адо қил ёки аёлга ҳеч қандай хавф-хатаретмаслиги шарти билан уни ўзингни олдингга чақириб ол ёки у ерда туриб аёлингни нафақа билан таъминлаб тур. Агар бундай қила олмасанг талоғини бер. Агар юқлорида келтирилган гаплардан бирортасини амалга оширмасанг ўзимиз иккингизни орангизни ажратиб юборамиз” дейди.

Қози ҳукмни почта ёки телефон орқали юбориши кифоя қилмайди. Балки, ҳукмни икки ишончли одамга ўқиб эшиттириб, ғоибни олдига уларни хат билан юборади ва уларга эрдан хатга жавоб беришини талаб қилишларини айтади. Икки ишончлик киши ҳукмни ғоибга етказиб, ундан қозига оғзаки ёки ёзма жавоб олиб келади ва жавоб архивда сақлаб қўйилади. Оғзаки айтилган жавобни ёзиб олинса яхши бўлади. Агар эр жуда узоқ жойда бўлгани боис икки ишончли кишини у ёққа юборишни иложи бўлмаса, мажбурий тарзда ҳукмни бўчта орқали юбориш кифоядир.

Хат етиб боргандан кейин эр қози ҳукмига қулоқ тутиб, аёлни нафақа билан таъминласа ёки қариндошлардан бирортаси аёлнинг таъминотини зиммасига олса, яхши. Агар ҳукмлардан бирортасига эр амал қилмаса, қози бир ой ёки ўзи маъқул топган муддатча кутишга ҳукм қилади. Агар шу муддат ичида аёл ўз шикоятини қайтариб олмаса, аёлнинг иккинчи талабига мувофиқ қози эр-хотин ўртасини тафрийқ қилади ва бу тафрийқ билан бир ражъий талоқ воқе бўлади.

Фойда: Эр-хотин ўртасини тафрийқ қлиш учун аёл томонидан иккинчи талабнома бўлиш шарт. Шунинг учун қози томонидан белгиланган муҳлат ўтгандан кейин ёки эр томонидан жавоб келганидан кейин аёл талаб қилишни тарк қилса, уларни ораси ажратилмайди.

 

БЕДАРАК БЎЛМАГАН ҒОИБ КИШИНИНГ АЁЛИГА ТАЛОҚ ДЕБ ҲУКМ ҚИЛИНГАНИДАН КЕЙИН ҚАЙТИБ КЕЛИШИ

Бедарак бўлмаган ғоибдаги кишининг аёлига қози талоқ деб ҳукм чиқаргандан кейин эр қайтиб келса, уни икки сурати бор:

1. Эр аёлнинг иддаси ичида келиб, аёлнинг барча сарф-харажатларини зиммасига олса, ражъат қилишга ҳаққи бўлади. Агар эр ражъат қилса, аёл эрга қайтади. Агар идда чиққунча ражъат қилмаса, иддадан кейин аёлга боин талоқ воқе бўлади ва эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси буткул узулади;

2. Эр аёлни иддаси тугагандан кейин қайтиб келиб, аёлнинг даъвосига қарши бирор гапни исбот қилса, масалан, эр қозига“Аёлимнинг сарф-харажатига олдиндан пул бериб қўйганман” ёки “У ердан пул жўнатиб турганман” ёки “Аёлим нафақасини кечган” деса, аёл бу ҳолатларнинг барчасида эрнинг никоҳида қолади. Гарчи, аёл иддадан кейин бошқа эрга турмушга чиққан бўлса ҳам ёки иккинчи эрдан бола кўрган бўлса ҳам. Аввалги эрнинг никоҳида қолган деб ҳукм қилиниб, иккинчи эрнинг никоҳи ботил деб қарор берилади. Агар эр аёлнинг“Нафақамни бермаган” деган даъвосига қарши бирор далилни исбот қила олмаса, аёл аввалги эрига қайтмайди. Чунки, идда тугагандан кейин ражъат ҳаққи боқий қолмайди.

Танбиҳ: Иккинчи суратнинг аввалги қисмида аввалги эр аёлни никоҳ ва маҳрсиз қайтариб олади. Ҳа, агар иккинчи эр билан хилвати саҳиҳа бўлган бўлса, идда вожиб бўлади. Иддадан олдин аввалги эр на аёлига яқинлик қила олади ва на яқинлик қилишдан олдинги ишларни амалга ошира олади. Иккинчи эрнинг зиммасига маҳр вожиб бўлиши ҳақида юқорида батафсил сўз юритдик, яъни аёл иккинчи эрга турмушга чиққандан кейин у билан хилвати саҳиҳа қилган бўлса, маҳр вожиб бўлади. Агар хилвати саҳиҳа бўлмаган бўлса, маҳр вожиб бўлмайди. Бедарак кетган кишининг ҳукмида баён қилингани каби аёл иддани аввалги эрининг уйида ўтказади.

 

МУТААННИТ, ЯЪНИ ҚОДИР БЎЛА ТУРИБ АЁЛИНИ НОН НАФАҚАСИНИ АДО ҚИЛМАЙДИГАН ЭР

Шаръий истилоҳда мутааннит деб, қодир бўла туриб аёлининг нафақа ва бошқа ҳақларини адо қилмайдиган эрга айтилади. Бундай эрнинг аёлига ҳам қаттиқ зарурат туғилганда моликия мазҳабининг ҳукми олинади. Эр аёлини нафақа ва бошқа ҳақларини бир неча йилдан буён адо қилмаса, аёл ёки унинг яқинларига эрдан талоқ қўйишини талаб қилишларига ҳақлидирлар. Агар эр аёлга талоқ қўйишдан бош тортса, аёл маҳр эвазига хулуъ қилдириши мумкин. Агар эр унга ҳам кўнмаса ва аёл нафақасига қийналиши билан биргаликда зинога қўл уруб қўйишини қаттиқ хавфи бўлса ёки нафақаси бору, лекин, иззат нафсини сақлай олмаслик хавфи бўлса, бундай оғир вазиятда аёл эри устидан қозига ариза тақдим қилади ва қози жараённи гувоҳ ва далиллар ёрдамида тўлиқ ўрганиб чиқади. Агар аёлнинг қилган даъвоси тўғри бўлса, яъни эр нафақага қодира бўла туриб нафақа бермаётган бўлса ёки нафақасини бериб эрлик ҳаққини адо қилмаётган бўлса, қози эрга“Аёлингни ҳақларини тўлиқ адо қил. Агар нафақани бермасанг иккингизни ўртангизни ажратамиз” деб ҳукм қилади. Агар эр қози томонидан чиқарилган қарорга амал қилмаса, қози икки эр-хотин ўртасини ажратади. Бундай ҳолатда эрга муҳлат берилмай тезда эр-хотин ўртаси ажратилади ва ажрим ражъий талоқ деб эътиборга олинади.

 

АЖРИМДАН КЕЙИН МУТААННИТ ЭР ЎЗ ҚИЛМИШИДАН ПУШАЙМОН БЎЛИШИ

Мутааннит эр ажримдан кейин ўз қилмишидан пушаймон бўлса, эр аёлни қайтариб олиши мумкинми ёки йўқми? Буни икки сурати бор:

1. Аёл ажримдан кейин идда ўтириб иддасини тугатса ва эр ўз қилмишига пушаймон қилиб аёлни қайтариб олмоқчи бўлса, бу ҳолатда эрнинг ихтиёри буткул тугайди. Чунки, иддадан кейин ражъий талоқ боинга айланади. Ҳа, албатта томонлар розилиги билан иккинчи марта никоҳ қилиш мумкин;

2. Эр аёлни иддаси тугашидан олдин қилмишидан пушаймон бўлиб, аёлни нафақасини бериш ва бошқа ҳақларини адо қилишга тайёр бўлса, бу ҳолатда моликия мазҳабида бирор ривоят келмаган. Шунинг учун муфтийлар бу ҳолатда икки эҳтимолни нақл қилганлар:

1. Ажрим сабабли ражъий талоқ воқе бўлади ва идда ичида эр аёлни қайтариб олиши мумкин;

2. Боин талоқ воқе бўлади ва эрда аёлни қайтариб олиш ҳаққи қолмайди. Аллома Солиҳ аввалги қавлни рожиҳ деб, таъкидлаган. Ашраф Али Таҳонавий“Фатво шунга. Лекин, никоҳни янгилаб олишлари афзал” деганлар.

Фойда: Ражъий талоқ иддасида аёлга эрни қайтиши саҳиҳ бўлади. Аёл учун эса, бундай ҳолатда бошқа эрга турмушга чиқиши ҳаромдир. Аёл бундай ҳолатда эрини олдида қолиши лозим. Шунинг учун аёлга никоҳни янгилаб олиш лозим. Агар аёл ўзини билимсизлиги сабабли никоҳни янгилаб олмаса, эр никоҳни янгиламасдан яшаши жоиз.

 

НАФАҚАНИ АДО ҚИЛИШДАН ОЖИЗ БЎЛГАН ЭР

Эр ишсизлиги туфайли аёлни нафақа билан таъминламаса ва талоғини бериб ҳам юбормаса, натижада аёл ҳаддан зиёд қийналиб қолса, аввало эрни хулуъ қилдиришга кўндиришга ҳаракат қилади. Агар эр унга ҳам рози бўлмаса, аёл эса, шаръий рухсат берилган ўзига мос бирор касбни ҳам топа олмаса ёки аёлни нафақасини бериб туришга бирор киши кафил бўлмаса, моликия мазҳабига мувофиқ аёл қозига ариза тақдим қилади. Қози аёлнинг даъвосини гувоҳлар билан ўрганиб чиқиб, уни тўғри деб топса, қози аввал эрга аҳли аёлини нафақасини тартибга солиши учун маълум муддат беради. Ундан кейин ҳам аёл нафақадан маҳрум қолаверса ва эр бирор чора топа олмаса, қози ҳолатни ўрганиб чиқиб“Бундай ҳолатда аёлга бирор нуқсон, ҳаётий қийинчилик етибгина қолмай бирор фитнага мубтало бўлиши мумкин” деган қарорга келса, аёлнинг ажрим сўраб тақдим қилган аризасига мувофиқ эр-хотин никоҳини бекор қилади. Бу никоҳни бекор қилиш ражъий талоқ деб эътиборга олинади. Аёл иддасини ўтказгандан кейин бошқа жойга турмушга чиқиши мумкин.

واما الجواب عن امرأة المعسر الذي لا يجد ما ينفق عليها ففي المدونة قال لنا مالك وكل من لم يقم على نفقة امرأة فرق بينهما الخ وقد اختلف القائلون بالفسخ في تأجيل بالنفقة فقال مالك يوجل شهرا او شهرين وقال الشافعي ثلاثة ايام قال ان عرفة وطلقة بالمعسر بها رجعيا اتفاقا وشهرا رجعية يسره بنفقتها فتصح الرجعة ان وجد في العدة يسارا يقوم بواجب مثل الادونة فلا تصح الرجعة لان الطلقة التي اوقعها الحاكم انما كانت لدفع الضرر عجزه فلا تصح رجعته الا اذا زال وذلك بان يجد مالو قدر عليه.

"Аёлига нафақа топа олмай қийналиб қолган эрнинг аёли ҳақида "Мудаввана"да шундай жавоб берилган: "Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бизга бу ҳақда: "Аёлини нафақасига қодир бўлмаган кишининг ораси ажраштирилади... Нафақани ўз вақтидан кечиктирган кишиларни никоҳини фасх қилишда ихтилоф қилганлар. Имом Молик бир ёки икки ойгача муҳлат берилади деганлар. Имом Шофиий: "Уч кунгача муҳлат берилади” деганлар”. (Фатаво алайҳи Саъийд ибн Сиддийқ).

 

НИКОҲ БЕКОР ҚИЛИНГАНДАН КЕЙИН ЭР НАФАҚАГА ҚОДИР БЎЛИБ ҚОЛИШИ

Қози никоҳни фасх қилгандан кейин камбағал эр аёлнинг эри зиммасидаги вожиб ҳаққини адо этишга қодир бўлиб қолса, аёлни қайтариб олиши мумкинми? Буни икки сурати бор:

1. Эр аёлнинг иддаси ичида зиммасида вожиб бўлган нафақасини адо этишга қодир бўлиб қолса, уни адо этиш эрга вожиб бўлади ва аёлга ражъат қила олади. Агар вожиб нафақага қурби етмаса, ражъат қила олмайди. Гарчи ражъат қилдим деса ҳам қилган ражъати дуруст бўлмайди;

2. Идда ўтгандан кейин нафақага қодир бўлса, аёлга ражъат қила олмайди. Чунки, идда ўтиши билан ражъий талоқ боинга айланади. Агар томонлар рози бўлса, қайтадан никоҳланишиб турмуш қуришлари мумкин.

واما الجواب عن امرأة المعسر الذي لا يجد ما ينفق عليها ففي المدونة قال لنا مالك وكل من لم يقم على نفقة امرأة فرق بينهما الخ وقد اختلف القائلون بالفسخ في تأجيل بالنفقة فقال مالك يوجل شهرا او شهرين وقال الشافعي ثلاثة ايام قال ان عرفة وطلقة بالمعسر بها رجعيا اتفاقا وشهرا رجعية يسره بنفقتها فتصح الرجعة ان وجد في العدة يسارا يقوم بواجب مثل الادونة فلا تصح الرجعة لان الطلقة التي اوقعها الحاكم انما كانت لدفع الضرر عجزه فلا تصح رجعته الا اذا زال وذلك بان يجد مالو قدر عليه.

"Аёлига нафақа топа олмай қийналиб қолган эрнинг аёли ҳақида "Мудаввана"да шундай жавоб берилган: "Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бизга бу ҳақда: "Аёлини нафақасига қодир бўлмаган кишининг ораси ажраштирилади... Нафақани ўз вақтидан кечиктирган кишиларни никоҳини фасх қилишда ихтилоф қилганлар. Имом Молик бир ёки икки ойгача муҳлат берилади деганлар. Имом Шофиий: "Уч кунгача муҳлат берилади" деганлар". (Фатаво алайҳи Саъийд ибн Сиддийқ).

 

АЁЛГА ЗУЛМ ҚИЛИШ

“Хазинатул фиқҳ” китобида аёлни бир неча қилган ножўя ишларига мажбурий тарзда эр енгил уруши мумкин. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْتِ أَبِى بَكْرٍ قَالَتْ: كَانَ الرِّجَالُ نُهُوا عَنْ ضَرْبِ النِّسَاءِ ثُمَّ شَكُوهُنَّ إِلَى رَسُولِ اللَّهِصلى الله عليه وسلم فَخَلَّى بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ ضَرْبِهِنَّ ثُمَّ قُلْتُ: لَقَدْ طَافَ اللَّيْلَةَ بِآلِ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم سَبْعُونَ امْرَأَةً كُلُّهُنَّ قَدْ ضُرِبَتْ. قَالَ يَحْيَى: وَحَسِبْتُ أَنَّ الْقَاسِمَ قَالَ ثُمَّ قِيلَ لَهُمْ بَعْدُ: « وَلَنْ يَضْرِبَ خِيَارُكُمْ ».

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Умму Кулсумдан ривоят қилинади:

Эркаклар аёлларни урушдан қайтарилган эдилар. Сўнг у (эр)лар у (аёл)лари устидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. У зот у(эр)лар билан аёлларни калтаклаш орасини очиқ қолдирдилар. Сўнг мен айтдим: “Бу кеча эрлари томонидан калтакланган етмишта аёл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадони атрофида тўпланиб қолдилар”. Яҳё деди: “Гумонимча Қосим: “Снгра уларга дейилди:

Сизларнинг яхшиларингиз (аёлини) ҳаргиз урмайдидейилинди” деди” (Сунан Байҳақий).

Лекин, бу ёмон феъл дейилган. Агар эр ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ аёлини уриб калтакласа, ҳақоратласа, натижада аёл жуда таҳқирланиб, ҳароб ҳолга келиб қолса ва ҳолангки Аллоҳ таоло:

وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَا أَنْزَلَ عَلَيْكُمْ مِنَ الْكِتَابِ وَالْحِكْمَةِ يَعِظُكُمْ بِهِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيم

Уларни тажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг ва, билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Бақара 231 оят) деган. Эр-хотин ўртсида бундай ҳолат юзага келса, шариат аёлларга зарарни дафъ қилиб. Золим эр исканжасидан қутилиш учун қозига ариза тақдим қилиб, ажримни талаб қилиш имконини берган. Қози ҳолатни ўрганиб чиқиб, муносиб ҳукм чиқариб, эрга тушинтиради ёки эрдан кафолат хати олади ёки эрни тўғрилашни иложи бўлмаса, аёлни ажрим ҳақидаги талабига мувофиқ эр-хотин ўртасини ажратади.

ومذهب المالكية ان الزوج اذا كان يضار زوجته بالضرب ونحوه كالاكراه على فعل امر حرام كان لها ان ترفع امرها الى القاضي وكان لها ان تطلب من القاضي تأديبه وزجره ليكف اذاه عنها كما ان لها ان تطلب التطليق منه.

Моликия мазҳабига биноан эр аёлига уриш ва шунга ўхшаш нарсалар билан зарар етказса ёки ҳаром ишни қилишга ундаса, аёл қозига бу ҳақда ариза тақдим қилиб, қозидан эрини одобга чақириб, қўрқитиб қўйишини талаб қилади. Чунки, бу билан аёл эрнинг азиятидан қутилади. Шунингдек, аёл эридан бундай ҳолатларда талоғини сўраши ҳам мумкин” (Аҳволуш шахсия).

 

ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА КЕЛИШМОВЧИЛИК ЧИҚИБ БИР-БИРЛАРИ БИЛАН ЯШАШЛИКЛАРИ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛСА

Юқорида эр томонидан аёлга нисбатан зулм-ситам ортиб кетса нима қилиш керак деган масала кўриб чиқилди. Лекин, эр-хотиндан ҳар бири бир-иккинчисига зулм бериб, бири иккинчисини айбларини ахтариб оилада тинч-тотув яшашни имкони қолмаса, никоҳ риштасидан кўзланган мақсадни рўёбга чиқариш мушкул бўлиб қолса ва эр-хотин ўзларини ўнглаб олмасалар Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда берган қуйидаги кўрсатмасига амал қилиш лозим бўлади:

وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا

“Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" (Нисо 35-оят).

Эркак ва аёл томонидан инсофли, ақлли, илмли, диёнатли, жанжални бости-бости қилишга қурби етадиган ва мусулмон биттадан ҳакам тайин қилинади. Улар эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш, яраштириш ниятида қаттиқ ҳаракат қиладилар. Агар у иккисини қўлидан бу иш келмаса, ўзаро рози-ризолик асосида иккалаларини ажратиб юборишга ҳукм қилинади. Агар талоқ ёки хулуъ воситасида масалани ҳал қилишни иложи бўлмаса, икки ёшни ўз ҳолига ташлаб қўйилса, бир-бирига қаттиқ зулум бериб қўядиган бўлсалар, икки томондаги қариндош уруғларга масалани ҳал этишни бирдан бир йўли икки ёшни ажратиб юбориш бўлса ва муаммо қозига етиб келса, қози масалани чуқур ўрганиб чиқади ва аёлнинг аризасига биноан эр-хотин ўртасини ажрим қилади.

روى البغوي بسنده من طريق الشافعي عن عبيدة انه قال في هذه الآية انه جاء رجل وامرأة إلى علي بن أبي طالب رضي الله عنه ومع كل واحد منهما فئام من الناس، فأمرهم عليّ رضي الله عنه فبعثوا حكمًا من أهله وحكمًا من أهلها ثم قال للحكمين: أتدْريَان ما عليكما؟ إن رأيتما أن تجمعا جمعتُما وإن رأيتما أن تُفرقا فرقتُما، قالت المرأة رضيتُ بكتاب الله بما عليّ فيه ولي، فقال الرجل: أما الفُرقة فلا فقال علي رضي الله عنه: كذبتَ والله حتى تقر بمثل الذي أقرّتْ به.

"Бағавий Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Убайдадан қуйидаги ривоятни нақл қилади: "Убайда бу оят юзасидан: "Бир киши ва бир аёл Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳузурларига келдилар ва у иккисининг ҳар бири билан бир гуруҳ инсонлар бор эди. Али розияллоҳу анҳу уларга амр қилдилар. Шунда эр томондан бир ҳакам ва аёл томондан бир ҳакамни Али розияллоҳу анҳу ҳузурларига юбордилар. Сўнг Али розияллоҳу анҳу икки ҳакамга: "Иккингизнинг зиммангизда нима борлигини биласизларми? Агар иккисини жамлашни тўғри деб билсанглар жамлайсизлар. Агар ажраштириш керак деб билсанглар ажратасизлар" дедилар. Шунда аёл: "Аллоҳ таолонинг китобидаги ҳукм қилинган мени ҳаққимдаги валига розиман" деди. Шунда киши: "Ажримга рози эмасман" деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: "Аёл иқрор бўлган нарсага иқрор бўлмагунингча, ёлғончисан" деди"  (Тафсийрул мазҳарий).

ويشترط في الحكمين  عندهم اربعة شروط وهي الذكورة والعدالة والرشد والعلم بما مما بسبيله فلا يجوز تحكيم النساء ولا الصبيان ولا العبيد ولا المجانين ولا الكفار ولا الفسقة النفقة ولا السفهاء ولا من لا علم عندهم باحكام النشوز والصلح ثم ان وجد حكمان من اهل الزوجين وامكن تحكيمهما وجب تحكيمهما ولم يجز للقاضي ان يبعث اجنبين ويندب كون الحكمين من جيران الزوجين ولا يشترط رضاء الزوجين بما يحكمان به.

"Уларнинг наздида икки ҳакамда ҳам тўртта шарт топилиши талаб этилади. Улар: эркаклик, адолат, рушд ёшига етганлик ва ҳукм чиқариш илмини билиш. Аёл, гўдак, қул, мажнун, кофир, фосиқ, телба ва итоатсизлик ва сулҳ илмини билмайдиган кишиларни ҳакамлик қилишлари жоиз бўлмайди. Агар эр-хотин томонидан икки ҳакам топилса ва ҳукм чиқара олсалар, у иккиси ҳукм чиқаришлари лозим бўлади. Қози ҳукм чиқаришга икки бегонани юбориши жоиз бўлмайди. Икки ҳакам эр-хотин қўшниларидан бўлиши мустаҳабдир. Икки ҳакам томонидан чиқарилган ҳукмга эр-хотинни рози бўлиши шарт эмас" (Аҳволуш шахсия).

 

ЭР АЁЛГА ЯҚИНЛИК ҚИЛМАЙ ҚЎЙИШИ

“Хазинатул фиқҳ”нинг аввалги жилдида эр аёлнинг кафақасидан, кийим-кечагидан хабар олиш билан бир қаторда жинсий ҳақларини ҳам қондириши вожиб бўлади дейилган. Шунинг учун эр аёлнинг нафақа ва турар жой билан таъминласа-ю, лекин жинсий ҳақларини адо этмай аёлни ўз ҳолига ташлаб қўйса ва аёл иффатини сақлаши қийин бўлиб қолса, талоқ ёки хулуъ билан эр аёлни қўйиб юборади. Агар бундай қилмаса, аёл қозига ариза тақдим қилади. Қози вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқиб, аёлнинг барча ҳуқуқларини адо этишга эрни ундайди. Бундан кейин ҳам аёл аризани тақдим қилса, қози никоҳни бузиб, иддадан кейин бошқа эрга турмушга чиқиши учун аёлга рухсат беради. Хуллас аёлни иффатини сақлаб қолиш учун қўлдан келган барча чорани кўради. Агар ундан кейин ҳам аёл ариза тақдим қилиб, жинсий ҳуқуқлари қондирилмаётганлиги ҳақида эрни устидан шикоят қилса, моликия мазҳабига биноан ажрим қилинади. Чунки, моликия мазҳабида аёлнинг жинсий ҳақларини қондирмаслик тафрийқни бир сабаби ҳисобланади.

واذا ثبت لها التطليق بذلك فخشية الزنا  اولى لان الضرر ترك الوطأ اشد من ضرر عدم النفقة الا ترى ان اسقاط النفقة  يلزمها وان اسقطت حقها في الوطأ فلها الرجوع فيه ولان النفقة يمكن تحصيلها بنحو تسلف وسوال بخلاف الوطأ.

Аёл учун бу иш (эр нафақани бермай қўйиши) билан ажрашиш ихтиёри берилса, зино қилиб қўйиши хавфи бўлган аёлларга, авло йўлга кўра ажрашиш ихтиёри берилади. Чунки, яқинлик қилишни тарк қилиш зарари нафақани тарк қилишдан устундир....” (Фатаво Аллома Саъийд).

 

ЭРЛИККА ЯРАМАЙДИГАН (ИННИЙН) ЭРДАН АЖРАШИШ ҲУКМИ

Фақиҳлар истилоҳида иннийн деб, жинсий аъзоси бор, лекин яқинлик қилишга қодир бўлмаган кишига айтилади. Бундай ҳолат хоҳ касаллик, жинсий заъифлик, қарилик ва сеҳр туфайли бўлсин барчасининг ҳукми бирдир. Бир киши баъзи аёлига яқинлик қилишга қодир бўлса-ю, лекин баъзисига қодир бўлмаса, жинсий яқинликка қодир бўлмаган аёли ҳаққида бу киши иннийн ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам иннийннинг аёли бир неча шартлар билан эридан ажрашишга ҳаққи бор.

Ажрашишнинг сурати бундай бўлади. Аёл қозига ҳолат ҳақида ёзма равишда ариза тақдим қилади. Қози аввало воқеани эрдан сўраб-суриштиради. Эр аёлига яқинлик қила олмаётганига иқрор бўлса, қози даволаниш учун эрга бир йил муддат беради. Агар эр иқрор бўлмай“Мен аёлим билан яқинлик қиламан” деб даъво қилса, бундай ҳолатда аёлнинг икки кўриниши бор:

1. Аёлнинг саййиба бўлиши. Аёлнинг саййибалиги уч кўриниш билан аниқланади:

 Аёлнинг бева бўлиши, яъни аввалги эридан фарзанд кўрган бўлиши;

 Аёлнинг ўзи саййибалигини иқрор қилиши;

 Аёл саййибалигини инкор қилиб“Бокираман” деб даъво қилса, қози тажрибали икки аёл ёрдамида даъвогарни текширтиради. Аслида текширишга бир адолатли аёл ҳам кифоя қилади. Лекин иҳтиёт тариқасида икки аёлга текширтирилади. Юқоридаги уч суратнинг бири билан аёлнинг саййибалиги аниқланса, эрнинг “Аёлимга яқинлик қилганман” деган даъвоси қасам билан эътиборга олиниб, аёлга ажрим ҳаққи берилмайди. Агар эр қасам ичишдан бош тортса, аёлнинг“Эрим яқинлик қилишга қодир эмас” деган даъвосига эътибор берилиб, даволаниш учун эрга бир йил муҳлат берилади;

2. Аёлнинг бокира бўлиши. Аёлнинг саййибалиги текширув асосида аниқланмаса, эр томонидан қилинган даъвога эътибор берилмай, қози томонидан даволаниш учун унга бир йил муҳлат берилади. Бир йил муддат қози муҳлат берган вақтдан бошланади. Ундан олдин ўтган муддатларга эътибор берилмайди. Эр бир йил ичида даволаниб яқинлик қилишга қодир бўлса ва қози томонидан белгиланган муддат ичида аёл билан бир маротаба бўлса ҳам яқинлик қилганлиги аниқланса, аёл киши учун ажрашиш ҳаққи қолмайди ва бу ҳақ абадий ботил бўлади ҳамда қайтадан аёл қозига бу борада ариза тақдим қила олмайди. Агар белгиланган муддат ичида эр аёлига бир марта бўлса ҳам яқинлик қила олмаса, аёл иккинчи марта қозига ариза беради ва аризага мувофиқ қози қайтадан текширув ўтказади. Ушбу текширувдан кейин икки сурат намоён бўлади:

1. Эр белгиланган муддат ичида аёлга яқинлик қилмаганига иқрор бўлади. Ушбу ҳолатда аёлнинг сўзи шаксиз тўғри деб эътиборга олинади ва қози аёлга эридан ажрашиш ихтиёрини бериб“Эрингдан ажрашишни хоҳласанг талаб қил. Агар у билан яшамоқчи бўлсанг у билан қол” дейди. Аёл ўша мажлисда“Ажрашаман” деса, қози эрга“Талоқ қўй” дейди. Эр талоқ қўйишдан бош тортса, қози эр-хотин ўртасини ажратади;

2. Эр иқрор қилмай“Жимо қилдим” деб, даъво қилса, бас буни икки сурати бор:

 муҳлат берилган вақтда аёлнинг саййибалиги аниқланса ёки муҳлат беришдан олдин аёл бокира эди. Муҳлат берилгандан кейин бир йил ўтиб, аёлнинг саййибалиги собит бўлса ва аёл“Яқинлик сабабли бокиралигим кетмади. Балки, фалон сабабга кўра кетди” деб, сабабни кўрсатса, эрга қасам ичтирилади. Агар эр қасам ичиб“Мен у билан яқинлик қилганман” деса, эрнинг сўзи эътиборга олинади ва аёлнинг ажрашиш ҳақидаги талаби бекор бўлади. Агар эр қасам ичишдан бош тортса, аёлнинг ажрашиш ҳақидаги талаби инобатга олинади ва унга ихтиёр берилади;

 муҳлат берилишидан олдин текширув асосида аёлнинг бокиралиги аниқланса ва муҳлат берилгандан кейин ҳам иккинчи текширув асосида яна аёлнинг бокиралиги тасдиқ топса, қози эрга қасам ичтирмасдан аёлга эрнинг никоҳида қолиш ёки қолмасликка ихтиёр беради. Агар аёл қози ихтиёр берган мажлисда ажрашишини ихтиёр қилса, ўртаси ажрим қилинади.

Агар аёл мажлисда“Мен ажрашишни хоҳлайман” деса, қози эрга“Аёлингни талоқ қил” дейди. Агар эр аёлга талоқ берса, боин талоқ воқе бўлади. Агар талоқ қўйишдан бош тортса, қозини ўзи эр-хотинни ажраштиради. Масалан, қози аёлга“Никоҳингни бекор қилдим” дейди. Бу тафрийқ билан боин талоқ воқе бўлади.

 

ТАФРИЙҚНИНГ ШАРТЛАРИ

Аёлга иннийн эридан ажрашиш ҳаққи бор ва ушбу ҳақ бешта шарт топилса амалга ошади. Агар шартлар топилмаса, ажрашиш ҳаққи бекор бўлади. Улар:

1. Никоҳдан олдин аёл бўлажак турмуш ўртоғини иннийн эканлигини билмаслиги. Агар аёл турмуш қуришдан олдин эрнинг иннийн эканини билиб туриб, турмушга чиқса, аёлдаги тафрийқ ҳақи ботил бўлади;

2. Никоҳдан кейин бир марта ҳам эр аёл билан яқинлик қила олмаган бўлиши. Агар эр бир марта яқинлик қилиб, сўнг иннийн бўлса, аёлда никоҳни фасх қилиш ихтиёри қолмайди;

3. Аёл эрининг қачон иннийн эканини билса, ўша пайтда ошкора равишда эр билан яшашга рози эканини изҳор қилмаган бўлиши. Масалан, аёл эрни жинсий ожизлигини била туриб“Нима бўлса ҳам эрим билан яшайман” демаслиги. Агар аёл ошкора равишда шундай ҳолдаги эри билан яшашга розилигина айтса, аёлда ажрашиш ҳақи қолмайди. Лекин, аёл сукут сақласа, иннийн эр билан яшашга рози деб тушунилмайди.

4. Қози томондан берилган муҳлат ўтгач, аёлга қози ихтиёр берса ва аёл ўша мажлисда ажрашиш ихтиёр қилиши лозим. Агар аёл ўша мажлисда эри билан яшашни истаётганини айтса ёки мажлис тугагунча сукут сақласа, бас аёлнинг тафрийқ борасидаги ихтиёри ботил бўлади. Мажлис аёлни ёки қозини туриб кетиши билан тугайди ва бундан кейин аёлда тафрийқ ихтиёри қолмайди. Мажлисни тугашини бошқа суратлари ҳам бор ва улар билан ҳам ихтиёр ботил бўлади. Масалан, аёл боошқаси билан гаплашиб юбориши ёки туриб намоз ўқиб кетиши каби мажлисни тугашига далолат қиладиган ҳаракатлар билан ҳам мажлис ўзгариб, ихтиёр ботил бўлади.

5. Берилган муҳлат тугагандан кейин аёлга ихтиёр берилади. Агар аёл ажрашишни истаса-ю, лекин эр талоғини бермайман деса, бас тафрийқ қилинади. Тафрийқ қози томонидан амалга оширилади. Аёл ўз-ўзини тафрийқ қилиб кетолмайди.

Фоида: Хилвати саҳиҳа туфайли иннийн эрга маҳрнинг барчаси вожиб бўлади. Агар маҳрни олдин бермаган бўлса, тафрийқдан кейин беради. Тафрийқда ҳам аёлга талоқ каби идда ўтириши вожиб бўлади.

 

БИЧИЛГАН ЭРДАН АЖРАШИШ

Эркак киши бичилганлиги туфайли жинсий аъзоси ишламаса, бундайлар ҳам иннийн кишининг ҳукмида бўладилар, яъни қози бундай кишиларга ҳам даволаниш учун бир йил муҳлат беради. Агар шундан кейин ҳам яқинлик қилишга ярамаса ва аёл қозига ариза тақдим қилса, қози ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиққандан кейин аёлга ихтиёр беради. Аёлнинг талабига биноан қози эрга“Аёлингни талоқ қил” дейди. Эр талоқ қилишдан бош тортса, қози эр-хотин ўртасини тафрийқ қилади.

والخصي الذي لا ينتشر ذكره ملحق بالعنين.

Жинсий аъзоси турмайдиган бичилган кишиларнинг ҳукми иннин кишилар билан бир хилдир” (Ҳийлатун ножиза).

 

ЖИНСИЙ АЪЗОСИ КЕСИЛГАН ЁКИ ЖИНСИЙ АЪЗОСИ ЎСМАЙ ҚОЛГАН КИШИНИНГ АЁЛИНИ АЖРАТИШ ҲУКМИ

Эрнинг жинсий аъзоси кеслиган бўлса, яъни жинсий аъзо икки тухуми билан кесиб юборилса, уларни араб тилида мажбуб (жинсий аъзосини ўзи ёки тухумлари билан кесиб юборилган киши) дейилади. Шунингдек, бир кишини жинсий аъзоси табии равишда, яъни туғма ўсмай қолса, гўё йўқдек бўлса, бас бундай кишиларга бир йил муҳлат бериш шарт эмас. Бундай кишиларнинг аёллари томонидан қозига ариза тақдим қилинса, қози уларни ҳақиқатта мажбуб эканини ўрганиб чиқади, сўнг аёлга ихтиёр беради.

وَلَو وَجَدَتِ المَرأَةُ زَوجَها مَجبُوبَاً خَيَّرَها القاضِي لِلحالِ لا يُؤَجَّل

Аёлнинг эри мажбуб бўлса, кечиктирмай ўша заҳоти қози ун(аёл)га ихтиёр беради” (Фатвои ҳиндия).

Аёл“Мени эрим мажбуб” деб даъво қилса, эр уни инкор қилса ва текширувсиз унга ҳукм чиқариш мумкин бўлмаса, текширув ўтказиш жоиз бўлади. Қози эр ёки аёлдан қайси бири тўғри сўзлаётганини билиш учун эътиборли шахсга эрни текширтиради.

 

МАЖНУН, ЯЪНИ ТЕЛБА ЭРДАН АЖРАШИШ ҲУКМИ

Мажнуннинг аёли эридан ажрашиш ҳаққига эгадир. Лекин, ажрашиш ҳаққини берадиган мажнунлик чегараси борасида Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан “Мабсут”да турли фикрлар нақл қилинган:

وَعَلَى قَوْلِ مُحَمَّدٍ لَهَا الْخِيَارُ إذَا كَانَ عَلَى حَالٍ لَا تُطِيقُ الْمُقَامَ مَعَهُ؛ لِأَنَّهُ تَعَذَّرَ عَلَيْهَا الْوُصُولُ إلَى حَقِّهَا؛ لِمَعْنًى فِيهِ فَكَانَ بِمَنْزِلَةِ مَا لَوْ وَجَدَتْهُ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا

Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига биноан аёл эри билан бирга яшашга тоқат қила олмаса, аёлга ихтиёр берилади. Чунки, аёл эрдаги бир сабаб туфайли ўз ҳаққини олиши узурли бўлиб қолди. Бундай аёл эрини мажбуб, иннийн ҳолда топган аёлнинг манзилида бўлиб қолди” (Мабсут).

يُخافُ عَلَيها قَتلَهُ

“Китобул осор”даАёлни ўлдириб қўйиш хавфи бўлса” дейилган. Икки матнни татбиқига кўра мажнун одам доимий азият етказиб турадиган ва аксарият одатига кўра ўлдириб қўйиш хавфи бўладиган бўлса, хотин ажрашишликка ҳаққи бордир.

 

ТАФРИЙҚНИНГ СУРАТЛАРИ

Мажнуннинг аёли қозига ариза тақдим қилиб, эри хатарли мажнун эканини исбот қилади. Ундан кейин қози воқеани суриштириб ўрганиб чиқади. Агар аёл айтгандек эр хавфли мажнун бўлса, хоҳ унинг мажнунлиги доимий бўлсин, хоҳ баъзи-баъзида тутиб қоладиган бўлсин қози унга даволаниш учун бир йил муҳлат беради. Энг эҳтиётлиси шу. Чунки, фиқҳий китобларда у икки ҳукм аниқ, равшан баён қилинмаган. Шунинг учун ушбу икки суратнинг ҳар бирида эрга бир йил муҳлат берилади. Бир йил ўтгандан кейин ҳам аёл қозига яна ариза тақдим қилса ва эрнинг мажнунлиги ҳали ҳам бўлса, аёлга ихтиёр берилади. Агар аёл ихтиёр берилган мажлисда ажрашишни талаб қилса, қози эр-хотинни ажраштириб юборади.

 

ТАФРИЙҚНИНГ ШАРТЛАРИ

“Иннин (аъзоси бўла туриб ишламайдиган)”нинг шартлари каби мажнун эрдан ажрашишга ҳам бир неча шартлар қўйилган бўлиб, уларнинг кўп шарти бир хилдир. Улар қуйидагилар:

1. Аёл турмушга чиқишидан олдин эрнинг мажнунлигини билмаган бўлиши;

2. Никоҳдан кейин мажнунлигини била туриб, рози бўлган бўлмаслиги;

3. Берилган бир йил муҳлат ўтгандан кейин аёл томонидан тақдим қилинган иккинчи аризага мувофиқ қози аёлга ихтиёр беради ва аёл ўша мажлисда ажрашишни ихтиёр қилиши лозим. Агар аёл мажлисда бирор нарсани ихтиёр қилишидан олдин мажлис тугаб қолса ёки аёл мажлисдан туриб кетса ёки бошқаси мажлисдан тургазиб юборса, аёлнинг ихтиёр ботил бўлади;

4. Никоҳни фасх қилиш мумкин бўладиган дражада эри мажнунлигини била туриб, аёл у билан яқинлик ёки шунга ўхшаш нарсаларни ўз ихтиёри билан қилмаган бўлиши. Агар мажнун эр шундай ҳолатда аёлига зўрлик билан яқинлик қилса, аёлнинг ажрашиш ихтиёри ботил бўлмайди;

5. Инниннинг аёли каби мажнун эрнинг аёли ҳам қозининг ҳукмисиз ўзидан-ўзи эрдан ажрашишни ихтиёр қила олмайди. Қози тайин қилинмаган ҳудудларда, қозининг вазифасини бажарадиганлар бу вазифани бажаради.

Фоида: Ажрим хилвати саҳиҳадан олдин бўлса, маҳрнинг барчаси эрдан соқит бўлиб, аёлга идда ўтириш лозим бўлмайди. Хилвати саҳиҳадан кейин аёл эрнинг мажнунлигини билиб қолса ва эрнинг мажнунлиги сабабли ажрашишга тўғри келиб қолса, аёл тўлиқ маҳр олади ва идда ўтириш вожиб бўлади.

Эслатма: Мажнун эрдан ажрашиш учун юқорида зикр қилинган шартларнинг барчаси топилиши шарт. Агар бирор ўринда юқоридаги шартлардан бирортаси топилмай қолса, эрнинг мажнунлиги сабабли аёл ажраша олмайди. Агар мажнун эрнинг кирими бўлмаса ёки касб қилишга қодир бўлмаса ва аёл нафақасини бирор йўл билан таъминлай олмаса, шу ҳолатда муфтий аёлнинг чорасизлигини бир неча олимлар билан машварат қилиб, моликия мазҳабига биноан эр нафақа билан таъминламаётгани сабабли қози ёки унинг ўрнбосари эр-хотин ўртасини ажратади. Бу ажратиш ражъий талоқ ҳукмида бўлади. Бу ҳолтда ҳам турмушга чиқишдан олдин аёл эрни ночор ва фақирлигини билмаган бўлиши шарт. Агар аёл эрининг ночорлигини билиб туриб турмушга чиққан бўлса, эр нафақа билан таъминламаётганлиги сабабли ажрашиш ҳаққини талаб қила олмайди.

 

ЭРНИ МОХОВ, ПЕСЛИК ВА ШУ КАБИ КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНИШИ

Мохов, пес каби касалликка эр чалинганлиги туфайли аёл у билан яшашни истамаса ва эр эса, талоқ ёки хулуъга рози бўлмаса, бу ҳолатда имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ тафрийққа рухсат берганлар. Шу кунларда ушбу фатвога амал қилинади. Шунинг учун бундай эрнинг аёли қозига ариза тақдим қилиб, ажрашишни талаб қилади. Қози ҳолатни яхшилаб ўрганиб, масала шаръий исботини топгандан кейин қамарий йил бўйича даволаниш учун эрга бир йил муҳлат беради. Берилган муҳлат тугагандан кейин ҳам эр тузалмаса, аёл қозига иккинчи бор ажрашиш аризасини тақдим қилади ва шунга асосан қози эр-хотин ўртасини ажратади. Лекин, никоҳдан олдин эр бу касалга чалинган бўлса ва аёл ҳамда унинг валилари буни билиб туриб, никоҳга розилик берсалар, бас аёл эрдаги касаллик туфайли қозига ариза тақдим қилиб ажрим сўрай олмайди.

وَإِذَا كَانَ بِالزَّوْجِ جُنُونٌ أَوْ جُذَامٌ أَوْ بَرَصٌ فَلَا خِيَارَ لِلْمَرْأَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ. وَقَالَ مُحَمَّدٌ لَهَا الْخِيَارُ دَفْعًا لِلضَّرَرِ عَنْهَا كَمَا فِي الْجُبِّ وَالْعُنَّة.

Агар эрда мажнун, мохов ёки песлик каби касалликлар бўлса, Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида унинг аёлига ихтиёр берилмайди. Муҳаммад раҳимаҳуллоҳҳ: “Бичилган, иннин каби эрларнинг аёлига ихтиёр берилгани каби зарарни дафъ қилиш учун юқоридаги сифатларга эга бўлган эрларнинг аёлларига ҳам ихтиёр берилади” деганлар” (Ҳидоя).

وَقَالَ مُحَمَّدٌ لَهَا الْخِيَارُ لِأَنَّهُ تَعَذَّرَ عَلَيْهَا الْوُصُولُ إلَى حَقِّهَا لِمَعْنًى فِيهِ فَكَانَ بِمَنْزِلَةِ الْجَبِّ وَالْعُنَّةِ فَتُخَيَّرُ دَفْعًا لِلضَّرَرِ عَنْهَا حَيْثُ لَا طَرِيقَ لَهَا سِوَاهُ.

Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ: “Ундай аёл учун ихтиёр берилади. Чунки, бундай аёлларни ўз ҳақларига эришишлари маънан узурлидир. Демак, булар бичилган ва иннин каби эрларнинг аёллари ҳукмида бўлиб қолдилар. Бундан бошқа йўл йўқ бўлгани боис, аёлдан зарарни дафъ қилиш учун аёлга ажрашиш ихтиёри берилади” (Ҳошия ҳидоя).

 

ЭР ЎЗИНИНГ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА АЁЛНИ АЛДАБ НИКОҲЛАНИШИ

Агар бир киши тўғри ақидага эгаман ёки молиявий ҳолатим яхши, яъни маҳр ва нафақага қодирман ёки мохов, пес касаллигига чалинмаганман ёки қариндош-уруғим, насл-насабим тоза деб қиз хонадонига, яъни қизга ва унинг валиларига нотўғри маълумот берса ёки қиз хонадонини алдаб“Мен фалончини ўғлиман” деса-ю, лекин кейинчалик зинодан туғилганлиги ёки насл-насаби тайин бўлмаган ҳолда кўчадан топилганлиги маълум бўлиб қолса, бас бу ҳолатда қиз ва унинг валийлари никоҳни фасх қила оладилар. Шунинг учун бундай ҳолатда қиз қозига ариза тақдим қилиб, ажрим талаб қилади. Қози аризада кўрсатилган даъво ҳақида суриштириш ишлари олиб бориб, қилинган даъвони тўғри эканини аниқласа, эрга аёлни талоқ қилишга амр қилади. Агар эр бўйинтовласа, қозини ўзи никоҳни фасх қилади.

لَوْ تَزَوَّجَتْهُ عَلَى أَنَّهُ حُرٌّ، أَوْ سُنِّيٌّ، أَوْ قَادِرٌ عَلَى الْمَهْرِ وَالنَّفَقَةِ فَبَانَ بِخِلَافِهِ، أَوْ عَلَى أَنَّهُ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ فَإِذَا هُوَ لَقِيطٌ، أَوْ ابْنُ زِنًا كَانَ لَهَا الْخِيَارُ.

Аёл эрни ҳур, сунний ёки маҳр ва нафақага қодир деб ўйлаб турмушга чиқса, уни акси бўлиб чиқса ёки фалончини ўғли фалончи деб ўйлаб турмушга чиқса, эр насл-насаби тайин бўлмаган кўчадан топилган бола бўлиб чиқса ёки зинодан туғилган бўла бўлса, бундай ҳолатда аёл учун ажрашиш ихтиёри берилади” (Дуррул мухтор).

وَيَجِبُ مَهْرُ الْمِثْلِ فِي نِكَاحٍ فَاسِدٍ الخ وَ يَثْبُتُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا فَسْخُهُ وَلَوْ بِغَيْرِ مَحْضَرٍ عَنْ صَاحِبِهِ دَخَلَ بِهَا أَوْ لَا فِي الْأَصَحِّ خُرُوجًا عَنْ الْمَعْصِيَةِ. فَلَا يُنَافِي وُجُوبَهُ بَلْ يَجِبُ عَلَى الْقَاضِي التَّفْرِيقُ بَيْنَهُمَا وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بَعْدَ الْوَطْءِ لَا الْخَلْوَةِ لِلطَّلَاقِ لَا لِلْمَوْتِ مِنْ وَقْتِ التَّفْرِيقِ أَوْ مُتَارَكَةِ الزَّوْجِ.

Фосид никоҳда маҳри мисл вожиб бўлади... эр-хотиндан ҳар бирига, хоҳ бири иккинчисини ҳузурида бўлмасин, хоҳ яқинлик қилинган бўлсин ёки бўлмасин гуноҳдан халос бўлиш учун никоҳни фасх қилиш ихтиёри берилади. Фосид никоҳни фасх қилиш вожиблигига иккисидан бирини ғоиблиги қарамақарши келмайди. Иккисидан бири никоҳни фасх қилмаса, қози иккисини орасини ажратади. Фосид никоҳда яқинликдан кейин талоқ учун идда ўтириш вожиб бўлади. Хилвати саҳиҳа учун эмас. Эрни вафот топгани учун ҳам идда ўтирилмайди. Идда қози томондан ажратиб юборилган вақтдан ёки эр-хотин бир-бирини тарк қилган вақтдан бошланади”(Дуррул мухтор).

الْمُتَارَكَةُ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ بَعْدَ الدُّخُولِ لَا تَكُونُ إلَّا بِالْقَوْلِ.

Фосид никоҳда яқинлик қилингандан кейин ажрашиш сўз билан бўлади” (Дуррул мухтор).

الْمُتَارَكَةُ فِي الْفَاسِدِ بَعْدَ الدُّخُولِ لَا تَكُونُ إلَّا بِالْقَوْلِ كَخَلَّيْتُ سَبِيلَك أَوْ تَرَكْتُك.

Фосид никоҳда яқинлик қилингандан кейин ажрашиш “йўлингни очиб қўйдим, сени тарк қилдим” каби сўзларни айтиш билан бўлади” (Дуррул мухтор).

 

ФОСИД НИКОҲ САБАБЛИ АЖРАШИШ

Фиқҳий китобларимизда келтирилган никоҳнинг шартлари топилмаса, фосид никоҳ бўлади. Бундай ҳолатда эр-хотин бир-бирларини тарк қилишлари лозим бўлади. Агар эр-хотин ажрашмасалар қози улар орасини ажратади.

Муторакат(бир-биридан ажрашиш)нинг сурати шундай бўладики, эр-хотиндан бири иккинчисига қарата“Мен уни тарк қилдим ёки мен ундан ажрашдим” деб айтади. У гаплардан кейин муторакат (бир-биридан ажралиш) ёки қози тафрийқ (ажратиш) содир бўлади ва яқинлик қилинган бўлса, аёлга идда ўтириш лозим бўлади. Бундай ҳолатда хилвати саҳиҳа яқинликка ўринбосар бўлмайди. Ҳа, бундай ҳолатда идда тафрийқ ва талоқ сабабли бўлади. Агар фосид никоҳ билан турмуш қурган эр вафот этса, аёлга вафот иддаси лозим бўлмайди. Идда тафрийқ ёки муторакат вақтидан ҳисобланади.

 

ҲУРМАТИ МУСОҲАРА САБАБЛИ АЖРАШИШ

“Хазинатул фиқҳ”нинг муҳаррамот (никоҳи ҳаром қилинганлар) бобида эр-хотин ўртасидаги никоҳни тугатиб, уларни бир-бирига абадий ҳаром қилиб қўядиган масала зикр қилинган. Ўша масалага бу ерда бир назар ташлаймиз.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аёл қози олдига келиб“Эримнинг асллари, яъни дадаси ёки бобоси ёки фарълари, яъни ўғли ёки набираси мени зино қилиб қўйди ёки шаҳват билан ушлади ёки шаҳват билан ички жинсий аъзоимга қарадаи ёки эрим аслларим, яъни онам ёки момом ёки фаръларим қизим ёки набирам билан зино қилиб қўйди ёки уларни шаҳват билан ушлади ёки ички жинсий аъзоларига шаҳват билан қаради” деса ва эр аёлни гапини тасдиқ қилса ёки эр инкор қилса-ю, аёл қозига тақдим қилган аризасини гувоҳлар билан исбот қилса, бас эр-хотин ўртасида абадий ҳурмат (ҳаромлик) собит бўлади. Эр аёлига муторакат лафзларини айтиб, масалан, “Сени қўйдим” ёки “Сен билан ажрашдим” деб, аёл билан ажрашади. Эр қилинган даъвони тўғри деб тасдиқ қилса ёки тақдим қилинган аризани аёл гувоҳ ва ҳужжатлар билан исбот қилса, лекин эр ажрашмайман деб, туриб олса, қози эр тарафидан ажратади ва бу ажрим зоҳирий жиҳатдан ҳам, ботиний жиҳатдан ҳам икки томонга ўтади.

Эр аёл томонидан қилинган даъвони тасдиқ қилмаса ёки аёл ҳам тақдим қилган аризасига гувоҳ келтира олмаса, эрга қасам ичтирилади агар эр қасам ичса даъво ёпилиб, эр-хотин ришталари давом этади. Агар эр қасам ичишдан бош тортса, эр-хотин ўртаси ажратилади.

Танбиҳ: Эр аёл даъво қилган иш содир бўлганлигига гумони ғолиб бўлса, у билан ҳурмати мусоҳара собит бўлади ва кейинчалик эр буни инкор қилиши ҳаром ҳисобланади. Агар эр қози олдида“Бундай иш бўлмаган” деб ёлғон қасм ичса ва қози эрнинг ичган қасамига қараб“Никоҳ риштаси давом этади” деб қарор чиқариши билан аёл эрга ҳало бўлиб қолмайди. Аёл ҳурмати мусоҳара собит бўлиб, никоҳим бузилди деб билса-ю, лекин эътиборли гувоҳ келтира олмаса ва эр“Бундай бўлмаган” деб қасам ичса ҳамда қози тақдим қилинган аризани рад этса, бас бу аёлга ўзини-ўзи эрга топшириши жоиз бўлмайди. Балки, хулуъ ва бошқа йўллар билан эрдан ажрашиш йўлларини ихтиёр қилиши лозим. Агар аёл ҳеч қандай чора топа олмаса, яъни хулуъ билан ҳам, талоқ билан ҳам эридан ажраша олмаса, имкон борича эрни ўзидан йироқ қилади. Лекин, эрнинг талоғисиз ва қозининг ажримисиз бошқа жойга турмушга чиқиб кетиши дуруст эмас.

 

ҲУРМАТИ МУСОҲАРАНИ СОБИТ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ

Ўпиш, ушлаш ёки шаҳват билан ҳурмати мусоҳара собит бўлишининг бир неча шартлари бор бўлиб, уларсиз ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Улар қуйидагилар:

1. Эр-хотин шаҳватга қодир бўлиши, яъни эр энг ками ўн икки, аёл эса тўққиз ёшда бўлишлари;

2. Ушлаш ва жинсий аъзонинг ичига қараш шаҳват билан бўлиши шарт. Агар ушлаётганда ёки жинсий аъзони ичига қараётганда шаҳват бўлмай, балки қўйиб юборган ва қараб бўлганидан кейин шаҳват пайдо бўлса, бас бу билан ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди; Аёл кишининг жинсий аъзоси икки қисмга бўлинади:

А). Ташқи жинсий аъзо: жинсий аъзонинг икки лабчаси. Аёлларни хатна қилинадиган юртларда ўша икки лабча хатна қилади;

Б). Ички жинсий аъзо: арабларда у жойни муҳбал дейилади, қиннинг оғзи. Ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун аёлнинг ушбу жойига шаҳват билан қараган бўлиши шарт қилинади.

3. Ушлаш ёки жинсий аъзонинг ички томонига қараш қасдан бўлиши шарт эмас. Балки, адашиб, янглишиб, эсдан чиқиб, билмай ва қандай тарзда бўлмасин шаҳват билан ушлаш ёки жинсий аъзосининг ичига (шаҳват билан) қараш ила ҳурмати мусоҳара собит бўлади.

4. Ушлаш ва ўпиш билан ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун иккаласида ҳам шаҳват топилиши шарт эмас. Балки, ушловчи ва ушланувчининг бирида шаҳват топилиши кифоядир;

5. Аёлдаги ички жинсий аъзога ёки эркакнинг жинсий аъзосига қарашда қарагувчида шаҳват бўлиши лозим. Агар кўрсатгувчи томонидан шаҳват бўлса-ю, қарагувчи томондан бўлмаса, у билан ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди;

6. Аёлнинг даъвоси гувоҳ билан эшитилиши, яъни лаб, юздан ўпганлигига ёки жинсий аъзога қараганлигига ёки кўкракнинг тугмасидан ушлаганлигига гувоҳ келтиришини ўзи кифоя қилади. Шаҳват билан бу ишни қилмаган эдим дейилса, унинг гапига қулоқ тутилмайди. Балки, эр-хотин ўртаси ажратилинади. Аксинча бўлса, яъни бош, пешона  ва баданнинг бошқа жойларидан ушлади деб, даъво қилинса, қилинган даъвога гувоҳ келтирилади. Гувоҳлар бу ишни шаҳват ёки шаҳватсиз қилганлигини жинсий аъзога қараб ёки бошқа белгиларга қараб аниқлаган бўлишилари лозим. Агар жинсий аъзо туриб кетган бўлса, шаҳват билан қилган бўлади. Аксинча бўлса, шаҳватсиз қилинган бўлади. Агар гувоҳлар пешонасидан ушлади деб феълни ўзига гувоҳлик берсалар уларни берган гувоҳлигига эътибор қилинмайди. Ҳа, албатта куёвдан“Бу ишни шаҳват билан қилганмисан ёки шаҳватсизми?” деб сўралади. Агар эр бу ишни шаҳват билан қилмаганман деб, қасам ичса, эр-хотин ўртаси ажратилмайди. Агар қасам ичишдан бош тортса, қасам ичтирилади;

7. Ўпиш, ушлаш ёки шаҳват билан ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун шарт шуки, бадандаги иссиқликни тўсиб қоладиган кийим ёки шу каби нарса бўлмаслиги. Агар қалин материал устидан ўпган ёки шаҳват билан ушлаган бўса ва бадандаги ҳароратни ҳис қилмаса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Агар юпқа ва ушлаганда ҳароратни ҳис қиладиган материал ва шунга ўхшаш нарсалар устидан ушласа ёки ўпса ҳурмати мусоҳара собит бўлади;

 8. Ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун ушлаш, ўпиш ёки қараш шаҳват билан бўлиши билан биргаликда маний тўкилмаган бўлсин. Агар маний тўкилиб кетса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Чунки, манийнинг тўкилиши жимодан тўсиб қўяди[1].

وَالْعِبْرَةُ لِلشَّهْوَةِ عِنْدَ الْمَسِّ وَالنَّظَرِ لَا بَعْدَهُمَا وَحَدُّهَا فِيهِمَا تَحَرُّكُ آلَتِهِ أَوْ زِيَادَتُهُ بِهِ يُفْتَى وَفِي امْرَأَةٍ وَنَحْوِ شَيْخٍ كَبِيرٍ تَحَرَّكَ قُبُلُهُ أَوْ زِيَادَتُهُ وَفِي الْجَوْهَرَةِ: لَا يُشْتَرَطُ فِي النَّظَرِ لِفَرْجٍ تَحْرِيكُ آلَتِهِ بِهِ يُفْتَى هَذَا إذَا لَمْ يُنْزِلْ فَلَوْ أَنْزَلَ مَعَ مَسٍّ أَوْ نَظَرٍ فَلَا حُرْمَةَ بِهِ يُفْتِي ابْنُ كَمَالٍ وَغَيْرُهُ.

Ушлаш ва қараш вақтида шаҳват топилган бўлиши шарт. Улардан кейин шаҳват топилса, эътиборга олинмайди. Эркак кишидаги шаҳватнинг ҳадди, жинсий аъзоси қўзғолиши ёки қўзғолган бўлса зиёдалашишидир. Фатво шунгадир. Аёл киши ҳамда ёши бир жойга етган чолларда қалбини жунбушга келиши ёки унинг зиёдалашишидир. “Жавҳара”да ички жинсий аъзога қараётганда эркак кишининг жинсий аъзоси қўзғолиши шарт эмас, дейилган. Фатво шунгадир. Ҳурмати мусоҳара бўлиши учун ушбу воқеалар содир бўлаётган пайтда мани тўкилмаган бўлсин. Ушлаш ва қараш мабойнида мани тўкилса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Ибн Камол ва бошқалар шунга фатво берганлар” (Раддул муҳтор).

Масала: Куёв қайнона билан қўл беришиб кўришаётганда ёки қайнота келинининг пешонасидан ўпаётганда иккисининг қай бирида шаҳват топилса, ҳурмати мусоҳара собит бўлади (куёвга хотини, келинга эса эри абадий никоҳи ҳаром бўлади).

إذَا قَبَّلَ أُمَّ امْرَأَته أَوْ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً يُفْتَى بِالْحُرْمَةِ مَا لَمْ يَتَبَيَّنْ أَنَّهُ قَبَّلَ بِغَيْرِ شَهْوَةٍ؛ لِأَنَّ الْأَصْلَ فِي التَّقْبِيلِ هُوَ الشَّهْوَةُ بِخِلَافِ الْمَسِّ.

Агар бир киши ўзининг қайнонасини ёки бегона аёлни ўпса ва шаҳватсиз эканлиги маълум бўлмаса, ҳурмати мусоҳара (унга аёли абадий ҳаром бўлди) деб фатво берилади. Чунки, аслида ўпаётганда шаҳват топилиб, ушлаётганда топилиши ҳам, топилмаслиги ҳам мумкин” (Баҳрур роиқ).

Масала: Бир киши ўзининг балоғатга етган қизининг пешонасидан ўпаётганда ёки бирор жойидан ушлаётганда ота томонидан ёки қиз томонидан шаҳват топилса, қизнинг онаси, яъни эрнинг турмуш ўртоғи абадий ҳаром бўлади. Шунингдек, аёл ўзининг балоғатга етган ўғлини бирор жойини ушлаётганда ёки пешонасидан ўпаётганда она томонидан ёки ўғил томонидан шаҳват пайдо бўлса, ўғилнинг дадаси, яъни аёлнинг турмуш ўртоғи аёлга абадий ҳаром бўлади.

فَلَوْ أَيْقَظَ زَوْجَتَهُ لِيُجَامِعَهَا فَوَصَلَتْ يَدُهُ إلَى بِنْتِهِ مِنْهَا فَقَرَصَهَا بِشَهْوَةٍ وَهِيَ مِمَّنْ تُشْتَهَى يَظُنُّ أَنَّهَا أُمُّهَا حَرُمَتْ عَلَيْهِ الْأُمُّ حُرْمَةً مُؤَبَّدَةً، كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

Агар эр жимо қилиш учун аёлини уйғотаман деб, хотиним деган гумонда қўли қизига тегса ва уни шаҳват билан чимчиласа, қизи шаҳват ёшига етган бўлса, яъни тўққиз ёки ундан юқори бўлса, аёли абадий ҳаром бўлади. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Масала: Балоғатга етган бола бирор аёлни ёки балоғатга етган қиз бирор кишини ушлаётганда ёки ўпаётганда икки томонлардан бирида шаҳват топилса, бола у аёлнинг қизига, қиз у кишининг ўғлига турмушга чиқа олмайди.

وَ أَصْلُ مَمْسُوسَتِهِ بِشَهْوَةٍ وَلَوْ لِشَعْرٍ عَلَى الرَّأْسِ بِحَائِلٍ لَا يَمْنَعُ الْحَرَارَةَ وَأَصْلُ مَاسَّتِهِ وَنَاظِرَةٍ إلَى ذَكَرِهِ وَالْمَنْظُورُ إلَى فَرْجِهَا الْمُدَوَّرِ الدَّاخِلِ وَلَوْ نَظَرَهُ مِنْ زُجَاجٍ أَوْ مَاءٍ هِيَ فِيهِ وَفُرُوعُهُنَّ مُطْلَقًا.

Шаҳват билан ушланган аёлнинг она-момолари ушлагувчига ҳаром бўлади. Гарчи, ушлагувчи аёлнинг ҳароратни манъ қилмайдиган рўмоли устидан унинг сочини ушласа ҳам. Шунингдек, эркак кишини ушловчи ва жинсий аъзосига қарагувчи аёлнинг она-момолари, қизлари, набиралари қаралгувчи ва ушлангувчи эркакка ҳаром бўлади. Аёлнинг думалоқ бўлган ички жинсий аъзосига қараш билан ҳам қарагувчига унинг она-момолари ва қиз ҳамда набиралари ҳаром бўлади. Гарчи, ойна ортидан ёки аёл сув ичидалигида қараган бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).

Масала: Эр ўгай қизини ушлаётган ёки пешонасидан ўпаётган пайтда иккисидан бирида шаҳват пайдо бўлса, қизнинг онаси, яъни эрнинг турмуш ўртоғи абадий ҳаром бўлади.

 

НИКОҲДА ТЕНГЛИК БЎЛМАГАНИ УЧУН АЖРАТИШ

Тенги бўлмаган кишига никоҳланишнинг етти сурати бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ҳукми алоҳида-алоҳида тарзда “Хазийнатул фиқҳ”нинг аввалги жилдининг “Тенглик” бобида баён қилинган. Батафсил маълумот олиш учун у китобга бир назар ташлаш лозим. Қуйида уларни хулосаси келтирилган. Еттитанинг аввалги икки кўринишида никоҳ боғланади ва ажрим қилишга рухсат берилмайди, кейинги иккитасида никоҳ боғланмайди. Қолган учтасида эса, никоҳни фасх қилиш ва эр-хотинни ажратиш ҳаққи мавжуд бўлади. У суратлар қуйидагилардир:

1. Балоғатга етмаган бола ёки қизнинг никоҳи биринчи ёки иккинчи даражали валий, яъни ота ёки бобо розилигига боғлиқ бўлиб, улар мажбуран никоҳлашлари мумкин, яъни ота ёки бобо балоғатга етмаган фарзанд ёки набирасини хуши ўзидалигида куфусиз жойга никоҳласа;

2. Балоғатга етган бола куфусиз қизга ўз ихтиёри билан уйланса, бас бу икки суратда ҳам никоҳ боғланиб, фасх қилиш ихтиёри қолмайди;

3. Ота ёки бободан ташқари бирор валий балоғатга етмаган бола ёки қизни тенги бўлмаган жойга никоҳлаши;

4. Ота ёки бобо балоғатга етмаган боласини ёки набирасини тенги бўлмаган жойга мажбурлашга ҳаққи бўлмаган ҳолатда, яъни бепарво, хасис, кайф ҳолатда никоҳласа, бу учинчи ва тўртинчи суратларда никоҳ боғланмайди;

5. Балоғатга етмаган қиз валийларининг изнисиз тенги бўлмаган жойга никоҳланса, қизнинг асабаларига уни ажратиш ихтиёри бордир;

6. Балоғатга етган қиз ва валий куфу шарти билан никоҳга руҳсат берсалар ёки эрнинг тенгмиз деган гапига ишониб, никоҳга рози бўлсалар ва кейинчалик эр аёлнинг тенги эмаслиги маълум бўлиб қолса, валий ёки балоғатга етган қиз қозига ариза тақдим қилиб, никоҳни фасх қилишни сўрашга ҳаққи бор;

7. Ота ёки бобо балоғатга етган қизни тенглик шарти билан никоҳласалар ёки куёв томоннинг “Биз сизларга куфумиз” деган гапларига суяниб, қизни турмушга берсалар. Лекин, кейинчалик тенг эмаслиги ошкор бўлиб қолса, ота ёки бобо қози ҳукми ёрдамида никоҳни фасх қила оладилар. Никоҳланган бола ёки қиз балоғатга етди, ота ёки валий икки ёш бир-бирига куфу эмаслигини билиб, улар орасини ажратмадилар. Бас, икки ёшдан бири куфу бўлмагани боис қозининг ҳукми ёрдамида никоҳни фасх қила оладилар. Ота ёки бобо балоғатга етган фарзандини ёки набирасини куфусиз ўринда гарчи бошқалар рози бўлса ҳам ажратиб олишга ҳақлари бор.

Фоида: Эр-хотин ўртасида тенглик топилмай қурилган турмушни бола ёки ҳомила бўлмаган суратларда бузиш мумкин.

وَلَهُ أَيْ لِلْوَلِيِّ إذَا كَانَ عَصَبَةً... الِاعْتِرَاضُ فِي غَيْرِ الْكُفْءِ فَيَفْسَخُهُ الْقَاضِي وَيَتَجَدَّدُ بِتَجَدُّدِ النِّكَاحِ مَا لَمْ يَسْكُتْ حَتَّى تَلِدَ مِنْهُ لِئَلَّا يضِيعَ الْوَلَدُ وَيَنْبَغِي إلْحَاقُ الْحَبَلِ الظَّاهِرِ بِهِ.

Асаба жиҳатидан бўлган валий тенгсиз ҳолатда никоҳни фасх қила олади. Эр-хотин бир-бирига куфу эмаслиги маълум бўлгач вали эътироз билдирса, қози никоҳни фасх қилади. Аёл куфусиз эридан фарзанд кўргунича вали жим турмаса, никоҳни янгиланиши билан эътироз ҳам янгиланади. Куфусиз эрдан бола кўриб қолса, болани насабини зоя қилмаслик учун зоҳир бўлган ҳомилани отага нисбатини бериш лозим бўлади” (Дуррул мухтор).

 

БАЛОҒАТГА ЕТГАНДАН КЕЙИН НИКОҲНИ БУЗИШ ИХТИЁРИ МАВЖУД СУРАТЛАР

Балоғатга етмаган болани ота ёки бобо никоҳласа ҳар қандай ҳолатда ҳам никоҳ боғланади. Агар ота ёки бободан бошқа валийлар тенги бўлмаган жойга бола ёки қизни никоҳласалар, никоҳ боғланмайди. Ота ёки бободан ташқари бирор валий балоғатга етмаган бола ёки қизни тенглик ва маҳр мисл билан никоҳласалар никоҳ боғланади ва балоғатга етгандан кейин никоҳни фасх қилиш ихтиёри уларда мавжуд бўлади. Буни уч сурати бор:

1. Қиз никоҳланганини билади ва ҳали эри унга яқинлик қилмади. Қиз балоғатга етган пайтда ўзига-ўзи ёки бирортасига мен у билан яшашни истамайман деди. Бас бундай ҳолатда қози томондан ҳукм чиқарилиши зарурдир. Агар балоғатга етгандан кейин бир мунча пайт ўтса, яъни балоғатга етган мажлис ўзгарса, ихтиёр тугайди;

2. Қиз никоҳланганини билмаса ва жувон бўлгандан кейин никоҳланганлиги ҳақида хабар топса ва ўша пайтда, яъни мажлисда никоҳни инкор қилса, ихтиёри эътиборга олинади. Агар никоҳланганлиги ҳақида эшитгандан кейин андоқ вақт ўтса, ихтиёр тугайди;

3. Балоғатга етишидан олдин эр қиз билан қўшилса ва ўша пайтда қиз балоғатга етиб қолса ёки никоҳи ҳақида хабар топса, ўша пайтда никоҳни инкор қилиши шарт эмас. Балки аёлнинг розилиги ёки норозилиги маълум бўлгунича никоҳда қолиш ёки қолмаслик ихтиёри боқий қолади. Агар аёл ошкора“Мен у билан яшашга розиман” деса ёки феъл билан никоҳга розилигини билдирса, розилик рўёбга чиқади. Масалан, эр-хотин хилвати саҳиҳа қилсалар. Бас. Аёлдаги ихтиёр тугайди ва никоҳ лозим бўлиб қолади.

وَإِنْ كَانَ الْمُزَوِّجُ غَيْرَهُمَا أَيْ غَيْرَ الْأَبِ وَأَبِيهِ... لَا يَصِحُّ النِّكَاحُ مِنْ غَيْرِ كُفْءٍ أَوْ بِغَبْنٍ فَاحِشٍ أَصْلًا... وَإِنْ كَانَ مِنْ كُفْءٍ وَبِمَهْرِ الْمِثْلِ صَحَّ وَ لَكِنْ لَهُمَا أَيْ لِصَغِيرٍ وَصَغِيرَةٍ وَمُلْحَقٍ بِهِمَا خِيَارُ الْفَسْخِ وَلَوْ بَعْدَ الدُّخُولِ بِالْبُلُوغِ أَوْ الْعِلْمِ بِالنِّكَاحِ بَعْدَهُ... بِشَرْطِ الْقَضَاءِ.

Агар балоғатга етмаган болаларни ота ва бободан бошқалари тенги бўлмаган кишиларга ёки ўта оз маҳр эвазига никоҳласалар, никоҳ дуруст бўлмайди. Агар тенги ва маҳри мисл эвазига никоҳласалар, никоҳлари дуруст бўлади. Лекин, балоғатга етгач уларга никоҳни бекор қилиш ихтиёри бордир. Гарчи яқинлик қилингандан кейин бўлсада. Бу ишда қозининг иштирок этиши шарт бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ЭР-ХОТИНДАН БИРИ МУРТАД БЎЛИШИ ЁКИ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШИ

“Ҳийлатун ножиза”да бу масала муфассал ёритилган. Шу билан бир қаторда “Хазийнатул фиқҳ”нинг биринчи жилдининг охирларида мавзуга оид баъзи масалалар берилган. Мусулмон бўлмаган эр-хотин биргаликда исломни қабул қилсалар ва бир-бирларига маҳрам бўлмасалар ўртадаги никоҳ риштаси боқий қолади. Агар аёлни ўзи исломни қабул қилса, исломга киришни эрга таклиф қилинади. Эр таклифни қабул қилиб, исломга кирса, ўртадаги никоҳ риштаси боқий қолади. Аксинча бўлса, ажрим қилинади. Шунингдек, (наъузу билла) эр-хотин биргаликда муртад бўлиб, исломга яна қайта биргаликда кирсалар, бас буларнинг ҳам никоҳлари боқий қолади. Агар эр-хотиндан бири (наъузу билла) муртад бўлса, эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси ўздан-ўзи тугайди. Агар муртад бўлган эр ёки аёл иккинчи бор исломни қабул қилса, никоҳни янгилашга тўғри келади. Агар аёл эрдан қутилиш ёки бошқа бирор мақсад юзасидан (наъузу билла) муртад бўлса, бас бундай аёлларни қайтадан исломга киришга мажбур қилиниб, агар аввалги эр хоҳласа озгина маҳр эвазига унга иккинчи бор никоҳлаб қўйилади. Агар эр очиқ ойдин у билан яшашни истамаса, аёл бошқа эрга турмушга чиқиши мумкин.

 

ҚОЗИНИНГ ҲУКМИ ШАРТ БЎЛМАГАН АЖРИМ СУРАТЛАРИ

Талоқдан ташқари яна бир неча суратлар борки, қозини ҳукмисиз никоҳ риштаси ўз-ўзидан узилади. Улар қуйидагилар:

1. Ҳурмати мусоҳара сабабли ҳурмат собит бўлса, қозини ҳукмисиз эрни тарк қилиш никоҳни тугатиш учун кифоя қилади;

2. Фосид никоҳда эр-хотиндан бири иккинчисини тарк қилиши;

3. Бир киши аёлини ийло қилиб, ийло муддати ичида яқинлик қилмаса, ўз-ўзидан никоҳ риштаси тугайди;

4. Муртадлик (наъузу билла) сабабли никоҳ риштаси қози ҳукмисиз ўз-ўзидан фасх бўлади.

 

ҚОЗИНИНГ ҲУКМИ ШАРТ БЎЛГАН АЖРИМ СУРАТЛАРИ

Юқорида келтирилган тўрт суратдан ташқари барча ажрим суратларда қозининг ҳукми шартдир. Қози мавжуд бўлса, бу ҳукм осон амалга ошади. Қози мавжуд бўлмаса, қози ўринбосарлари орқали фасх қилинади. Агар қози ўринбосарлари бўлмаса, икки эр-хотин эътироф этган бирор диний олим орқали никоҳ фасх қилинади. Агар бирлари тан олиб, иккинчилари тан олмаса, олим томонидан чиқарилган ҳукм ижро этилмайди. Томонлар эътироф этган олим бўлиши лозимдир.

 

ҚОЗИЛИК УЧУН ЗАРУР СИФАТЛАР

Қозилик мансабига ўтираётган кишида қозиликнинг бир неча сифатлари топилиши лозим. Масалан, қози ақлли, болиғ, мусулмон, озод ва кўзи кўрадиган бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда соқов, кар бўлмасин, яъни гапирадиган ва эшитадиган бўлсин. Қазф ҳадди билан жазоланган бўлмасин. Илмли, фазлли, ҳалол-ҳаромга эътиборли, китоб, суннат ва ижтиҳод йўлларидан бохабр бўлсин. Қайси давлат ёки вилоятга қози тайин қилинса, қози ўша жой тили, муҳоварасини билиши ва дин пешволари билан маслаҳат қилишдан ор қилмайдиган, ростгўй, диёнатли, гуноҳлардан ўзини тиядиган, туҳмат ва шубҳалардан узоқда юрадиган, ҳурсандчиликда ҳам, ғазабда ҳам Аллоҳ таоло ҳукмларига итоатда бўлиб, уларни қандай бўлса, шундайлигича сақлай оладиган, мурувватли, саҳоватли, зеҳнли ва фаросатли, шошилмайдиган, дин ишларида эҳтиёткор ва ишончли, ҳайбатли, ёлғончига тезда алданмайдиган ва олдига келадиганларнинг гапларига лаққа тушмайдиган, виқорли, сипо, кибрсиз, тавозе, ҳалим ва Аллоҳнинг розилигига ўзгалар розилигини, норозилигига ўзгалар норозилигини устун қўймайдиган, маломатларга парво қилмайдиган, иши пухта, донишманд ва солиҳ бўлсин.

 

ИДДАНИНГ БАЁНИ

Идда луғатда санаш, ҳисоблаш деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда хилвати саҳиҳа ёки яқинлик билан таъкидланган никоҳ зоил бўлгандан кейин унинг асарини кетказиш учун шариат маълум муддатни тайин қилган бўлиб, ўша муддат ўтгунича никоҳ ва бошқа нарсалардан тўсилиш ва кутиш исмига идда дейилади.

بَابُ الْعِدَّةِ : هِيَ لُغَةً بِالْكَسْرِ الْإِحْصَاءُ، وَبِالضَّمِّ الِاسْتِعْدَادُ لِلْأَمْرِ. وَشَرْعًا تَرَابُصٌ يَلْزَمُ الْمَرْأَةَ، أَوْ الرَّجُلَ عِنْدَ وُجُودِ سَبَبِهِ.

Идда боби: Идда касра билан луғатда санаш деган маънони англатади. Замма билан бирор ишга тайёргарлик кўриш. Шариатда, сабаб топилган вақтда аёл ёки эркакка лозим бўлган кутишдир” (Дуррул мухтор).

وَعَرَّفَهَا فِي الْبَدَائِعِ بِأَنَّهَا أَجَلٌ تُضْرَبُ لِانْقِضَاءِ مَا بَقِيَ مِنْ آثَارِ النِّكَاحِ.

Бадойиъ”да иддани никоҳни асари тугугунича белгиланган муддатдир” деб таъриф берилган” (Раддул муҳтор).

Шарҳ:

Эр аёлини талоқ ёки хулуъ ёки ийло ёки никоҳини фасх қилса ёки фосид никоҳ бўлгани боис никоҳ риштаси узулса ва юқоридаги суратларнинг барчасида эр-хотин хилвати саҳиҳа ёки яқинлик қилган бўлишса ёки эр вафот топган бўлса, аёл шариат белгилаган муддатгача уйида идда ўтиради. Белгиланган муддат тугагунича на бошқа жойга бора олади ва на бошқа эрга тега олади. Шариат томонидан белгиланган муддатни ўташга идда дейилади. Идда тугагандан кейин аёл қаёққа хоҳласа кета олади ва кимга хоҳласа тега олади.

 

ИДДАНИНГ ҲИКМАТИ

Аллоҳ таоло талоқ қилинган, никоҳи фасх қилинган аёлларга идда ўтиришни вожиб қилди ва буни жуда катта ҳикмати ва фоидаси ҳамда манфаати бор. Идда сабабли бачадоннинг тозалиги аниқланади, яъни иддадан кейин барча хотиржам бўлади ва аввалги эрнинг нутфаси аёл раҳмида умуман қолмйди. Агар иддадан кейин аёл бошқа эрга тегса ва ундан ҳомиладор бўлса“Бу бола кимдан” деган шакка тушмайдилар. Боланинг насаби иккинчи эрдан собит бўлиб, отанинг мол-мулкига меросхўр бўлади. Идда – никоҳ неъмати, аёл киши қўрғони, никоҳ риштаси узулганлигига, эрдан ажраганлигига ёки эри ўлганлигига ғам ва афсус ҳамда аза изҳор қилишдир. Аллоҳ таоло иддани эр-хотинга неъмат сифатида ато қилди. Чунки, идда мабойнида эр-хотин ўтган гина-қудратларни эсдан чиқариб, бир ёки икки ражъий талоқ қўйилган бўлса, бир-бирлари билан яшашни устун деб билишиб, эр аёлга ражъат қилиш мумкин. Агар бир ёки икки боин талоқ қўйилган бўлса, ўзаро рози-ризолик асосида янгитдан никоҳланишлари мумкин.

 

ИДДА ШАРТЛАРИ

Идда вожиб бўлиши учун қуйидаги шартлардан бири топилиши лозим бўлади. Улар:

1. Саҳиҳ никоҳ билан хилвати саҳиҳа ёки фосида ёки яқинлик идда вожиб бўлиши учун шартдир. Агар турмуш қурган эр-хотин хилвати саҳиҳа ёки яқинликдан олдин ажрашишса, идда вожиб бўлмайди;

2. Никоҳдан кейин эрнинг вафот этиши. Бу ҳолатда хилвати саҳиҳа ёки яқинлик бўлганми ёки бўлмаганми, аёл вафот иддасида ўтиради;

3. Фосид никоҳда идда учун яқинлик шартдир. Агар фосид никоҳ асосида икки ёш турмуш қурсалар ва ўрталарида хилвати саҳиҳа топилиб, ажрашишса ёки ҳали яқинлик қилмай эр вафот этиб қолса, аёлга идда ўтириш лозим бўлмайди.

وَسَبَبُ وُجُوبِهَا عَقْدُ النِّكَاحِ الْمُتَأَكِّدُ بِالتَّسْلِيمِ وَمَا جَرَى مَجْرَاهُ مِنْ مَوْتٍ، أَوْ خَلْوَةٍ أَيْ صَحِيحَةٍ، فَلَا عِدَّةَ بِخَلْوَةِ الرَّتْقَاءِ.

Идданинг вожиб бўлиш сабаби аёл ўзини эрга топшириш ёки вафот ёки хилвати саҳиҳа билан таъкидланган никоҳ ақдидир. Ратқо аёл билан хилватда қолиш билан идда вожиб бўлмайди” (Раддул муҳтор).

وَمَا جَرَى مَجْرَاهُ الخ وَهَذَا خَاصٌّ بِالنِّكَاحِ الصَّحِيحِ أَمَّا الْفَاسِدُ فَلَا تَجِبُ فِيهِ الْعِدَّةُ إلَّا بِالْوَطْءِ.

Матндаги “яқинлик ўрнига ўтадиган нарсалар” деган ибора саҳиҳ никоҳга хосдир. Фосид никоҳда идда ўтириш вожиб бўлмайди. Лекин яқинлик қилинса вожиб бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ИДДАНИНГ МУДДАТЛАРИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ

Идда икки хил бўлади:

1. Талоқ иддаси;

2. Вафот иддаси.

Ҳайз келиш ёки келмаслигига қараб талоқ иддаси турли хил бўлади. Қуйида улрни батафсил баён қилинади.

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНГАН ҲАЙЗ КЎРУВЧИ АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Бир киши ҳайз кўрадиган аёлга ражъий ёки боин талоқ қўйса ёки талоқсиз қози томонидан эр-хотин ўртаси ажрим қилинса ва эр у аёл билан қўшилган бўлса ёки хилвати саҳиҳа қилган бўлса, бас бундай аёл уч ҳайз миқдорича идда ўтиради ва шу билан идда тугайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللَّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِي ذَلِكَ إِنْ أَرَادُوا إِصْلَاحًا وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар. Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ раҳмларида ҳалқ қилинган нарсани беркитишлари ҳалол бўлмайди. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар, ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир” (Бақара 228 оят).

وَإِذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا بَائِنًا أَوْ رَجْعِيًّا أَوْ وَقَعَتْ الْفُرْقَةُ بَيْنَهُمَا بِغَيْرِ طَلَاقٍ وَهِيَ حُرَّةٌ مِمَّنْ تَحِيضُ فَعِدَّتُهَا ثَلَاثَةُ أَقْرَاءٍ

Киши ўз аёлини боин ёки ражъий талоқ қўйса ёки ўрталарида талоқсиз ажрим собит бўлса, агар аёл ҳайз кўрувчи бўлса, унинг иддаси уч қуруъдир” (Ҳидоя).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН ҲАЙЗ КЎРУВЧИ АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Бир киши аёлини талоқ қилса ёки эр-хотин ўртаси тафрийқ қилинса ва аёл ҳайз кўрадиган бўлса-ю, лекин эри билан хилвати саҳиҳа ҳам яқинлик ҳам қилмаган бўлса, бундай ҳолатда идда ўтирмайди. Агар ҳайз кўрадиган, лекин эри билан хилвати саҳиҳа ҳам яқинлик ҳам қилмаган аёлнинг эри вафот этиб қолса, аёл вафот иддасини ўтказади. Бунга кейинги сатрларда батафсил тўхталамиз.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا

Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг” (Аҳзоб 49-оят).

 

ТАЛОҚДАН ОЛДИН ЯҚИНЛИК БЎЛГАН ЁКИ БЎЛМАГАНЛИГИДА ИХТИЛОФ БЎЛИБ ҚОЛИШИ

Талоқдан олдин яқинлик бўлган ёки бўлмаганлигида ихтилоф бўлиб қолса, аёлнинг сўзи эътиборга олинади. Масалан, аёл“Яқинлик қилиб, мени талоқ қилдиз. Шунинг учун тўлиқ маҳр берасиз” деса, эр унга хилоф ўлароқ“Яқинликдан олдин талоқ қилганман. Шу боис маҳрнинг ярмини бераман” деса, Ибн Нужайм қавлларига биноан бундай ҳолатда аёлнинг сўзи эътиборга олинади ва аёлга тўлиқ идда ўтириши лозим бўлади. Эрга эса, аёлнинг маҳри, идда мабойнидаги нафақаси ва турар жойи лозимдир.

لو قالت : طلقتني بعد الدخول ولي كمال المهر وقال قبله ولك نصفه فالقول لها لوجوب العدة عليها وله في المهر والنفقة والسكنى في العدة.

Агар аёл: “Мени яқинликдан кейин талоқ қилдингиз. Шунинг учун менга тўлиқ маҳр берасиз” деса, эр эса, унинг аксини айтса, унга идда вожиб бўлгани учун хотиннинг сўзи эътиборга олинади. Эрнинг зиммасига маҳр, нафақа ва идда мабойнида аёлни турар жой билан таъминлаши вожиб бўлади” (ал-Ашбаҳ ван назоир).

 

ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚНИНГ ИДДАСИ

Суннатга хилоф қилиб, бир киши ҳайз кўраётган аёлига талоқ қўйса, талоқ қўйилган ҳайз иддадан ҳисобланмайди. Балки, ундан ташқари тўлиқ уч ҳайз идда ўтириш лозимдир.

فان طلقها في حيضها كان عليها الاعتداد بثلاث حيض كوامل ولا تحتسب هذه الحيضة من العدة

Агар эр аёлини ҳайз кўраётган ҳолатида талоқ қилса, аёл янгитдан тўлиқ уч ҳайз идда ўтириши вожибдир. Талоқ қўйилган ҳайз кунлар иддадан ҳисобланмайди” (Фатаво қозихон).

 

ҲАЙЗ КЎРМАЙДИГАН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Ҳали балоғат ёшига етмаган ёки ёши катта бўлиб ой кўришдан тўхтаган ёки бирор касаллик туфайли ҳайз кўра олмайдиган аёлга эри талоқ қўйса, унинг иддаси Қуръони карим кўрсатмасига биноан уч ойдир.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا

Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир” (Талоқ 4 оят).

Фоида: Оятдаги ойдан мурод қамарий ойдир. Ойнинг аввалида талоқ қўйлса, ойга қараб уч ой идда ўтиради. Агар ой ўртасида талоқ қўйилса, кун санаб идда ўтиради, яъни бир ой ўттиз кун бўлиб, тўқсон кун идда ўтиради.

فَإِنْ طَلَّقَهَا زَوْجُهَا فِي غُرَّةِ الشَّهْرِ تَعْتَدُّ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ بِالْأَهِلَّةِ، وَإِنْ طَلَّقَهَا فِي خِلَالِ الشَّهْرِ قَالَ أَبُو حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ : تَعْتَدُّ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ بِالْأَيَّامِ، كُلُّ شَهْرٍ ثَلَاثُونَ يَوْمًا.

Агар эр аёлини ойнинг аввалида талоқ қилса, ойга қараб уч ой идда ўтиради. Агар эр аёлини ойнинг ўртасида талоқ қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига биноан кунлар билан уч ой идда ўтиради. Ҳар бир ой ўттиз кун ҳисобланади” (Дурарул ҳуккам).

 

БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН АЁЛ ИДДАСИ ЎРТАСИДА ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛИШИ

Балоғатга етмаган аёлга эр тмонидан талоқ қўйилди. У ҳали ҳайз кўрмагани учун уч ой ҳисобида идда ўтиришга киришган эди. Лекин, идда ўртасида ёки қаеридадир аёл ҳайз кўриб қолди, яъни балоғатга етиб қолди. Бас, ўша ҳайздан бошлаб, ҳайз билан идда ўтирадиган аёллар каби уч ҳайз идда ўтиради.

وَكَذَا إذَا كَانَتْ صَغِيرَةً تَعْتَدُّ بِالشُّهُورِ فَحَاضَتْ بَطَلَ حُكْمُ الشُّهُورِ وَاسْتَقْبَلَتْ الْعِدَّةَ بِالْحَيْضِ.

Агар блоғатга етмаган қиз ойлар билан идда ўтирган бўлса, шу аснода ҳайз кўриб қолса, ойлар билан идда ўтириш ҳукми бекор бўлади ва янгитдан ҳайз билан идда ўтиришга киришади” (Фатвои ҳиндия).

 

ҲАЙЗДАН НОУМИД БЎЛГАН ҚАРИ АЁЛ ОИЛАР БИЛАН ИДДА ЎТИРАЁТГАН ПАЙТДА ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛИШИ

Ҳайз кўрмайдиган ёшга етган аёлларга оиса (ҳайз кўришдан умидини узган аёл) дейилади. Бундай аёлларнинг иддаси уч ой бўлади. Агар шундай аёл ой билан идда ўтираётган пайтда ҳайз кўриб қолса, ўткизган идда кунлари иддадан ҳисобланмайди. Балки, у аёлга янгитдан уч ҳайз миқдорида идда ўтириши лозим бўлади.

إنْ كَانَتْ آيِسَةً فَاعْتَدَّتْ بِالشُّهُورِ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ انْتَقَضَ مَا مَضَى مِنْ عِدَّتِهَا، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ الْعِدَّةَ بِالْحَيْضِ وَمَعْنَاهُ إذَا رَأَتْ الدَّمَ عَلَى الْعَادَةِ ؛ لِأَنَّ عَوْدَهَا يُبْطِلُ الْإِيَاسَ هُوَ الصَّحِيحُ.

Агар аёл оиса бўлса, ойга қараб идда ўтиради. Агар ой билан идда ўтираётган пайтда ҳайз кўриб қолса, ўтказган идда кунлари ботил бўлади ва унга ҳайз билан янгитдан идда ўтириш лозим бўлади. Унинг маъноси, агар оиса аёл одатига кўра идда мабойнида қон кўриб қолса деганидир. Чунки, қоннинг қайтиши қондан қолишни бекор қилади. Шу гап саҳиҳдир” (Фатвои ҳиндия).

 

ҲАЙЗДАН НОУМИД БЎЛГАН АЁЛ ОИЛАР БИЛАН ИДДА ЎТИРИБ, БОШҚАСИГА ТУРМУШГА ЧИҚҚАНДАН КЕЙИН ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛИШИ

Ҳайз кўрмайдиган ёшга етган аёл уч ой идда ўтириб, сўнг бошқасига турмушга чиққандан кейин ҳайз кўриб қолса, унинг никоҳи дуруст бўладими ёки йўқми? Баъзи олимлар наздида никоҳ фосид бўлади. Агар қози никоҳ ўқишга рухсат берган бўлса, сўнг қон кўрса, никоҳ дуруст бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан никоҳ дуруст бўлади ва қозининг ҳукми ҳам шарт эмас. Лекин, кейинги иддаларни ҳайз билан ўтиради.

فِي مَجْمُوعِ النَّوَازِلِ الْآيِسَةُ إذَا اعْتَدَّتْ بِالْأَشْهُرِ وَتَزَوَّجَتْ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ يَكُونُ النِّكَاحُ فَاسِدًا عِنْدَ الْبَعْضِ أَمَّا إذَا قَضَى الْقَاضِي بِجَوَازِ النِّكَاحِ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ فَلَا يَكُونُ النِّكَاحُ فَاسِدًا وَالْأَصَحُّ أَنَّ النِّكَاحَ جَائِزٌ وَلَا يُشْتَرَطُ الْقَضَاءُ، وَفِي الْمُسْتَقْبَلِ الْعِدَّةُ بِالْحَيْض.

Мажмуун навозил”да келишича, оиса ойлар билан идда ўтириб, сўнг турмушга чиқса, сўнг қон кўриб қолса, баъзилар наздида никоҳ фосид бўлади. Аммо, никоҳланишга қози ҳукм чиқарганидан кейин қон кўриб қолса, никоҳ фосид бўлмайди. Саҳиҳ қавлга биноан бундай аёлларнинг никоҳи қозининг ҳукмисиз жоиздир. Келажакда идда ўтириш керак бўлиб қолса, ҳайз билан идда ўтиради” (Фатвои ҳиндия).

 

ПОКЛИК КУНЛАРИ ЧЎЗИЛИБ КЕТГАН АЁЛЛАРНИНГ ИДДАСИ

Аёлнинг ойда кўрадиган қонида ўзгариш пайдо бўлгани учун ҳайз тўхтаб қолса ёки аввалдан бир йил ёки икки йилда бир ҳайз кўрадиган бўлса ёки бола туққандан кейин бир неча ой ёки йилдан кейин ҳайз кўрадиган аёл бўлса ва унинг эри талоқ қўйса, бас асл ҳанафий мазҳабига кўра бундай аёллар оиса ёшигача ҳайз келишини кутадилар, яъни ҳайз кўрмай қоладиган ёшга етгунча ҳайз кўрса, иддаси ҳайз билан бўлади. Агар қон кўрмаса, оиса ёшидан кейин уч ой идда ўтириб, никоҳдан халос бўладилар.

وَخَرَجَ بِقَوْلِهِ وَلَمْ تَحِضْ الشَّابَّةُ الْمُمْتَدَّةُ بِالطُّهْرِ بِأَنْ حَاضَتْ ثُمَّ امْتَدَّ طُهْرُهَا، فَتَعْتَدُّ بِالْحَيْضِ إلَى أَنْ تَبْلُغَ سِنَّ الْإِيَاسِ.

“Мусаннифнинг “ҳайз кўрмаса” деган қавлидан поклиги чўзилиб кетган аёллар ташқаридирлар. Бундай аёллар ҳайз кўради ва уларни поклиги чўзилиб, қондан қолиш ёшигача ҳайз билан идда ўтиради” (Раддул муҳтор).

Лекин, у қадар узоқ вақт кутиш аёлни гуноҳ қилишга олиб борса ёки қаттиқ узур сабабли аёл никоҳсиз узоқ вақт ўзи ёлғиз қола олмаса, бундай ўринда мутааххир ҳанафий олимлари мажбуран моликия мазҳабининг йўлини тутишга рухсат берганлар. Молики мазҳабига биноан бундай аёллар тўққиз ой ёки бир йил идда ўтириб, никоҳдан халос бўладилар.

قَالَ الْعَلَّامَةُ : وَالْفَتْوَى فِي زَمَانِنَا عَلَى قَوْلِ مَالِكٍ وَعَلَى مَا فِي جَامِعِ الْفُصُولَيْنِ : لَوْ قَضَى قَاضٍ بِانْقِضَاءِ عِدَّتِهَا بَعْدَ مُضِيِّ تِسْعَةِ أَشْهُرٍ نَفَذَ.

“Аллома: “Бу масала бўйича фатво бизнинг замонамизда Молики мазҳабига биноандир” деди” (Раддул муҳтор).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала юзасидан шундай деганлар“Айни масала борасида бошқа мазҳаб ҳукмини олишдан олдин бир неча ишларни амалга ошириш лозим. Биринчидан, бундай аёлларни аввал даволатилади. Агар даволагандан кейин ҳам қон келмаса, бу масала борасидаги Молики мазҳабига юрилади, чунки, даволангандан кейин ҳам тузалмаса, ўшанда зарурат рўёбга чиқади. Иккинчидан, Молики мазҳаби қавлига амал қилиш учун қози ёки мусулмон ҳоким ҳукми бўлиши шарт. Аёл ўзи ҳақида муфтийга ариза тақдим қилади ва муфти Молики мазҳабига биноан идда ўтказиб, бошқа эрга турмушга чиқишга изн беради. Учинчидан, Молики мазҳабига биноан аёл идда ўтиришга киришса ва бир йил ўтишидан олдин тўсатдан ҳайз кўриб қолса, ҳайз билан идда ўтириши лозим бўлади”.

 

ҚОНДАН ҚОЛИШ ЁШИНИНГ МУДДАТИ

Умуман ҳайз кўрмаган аёлларнинг оиса ёши ўттиз ёш деб белгиланган, яъни бир аёл ўттиз ёшга киргунча умуман ҳайз кўрмаса, бундай аёлларни ўттиз ёшдан кейин оиса дейилади. Дастлаб ҳайз кўриб кейин ҳаёз кўрмай қолган ёки доимо ҳайз кўриб юрадиган аёлларнинг оиса ёши эллик беш ёшдир. Ушбу қавл фатво берилган, мухтор қавлдир. Лекин, бу қавлнинг шарти шуки, эллик беш ёшга киришдан олти ой олдин қон тўхтаб келмаётган бўлиши лозим. Ушбу икки хил тарздаги оиса аёлларга эрлари талоқ қўйса, уч ой идда ўтирадилар. Агар уч ой ўтишидан олдин ҳайз кўриб қолсалар, янгитдан ҳайзга қараб, уч ҳайз миқдорича идда ўтирадилар.

وَ الْإِيَاسُ سَنَة لِلرُّومِيَّةِ وَغَيْرِهَا خَمْسٌ وَخَمْسُونَ عِنْدَ الْجُمْهُورِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى. وَقِيلَ الْفَتْوَى عَلَى خَمْسِينَ نَهْرٌ. وَفِي الْبَحْرِ عَنْ الْجَامِعِ : صَغِيرَةٌ بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ سَنَةً وَلَمْ تَحِضْ حُكِمَ بِإِيَاسِهَا.

Қондан қолишлик йилнинг эътибори билан Румлик ва бошқа аёллар учун эллик беш ёшдир. Жумҳур наздида ҳам ҳукм шудир ва бунга фатво берилган. “Наҳр”да келишича бир қавлда эллик ёш дейилган. “Баҳр”да “Жоме”дан ривоят қилиниб, ёш қиз ўттиз ёшгача ҳайз кўрмаса, ўттиз ёшдан кейин оиса деб ҳукм қилинади, дейилган” (Раддул муҳтор).

وَعِنْدَنَا مَا لَمْ تَبْلُغْ حَدَّ الْإِيَاسِ لَا تَعْتَدُّ بِالْأَشْهُرِ وَحَدُّهُ خَمْسٌ وَخَمْسُونَ سَنَةً هُوَ الْمُخْتَارُ لَكِنَّهُ يُشْتَرَطُ لِلْحُكْمِ بِالْإِيَاسِ فِي هَذِهِ الْمُدَّةِ أَنْ يَنْقَطِعَ الدَّمُ عَنْهَا مُدَّةً طَوِيلَةً وَهِيَ سِتَّةُ أَشْهُرٍ فِي الْأَصَح.

Бизнинг наздимизда аёл оиса ёшига етмаса, ойлар билан идда ўтирмайди. Оиса ёши эллик беш ёшдир. Шу мухтор қавлдир. Лекин, бу муддатда оиса деб ҳукм қилиш учун қон узоқ муддат узулиши шартдир. Саҳиҳ қавлга биноан узоқ муддат олти ойдир” (Раддул муҳтор).

 

ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Ҳомиладор аёлга талоқ қўйилса ёки ҳомиладор аёлнинг эри вафот топса, бас бундай аёлларнинг иддаси ҳомилани қўйгунча бўлади, яъни бола туғилиши билан идда тугайди. Талоқ қўйганига ёки эр вафот этганига бир соат ўтар-ўтмай аёл туғса, бас идда бола кўриш билан тугайди. Бу ҳақда шундай дейилган.

وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ

Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир” (Талоқ 4 оят).

عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ، أَنَّهُ سُئِلَ عَنِ الْمَرْأَةِ يُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا وَهِيَ حَامِلٌ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ: إِذَا وَضَعَتْ حَمْلَهَا فَقَدْ حَلَّتْ. فَأَخْبَرَهُ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ كَانَ عِنْدَهُ، أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ قَالَ: لَوْ وَضَعَتْ، وَزَوْجُهَا عَلَى سَرِيرِهِ لَمْ يُدْفَنْ بَعْدُ لَحَلَّتْ.

Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу эри ўлган ҳомиладор аёл ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Умар:

“Ҳомиласини қўйса ҳалол бўлади” дедилар. Унинг ҳузурида бўлган бир ансорий киши:

“Умар ибн Хаттоб:

“Аёл (эри вафот этишига) бола туғса, эри эса ҳали ҳануз дафн этилмай сарири(ювиш тахтаси)да ётган бўлса, (аёлнинг иддаси тугаб, бошқа эрга турмушга чиқиши) ҳалол бўлади” деганлар” деди” (Имом Молик ривояти).

عَنْ أُبَىِّ بْنِ كَعْبٍ، قَالَ: قُلْتُ لِلنَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم: {وَأُولاتُ الأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ}، لِلْمُطَلَّقَةِ ثَلاثًا أَوْ لِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا؟ قَالَ: "هِىَ لِلْمُطَلَّقَةِ ثَلاثًا، وَلِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир” деган оят нозил қилинганида: “Уч талоқ қилинган (ҳомиладор аёл) учунми ёки эри ўлган (ҳомиладор аёл)учунми?” деб сўрадим. У зот:

“Уч талоқ қилинганга ҳам, эри ўлганга ҳам” дедилар” (Дорамий ривояти).

 

БОЛА ТУШИБ ҚОЛГАН ЁКИ АБОРТ ҚИЛИНГАН ҲОЛАТДА ИДДА

Талоқ қилинган ёки эри вафот топган аёлнинг ҳомиласи ўз-ўзидан ёки бирор тадбир туфайли тушиб қолса ёки тушурилса, бундай ҳолатда бундай аёлларнинг иддаси қуйидаги фатвога кўра бўлади:

1. Мустабийнул хилқа: ҳамма аъзолари ёки соч, тирноқ, бармоқ, оёқ-қўл каби баъзи аъзолари зоҳир бўлган чақалоқ. Унинг ҳукми-тирик туғилган бола каби бўлиб, ундан кейин келган қон нифос бўлади. Ҳомила туфайли иддада ўтирган аёлнинг иддаси тугайди. “Агар бола туқсанг талоқсан”, деб бола туғишга таъаллуқли қилинган бўлса, талоқ воқеъ бўлади;

2. Ғойри Мустабийнул хилқа: бирорта ҳам аъзоси зоҳир бўлмаган ҳомила. Унинг ҳукми-ундан кейин келган қон нифос қони бўлмайди. Агар ўша қон ҳайз нисобича, яъни энг ками уч кечаю уч кундуз давом этса ва шу қон келишидан аввал аёл энг ками ўн беш кун пок бўлган бўлса, ҳайздир. Агар бу шартлардан бирортаси топилмаса, истиҳоза қони ҳисобланади. Бундай ҳолатда иддадаги аёл уч ҳайз идда ўтиради;

3. Муштабиҳул хилқа: кучанганда таҳоратҳонага тушиб кетган ёки чиқариб олинаётганда сўриб олинган ёки бўлиб олинишига тўғри келган бўлиб, аъзоси зоҳир бўлган ёки бўлмаганлиги маълум бўлмаган ҳомила. Унинг ҳукми-агар ҳомила тўрт ой, яъни 120 кун ёки ундан кўпроқ муддатда тушиб қолса, ундан кейинги қонни нифосга ҳукм қилинади ва иддадаги аёлнинг иддаси тугайди. Агар энг ками тўрт ойдан камроғида тушиб қолган бўлса, юқоридаги каби ҳайзнинг шартлари топилса ҳайз, топилмаса истиҳозага ҳукм қилинади ва аёл уч ҳайз идда ўтириб сўнг иддадан чиқади.

وَسِقْطٌ ظَهَرَ بَعْضُ خَلْقِهِ كَيَدٍ أَوْ رِجْلٍ  أَوْ أُصْبُعٍ أَوْ ظُفُرٍ أَوْ شَعْرٍ وَلَا يَسْتَبِينُ خَلْقُهُ إلَّا بَعْدَ مِائَةٍ وَعِشْرِينَ يَوْمًا  وَلَدٌ  حُكْمًا  فَتَصِيرُ  الْمَرْأَةُ  بِهِ نُفَسَاءَ وَالْأَمَةُ أُمَّ وَلَدٍ وَيَحْنَثُ بِهِ فِي تَعْلِيقِهِ وَتَنْقَضِي بِهِ الْعِدَّةُ فَإِنْ لَمْ يَظْهَرْ لَهُ شَيْءٌ فَلَيْسَ بِشَيْءٍ وَالْمَرْئِيُّ حَيْضٌ إنْ دَامَ ثَلَاثًا وَتَقَدَّمَهُ طُهْرٌ تَامٌّ وَإِلَّا اسْتِحَاضَةٌ.

Ҳомила тушиб қолганда қаралади агар унинг қўл, оёқ, бармоқ, тирноқ ёки соч каби бирор аъзоси одам аъзоси каби бўлса, бундай бўлиши бир юз йигирма кунда бўлади (баъзилар эса ундан аввалроқ ҳам бўлади дейишади) уни болага ҳукм қилиниб, онаси нифос қонини кўрувчига айланади. Чўри эса, умми валадга айланади. Унга бирор нарса таълиқ қилиниб қасам ичилган бўлса, қасамни бузган бўлади ва у билан идда ҳам тугайди. Агар унингдек аъзолари зоҳир бўлмаса, болага ҳукм қилинмайди ва унинг ортидан келган қон ками уч кун давом этса ва бу воқеа содир бўлишидан аввал ками ўн беш кун пок бўлган бўлса, у ҳайз қонидир. Шунинг учун намоз соқит бўлиб, рўзани бошқа кунга кечиктиради. Агар юқоридаги аъзолари зоҳир бўлиш, ҳомила тушиб қолишдан аввал ўн беш кун пок бўлиш ва кейинги келган қон уч кунгача давом этиш шартларидан бирортаси топилмаса, истехоза қони бўлиб, намоз ҳам соқит бўлмайди, рўзани ҳам кечиктирмайди” (Раддул муҳтор).

 

ҲОМИЛАНИ ҚУРИБ ҚОЛИШИ

Талоқ қилинган ёки эри ўлган аёлнинг ҳомиласи идда пайтида қуриб қолса ва ҳомиланинг аъзолари шаклланиб, аборт қилдирилиб олиб ташланса, идда шу билан тугайди. Агар ҳомила маълум бўлмай қуриб қолса, шариатда унга ҳомила деб ҳукм қилинмайди ва бундай аёлнинг иддаси ҳомиладор бўлмаган аёллар каби бўлади, яъни эри ўлган аёл тўрт ойу ўн кун, талоқ қилинган ҳайз кўрадиган аёл уч ҳайз, ҳайз кўрмайдиган талоқ қилинган аёл уч ой идда ўтиради.

 

ҲОМИЛАНИНГ МУДДАТИ

Ҳомиланинг энг кам муддати олти ой, энг кўпи эса икки йилдир. Аёл икки йилдан ортиқ ҳомиладор бўлмайди. Икки йилдан кейин аёл бола туғмаса, дори-дармон билан муолажа қилиниб, ҳайз келтирилади ва унинг иддаси уч ҳайз бўлади, эри ўлган аёлнинг иддаси эса, тўрт ойю ўн кун бўлади. Даволангандан кейин ҳам ҳайз кўрмаса, бундай аёл поклиги чўзилган аёл ҳисобланади ва у ҳақда юқорида батафсил баҳс ўтди.

أَكْثَرَ مُدَّةِ الْحَمْلِ سَنَتَان... وَأَقَلُّهَا سِتَّةُ أَشْهُرٍ إجْمَاعًا... لِخَبَرِ عَائِشَةَ هُوَ مَا أَخْرَجَهُ الدَّارَقُطْنِيّ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي سُنَنِهِمَا أَنَّهَا قَالَتْ { مَا تَزِيدُ الْمَرْأَةُ فِي الْحَمْلِ عَلَى سَنَتَيْنِ قَدْرَ مَا يَتَحَوَّلُ ظِلُّ عَمُودِ الْمِغْزَلِ.

“Ижмоан ҳомиланинг энг узоқ муддати икки йил, ози олти ойдир.Дорақутний ва Байҳақийлар ўз сунанларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар:

“Аёлнинг ҳомиласи чарҳнинг устунининг сояси ўзгарадиган миқдорча ҳам икки йилдан зиёда бўлмайди” (Раддул муҳтор).

 

ВАФОТ ИДДАСИ

Талоқ иддаси каби вафот иддаси ҳам шариат ҳаққи ҳисобланади ва унда жуда кўп фойда ва ҳикмат бор. Шунинг учун шариати исломия эри ўлган аёлга кам ва осон иддани тайин қилди. Бунда на ваҳшийлик ва на ғайри инсонийлик бор. Лекин, исломдан олдин эри ўлган аёлларга ғайри инсоний ва ваҳшиёна муомалалар қилинган. Ислом эса, уларга барҳам бериб, аёлга бериладиган барча зулму ситамларга чек қўйди ва эри ўлган аёлларга аза ҳамда ғам-андух қилишнинг осон ва жоиз суратини кўрсатиб берди.

 

ЖОҲИЛИЯТ ДАВРИДА ЭРИ ЎЛГАН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Жоҳиялит пайтида эри ўлган аёлларнинг иддаси ва азаси жуда ёмон ва жуда аламли бўлган. Бирор аёлни эри ўлиб қолса, тўлиқ бир йилгача қоронғу, бадбўй, тор бир жойга қамалиб, эски, кир-чир кийимларда ўзи ёлғиз идда ўтказар эди. бирор киши билан мулоқат қилиш, ғам-андухини бўлишиш имкони бўлмас эди. Бир йил идда ўтказгандан кейин эшшак, қўй ёки бирор парандага аёл авратини ишқалар ва аксарият ҳолатда унинг заҳаридан ҳайвонлар ўлиб қолар эди. Бундан кейин аёлни ташқарига олиб чиқилиб, уни устидан туя ёки бирор ҳайвонни ахлати сепилиб, олдидан ит ўтгунича кутиб турилар эди. Шундан сўнг аёл иддадан чиқар эди. Қаранг, аёллар жоҳилият даврида қанчалар зулуму ситамга дучор бўлганлар. Эри ўлса, айб иш қилгандек, аёлларга бу каби қаттиқ жиноятчиларга ҳам берилмайдиган чораларни қўллаганлар. Шундан кейин аёлга безаниш, хушбўйланишга рухсат берилар эди. Лекин, халқ орасида “Шумқадам аёл” деган лақаб билан яшар эди.

 

ШАРИАТИ ИСЛОМИЯДА ВАФОТ ИДДАСИ

Эри ўлган аёлга шариати исломия аза тутиш учун бир муддат тайин қилган ва бу муддат ҳомиладор бўлмаган аёлларга тегишлидир. Шариат у муддатни тўрт ойю ўн кун деб белгилаган. Вафот иддаси хоҳ эр яқинлик қилган ёки яқинлик қилмаган ёки хилвати саҳиҳа қилган ёки қилмаган бўлсин балоғатга етган, етмаган, ҳайз кўрадиган, кўрмайдиган барча аёлларга тегишлидир. Лекин, вафот иддаси саҳиҳ никоҳда вожиб бўлади, фосид никоҳда эмас.

عِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشَرَةُ أَيَّامٍ سَوَاءٌ كَانَتْ مَدْخُولًا بِهَا أَوْ لَا مُسْلِمَةً أَوْ كِتَابِيَّةً تَحْتَ مُسْلِمٍ صَغِيرَةً أَوْ كَبِيرَةً أَوْ آيِسَةً وَزَوْجُهَا حُرٌّ أَوْ عَبْدٌ حَاضَتْ فِي هَذِهِ الْمُدَّةِ أَوْ لَمْ تَحِضْ وَلَمْ يَظْهَرْ حَبَلُهَا كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ. هَذِهِ الْعِدَّةُ لَا تَجِبُ إلَّا فِي نِكَاحٍ صَحِيحٍ.

Ҳурнинг вафот иддаси тўрт ойю ўнг кундир. У аёл хоҳ яқинлик қилинган бўлсин ёки яқинлик қилинмаган бўлсин, муслима бўлсин ёки мусулмон қўл остидаги китобия бўлсин, балоғатга етган ёки етмаган, қондан қолиш ёшига етган ёки етмаган, эри ҳур ёки қул бўлсин, муддат ичида ҳайз кўрган ёки кўрмаган бўлсин. Лекин, ҳомила зоҳир бўлмаган бўлса. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган. Бу идда фақат саҳиҳ никоҳдагина вожиб бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Қуръони каримда эри вафот этган аёлларнинг иддаси ҳақида шундай баён қилган:

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِي أَنْفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир” (Бақара 234).

 

ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИ ВАФОТ ЭТИШИ

Бир киши касаллигида ёки соғлигида аёлига бир ёки икки ражъий талоқ қўйса ва идда тугашидан ҳатто бир кун олдин бўлса ҳам эр вафот этиб қолса, бил иттифоқ бундай ҳолатда аёл вафот иддасини ўтиради. Чунки, ражъий талоқда никоҳ риштаси буткул узулмайди. Шу боис қайтадан тўрт ойю ўн кун идда ўтиради.

Агар эр аёлига бир ёки икки ёки уч боин талоқ қўйиб, идда ичида вафот этса, бас бунинг икки сурати бор. Биринчиси, ўлим тўшагидан олдин талоқ қўйиш, иккинчиси ўлим тўшагидан кейин талоқ қўйиш. Биринчи суратда аёл эрга меросхўр бўлмайди. Шунинг учун аёлнинг иддаси ўз холича қолади, яъни талоқ иддасида ўтиради. Иккинчи суратда, яъни эр ўлим тўшагида аёлига талоқ қўйса, бу ҳолатда аёл эридан мерос олади. Шунинг учун аёлнинг талоқ иддаси вафот иддасига кўчади ва аёл тўрт ойю ўн кун вафот иддасини ўтиради.

إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ، ثُمَّ مَاتَ، فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى الْوَفَاةِ سَوَاءٌ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ أَوْ الصِّحَّةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ، وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا، فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا، وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ، ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشَرَةِ أَيَّامٍ فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ حَتَّى إنَّهَا لَوْ لَمْ تُوفِ الْمُدَّةَ الْأَرْبَعَةَ الْأَشْهُرِ وَالْعَشْرَ ثَلَاثَ حِيَضٍ تُكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ، وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الْبَدَائِعِ.

Агар эр аёлини талоқ қилиб сўнг ўзи вафот этса, агар қўйилган талоқ ражъий бўлса, хоҳ касаллик ҳолат, хоҳ соғлом ҳолатда талоқ қилган бўлсин фарқи йўқ талоқ иддаси вафот иддага кўчади ва талоқ иддаси бекор бўлади. Агар боин ёки уч талоқ қўйса, эр аёлни соғломлигида талоқ қилганлиги туфайли аёл эридан мерос ололмаса, талоқ идда вафот иддасига ўзгармайди. Агар эр касал ҳолатда талоқ қилганлиги туфайлиаёл ундан мерос олса, сўнг идда тугашидан илгари эр вафот этса ва аёл эридан мерос олса, тўрт ойю ўн кун идда ўтиради. Уч ҳайз ҳам унинг ичида бўлади. Ҳатто, тўрт ойю ўн кун ичида уч ҳайз тўлиқ бўлмаса, тўрт ойю ўн кундан кейин ҳам уч ҳайиз тўлиқ бўлгунича иддада давом этади. Бу Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳларнинг қавлидир” (Фатвои ҳиндия).

Лекин, “Ҳидоя” соҳиби ўлим тўшагида ётган эр аёлини талоқ қилса ва у идда ичида вафот этиб, аёл ундан мерос олса, талоқ ва вафот иддасидан қайси бирининг муддати узоқ бўлса, ўшанинг иддасини ўтиради деганлар. Эҳтиётлиси ҳам шудир.

وَإِذَا وَرِثَتْ الْمُطَلَّقَةُ فِي الْمَرَضِ فَعِدَّتُهَا أَبْعَدُ الْأَجَلَيْنِ

Эрнинг касаллигида талоқ қилинган аёл эрдан мерос олса, унинг иддаси икки муддатнинг энг узоғи билан бўлади” (Фатвои ҳиндия).

 

ФОСИД НИКОҲ ИДДАСИ

Бир аёлнинг никоҳи никоҳ шартларига мувофиқ тарзда қилинмаса, фосид никоҳ бўлади. Масалан, бировнинг никоҳидаги аёлни талоқсиз никоҳлаб олиш ёки бирор маҳрамига уйланиб олиш ёки шаръий гувоҳсиз никоҳлаб олиш кабилар. Бундай ҳолатда эр аёл билан яқинлик қилган бўлса, тафрийқдан кейин аёлга идда ўтириш лозим бўлади. Агар яқинликдан олдин тафрийқ бўлса, хилвати саҳиҳа бўлган бўлса ҳам аёлга идда лозим бўлмайди. Лекин, фосид никоҳда яқинлик қилгандан кейин тафрийқ ёки эр вафот этса, бас ҳар суратда уч ҳайз миқдорда идда ўтириш лозим бўлади. Чунки, фосид никоҳда иддани жорий қилинишидан мақсад бачадонни соф ёки соф эмаслигини билишдир. Фосид никоҳ иддаси никоҳ риштаси тугатилгани учун жорий қилинмаган. Балки, пачадонни соф ёки соф эмаслигини билиш учун жорий қилинган. Буни билиш эса фақат ҳайз билан бўлади.

Аёл агр ҳайз кўрмаса, қамарий ҳисобда уч ой идда ўтиради. Агар фосид никоҳда яқинлик сабабли ҳомила бўлиб қолса, идда ҳомилани қўйгунча бўлади.

وَالْمَنْكُوحَةُ نِكَاحًا فَاسِدًا وَالْمَوْطُوءَةُ بِشُبْهَةٍ عِدَّتُهُمَا الْحَيْضُ فِي الْفُرْقَةِ وَالْمَوْتِ لِأَنَّهَا لِلتَّعَرُّفِ عَنْ بَرَاءَةِ الرَّحِمِ لَا لِقَضَاءِ حَقِّ النِّكَاحِ، وَالْحَيْضُ هُوَ الْمُعَرِّفُ.

Фосид никоҳ билан никоҳланган ёки шубҳа билан яқинлик қилиб қўйилган аёлнинг ажрашган ва эри вафот топган ҳолатдаги иддаси ҳайз биландир. Чунки, бу идда бачадонни ҳомиладан холи эканини билиш учундир. Никоҳ ҳаққини адо қилиш учун эмас. Ҳайз эса, ҳомилани бор йўқлигини билдиргувчи нарсадир” (Ҳидоя).

 

ШУБҲА БИЛАН ЯҚИНЛИК ҚИЛИНГАН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Бир киши бегона аёлни хотиним деб ўйлаб, у билан яқинлик қилиб қўйса, кейин аёли эмаслиги маълум бўлиб қолса, бу суратда аёлга уч ҳайз миқдорда идда ўтириш лозим бўлади. Ҳайз кўрмайдиган ёшда бўлса, уч ой идда ўтиради. Агар яқинлик сабабли ҳомила бўлиб қолса, ҳомилани қўйгунча идда ўтиради. Бу ҳолатга тушиб қолган аёлнинг идда тугагунича ўз эридан алоҳида яшаб туради. Агар эри йўқ аёл бўлса, турмушга чиқмай туради.

إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بِامْرَأَةٍ عَلَى وَجْهِ شُبْهَةٍ أَوْ نِكَاحٍ فَاسِدٍ فَعَلَيْهِ الْمَهْرُ وَعَلَيْهَا الْعِدَّةُ ثَلَاثُ حِيَضٍ إنْ كَانَتْ حُرَّةً وَحَيْضَتَانِ إنْ كَانَتْ أَمَةً وَسَوَاءٌ مَاتَ عَنْهَا أَوْ فُرِّقَ بَيْنَهُمَا وَهِيَ حَيَّةٌ، فَإِنْ كَانَتْ لَا تَحِيضُ مِنْ صِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ فَعِدَّةُ الْحُرَّةِ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ.

Агар бир киши шубҳа билан ёки фосид никоҳ билан бир аёлга яқинлик қилиб қўйса, кишининг зиммасига маҳр беришлик ва аёлнинг зиммасига эса, ҳур бўлган суратида уч ҳайз чўри бўлган суратда икки ҳайз ўтириши вожиб бўлади. Хоҳ бундай аёлнинг эри вафот топган бўлсин ёки аёл тирик бўла туриб у иккалаларининг орасини ажратиб юборилган бўлсин”. Агар балоғатга етмаганлик ёки қондан қолиш ёшига етганлиги туфайли ҳайз кўрмайдиган бўлса, ҳур аёлнинг иддаси уч ойдир (Фатвои ҳиндия).

 

ЗИНОНИНГ ИДДАСИ

Бир киши бегона аёл билан уни хотини эмаслигини билиб туриб яқинлик қилса, зино қилган бўлади. Бундай аёлга хоҳ у бировнинг никоҳида бўлсин ёки никоҳсиз бўлсин идда вожиб бўлмайди. Зино қилинган аёл эрсиз бўлса, зино қилган эркакка ёки бошқасига тезда турмушга чиқиши мумкин.

لَا تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الزَّانِيَةِ وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى.

Зинокор аёлга идда ўтириш вожиб бўлмайди. Бу Абу ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳларнинг сўзларидир” (Фатвои ҳиндия).

 

ЗИНО САБАБЛИ ҲОМИЛА БЎЛИБ ҚОЛСА, ИДДА ЎТИРИШ ЛОЗИМ ЭМАС

Бир аёл зино сабабли ҳомиладор бўлиб қолса, шу ҳолатда ҳам унга идда ўтириш лозим бўлмайди. Агар у аёл турмушга чиқишни хоҳласа, ҳеч қандай иддасиз турмушга чиқиб кетаверади. Агар никоҳига олаётган эр у билан зино қилиган киши бўлса, никоҳдан кейин бир-бирлари билан яқинлик ҳам қилаверадилар. Агар зино қилгувчи кишидан бошқасига турмушга чиқса, никоҳдан кейин болани туққунича у билан яқинлик қилмай туради.

وَصَحَّ نِكَاحُ حُبْلَى مِنْ زِنًا لَا حُبْلَى مِنْ غَيْرِهِ... وَإِنْ حَرُمَ وَطْؤُهَا وَدَوَاعِيهِ حَتَّى تَضَعَ ... لِئَلَّا يَسْقِيَ مَاءَهُ زَرْعَ غَيْرِهِ إذْ الشَّعْرُ يَنْبُتُ مِنْهُ. لَوْ نَكَحَهَا الزَّانِي حَلَّ لَهُ وَطْؤُهَا اتِّفَاقًا.

Зино туфайли ҳомиладор бўлиб қолган аёлнинг никоҳи друст бўлади. Лекин, бошқа сабабли ҳомиладор бўлган аёлнинг никоҳи дуруст эмас. Гарчи ҳомилани қўйгунича унга яқинлик қилиш ва яқинликка олиб борувчи ишлар ҳаром бўлсада. Токи ўзганинг экинини суғормасин. Чунки, сочлар маний сабабли ўсади. Агар зинокор аёлни зино қилган киши никоҳига олса, яқинлик қилиши бил иттифоқ ҳалол бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ИДДАДА ЎТИРГАН АЁЛ ЗИНО САБАБЛИ ҲОМИЛАДОР БЎЛИБ ҚОЛИШИ

Иддада ўтирган аёл зино билан ҳомиладор бўлиб қолса, бас унинг иддаси ҳомилани қўйгунча бўлади. Туғушдан олдин зино қилгувчига ҳам ва бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Вафот иддасида ўтирган аёл зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ўзгармайди, яъни бундай аёл фақат вафот иддасини ўтиради.

وَاعْلَمْ أَنَّ الْمُعْتَدَّةَ لَوْ حَمَلَتْ فِي عِدَّتِهَا ذَكَرَ الْكَرْخِيُّ أَنَّ عِدَّتَهَا وَضْعُ الْحَمْلِ وَلَمْ يُفَصِّلْ، وَاَلَّذِي ذَكَرَهُ مُحَمَّدٌ أَنَّ هَذَا فِي عِدَّةِ الطَّلَاقِ، أَمَّا فِي عِدَّةِ الْوَفَاةِ فَلَا تَتَغَيَّرُ بِالْحَمْلِ وَهُوَ الصَّحِيحُ.

Иддада ўтирган аёл ҳомиладор бўлиб қолса, Кархий раҳматуллоҳи алайҳ унинг иддаси ҳомиласини қўйгуничалигини зикр қилиб, тафсилини баён қилмаган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳолат талоқ иддасида бўлади. Аммо, вафот иддасида ҳомиладор бўлиб қолиш билан идда ўзгармайди деганлар. Шу гап саҳиҳдир” (Раддул муҳтор).

 

ИДДАДА ЗИНО ҚИЛИБ, ҲОМИЛАДОР БЎЛМАГАН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Иддада ўтирган аёл бир киши билан зино қилиб, ҳомиладор бўлмаса, бундай ҳолатда янгитдан идда ўтириш лозим эмас. Балки, зино қилган куни ҳам ўтирган иддасидан ҳисобланаверади.

أَمَّا نِكَاحُ مَنْكُوحَةِ الْغَيْرِ وَمُعْتَدَّتِهِ فَالدُّخُولُ فِيهِ لَا يُوجِبُ الْعِدَّةَ إنْ عُلِمَ أَنَّهَا لِلْغَيْرِ.

Бошқанинг аёли эканлигини маълум бўла туриб, ўзганинг никоҳидаги ёки иддасидаги аёлни никоҳига олиш ва унга яқинлик қилиш иддани вожиб қилмайди” (Раддул муҳтор).

 

ЭРЛИ ЗИНОКОР АЁЛГА ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир аёл эри бўла туриб, бошқаси билан зино қилиб юрса, шу ҳолатда эр унга талоқ қўйса, бас идда у аёлга ҳам лозим бўлади. Гарчи зино қилиб юрувчи эрга турмушга чиқиб кетишни истаса ҳам. У аёл турмушга чиқишидан илгари идда ўтириб, сўнг турмушга чиқади. Агар у аёл ҳомиладор бўлса ва ҳомила зино қилувчи эрдан бўлса ҳам ҳомилани туқгунича идда ўтиради. Ҳа, туғилган боланинг насаби эридан собит бўлади. Агар зинокор аёлнинг эри вафот этиб қолса, вафот иддаси унга лозим бўлади.

وَلَا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ

Муддат ниҳоясига етгунича никоҳ ақдини тузманглар” (Бақара 235 оят).

 

ЭРНИ ТАШЛАБ БОШҚАСИ БИЛАН КЕТИБ ҚОЛГАН АЁЛГА АВВАЛГИ ЭР ТОМОНИДАН ТАЛОҚ ҚЎЙИЛИШИ

Бир аёл эрини ташлаб бошқаси билан кетиб қолиб, у билан бир неча йил яшаб аввалги эрига қайтмаса ва аввалги эр унга талоқ қўйса, бас унга ҳам идда ўтириш лозим бўлади. Иддасиз зино билан яшаб турган кишига ҳам, бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Чунки, идда фақат пачадонни софлигини текшириш учун жорий қилинмаган. Балки, никоҳ неъматини зоил бўлишига аза тутиш учун ҳам жорий қилингандир. Шунинг учун ҳам никоҳдан кейин фақат хилвати саҳиҳа бўлган бўлса ҳам идда ўтириш лозим бўлади.

وَسَبَبُ وُجُوبِهَا عِنْدَنَا النِّكَاحُ الْمُتَأَكِّدُ بِالتَّسْلِيمِ أَوْ مَا يَجْرِي مَجْرَاهُ مِنْ الْخَلْوَةِ أَوْ الْمَوْتِ، وَشَرْطُهَا الْفُرْقَةُ أَيزَوَالُ النِّكَاحِ، أَوْ شُبْهَتِهِ كَمَا فِي الْفَتْحِ.

 

Бизнинг наздимизда идданинг вожиб қилиниш сабаби ўзини топшириш ёки унинг ўрнига ўтувчи хилват ёки вафот этиш билан таъкидланган ниокҳдир. Идданинг шарти никоҳ ёки унинг шубҳасини зоио бўлишидир” (Раддул муҳтор).

 

ИДДАДА ЎТИРГАН АЁЛИГА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙИШ

Бир киши бир ёки уч боин талоқ иддасида ўтирган аёлига никоҳсиз яқинлик қилиб қўйса, яқинлик сабабли аёл янгитдан идда ўтиради ва аввалги идда билан кейинги иддани ўтказади. Бас манашу яхши. Бундай қилмаса, иккинчи иддани тўлиқ қилади ва аввалги идда билан иккинчи идда киришиб кетади.

وَإِذَا وُطِئَتْ الْمُعْتَدَّةُ بِشُبْهَةٍ وَلَوْ مِنْ الْمُطَلِّقِ وَجَبَتْ عِدَّةٌ أُخْرَى لِتَجَدُّدِ السَّبَبِ وَتَدَاخَلَتَا.

Агар иддада ўтирган аёл шубҳа туфайли яқинлик қилинса, гарчи бу иш талоқ қўйган эри тарафидан бўлса ҳам сабаб янгиланганлиги туфайли янгиттан идда ўтириши вожиб бўлади ва икки идда бир-бирига киришиб кетади” (Раддул муҳтор).

 

САҲИҲ НИКОҲДА ИДДАНИ БОШЛАНИШИ

Саҳиҳ никоҳда идданинг бошланиши эр талоқ қилган ёки вафот этган ёки хулуъ қилинган ёки қози тафрийқ қилган ёки муторакат воқе бўлгандан кейиноқ бошланади. Хоҳ аёл талоқ қилинганини билсин, хоҳ билмасин. Масалан, аёл эри талоқ қўйганини ёки вафот этганини билмайди. Лекин, шариат томонидан белгиланган идда ўтиб кетди. Бас, шу билан идда тугаган ҳисобланади ва аёл бошқа жойга турмушга чиқиши мумкин.

وَمَبْدَأُ الْعِدَّةِ بَعْدَ الطَّلَاقِ وَالْمَوْتِ يَعْنِي ابْتِدَاءُ عِدَّةِ الطَّلَاقِ مِنْ وَقْتِهِ وَابْتِدَاءُ عِدَّةِ الْوَفَاةِ مِنْ وَقْتِهَا سَوَاءٌ عَلِمَتْ بِالطَّلَاقِ وَالْمَوْتِ أَوْ لَمْ تَعْلَمْ حَتَّى لَوْ لَمْ تَعْلَمْ وَمَضَتْ مُدَّةُ الْعِدَّةِ فَقَدْ انْقَضَتْ لِأَنَّ سَبَبَ وُجُوبِهَا الطَّلَاقُ أَوْ الْوَفَاةُ فَيُعْتَبَرُ ابْتِدَاؤُهَا مِنْ وَقْتِ وُجُودِ السَّبَبِ.

Идданинг бошланиши талоқ ва вафотдан кейиндир, яъни талоқ иддасини бошланиши талоқ қўйилган вақтдан, вафот иддасининг бошланиши вафот вақтидандир. Аёл киши талоқ қўйилганини ёки эри вафот этганини билсин ёки билмасин. Ҳатто аёл билмаган ҳолатда идда вақти ўтиб кетса, идда тугаган ҳисобланади. Чунки, идданинг вожиб бўлиш сабаби талоқ ёки вафотдир. Идданинг бошланиши сабаб топилган пайтдан эътиборга олинади” (Баҳрур роиқ).

 

ФОСИД НИКОҲДА ИДДАНИНГ БОШЛАНИШИ

Фосид никоҳда идда ажрим ва муторакатдан кейин бошланади. Масалан, эр аёлига уч талоқ қўйиб, сўнг ҳалоласиз у билан никоҳланса, бас бундай ҳолатда аёлнинг иддаси қозининг тафрийқи ёки эрнинг ажралишидан кейиноқ бошланади.

وَمَبْدَؤُهَا فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ بَعْدَ التَّفْرِيقِ مِنْ الْقَاضِي بَيْنَهُمَا.

Фосид никоҳда иддани бошланиши иккаласи орасини қози ажрим қилгандан кейин бўлади” (Дуррул мухтор).

 

ИДДАДА ЎТИРГАН АЁЛНИНГ ТУРМУШГА ЧИҚИШИ

Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёл идда пайтида бошқасига турмушга чиқса, никоҳ ботил бўлади. Бундай ҳолатда иккинчи эр билан муторакат қилгандан кейин аввалги эрни иддасини тугатиши лозим бўлади. Муторакат ва тафрийқдан кейин иккинчи эрга ҳам идда ўтириш лозим бўлади. Агар икки идда бир-бирига киришиб кетса, яъни аввалги идда тўлиқ бўлиб, иккинчи идда ҳам тўлиқ бўлса, яхши. Агар иккинчи идда тугамаган бўлса, иккинчи иддадан қолганини охирига етказиб қўяди. Масалан, Зайднинг талоқ қилган аёлини иддаси ичида Умар никоҳига олса ва бу никоҳ ботил никоҳ бўлди. Шу сабабли иккалалари бир-бирларидан ажралишлари вожиб. Шундан кейин аёл Зайднинг талоғига уч ҳайз ва Умарнинг муторракатига уч ҳайз идда ўтиради. Агар Зайд талоқ қилишига ёки талоқ қилинган покликда аёл Умарга турмушга чиқса ва у билан яқинлик қилиб, ҳали илк ҳайз кўришидан аввал муторакат қилишса, бас аёл Умар учун алоҳида идда ўтирмай иккаласига уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар аёл Зайд талоқ қилгандан кейин бир ҳайз ўтиб, Умарга турмушга чиқса ёки Умар билан муторакат қилишса, бас бу ҳолатда Зайднинг иддасига бир ҳайз ўтиб, икки ҳайз қолган бўлади. Умар билан муторакат қилгандан кейин аёл Зайддан қолган икки ҳайзни ўтказади ва шу идда Умарнинг иддасига ҳам ўтади ва Зайднинг иддаси тугагандан кейин Умар учун бир ҳайз идда ўтириши кифоя қилади.

Шунингдек, Зайд вафот этгандан кейин унинг беваси вафот иддасида туриб, Умарга турмушга чиқиб кетса, сўнг ажрашишса, ажрим иддасини ҳам ўтказиши керак бўлади. Бас икки идда бир-бирига киришиб кетади. Аёл вафот иддасини ўтирганда уч ҳайз ҳам унинг ичида ўтиб кетса, иккинчи идда ҳам ўтган ҳисобланади. Агар ундай бўлмаса, вафот иддасини ўтказгандан кейин иккинчи эр учун нечта ҳайз идда қолса, уни тўлиқ қилиб қўйиш лозим бўлади.

Юқорида ўтган масалалардаги икки иддани бир-бирига киришиб кетиши аёл иккинчи эр, яъни Умардан бошқага турмушга чиқмоқчи бўлса. Агар Умарнинг ўзига турмушга чиқишни истаса, ажримдан сўнг аввалги эрнинг иддасини тугатиб, Умарни ўзига турмушга чиқаверади. Бас, иккинчи ботил никоҳнинг иддасини ўтказиш шарт эмас. Чунки, идда эгаси аёлни яна қайтариб олишни хоҳлаяпти. Бас, у учун бачадонни соф бўлиши шарт эмас.

اعْلَمْ أَنَّ الْمَرْأَةَ إذَا وَجَبَ عَلَيْهَا عِدَّتَانِ، فَإِمَّا أَنْ يَكُونَا مِنْ رَجُلَيْنِ، أَوْ مِنْ وَاحِدٍ، فَفِي الثَّانِي لَا شَكَّ أَنَّ الْعِدَّتَيْنِ تَدَاخَلَتَا، وَفِي الْأَوَّلِ إنْ كَانَتَا مِنْ جِنْسَيْنِ كَالْمُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا إذَا وُطِئَتْ بِشُبْهَةٍ، أَوْ مِنْ جِنْسٍ وَاحِدٍ كَالْمُطَلَّقَةِ إذَا تَزَوَّجَتْ فِي عِدَّتِهَا فَوَطِئَهَا الثَّانِي وَفُرِّقَ بَيْنَهُمَا تَدَاخَلَتَا عِنْدَنَا وَيَكُونُ مَا تَرَاهُ مِنْ الْحَيْضِ مُحْتَسَبًا مِنْهُمَا جَمِيعًا، وَإِذَا انْقَضَتْ الْعِدَّةُ الْأُولَى وَلَمْ تُكْمِلْ الثَّانِيَةَ فَعَلَيْهَا إتْمَامُ الثَّانِيَةِ. قَوْلُهُ : وَالْمَرْئِيُّ مِنْهُمَا إلَخْ بَيَانٌ لِلتَّدَاخُلِ، فَلَوْ كَانَتْ وُطِئَتْ بَعْدَ حَيْضَةٍ مِنْ الْأُولَى فَعَلَيْهَا حَيْضَتَانِ تَكْمِلَةَ الْأُولَى وَتَحْتَسِبُ بِهِمَا مِنْ عِدَّةِ الثَّانِي، فَإِذَا حَاضَتْ وَاحِدَةً بَعْدَ ذَلِكَ تَمَّتْ الثَّانِيَةُ أَيْضًا نَهْرٌ، وَهَذَا إذَا كَانَ بَعْدَ التَّفْرِيقِ بَيْنَهُمَا وَبَيْنَ الْوَاطِئِ الثَّانِي، أَمَّا إذَا حَاضَتْ حَيْضَةً قَبْلَهُ فَهِيَ مِنْ عِدَّةِ الْأَوَّلِ خَاصَّةً.

Бир аёлга икки киши сабабли ёки бир киши сабабли икки идда вожиб бўлиб қолса, иккинчи суратда ҳеч қандай шаксиз икки идда бир-бирига киришиб кетади. Аввалгисида эса, идда икки жинсдан бўлса, яъни эри вафот этган аёлга шубҳа билан яқинлик қилинса ёки бир жинсдан бўлса, яъни талоқ қилинган аёл идда мабойнида турмушга чиқса ва иккинчи эр унга яқинлик қилганидан кейин иккиси ораси ажрим қилинса, икки идда бир-бирига киришиб кетади ва аёлнинг кўрган ҳайзи икки иддадан ҳисобланаверади. Агар аввалги идда тугаса, лекин иккинчиси ҳали мукаммал бўлмаган бўлса, аёлга иккинчи иддани ҳам тўлиқ қилиши лозим бўлади. Мусаннифнинг кўринган нарса иккисидандир деганлари, икки иддани бир-бирига киришиб кетишига далолат қилади. Агар аввалги иддадан бир ҳайз ўтгандан кейин иддадаги аёлга яқинлик қилинса, аввалги иддани тўлиқ қилиш учун аёлга икки ҳайз лозим бўлади ва ушбу икки ҳайз иккинчи иддадан ҳам ҳисобланади ва ундан кейин бир маротаба ҳайз кўргандан кейин иккинчи идда ҳам ўз ниҳоясига етади. “Наҳр”да шундай дейилган. Бу нарса аввалги эр билан аёлни ва иккинчи эр билан аёлни ўртасини ажратилганда бўлади. Иккинчи эр билан аёлни ўртасини ажрим қилишдан илгари аёл бир ҳайз кўрган бўлса, у аввалги иддаддан бўлади” (Раддул муҳтор).

 

БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИНГ АЁЛЛАРИНИНГ ИДДАСИ

Идда бобида балоғатга етган ва етмаганларнинг аёлларини ҳукми бир хилдир, яъни балоғатга етмаган бола балоғатга етиб, аёли билан яқинлик ёки хилвати саҳиҳа қилмай талоқ қўйса, бас унинг аёлига идда лозим бўлмайди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا

Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг” (Аҳзоб 49 оят).

Агар бола яқинлик қилган бўлса ёки яқинлик қила олмади-ю, лекин хилвати саҳиҳа қилиб, аёлга талоқ қўйди. Агар аёл ҳайз кўрадиган бўлса, уч ҳайз, ҳайз кўрмайдиган бўлса, қамарий уч ой идда ўтиради.

وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بِخَلْوَتِهِ وَإِنْ كَانَتْ فَاسِدَةً لِأَنَّ تَصْرِيحَهُمْ بِوُجُوبِهَا بِالْخَلْوَةِ الْفَاسِدَةِ شَامِلٌ لِخَلْوَةِ الصَّبِيِّ كَذَا فِي الْبَحْرِ.

Фосид хилват бўлса ҳам идда вожиб бўлади. Чунки, фосид никоҳ билан идда вожиб бўлади деб, ошкора айтишлари балоғатга етмаган кишининг хилватини ҳам ўз ичига олади. “Баҳр”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

Фоида: Балоғатга етмаган эрнинг талоғи воқе бўлмайди. Бу ҳақда талоқ шарталрида зикр қилиб ўтилди. Эр балоғатга етмаган бўлса ёки аёлнинг ўзи балоғатга етмаган бўлса ва шу ҳолатда эр вафот этса, аёл хоҳ эр билан яқинлик қилган бўлсин, хоҳ яқинлик қилмаган бўлсин ҳар суратда тўрт ойю ўн кун идда ўтиради.

وَ الْعِدَّةُ لِلْمَوْتِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٌ... مُطْلَقًا وُطِئَتْ أَوْ لَا وَلَوْ صَغِيرَةً، أَوْ كِتَابِيَّةً.

Вафот иддаси хоҳ аёлга яқинлик қилинган бўлсин ёки яқинлик қилинмаган бўлсин, хоҳ балоғатга етган бўлсин ёки балоғатга етмаган бўлсин ёки китобий аёл бўлсин тўрт ойю ўн кундир” (Раддул муҳтор).

 

ЖИНСИЙ АЪЗОСИ  БЎЛА ТУРИБ ИШЛАМАЙДИГАН ВА БИЧИЛГАН ЭРНИНГ АЁЛИНИ ИДДАСИ

Иннийн (жинсий аъзоси бўла туриб ишламайдиган) ва бичилган эрларнинг аёлларининг иддалари ҳам бошқа эрларнинг аёллари каби бўлади. Агар иннийн ёки бичилган эр хали аёли билан хилвати саҳиҳа қилмай талоқ қўйса, у ҳолатда аёлга идда вожиб бўлмайди. Агар хилвати саҳиҳадан кейин эр аёлга гарчи яқинлик қилмай талоқ қўйса, у ҳолатда аёлга идда вожиб бўлади.

وَالْخَلْوَةُ بِلَا مَرَضِ أَحَدِهِمَا... كَالْوَطْءِ وَلَوْ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا أَوْ خَصِيًّا... وَتَجِبُ الْعِدَّةُ فِيهَا أَيْ تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الْمُطَلَّقَةِ بَعْدَ الْخَلْوَةِ احْتِيَاطًا.

Иккисидан бирининг касаллигисиз бўлган хилват яқинлик кабидир. Гарчи, эрнинг жинсий аъзоси кесилган, иннийн ёки бичилган бўлса ҳам. Буларнинг барчасида идда вожиб бўлади, яъни хилватдан кейин эҳтиётан мутлоқо идда вожиб бўлади” (Баҳрур роиқ).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИШГА ЯРОҚЛИ БЎЛМАГАН АЁЛЛАРНИНГ ХИЛВАТИ САҲИҲАДАН КЕЙИН ИДДА ЎТИРИШЛАРИ

Тўйдан кейин куёв келин олдига кирди ва маълум бўлдики аёл яқинлик қилишга ярамас экан. Масалан, сийдик йўлидан бошқа бачадон йўли йўқ экан. Бундай аёлга эр талоқ қўйса ёки эр вафот этса, идда вожиб бўлади ва идда мабойнида эр нафақа ва турар жой билан таъминлайди. Лекин, маҳрнинг ярмини беради.

وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بِخَلْوَتِهِ وَإِنْ كَانَتْ فَاسِدَةً لِأَنَّ تَصْرِيحَهُمْ بِوُجُوبِهَا بِالْخَلْوَةِ الْفَاسِدَةِ.

Гарчи фосид хилват бўлса ҳам, у билан идда вожиб бўлади. Чунки, фосид хилват билан иддани вожиб бўлишини баён қилганлар” (Раддул муҳтор).

 

ЯНГИ ИСЛОМГА КИРГАН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Бир кишини аёли тўйдан кейин Исломни қабул қилса, эрга ҳам Исломга кириш таклиф қилинади. Агар қабул қилса, яхши. Аксинча бўлса, уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар аёл ҳайз кўрмаса, уч ойгача идда ўтиради. Ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда ўтиради. Агар идда мабойнида эр Исломни қабул қилса, аёл эрнинг никоҳида қолади.

وَإِذَا أَسْلَمَ أَحَدُ الزَّوْجَيْنِ الْمَجُوسِيَّيْنِ أَوْ امْرَأَةُ الْكِتَابِيِّ عُرِضَ الْإِسْلَامُ عَلَى الْآخَرِ، فَإِنْ أَسْلَمَ فِيهَا وَإِلَّا بِأَنْ أَبَى أَوْ سَكَتَ فُرِّقَ بَيْنَهُمَا الخ  وَلَوْ أَسْلَمَ أَحَدُهُمَا أَيْ أَحَدُ الْمَجُوسِيَّيْنِ أَوْ امْرَأَةُ الْكِتَابِيِّ... لَمْ تَبِنْ حَتَّى تَحِيضَ ثَلَاثًا أَوْ تَمْضِيَ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ.

Агар мажусий эр-хотиндан бири ёки китобий эрнинг аёли исломни қабул қилса, бошқасига исломга кириш таклиф қилинади. Агар ислом динини қабул қилса, эр-хотинлик ришталари ўз холича қолади. Агар бош тортса ёки жим турса, иккиси ораси ажратилади. Эр-хотиндан бири, яъни икки мажусийнинг бири ёки китобий эрнинг аёли исломни қабул қилса, уч ҳайз ёки ҳайз кўрмайдиган аёлга уч ой ўтгунича боин талоқ бўлмайди” (Раддул муҳтор).

لَمْ تَبِنْ حَتَّى تَحِيضَ إلَخْ أَفَادَ بِتَوَقُّفِ الْبَيْنُونَةِ عَلَى الْحَيْضِ أَنَّ الْآخَرَ لَوْ أَسْلَمَ قَبْلَ انْقِضَائِهَا فَلَا بَيْنُونَةَ بَحْرٌ. قَوْلُهُ أَوْ تَمْضِي ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ أَيْ إنْ كَانَتْ لَا تَحِيضُ لِصِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ كَمَا فِي الْبَحْرِ، وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَحَتَّى تَضَعَ حَمْلَهَا

Мусаннифнинг “уч ҳайз кўргунича боин талоқ бўлмайди” деган сўзлари, боин талоқни ҳайзга тўхтаб туришини ифода қилади. Агар эр ёки аёл шу вақт ўтишидан илгари исломни қабул қилса, аёлга боин талоқ тушмайди. “Баҳр”да шундай дейилган. Мусаннифнинг “ёки уч ой ўтса” дегани, яъни балоғатга етмаганлиги ёки қон кўриш ёшидан ўтиб қолганлиги сабабли ҳайз кўрмайдиган бўлса деганидир. “Баҳр”да шундай дейилган. Агар ҳомиладор бўлса, ҳомиласини қўйгунича боин талоқ бўлмай туради” (Раддул муҳтор).

 

ЭРИ ЎЛГАН ЯНГИ МУСУЛМОН АЁЛНИНГ ИДДАСИ

Эр кофир ҳолатда вафот этгандан кейин аёл Исломни қабул қилса, бас қаралади. Агар кофирлар эътиқодида идда ўтириш лозим бўлса, идда ўтириш лозим бўлади. Аксинча бўлса, яъни кофирлар эътиқодида идда ўтириш йўқ бўлса, иддасиз бошқа эрга Исломни қабул қилгандан кейиноқ тегиб кетиши мумкин.

ذِمِّيَّةٌ غَيْرُ حَامِلٍ طَلَّقَهَا ذِمِّيٌّ أَوْ مَاتَ عَنْهَا لَمْ تَعْتَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ إذَا اعْتَقَدُوا ذَلِكَ لِأَنَّا أُمِرْنَا بِتَرْكِهِمْ وَمَا يَعْتَقِدُونَ وَلَوْ كَانَتْ الذِّمِّيَّةُ حَامِلًا تَعْتَدُّ بِوَضْعِهِ اتِّفَاقًا وَقَيَّدَ الْوَلْوَالِجِيُّ بِمَا إذَا اعْتَقَدُوهَا .

Ҳомиладор бўлмаган зиммий аёлни зиммий эр талоқ қилса ёки вафот этса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида идда ўтиришни эътиқод қилмасалар аёл идда ўтирмайди. Чунки, биз уларни нимани эътиқод қилсалар ўз эътиқодларида қолдиришга амр қилинганмиз. Агар зиммий аёл ҳомиладор бўлса, ҳомиласини қўйгунича бил иттифоқ идда ўтиради. Валволижий шуни эътиқод қилса, деб қайдлаганлар” (Раддул муҳтор).

قَوْلُهُ : لَمْ تَعْتَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَوْ تَزَوَّجَهَا مُسْلِمٌ أَوْ ذِمِّيٌّ فِي فَوْرِ طَلَاقِهَا جَازَ

Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида идда ўтирмайди” деган сўзларининг маъноси зиммий аёлнинг эри талоқ қилгандан кейиноқ мусулмон ёки зиммий унга никоҳланиши жоиз деганидир” (Раддул муҳтор).

 

МУРТАД АЁЛ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ, БОШҚА ЭРГА ТЕГМОҚЧИ БЎЛСА, ИДДА ЎТИРАДИ

Агар эри билан яқинлик қилган аёл муртад бўлиб (наъузу билла мин залик), сўнг исломни қабул қилса ва бошқа эрга тегишни хоҳласа, талоқ иддасида ўтиради.

وَارْتِدَادُ أَحَدِهِمَا أَيْ الزَّوْجَيْنِ فَسْخٌ فَلَا يُنْقِصُ عَدَدًا عَاجِلٌ بِلَا قَضَاءٍ... لَوْ ارْتَدَّ وَعَلَيْهِ نَفَقَةُ الْعِدَّةِ أَيْ لَوْ مَدْخُولًا بِهَا إذْ غَيْرُهَا لَا عِدَّةَ عَلَيْهَا . وَأَفَادَ وُجُوبَ الْعِدَّةِ سَوَاءٌ ارْتَدَّ أَوْ ارْتَدَّتْ بِالْحَيْضِ أَوْ بِالْأَشْهُرِ لَوْ صَغِيرَةً أَوْ آيِسَةً أَوْ بِوَضْعِ الْحَمْلِ كَمَا فِي الْبَحْرِ.

Эр-хотиндан бирларининг диндан (наъузу билла мин залик) чиқишлари қозининг ҳукмисиз тездан ададни камайтирмайдиган никоҳни бекор қилиш ҳисобланади. Агар эр муртад (наъузу билла мин залик) бўлса, идда нафақаси унинг зиммасига лозим бўлади, яъни аёлига яқинлик қилинган бўлса, чунки яқинлик қилинган аёлдан бошқасига идда вожиб эмас. Хоҳ эр муртад бўлсин, ёки аёл муртад бўлсин ҳайз билан ёки балоғатга етмаган ёки оиса бўлса ойлар билан ёки болани туғиш билан идда ўтириши вожиб эканлигини ифода қилади” (Раддул муҳтор).

Аёл бу ишни эрдан қутилиш учун қилганлиги маълум бўлиб қолса ва эр аёл билан яшашни хоҳлаётган бўлса, мажбуран исломга киритилиб, жуда кам маҳр эвазига эрига қайтадан никоҳ қилиб берилади. Агар эр қайтариб олишни истамаса, иддадан кейин бошқасига турмушга чиқиб кетаверади.

وَتُجْبَرُ عَلَى الْإِسْلَامِ وَعَلَى تَجْدِيدِ النِّكَاحِ زَجْرًا لَهَا بِمَهْرٍ يَسِيرٍ كَدِينَارٍ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى. وَلَا يَخْفَى أَنَّ مَحَلَّهُ مَا إذَا طَلَبَ الزَّوْجُ ذَلِكَ أَمَّا لَوْ سَكَتَ أَوْ تَرَكَهُ صَرِيحًا فَإِنَّهَا لَا تُجْبَرُ وَتُزَوَّجُ مِنْ غَيْرِهِ.

Аёл кишини исломга киришга ва бир динор каби оз маҳр эвазига зажр билан никоҳини янгилашга мажбур қилинади. Фатво шунгадир. Махфий эмаски, бундай бўлиши эр бу нарсани талаб қилган ўриндадир. Агар эр сукут қилса ёки ошкора уни тарк қилса, аёлни мажбур қилинмайди ва бошқасига эрга тегаверади” (Раддул муҳтор).

Лекин, эрдан ажрашиш учун муртад бўлиш хатарли ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Бундан Аллоҳ таоло барчамизни ўзи асрасин. Амийн!

 

ИДДАНИНГ ҲУКМИ

Ражъий талоқ иддасидаги аёл белгиланган мддатгача на уйдан ташқарига, на бошқа эрга турмушга чиқа олади, на унга совчи қўйса бўлади ва на уни қабул қила олади. Лекин, ражъий талоқ иддасидаги аёл эр рағбат қилиб, қўйган талоғидан қайтиши учун зеб-зийнатлар билан безанади. Агар эр ражъий талоқдан қайтишни истамаса, иддада ўтирган аёл олдига огоҳлантиришсиз кириши мумкин эмас. Чунки, аёл очиқ-сочиқ ўтирган бўлса, кийиниб олади.

Ражъий талоқ қўйилган аёлни эр ўзига қайтариб олмай туриб, у билан сафарга чиқиши мумкин эмас ва аёл ҳам у билан қўшилиб сафарга чиқиб кетиши дуруст эмас. Шунингдек, аёлнинг уйдан ташқарига чиқиши, эри билан хилвати саҳиҳада қолиб кетиши дуруст эмас.

الْمُطَلَّقَةُ الرَّجْعِيَّةُ تَتَشَوَّفُ وَتَتَزَيَّنُ وَيُسْتَحَبُّ لِزَوْجِهَا أَنْ لَا يَدْخُلَ عَلَيْهَا حَتَّى يُؤْذِنَهَا أَوْ يُسْمِعَهَا خَفْقَ نَعْلَيْهِ إذَا لَمْ يَكُنْ مِنْ قَصْدِهِ الْمُرَاجَعَةُ وَلَيْسَ لَهُ أَنْ يُسَافِرَ بِهَا حَتَّى يُشْهِدَ عَلَى رَجْعَتِهَا كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَكَذَا لَا يَحِلُّ إخْرَاجُهَا إلَى مَا دُونَ السَّفَرِ كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَكَمَا يُكْرَهُ السَّفَرُ بِهَا تُكْرَهُ الْخَلْوَةُ وَقَالَ السَّرَخْسِيُّ إنَّمَا تُكْرَهُ الْخَلْوَةُ إذَا لَمْ يَأْمَنْ مِنْ غَشَيَانِهَا.

Ражъий талоқ қилинган аёл зеб-зийнтлар билан безанади ва эрига ражъат қилиш мақсади бўлмаса, аёлнинг ҳузурига изнисиз, оёқ товушини эшиттирмай кирмаслиги мустаҳаб саналади. Эр ражъат қилганлигига гувоҳ келтирмагунича аёли билан сафар қила олмайди. Эрга сафар масофасидан камроғига аёлни ўзи билан олиб чиқиб кетиши ҳам ҳалол бўлмайди. “Наҳрул фоиқ”да шундай дейилган. Эрга аёли билан сафар қилиши макруҳ бўлганидек, у билан ёлғиз қолиши ҳам макруҳ саналади. Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ эр аёлга яқинлик қилишдан эминда бўлмаса, хилвати саҳиҳада қолиб кетишлари макруҳ, деганлар” (Фатвои ҳиндия).

Боин ёки муғаллаза талоқ ёки ажрим сабабли ёки эри вафот этганлиги учун аёл иддада ўтирган бўлса, идда мабойнида на бошқа эрга турмушга чиқа олади, на унга совчи қўйиш мумкин бўлади ва на у совчиликни қабул қила олади. Лекин, ражъий талоқдан фарқли ўлароқ эридан қаттиқ эҳтиёт бўлиб, пардаланади. Аёл талоқ қўйилган ёки ажратилган жойда идда ўтириши вожиб. Узрсиз бошқа жойда идда ўтириш дуруст эмас. Чунки, идда пайтида жой билан таъминлаш шариатнинг ҳаққидир. У ҳақ эр-хотин ўзаро рози-ризолиги билан соқит бўлмайди.

Агар аёлга идда мабойнида эрдан сақлана олмасликнинг хавфи бўлса, қози эрга идда мабойнида уйдан ташқарига чиқишга амр қилади.

وَلَا تَخْرُجُ مُعْتَدَّةُ رَجْعِيٍّ وَبَائِنٌ بِأَيِّ فُرْقَةٍ كَانَتْ... لَوْ... مُكَلَّفَةً مِنْ بَيْتِهَا أَصْلًا لَا لَيْلًا وَلَا نَهَارًا وَلَا إلَى صَحْنِ دَارٍ فِيهَا مَنَازِلُ لِغَيْرِهِ وَلَوْ بِإِذْنِهِ لِأَنَّهُ حَقُّ اللَّهِ تَعَالَى.

Ражъий, боин ва қандайдир ажрим сабабли иддада ўтирган аёл кечасида ҳам, кундизида ҳам асло уйидан ташқарига ва бошқаларнинг уйлари жойлашган ховлининг саҳнига ҳам чиқмайди. Эрнинг изни билан бўлса ҳам. Чунки, бу Аллоҳ таолонинг ҳаққидир” (Раддул муҳтор).

قَوْلُهُ : بِأَيِّ فُرْقَةٍ كَانَتْ إلَخْ أَيْ وَلَوْ بِمَعْصِيَةٍ كَتَقْبِيلِهَا ابْنَ زَوْجِهَا... قَوْلُهُ : مُكَلَّفَةً أَخْرَجَ الصَّغِيرَةَ وَالْمَجْنُونَةَ وَالْكَافِرَةَ  قَوْلُهُ : مِنْ بَيْتِهَا مُتَعَلِّقٌ بِقَوْلِهِ وَلَا تَخْرُجُ وَالْمُرَادُ بِهِ مَا يُضَافُ إلَيْهَا بِالسُّكْنَى حَالَ وُقُوعِ الْفُرْقَةِ وَالْمَوْتِ هِدَايَةٌ سَوَاءٌ كَانَ مَمْلُوكًا لِلزَّوْجِ أَوْ غَيْرِهِ حَتَّى لَوْ كَانَ غَائِبًا وَهِيَ فِي دَارٍ بِأُجْرَةٍ قَادِرَةٌ عَلَى دَفْعِهَا فَلَيْسَ لَهَا أَنْ تَخْرُجَ بَلْ تَدْفَعُ وَتَرْجِعُ إنْ كَانَ بِإِذْنِ الْحَاكِمِ.

Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг “ажралиш қайси йўл билан бўлса ҳам” деган сўзларининг маъноси эрининг ўғлига ўптириб қўйиш каби гуноҳ ишлар билан бўлса ҳам. Мусаннифнинг “балоғатга етган бўлса” деган сўзларидан балоғатга етмаган, мажнун ва кофир аёллар чиқиб кетади. Мусаннифнинг уйидан деган сўзи “чиқмайди” деган сўзига тегишлидир. Ундан мурод ажралиш ва ўлим содир бўлган ҳолатда аёл яшаб турган жой ирода қилинади. Хоҳ у жой эрнинг мулки бўлсин ёки мулки бўлмасин. Ҳаттоки, эр ғоибда бўлиб, аёл ижара ҳаққини тўлашга қодир бўлиб, ижара ҳовлида ўтирган бўлса аёлга у ердан чиқиши жоиз бўлмайди. Балки, ижра ҳаққини тўлайди ва кейинчалик эридан қайтариб олади. Агар аёл ҳокимни изни билан шу ишни қилган бўлса” (Раддул муҳтор).

 

ЭРНИНГ УЙИДАН ТАШҚАРИДА ТАЛОҚ ҚЎЙИЛИШИ ЁКИ ЭРНИНГ ВАФОТ ТОПИШИ

Аёл ота-онасиникидалигида ёки бошқа жойдалигида талоқ қўйилса ёки эр вафот топса, тезда эри билан истиқомат қиладиган уйга келади ва у ерда идда ўтиради.

طَلُقَتْ أَوْ مَاتَ وَهِيَ زَائِرَةٌ فِي غَيْرِ مَسْكَنِهَا عَادَتْ إلَيْهِ فَوْرًا لِوُجُوبِهِ عَلَيْهَا

Аёлга ўз уйидан бошқа жойда зиёратчи бўлиб турган вақтида эр талоқ қилса ёки вафот топса, яшаб турган уйида идда ўтириши вожиб бўлгани учун тезда уйига қайтади” (Раддул муҳтор).

 

БАЪЗИ УЗРЛАР САБАБЛИ АЁЛ ИДДА ПАЙТИДА ТАШҚАРИГА ЧИҚИШИ МУМКИН

Эри вафот этган аёл вафот иддасини эр билан яшаган уйда ўтказиши лозим. Лекин, баъзи иложсиз узрлар сабабли, масалан, вафот иддасида ўтирган аёлни нафақа билан таъминлаб турадиган ёки нон-чойидан хабар олиб турадиган бирор кишиси бўлмаса ёки даволаниш учун уйдан чиқишга мажбур бўлса ёки қози олдига боришга мажбур бўлса, зарурат миқдорича кундизида уйдан ташқарига чиқиши мумкин. Лекин, ҳар ҳолатда кечасини уйда ўтказиши лозимдир.

وَمُعْتَدَّةُ مَوْتٍ تَخْرُجُ فِي الْجَدِيدَيْنِ وَتَبِيتُ أَكْثَرَ اللَّيْلِ فِي مَنْزِلِهَا لِأَنَّ نَفَقَتَهَا عَلَيْهَا فَتَحْتَاجُ لِلْخُرُوجِ حَتَّى لَوْ كَانَ عِنْدَهَا كِفَايَتُهَا صَارَتْ كَالْمُطَلَّقَةِ فَلَا يَحِلُّ لَهَا الْخُرُوجُ فَتْحٌ . وَجَوَّزَ فِي الْقُنْيَةِ خُرُوجَهَا لِإِصْلَاحِ مَا لَا بُدَّ لَهَا مِنْهُ كَزِرَاعَةٍ وَلَا وَكِيلَ لَهَا.

Вафот иддасида ўтирган аёл кеча-кундизида уйидан чиқаверади ва кечанинг кўп қисмини ўз уйида ўтказади. Чунки, эри ўлган аёлнинг нафақаси ўз зиммасига вожиб бўлиб, чиқишга муҳтож бўлади. Лекин, ҳузурида идда мабойнида унга кифоя қиладиган нафақаси бўлса, талоқ қўйилинган аёл каби ташқарига чиқиши ҳалол бўлмайди. Қуня китобида эри ўлган аёл вакили бўлмаган суратда деҳқончилик каби чораси йўқ ишларга чиқишлигини жоиз деб айтилган” (Раддул муҳтор).

 

ИДДАНИ УЙДАН ТАШҚАРИДА ЎТКАЗИШ ИМКОНИНИ БЕРУВЧИ УЗРЛАР

Эрни уйида идда ўтириш мушкул бўлса, масалан, эрни уйи қулаб тушса ёки уйни қулаб кетиш хавфи бўлса ёки у ерда идда ўтириш аёлга хавфли бўлса ёки идда ўтириш керак бўлган уйнинг ижара ҳаққини тўлай олмаса ёки идда ўтириш керак бўлган уй меросхўрлар ўртасида тақсимланиб, у ерда идда ўтказишни иложи бўлмаса ёки бирор зарурат туфайли идда ўтириш керак бўлган уйдан ташқарига чиқиш чорасиз бўлиб қолса, у уйдан ташқарига чиқишга рухсат берилади.

Юқоридаги узрли суратларда, агар аёл бедарак кетган ёки марҳум шахснинг беваси бўлса, ўзига маъқул топган жойга кўчиб идда ўтириши мумкин. Агар талоқ қилинган аёл бўлса ва эри тирик бўлса, эр қаерни маъқул топса, ўша жойга кўчиб идда ўтказади. Ҳар суратда бошқа макон аввалги макон ҳукмида бўлади.

وَتَعْتَدَّانِ أَيْ مُعْتَدَّةُ طَلَاقٍ وَمَوْتٍ فِي بَيْتٍ وَجَبَتْ فِيهِ وَلَا يَخْرُجَانِ مِنْهُ إلَّا أَنْ تُخْرَجَ أَوْ يَتَهَدَّمَ الْمَنْزِلُ أَوْ تَخَافُ انْهِدَامَهُ أَوْ تَلَفَ مَالِهَا أَوْ لَا تَجِدَ كِرَاءَ الْبَيْتِ وَنَحْوَ ذَلِكَ مِنْ الضَّرُورَاتِ فَتَخْرُجُ لِأَقْرَبِ مَوْضِعٍ إلَيْهِ وَفِي الطَّلَاقِ إلَى حَيْثُ شَاءَ الزَّوْجُ

Талоқ ва вафот иддасида ўтирган аёл идда вожиб бўлган уйда идда ўтирадилар. Ундан ташқарига чиқариб юборилмаса ёки уй қуламаса ёки аёл у ерда қолишдан, молига талофат етишидан қўрқмаса ёки уй ижара ҳаққини топа олса ва шу каби заруратлар туғилмаса ташқарига чиқмайди. Агар шу каби заруротлар туғилиб қолса уйига яқин жойга кўчиб ўтади. Талоқда эса. Эр хоҳлаган жойга кўчиб ўтади” (Раддул муҳтор).

 

ЭРНИНГ ФОСИҚЛИГИ ТУФАЙЛИ АЁЛ ОТА-ОНАСИНИ УЙИДА ИДДА ЎТИРИШИ МУМКИНМИ?

وَتَعْتَدَّانِ أَيْ مُعْتَدَّةُ طَلَاقٍ وَمَوْتٍ فِي بَيْتٍ وَجَبَتْ فِيهِ وَلَا يَخْرُجَانِ مِنْهُ إلَّا أَنْ تُخْرَجَ

Талоқ ва вафот иддасида ўтирган аёл идда вожиб бўлган уйда идда ўтирадилар. Ундан ташқарига чиқариб юборилмаса” (Раддул муҳтор).

Агар эр хотинини боин талоқ қўйса ёки уч талоқ қилса, идда мобайнида эр алоҳида аёл алоҳида хонада яшашлари лозим бўлади. Лекин эр фосиқ бўлиб, аёлига яқинлик қилиб қўйиш хавфи бўлса ва эр у уйдан бошқа жойда яшашга рози бўлмаса, аёл бошқа жойга чиқиб идда ўтириши мумкин. Чунки бу узр саналади. Лекин, чиқиб кетишдан аввал эрни бошқа жойда яшашга кўндириш ёки эрни аёл олдига киришдан тўсиб турадиган бирор ишончли аёл билан эр уйида идда ўтказиши лозимдир.

إنْ وَقَعَتْ الْفُرْقَةُ بِطَلَاقٍ بَائِنٍ أَوْ ثَلَاثٍ لَا بُدَّ مِنْ سُتْرَةٍ بَيْنَهُمَا ثُمَّ لَا بَأْسَ بِهِ ) لِأَنَّهُ مُعْتَرَفٌ بِالْحُرْمَةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ فَاسِقًا يُخَافُ عَلَيْهَا مِنْهُ فَحِينَئِذٍ تَخْرُجُ لِأَنَّهُ عُذْرٌ ، وَلَا تَخْرُجُ عَمَّا انْتَقَلَتْ إلَيْهِ ، وَالْأَوْلَى أَنْ يَخْرُجَ هُوَ وَيَتْرُكَهَا ( وَإِنْ جَعَلَا بَيْنَهُمَا امْرَأَةً ثِقَةً تَقْدِرُ عَلَى الْحَيْلُولَةِ فَحَسَنٌ ، وَإِنْ ضَاقَ عَلَيْهِمَا الْمَنْزِلُ فَلْتَخْرُجْ ، وَالْأَوْلَى خُرُوجُهُ.

Агар эр-хотин ўртасида боин талоқ ёки уч талоқ туфайли ажрим воқе бўлса, иккисини орасини тўсиб турадиган бирор тўсиқ уйдо бўлиши лозим бўлади. Агар шу тўсиқ ҳолатда бир уйда яшасалар зарари йўқ. Чунки, эр яқинлик ҳаром эканлигини эътироф қилувчидир. Лекин, зино қилиб қўйишлигини хавфи бўладиган фосиқ бўлса, аёл киши у уйдан чиқиб кетади. Чунки, зино қилиб қўйиш хавфи чиқиб кетишга узрдир. Лекин, кейинги кўчиб борган жойидан чиқмайди. Авлоси, эрни чиқиб кетиб, аёлни қолдириши афзалдир. Агар ўрталарини ажратиб туришга қодир бўлган ишончли бир аёлни тайин қилсалар, яхши. Агар жой торлик қилса, аёл чиқиб кетади. Лекин, эрнинг чиқиб кетишлиги авлодир” (Ҳидоя).

ИДДА ПЙТИДА СОВЧИ ҚЎЙИШ

Идда вақтида идда ўтирувчига совчи қўйиш мумкин эмас. Лекин, вафот, шубҳа билан яқинлик қилиш, фосид никоҳда яқинлик қилиш сабабли иддада ўтирган аёлга ишора ва киноя тарзда совчи қўйиш жоиз. Масалан, бирор кишига турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, мен ҳам уйланмоқчиман кабилар. Лекин, очиқ-ойдин совчи қўйиш мумкин эмас.

وَالْمُعْتَدَّةُ...تَحْرُمُ خِطْبَتُهَا…وَصَحَّ التَّعْرِيضُ.

Иддада ўтирган аёлга совчи қўйиш ҳаром саналади. Лекин, никоҳ ҳақида гапнинг учини чиқариши дурустдир” (Раддул муҳтор).

 

АЗА, ЯЪНИ ЗЕБ-ЗИЙНАТНИ ТАРК ҚИЛИШ

Эри ўлган ёки боин талоқ ёки муғаллаза толоқ ёки бирор сабабли ажрим қилиниб, иддада ўтирган аёл бирор мажбурликсиз сочини ёғлаши, сурма қўйиши, сочини бўяши, сочини тараши, шўх рангдаги ипак кийимларни кийиши, хина қўйиши ва шу каби бошқа зеб-зийнат нарсаларни истеъмол қилиши жоиз эмас. Шунинг учун, иддада ўтирган аёл зеб-зийнат ва билагузукларини ечиб қўяди. Лекин, ражъий талоқ, фосид никоҳ, шубҳа билан яқинлик қилиш сабабли иддада ўтирган аёл ёки балоғатга етмаган иддада ўтирувчи ёки мажнуна аёлга зийнатни тарк қилиши зарурий эмас.

تَحُدُّ مُكَلَّفَةٌ مُسْلِمَةٌ - وَلَوْ أَمَةً - مَنْكُوحَةٌ بِنِكَاحٍ صَحِيحٍ وَدَخَلَ بِهَا بِدَلِيلِ قَوْلِهِ إذَا كَانَتْ مُعْتَدَّةَ بَتٍّ أَوْ مَوْتٍ وَإِنْ أَمَرَهَا الْمُطَلِّقُ أَوْ الْمَيِّتُ بِتَرْكِهِ لِأَنَّهُ حَقُّ الشَّرْعِ إظْهَارًا لِلتَّأَسُّفِ عَلَى فَوَاتِ النِّكَاحِ بِتَرْكِ الزِّينَةِ بِحُلِيٍّ أَوْ حَرِيرٍ أَوْ امْتِشَاطٍ بِضَيِّقِ الْأَسْنَانِ وَالطِّيبِ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهَا كَسْبٌ إلَّا فِيهِ وَالدُّهْنِ وَلَوْ بِلَا طِيبٍ كَزَيْتٍ خَالِصٍ وَالْكُحْلِ وَالْحِنَّاءِ وَلُبْسِ الْمُعَصْفَرِ وَالْمُزَعْفَرِ... إلَّا بِعُذْرٍ... لَا حِدَادَ عَلَى... َصَغِيرَةٍ وَمَجْنُونَةٍ وَ مُعْتَدَّةِ... نِكَاحٍ فَاسِدٍ أَوْ وَطْءٍ بِشُبْهَةٍ أَوْ طَلَاقٍ رَجْعِيٍّ .

“Муслима, мукаллаф, саҳиҳ никоҳ билан никоҳланган ва эри унга яқинлик қилган аёл чўри бўлса ҳам боин талоқ ёки эри вафот этганлиги туфайли иддада ўтирган бўлса, талоқ қўйган ёки вафот топган эри аза тутмасликка буюрган бўлса ҳам тақинчоқ, ипаклар билан зийнатланиш, тишларини ораси тор тароқ билан тараш, хушбўйликлар билан хушбўйланишни, сурма, хина, усфур ва заъфаон билан бўялган кийимларни кийишни тарк қилади. Чунки, бу шариатни ҳаққи бўлиб, никоҳни узулганлигига афсус-надоматни изҳор қилишдир. Гарчи бу нарсалар аёлнинг касби бўлса ҳам. Балоғатга етмаган, мажнуна, фосид никоҳнинг ва шубҳа билан яқинлик қилинганликнинг, ражъий талоқнинг иддасида ўтирган аёлга ҳидод (юқоридаги зеб-зийнатланишни тарк қилиш) вожиб эмас” (Раддул муҳтор).

Ҳа, уйдан ташқарига чиқиш ва бошқа эрга турмушга чиқиш барча иддадаги аёлларга дуруст эмас.

 

БАЪЗИ УЗР САБАБЛИ ЗЕБ-ЗИЙНАТНИНГ БАЪЗИСИНИ ИШЛАТИШ

Зарурат туфайли зийнатланиш мақсадисиз зеб-зийнат нарсаларини ишлатиш жоиз. Масалан, кўздаги дард сабабли сурма қўйиш ёки қичишқоқ бўлиб қолганлиги туфайли ипак кийим кийиш ёки бошдаги касаллик туфайли уни ёғлаш ёки тишлари катта, оралари очиқ тароқлардан зеб-зийнат мақсадисиз фойдаланиш мумкин бўлади.

Агар аёлда шўх рангли кийимлардан бошқа кийими бўлмаса, оддий кийим топгунича сатр аврат учун уларни кийиб туруши мумкин.

إلَّا بِعُذْرٍ ) رَاجِعٍ لِلْجَمِيعِ إذْ الضَّرُورَاتُ تُبِيحُ الْمَحْظُورَاتِ... فَإِنْ كَانَ وَجَعٌ بِالْعَيْنِ فَتَكْتَحِلُ ، أَوْ  حَكَّةٌ فَتَلْبَسُ الْحَرِيرَ ، أَوْ تَشْتَكِي رَأْسَهَا فَتَدْهُنُ وَتَمْشُطُ بِالْأَسْنَانِ الْغَلِيظَةِ الْمُتَبَاعِدَةِ مِنْ غَيْرِ إرَادَةِ الزِّينَةِ لِأَنَّ هَذَا تَدَاوٍ لَا زِينَةٌ جَوْهَرَةٌ .

Узр билан бўлса, дегани барчасига қайтувчидир. Чунки, зарурот манъ қилинган ишларни мубоҳ қилади. Агар кўзида оғриқ бўлса, сурма қўяверади. Агар баданида тошмалар бўлса, ипак кияверади. Боши оғриса ёғ суртаверади ва зийнатни ирода қилмай тишларини оралари очиқ тароқ билан бошини тарайверади. Чунки бу нарса даволаниш ҳисобланиб, зийнат ҳисобланмайди” (Раддул муҳтор).

 قَالَ فِي الْفَتْحِ : وَفِي الْكَافِي إلَّا إذَا لَمْ يَكُنْ لَهَا ثَوْبٌ إلَّا الْمَصْبُوغُ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ لِضَرُورَةِ سَتْرِ الْعَوْرَةِ ، لَكِنْ لَا تَقْصِدُ الزِّينَةَ ؛ وَيَنْبَغِي تَقَيُّدُهُ بِقَدْرِ مَا تَسْتَحْدِثُ ثَوْبًا غَيْرَهُ إمَّا بِبَيْعِهِ وَالِاسْتِخْلَافِ بِثَمَنِهِ ، أَوْ مِنْ  مَالِهَا إنْ كَانَ لَهَا .

Фатҳ”да келишича, “Кофий”да агар аёлни бўялган кийимидан бошқа кийими бўлмаса, авратини ёпиш заруратидан уни кийса зарари йўқдир. Лекин зийнатланишни қасд қилмайди. Кийишини жоизлиги ҳам уни сотиб бошқасини олгунича ёки бошқа моли бўлса, у билан янги кийим олгунича қайдланиши лозим бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ЭРДАН БОШҚАЛАРГА АЗА ТУТИШ

Эрдан бошқа яқин қариндошлар вафот этса, уч кундан ортиқ аза тутиш дуруст бўлмайди.

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلاَثٍ إِلاَّ عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا وَلاَ نَكْتَحِلَ وَلاَ نَتَطَيَّبَ وَلاَ نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلاَّ ثَوْبَ عَصْبٍ وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ مَحِيضِهَا فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ التِّرْمِذِيَّ.

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан қайтарилган эдик. Магар эр бўлса, тўрт ойу ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Магар асли бўялган бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, биримиз ҳайзидан пок бўлганда қачонки ғусл қилса, бир оз “куст”га рухсат берилган эди” (Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган). Аёлларнинг эридан бошқа яқинлари, яъни ота-онаси, ака-укаси вафот топса, уч кундан ортиқ аза тутишлари мубоҳ бўлган ишларни жоизмас дейишлари ҳалол бўлмайди. Балки, қанча муддат аза тутсалар ўша муддат давомида ҳаром ишга қўл уриб турган бўладилар. Бунинг устига турмушга берадиган қизларини турмушга беришдан тўхтатиб туришлари, бази бир хос кийимларни кийиб ундан бошқасини киймасликлари ҳаром амал саналади. Ҳатто, эрларига аёлларининг ушбу қилиқлари туфайли урушга ҳам рухсат берилинган.

لَوْ أَرَادَتْ أَنْ تَحِدَّ عَلَى قَرَابَةٍ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَهَا زَوْجٌ لَهُ أَنْ يَمْنَعَهَا ؛ لِأَنَّ الزِّينَةَ حَقُّهُ حَتَّى كَانَ لَهُ أَنْ يَضْرِبَهَا عَلَى تَرْكِهَا إذَا امْتَنَعَتْ وَهُوَ يُرِيدُهَا

Эри бўла туриб, аёл киши яқин қариндошларига уч кун аза тутишни ирода қилса, эрига уни аза тутишидан манъ қилиши жоиздир. Чунки, зийнат эрнинг ҳаққи бўлиб, аёл зийнатланишдан бош тортса, эрига аёл зийнатни тарк қилганлиги учун урушга ҳам изн берилади” (Баҳрур роиқ).

 

ИДДА ПАЙТИДА НАФАҚА

Талоқ иддасида ўтирган аёлнинг нафақаси эрнинг зиммасига вожибдир. Шунингдек, уни уй-жой билан таъминлаш ҳам эрнинг зиммасидадир. Лекин, вафот иддасида аёл нафақага ҳақли бўлмайди.

Шунингдек, никоҳ аёлнинг гуноҳ феъллари сабабли бузилса, масалан, аёл ўгай ўғли билан ўйнашиб қўйса ёки уни шаҳват билан ушласа ёки Исломдан қайтиб (наъузу билла) муртад бўлса, никоҳ бузилади ва бу суратлар идда пайтида аёлга нафақа берилмайди.

وَإِذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ فَلَهَا النَّفَقَةُ وَالسُّكْنَى فِي عِدَّتِهَا رَجْعِيًّا كَانَ أَوْ بَائِنًا... وَلَا نَفَقَةَ لِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا... وَكُلُّ فُرْقَةٍ جَاءَتْ مِنْ قِبَلِ الْمَرْأَةِ بِمَعْصِيَةٍ مِثْلَ الرِّدَّةِ وَتَقْبِيلِ ابْنِ الزَّوْجِ فَلَا نَفَقَةَ لَهَا.

Агар эр аёлини ражъий ёки боин талоқ қилса, идда мобайнида аёлнинг нафақаси, турар жойи эрнинг зиммасига бўлади. Эри вафот топган аёлни нафақа билан таъминланилмайди. Агар ажрашиш аёл тарафидан муртад бўлиш, эрнинг ўғлини ўпиш каби гуноҳ ишлар туфайли бўлса, аёлга нафақа берилмайди” (Ҳидоя).

Никоҳ шартлари топилмай турмуш қурилса, никоҳ фосид бўлади ва бундай аёлга на никоҳ ичида ва на иддада нафақа берилади. Лекин, фосид никоҳда яқинлик ва хилвати саҳиҳа топилгани учун аёлга идда вожиб бўлади. Билинки, гувоҳларсиз ўқилган никоҳ ҳам фосид никоҳ дейилади, лекин у суратда аёлга нафақа берилади.

Шубҳа билан яқинлик қилинган аёлга идда вожиб бўлади, лекин унинг нафақаси шубҳа билан яқинлик қилувчи кишига бўлмайди.

Бир киши аёлининг синглисига ёки жиянига ёки холасига билмай уйланиб, улар билан яқинлик қилса ва кейин уларни аёлини синглиси ёки жияни ёки холаси экани маълум бўлиб қолса, ўртасини ажратилинади. Эр идда давомида аёлидан алоҳида яшайди. Идда вақтида эр аёлига нафақа бериб туради, лекин аёлининг сингилисига гарчи унга идда вожиб бўлса ҳам нафақа бермайди.

وَلَوْ تَزَوَّجَ أُخْتَ امْرَأَتِهِ، أَوْ عَمَّتَهَا، أَوْ خَالَتَهَا، وَلَمْ يَعْلَمْ بِذَلِكَ حِينَ دَخَلَ بِهَا، وَفَرَّقَ بَيْنَهُمَا، وَوَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يَعْتَزِلَ عَنْهَا مُدَّةَ عِدَّةِ أُخْتِهَا فَلِامْرَأَتِهِ النَّفَقَةُ، وَلَا نَفَقَةَ لِأُخْتِهَا، وَإِنْ وَجَبَتْ عَلَيْهِ الْعِدَّةُ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ.

“Бир киши аёлининг синглисига ёки аммасига ёки холасига уйланиб, у билан яқинлик қилгунича буни билмаса, (кейинчалик аёлининг яқинлари экани маълум бўлиб қолса) иккисининг ўртасини ажратилинади. Ун(эр)га аёлидан синглисининг иддаси давомида жойини бошқа қилиб туриши вожиб бўлади. Аёлига нафақа беради. Аёлининг синглисига эса, гарчи унга идда вожиб бўлса ҳам нафақа бермайди. “Бадоиъ”да шундай дейилган[2].

 

ИДДА МАБОЙНИДА БИР ЯНГЛИШ АМАЛ

Баъзи жойларда одамлар иддада ғулув кетишиб, аёлни уйнинг бир бурчагига қамаб қўядилар. У ердан ҳеч қаёққа туришга рухсат бермайдилар. Бундай қилиш шариатга мувофиқ эмас. Чунки, шариати исломия иддадаги аёлга уйда ва унинг саҳнасида юришга ва уй ишлари билан шуғилланишга ижозат берган ва яна баъзи минтақаларда эри ўлган аёллар бир йилгача идда ўтирадилар. Бу айни жоҳилият даври урф-одатлари бўлиб, ислом бунга чек қўйгандир.

 

 

 

[1] Хулосату Дуррул мухтор маъа Шомий. Ж. IV. – Б. 107-115.

[2] Фатавоии ҳиндия. Ж. I. – Б. 547.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳrdquo сўзи луғатда қўшишrdquo, яқинликrdquo, боғланишrdquo маъноларини англатади. Никоҳдан асосий мақсад ndash зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланиш, асосий давоми...

5221 05:00 / 15.02.2017
.Никоҳ, луғатда, қўшиш, жамълаш, яқинлик маъноларини англатади. Шариатда эса, никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли қасддан ҳузурланиш, яъни, эр кишининг никоҳида давоми...

3980 05:00 / 14.02.2017
Энди оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз юритишга ижозат бергайсиз. Албатта, бунда ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатлар эътиборидан давоми...

6818 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло .Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

7743 05:00 / 03.03.2017