1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Исломий оила ва унинг одоблари

05:00 / 14.02.2017 4587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги пайтда аёлнинг иззатини ва инсонийлигини тириклайин кўмишган. Эрмак учун ўйналадиган қўғирчоқ бўлиб, жоҳиллар у билан вақтларини чоғ қилиш. Бу ҳол худди ёш болалар қўғирчоқ ўйнаганга ўхшайди. Уни яланғоч ё яланғочсифат қилиб журналларга тамоша қилишлари учун чиқариб қўйишади. Эркаклар ғаризаларни қўзғатадиган шарманда шаклда, илм­фан ёки гўзаллик баҳоналари билан расмларини чизишиб, унинг суратларини кийим­кечак дўконларига, китоб сотиладиган расталар, меҳмонхоналар ва бошқа ҳар хил дўконларга, ҳатто ҳаммомларгача қўйиб чиқишган. Бунга унинг гўзал ва латофатлилигини баҳона қилишади. Яна гўзаллик маликаси деган фикрни ҳам ихтиро қилишган, бўлиб «Пахта гўзаллик маликаси» ё «Ипак гўзаллик маликаси», «Баҳор гўзаллик маликаси», «Латофат­гўзаллик маликаси», «Куз гўзаллик маликаси» деган сўзларни атрофдан эшитамиз. Ҳозирги вақтда «гўзаллик маликалар»и орасида эркакларнинг боши айланиб кетади. Айтингчи, бу ишлар аёлни ҳурмат қилишми ёки унинг назокатидан фойдаланиб, унинг иззатини оёқости қилишми?

Никоҳни иффат ва сақланиш йўли қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. У зот мусулмонларга уйланиш йўл­йўриқларини, унинг сабаб-омилларини енгиллаштиришга ва нафсларини ҳаромдан сақлашга буюради. Уйланишга рағбатли кимсаларнинг ризқларида бойлик ва кенгликни ваъда қилади. Шаъни азиз бўлган зот шундай дейди:
«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлаб қўйинглар, агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ уларни Ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) Кенг, Билгувчидир» (Нур, 32).
Ва башарият ҳидоятчиси, инсоният муаллими, улуғ мураббий, намунали эр, умматни иззат ва ҳақ йўлда қоим бўлишга, йигитларни вақтида уйланиши учун ўзининг оталарча ва улуғ кўрсатмалари билан тарғиб қилган саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин. У киши айтганларки: «Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким уйланишга қурби етса, уйлансин, чунки уйланиш кўзни аёлларга қарашдан ва фаржни ёмон, ҳаром ишлардан сақлайди. Агар қайси бирларингизнинг уйланишга қурби етмаса, рўза тутсин, рўза тутиш у учун яхшидир» (Бухорий ва Муслим ривояти)
Ва яна саййидимиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) хонадонларига, саҳобаларига ва у зотларга қиёматгача яхшилик билан эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин.
Бу рисола мусулмон биродарларимиз учун манфаатли бўлиб, пок Ислом шариатида турмуш қуриш ишларига тааллуқли. Ўзларига Ислом динини лозим тутган ва аҳкомларига мувофиқ яшашни, шу билан бирга расмиятчанлик ва бепарволикдан узоқ бўлиб, аср руҳи билан ҳамнафасликда юришни ирода қилган мусулмон оилага бажариши керак бўлган тўй ва никоҳ мавзулари ўрин олган. Чунки Ислом ҳар бир замон ва маконга хос бўлгани боис инсон болаларининг ислом одоби ва аҳкомларини тутишлари билан саодат ва роҳат фароғатда яшашига тўсқинлик қилмайди. Ушбу кичик рисолада ўқувчи учун Қуръон ва суннатдан ташқари ўтган тақводор солиҳларнинг ҳаётидан кўплаб далил ва мисоллар келтирилган. Китоб муқаддима, ўнта бўлим ва хотимадан таркиб топган.
Аллоҳдан сўрайманки, «келин­куёвга ҳадя» сифатида битилган бу рисола мусулмон йигит­қизларга наф келтирсин ва уларни шайтон тузоқлари ва фитна сирпанчиқларидан узоқ қилсин. Шу билан биргаликда амалларимизни Ўзи учун холис бўлишини насиб қилсин. Албатта, яхшилик ва раҳмат эгаси унинг Ўзидир. Саййидимиз Муҳаммаднинг хонадони ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоти ва саломлари бўлсин.

Шайх Муҳаммад Али Собуний


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча уламои киромлар никоҳ суннат амаллардан эканлигига ихтилоф этишмайди, балки унга тарғиб этишади. Никоҳнинг фазилат ва фойдалари кўпдир. Улардан бири давоми...

3738 05:00 / 14.02.2017
Жамият ҳаётининг равнақи, даражаси, сифати кўп ҳолларда оиланинг қай даражада ҳаётга қобиллигида намоён бўлади. Жамият оилаларнинг мажмуидир. Шунинг учун давоми...

5130 12:41 / 01.09.2018
Аллоҳ таоло айтади Ўз ораларингиздаги тулбеваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини никоҳлаб қўйинглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз давоми...

3278 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло .Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

7550 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

133168 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53517 14:35 / 11.08.2021