1447 йил 10 рабиъул аввал | 2025 йил 02 сентябрь, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси исломни қабул қилди

09:33 / 15.11.2018 3773 pdf Ўқиш режими + -

Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси (IERA) ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.

IERA жамоаси «Dawah Out reach work» лойиҳаси доирасида яқиндагина исломни қабул қилган филиппинлик Абу Бакр томонидан мамлакатнинг марказий қисмидаги  Себу провинцияси Бантайан оролидаги маҳаллий масжидга таклиф қилинган эди.

«IERA жамоаси  Абу Бакрнинг ёрдамида камбағалларга тарқатиш учун озиқ-овқатлар тайёрлаб қўйишган эди», - деб ёзади “The Prophetic Mission”  Facebookдаги  саҳифасида .

Жамоа қишлоққа келиб, маҳаллий аҳоли учун ислом дини ҳақида маърузани ташкил этишди.

«Насроний динига мансуб 250 нафарга яқин инсон ҳам  Абу Бакр, ҳам Эсо Хоннинг кучли маърузаларига маҳлиё бўлиб қолишди. Улар ислом ва насроний динининг ўхшаш томонлари ва битта Аллоҳга сиғинган Исо алайҳиссалом пайғамбарнинг  ҳақиқий номаси ҳақида гапириб беришди», - деб қайд этади маълумотда.

Ummamag.kg нашрининг хабарига кўра, IERA жамоасини ҳайратга солган нарса шу бўлдики, 215 нафардан иборат бутун қишлоқ аҳли бирваракайига исломни қабул қилиб, калимаи шаҳодатни қайтарди.

Филиппин умумий аҳолиси сонининг деярли 8 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Филиппиннинг минералларга бой Минданао жанубий минтақаси ислом дини кириб келган биринчи жой ҳисобланади, бу ерда 5 млн. мусулмон яшайди. Филиппинга ислом дини XIII асрда кириб келган.

IERA – Буюк Британияда қайд этилган хайрия ташкилоти бўлиб, унинг мақсади  ислом динини тарғиб этиш ва янги мусулмон бўлганларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

2078 12:00 / 27.03.2021
Миср ҳукуматнинг янги режасига асосан, Шимолий Синайда 28 та янги исломий маданият маркази ташкил этилди. Бу ҳақда AlMonitor хабар беради. Ушбу марказларнинг энг давоми...

2547 17:35 / 27.11.2018
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга давоми...

1032 16:34 / 02.12.2024
Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқотrdquo мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз давоми...

1214 18:58 / 01.05.2024
Аудиолар

185226 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

104863 14:35 / 11.08.2021