1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди

16:34 / 02.12.2024 1259 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Абдул Салом Ҳанафий дастлаб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни пайтда бу ерда амалга оширилаётган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари, буюк муҳаддис бобомиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, яратилаётган янги музей ҳақида батафсил маълумот берилди. Келгуси йилда очилиши кутилаётган мажмуа ушбу ҳудуддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби билан бирга улкан маърифат, зиё маскани бўлиши қайд этилди.

Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан ҳам яқиндан танишди. Аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, бунёдкорлик тимсоли бўлган мазкур обидаларни асраб-авайлаш борасидаги ишлар эътироф этилди.

– Самарқанд заминида ётган Имом Бухорий ва бошқа улуғ алломалар ўз вақтида муқаддас динимиз учун ўз ҳаётларини бағишлаганлар, унинг асл моҳиятини тушунтириб, мусулмонларни тўғри йўлга бошлаганлар, – дейди Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий. – Ўзбекистон ҳукумати бу улуғ зотлар дафн этилган, улар номи билан боғлиқ масканларни обод қилиш, асраб-авайлашга жуда катта эътибор қаратаётгани таҳсинга лойиқ. Бу аввало ёш авлод қалбида улуғ аждодларидан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғуларини уйғотади, қолаверса, зиёрат туризми ривожланишига хизмат қилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрниrdquo мавзуидаги халқаро анжуман давоми...

1257 14:07 / 26.11.2023
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон 17 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бошланган мавлуд ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради akparti.org.tr давоми...

3354 11:34 / 19.11.2018
Бугун, 27 октябрь куни Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистонлик юртдошларимиз эрта тонгдан .АлАлаям Элит, меҳмонхона фойесида ташкил этилган давоми...

844 15:15 / 27.10.2024
Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсийнинг таклифига давоми...

2712 16:10 / 02.02.2019
Аудиолар

213492 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132704 14:35 / 11.08.2021