1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Диндоридан танланг бахтиёр бўласиз!

05:00 / 15.02.2017 3349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйланишга танланадиган аёлнинг сифатлари

Савол: 

Эр уйланиш учун танлаётган аёлнинг қайси сифатларига эътибор бериши керак?

Жавоб:  

Қуйидаги сифатлар:

1.    Диндор бўлсин. Бу ушбу оятларга биноандир:

وَلَأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ

Яъни, “Ҳур мушрикa aёлдaн кўрa иймoнли чўри яxширoқдир..” Бақара-221

وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ

Яъни, “Пoкизa aёллaр пoкизa эркaклaр учун, пoкизa эрлaр пoкизa aёллaр учундир.” Нур-26

فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ

Яъни, “(Aёллaр ичидa) сoлиҳaлaри - бу (Aллoҳгa) итoaтли, ғoйибгa Aллoҳ сaқлaгaничa ҳимoятли (яъни, эрлaрининг сирлaри, мулклaри вa oбрўлaрини сaқлoвчи)лaрдир.” Нисо-34

Набий с.а.в. ҳам шундай деганлар:

فاظفر بذات الدين تربت يداك

Яъни, “Диндорини ихтёр қил, (ундай қилмасанг, фақирликнинг шиддатидан) қўлинг тупроққа ёпишиб қолсин” муттафақун алайҳ.

2. Агар диндорлик билан ҳусн-жамол, ҳасаб, мол-дунё бирга бўлса, бу диндор бўлмаган мазкур сифатларни жамлаган аёлдан яхшироқдир. Агар диндор ва ҳусни-жамолли бўлса, бу ҳусни жамолсиз диндордан яхшироқдир. Шунингдек ўзи ҳам диндор ва диндор оиладан бўлса, бу ўзи диндор лекин оиласи диндор бўлмаганидан яхшироқдир.

Булар пайғамбар с.а.в.нинг қуйидаги ҳадисларига биноандир:

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ - رضي الله عنه - عَنِ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ: - تُنْكَحُ اَلْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَلِجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا فَاظْفَرْ بِذَاتِ اَلدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ - مُتَّفَقٌ عَلَيْه

Яъни, “Аёл киши тўрт (нарсаси) учун никоҳга олинади: моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини ихтёр қил, (ундай қилмасанг, фақирликнинг шиддатидан) қўлинг тупроққа ёпишиб қолсин” муттафақун алайҳ. 

3. Меҳрибон ва раҳимли бўлсин. 

4. Бикр бўлмоқлиги мустаҳабдир. (Яъни, ҳали турмушга чиқмаган) 

5. Хусн-жамолли, итоаткор, омонатдор, бўлмоқлиги мустаҳабдир.

Аҳмад ибн Ҳанбал р.а. тахриж қилган ҳадисда қуйидагича келган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ : قِيلَ يَا رَسُولَ الله أَىُّ النِّسَاءِ خَيْرٌ قَالَ : الَّتِى تَسُرُّهُ إِذَا نَظَرَ وَتُطِيعُهُ إِذَا أَمَرَ وَلاَ تُخَالِفُهُ فِيمَا يَكْرَهُ فِي نَفْسِهَا وَمَالِهِ. أخرجه أحمد

Абу Ҳурайра р.а.дан. Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қайсиси яхшироқдир, дейилди. “Қачон (эри унга) назар солса, хурсанд қиладиган, қачон буюрса, итоат қиладиган ва  ўз нафси ва эрининг молида эри хуш кўрмаган нарсаларда унга хилоф қилмайдигани”, дедилар.

6. Пайғамбар с.а.в. тарғиб қилганига кўра эрига муҳаббатли, кўп туғадиган бўлиши мустаҳабдир.

7. Аъзолари айб ва нуқсонлардан саломат бўлмоғи мустаҳабдир. 

Набий с.а.в. шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ. قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ الله يَقُولُ: فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الأَسَدِ. أخرجه أحمد

Абу Ҳурайра р.а.дан. Расулуллоҳ с.а.в.нинг “Моховдан арслондан қочгандек қочгин”, деб айтаётганини эшитдим, деди. Аҳмад ибн Ҳанбал р.а. тахриж қилган.


Турмушга чиқишга танланадиган эрнинг сифатлари


Савол:

Аёл киши турмуш қуриши учун ихтиёр қилаётганда эрнинг қайси сифатларига эътибор бериши лозим?

Жавоб: Қуйидаги сифатларига. 

1.    Диндор бўлсин. Бу қуйидаги оятга биноандир: 

وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ

Яъни, “Зeрo, ҳур мушрикдaн имoнли қул яxширoқдир, гaрчи у (мушрик) сизлaргa ёқимли туюлсa ҳaм”. Бақара-221

2. Қуръондан маълум миқдор ёдлаган бўлсин. Саҳиҳайнда Пайғамбар с.а.в. саҳобалардан бирини Қуръондан ёдлаган нарсаси билан уйлантирганликлари нақл қилинган. 

3. Оила нафақсини таъминлашга ва эр-хотин ўртасидаги бўладиган муомалага қудрати етадиган бўлсин. Чунки Пайғамбар с.а.в. ёш йигитлардан никоҳнинг ушбу нарсаларига қудрати етганларини никоҳга тарғиб қилар эдилар. Фотима бинти Қайс Набий с.а.в.дан ўзига келган совчилардан қайси бирига турмушга чиқишни маслаҳат сўраб келганларида, Набий с.а.в. Муовия ҳақида: “Аммо Муовия камбағалдир, унинг моли йўқ”, деб жавоб берганлар. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу оятига хилоф бўлмайди.

وَأَنْكِحُوا الْأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

Яъни, “Ўз oрaлaрингиздaги тул (эркaк вa aёл)лaрни ҳaмдa қул вa чўрилaрингиздaн ярoқлилaрини уйлaнтиринглaр. Aгaр (улaр) кaмбaғaл бўлсaлaр, Aллoҳ улaрни ўз фaзли билaн бoйитур. Aллoҳ (фaзлу кaрaми) кeнг вa билувчи зoтдир.” Нур-32

Шубҳа йўқки, агар диндорлик сифати бошқа сифатлар билан қарама қарши келса, албатта диндорлик муқаддам бўлади. Лекин бу ерда гап дин жиҳатидан тенг бўлган икки шахс ўртасидаги афзаллик ҳақида кетмоқда.

4. Аёлларга нисбатан мулойим бўлсин. Чунки мазкур аёл яъни, Фотима бинти Қайс Набий с.а.в.дан ўзига келган совчилардан қайси бирига турмушга чиқишни маслаҳат сўраб келганларида, Набий с.а.в. Абу Жаҳм ҳақида: “Аммо Абу Жаҳм, у таёғини елкасидан қўймайдиган киши, сен Усомага турмушга чиқгин”, дедилар.

5. Аёл киши уни кўрганда қувонадиган бўлсин. Ўрталарида нафратланиш рўй бермасин, ҳаётидан нолишига, куфрона неъмат қилиб қўйишига сабаб бўладиган бўлмасин.

6. Мазкур эр аёлнинг куфу’, яъни тенги бўлсин, токи ўрталарида нафрат  ва эрга нисбатан бош кўтариш вужудга келмасин. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ

Яъни, “Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар.” Нисо-34 

Ушбу оятга биноан эрнинг раҳбалиги икки нарса биландир.

Бири: Жибиллий (Яъни, табиий) нарса. Бу Аллоҳ таоло эркак кишиларга яралишида хослаб қўйган нарсалар. Ақл жиҳатидан устун қилиб яратганки оилани бошқара олсин, жисмонан бақувват қилиб яратганки, оилани ҳимоя қила олсин ва ҳакозолар...

Иккинчиси: Ташқи, табиий бўлмаган нарса. Бу мол-мулкдан нафақа қилмоқликдир. (Яъни, маҳр ва бошқа оилавий таъминотлар.) Мана шу икки нарса билан эрнинг раҳбарлиги рўёбга чиқади ва мукаммал бўлади. Агар бу иккисидан бирида камчилик бўлса раҳбарликда ва оила бошқаришда тартибсизлик вужудга келади.

Агар оиланинг таъминотини аёл киши таъминласа, унинг ҳам раҳбарликда насибаси бўлади ва кўп ҳолларда оилавий мушкилотларга сабаб бўлади.

Масалан: Бир аёл киши касалхонанинг раҳбари. У мазкур касалхонанинг оддий бир ходимига турмушга чиқса, ( шубҳасиз бундай турмуш қуриш шариатимизда ҳалолдир) кўпинча бундай аёлларда эрига нисбатан бош кўтариш, ёқтирмаслик ва устунликни талаб қилиш пайдо бўлади.

7. Вояга етган ёш қиз ўзи учун муносиб ёшдаги, ўта ёши катта бўлмаган, унинг  барча эҳтиёжини қондира оладиган, иффатини сақлайдиган кишини танласин.

Буни ҳамма ҳолатларга бирдек қайд қилиб бўлмайди, чунки баъзи ёши катта кишиларда ёш йигитнинг қуввати бўлиши ҳам мумкин.

8. Ўзи учун айбу-нуқсони бўлмаган, аъзолари саломат кишини танласин. Чунки Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ. قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ الله يَقُولُ: فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الأَسَدِ. أخرجه أحمد

Абу Ҳурайра р.а.дан. Расулуллоҳ с.а.в.нинг “Моховдан арслондан қочгандек қочгин”, деб айтаётганини эшитдим, деди. Аҳмад ибн Ҳанбал р.а. тахриж қилган.

9. Бепушт бўлмаган кишига турмушга чиқиш ҳам мустаҳабдир. Чунки шариатимиз фарзандларни кўпайтиришга тарғиб қилади.


Сидиқметов Қудратуллоҳ,

“Кўкалдош” ислом билим юрти мударриси,

“Аҳмаджон қори” жомеъ масжиди имом хатиби.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН...Ассалому алайкум, азиз устозлар Менинг турмуш қурганимга олти йил бўлади. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, ўғил қиз фарзандли бўлдик. Лекин давоми...

3707 05:00 / 15.02.2017
.Никоҳ, луғатда .қўшиш,, .жамлаш,, .яқинлик, деган маъноларни англатади. Шариатда эса никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли ҳузурланишни қасд этиш, яъни эркак кишининг давоми...

5091 17:37 / 15.07.2017
Ҳар бир жамиятда раҳбар бўлиши керак бўлганидек, оила деб номланган кичик жамиятда ҳам раҳбар бўлиши лозим. Бу масалани бошқалар қандай ечганига назар соладиган давоми...

6951 09:04 / 24.09.2021
ЯҚИНЛИК ҚИЛИНГАН ВА ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛЛАРНИНГ ТАЛОҚ ҚИЛИНИШЛАРИШДАГИ ФАРҚҚиз балоғатга етмаган бўлса ёки балоғатга етган бўла туриб, эри билан хилватда давоми...

4995 05:00 / 15.02.2017