1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларини унутганлар

15:36 / 24.10.2018 3433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

 

«Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, Китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақл юритмайсизларми?!» (44-оят).

Маълумки, яҳудийлар ва хусусан, уларнинг диний олимлари аҳли ширк бўлган арабларни самовий динга, янги келадиган Пайғамбарга эргашишга, китобга амал қилишга, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилишга ва бошқа кўпгина яхшиликларга чорлар эдилар. Вақти етиб, Аллоҳ Қуръони каримни нозил қилиб, Муҳаммад алайҳиссаломни охирзамон пайғамбари қилиб юборганда, араб мушрикларидан кўплари иймон келтирдилар, аммо яҳудийлар ўзларини унутиб, кофир бўлдилар. Аслини олганда, улар иймонга аввалроқ киришлари керак эди. Чунки улар Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Таврот китобини тиловат қилиб турар эдилар. Унда эса сўнгги Пайғамбарнинг келиши тўғрисида хабар бор эди. Китобни, яъни илоҳий китобни тиловат қилиб, одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзини унутиш ақлдан эмас эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ояти кариманинг охирида:

«Ақл юритмайсизларми?!» дея хитоб этиб, уларни ақлсизларга тенглаштиряпти.

Аввал айтиб ўтганимиздек, бу ояти каримадаги хитоб фақат Бану Исроилга хос эмас, балки ҳаммага тегишлидир. Ўзи айтганига ўзи амал қилмайдиган дин уламолари ҳар бир уммат учун катта офатдир. Эътиборни жалб қиладиган, диний тус берадиган кийим кийиб олиб, чиройли-чиройли сўзларни танлаб, ширали овоз ила амри маъруф, наҳйи мункар қилиб, аммо айтаётганларига ўзи амал қилмайдиганлар ҳар бир жамиятда топилади. Айниқса, динни ўзларига касб қилиб олганлар хавфли. Улар эгаллаб турган мақомларини бой беришдан қўрқиб, ҳар қандай пасткашлик қилишга тайёрлар. Уларнинг офати ҳаммага уради. Касофати умумийлашади. Дин номидан Аллоҳни, иймонни аралаштириб, яхшиликка чақирадиган, лекин ўзи унга хилоф иш тутадиганлар кишиларнинг қалбларидаги ҳис-туйғуларни оёқости қиладилар, фикрларини остин-устун қилиб, қалбларида ақийда ёққан шуълани ўчириб, иймон нурини кетказадилар. Шунинг учун ҳам илмига амал қилмайдиганларнинг бу дунё-ю у дунёда азоб-уқубатлари улкан бўлади.

Имом Аҳмад Набий алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси шарифда:

«Аллоҳ таоло қиёмат куни саводсизларни уламоларни ҳимоя қилмаган нарсалардан ҳимоя қилади», дейилган. Баъзи ривоятларда:

«Аллоҳ илмсиз кишини етмиш марта мағфират қилганда, олимни бир марта мағфират қилади», – дейилган.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Қиёмат куни бир киши дўзахга келтириб ташланади, шунда қорнидаги нарсалар ташқарига отилиб чиқади, у дўзахда ўз қорнидан чиққан нарсалар атрофида худди тегирмонни айлантирадиган эшак сингари айланиб юради. Дўзахилар уни ўраб олиб:

– Эй Фалончи, сенга нима мусибат етди? Бизга амри маъруф, наҳйи мункар қилмаганмидинг? – дейишади. Шунда у:

– Сизларни яхшиликка чорлар эдим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилардим», – дейди», – деганлар.

Имом Аҳмад Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар:

«Исро кечасида лаблари оловдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишиларнинг олдидан ўтдим.

– Анавилар кимлар? – деб сўрадим.

– Умматингдаги аҳли дунё ваъзхонлар. Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларини унутганлар ва ҳолбуки, китобни ўқир эдилар, ақлни ишлатмайдиларми? – дейишди».

Аллоҳ шундай оқибатдан Ўзи сақласин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муъминун сураси, 1ndash2оятлар.Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади 1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар давоми...

3470 15:14 / 19.10.2018
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга давоми...

4024 16:09 / 03.11.2018
.Батаҳқиқ, Мусога тўққизта очиқойдин оят мўъжиза бердик. Бану Исроилдан уларга у Мусо келган пайтинима бўлганини сўрагин. Бас, Фиръавн унга .Албатта, мен давоми...

1588 19:00 / 27.08.2024
Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади Ва албатта, сен буюк хулқдасанrdquo 4оят.Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган давоми...

3991 19:30 / 05.12.2018
Видеолар

995 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216623 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135783 14:35 / 11.08.2021