1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Фаҳш улкан қабиҳликдир

05:02 / 11.11.2018 3902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

«Сен: «Роббим ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга Ўзи ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан ўзингиз билмайдиган нарсани гапиришингизни ҳаром қилган, холос», деб айт» (33-оят).

Аллоҳ бандаларига ҳаром қилган нарсалар қуйидагилардир:

1. «Ошкора ва яширин фаҳш ишлар».

Фаҳш иш улкан қабиҳликдир. Бундай ишлар хоҳ ошкора, хоҳ яширин бўлсин, барча-барчасини Аллоҳ ҳаром қилган.

2. «Гуноҳ».

Гуноҳкорларнинг ўзларига тегишли маъсиятлари.

3. «Ноҳақ тажовузкорлик».

Яъни одамларга нисбатан адолатсизлик, зулм ва душманлик қилиш.

4. «Аллоҳга ширк Ўзи у ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олиш».

Ширкнинг қайси тури бўлмасин, ҳаммаси ҳаром.

5. «Аллоҳга нисбатан ўзингиз билмайдиган нарсани гапиришингиз».

Аллоҳнинг Зоти ва илоҳиётга доир масалаларда фақат ҳақиқий илм асосидагина фикр юритиш жоиз. Тахмин, гумон ёхуд бировга тақлидан ҳукм чиқариш асло мумкин эмас.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади У саводсизларгауларнингичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни давоми...

3027 03:26 / 09.11.2018
.Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир, Анъом сураси, 72оят. Агар Аллоҳнинг ҳидоятини ҳақиқий равишда тутган давоми...

312 13:00 / 03 февраль
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда давоми...

3455 09:03 / 27.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб давоми...

2344 14:04 / 25.07.2023
Аудиолар

232061 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150573 09:35 / 11.08.2021