1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мен сени огоҳлантириб қўяй, бунинг оқибати яхши бўлмайди

19:00 / 27.08.2024 1547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

«Батаҳқиқ, Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят (мўъжиза) бердик. Бану Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин. Бас, Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», – деди» (Исро сураси, 101-оят).

Биз Мусони пайғамбар қилиб юборганимизда, унинг пайғамбарлигини тасдиқловчи тўққизта очиқ-ойдин мўъжизани ҳам ато этдик. Бу мўъжизалар – қўл, асо, тўфон, чигиртка, бит, бақалар, қон, очарчилик йиллари ва меваларнинг камчил бўлиши ҳодисалари эди. Бу мўъжизалар ҳақида «Аъроф» сурасида ва бошқа сураларда батафсил сўз юритилган.

«Бану Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин».

Улар бу ишга гувоҳдирлар. Улар Мусо алайҳиссалом билан Фиръавн орасида нима бўлиб ўтганини яхши биладилар. Ўшанда

«…Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», – деди».

Фиръавн жабри, зулмини, ҳукмини ҳамда гапини, сўзини ҳаммага ўтказиб, ўрганиб қолган кофир подшоҳдир. У одамларни ўз шахсига банда қилиб олган эди. Унинг олдида ҳеч ким лом-мим деб оғиз оча олмасди. Бора-бора бу золим ўз юртидаги одамларга робблик даъвосини қилди, «Мен сизларнинг олий роббингизман», деди. Мусо алайҳиссаломнинг ана шундай даражага етган тоғутнинг олдига чиқиб, ҳақ гапни айтишлари, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, зулм, туғён ва одамларга озор беришни тарк этиб, Аллоҳга бўйин эгишга даъват қилишлари ғалати туйилди. Фиръавн қаршисида одатдан ташқари гапларни қўрқмай гапираётган одамни кўриб, бунинг эс-ҳуши жойида бўлмаса керак, эҳтимол, сеҳрлангандир, бўлмаса, бунчалик гапларни журъат этиб гапирмас эди, деб ўйлади. Одатда, туғёнга кетган золим подшоҳлар шундай бўлади. Ҳамма гап ўша золимдан чиқади, атрофидагилар «Тўғри-тўғри, ҳақ гапни айтдингиз», деб туришдан бошқага ярамайди. Агар биров ақллироқ гап айтса, ўзини худо фаҳмлаётган тоғутга суиқасд қилгандек туйилади. Ўша золимдан бошқа ҳам ақлли одам борга ўхшаб қолади. Ўртада ноқулайлик пайдо бўлади. Шунда Фиръавннинг олдида ақлли гап гапиришга журъат қилган одам тезлик билан жиннига чиқарилади ёки «Сеҳрланиб, мияси айниб қолибди», дейилади. Мусо алайҳиссаломдан ҳақ гапларни эшитган Фиръавн ҳам ана шундай йўл тутди. Мусо алайҳиссаломни «сеҳрланган» деб эълон қилди. Аммо Мусо алайҳиссалом иккиланмадилар. У киши ҳақ ўзлари томонда эканини, ортларида оламларнинг Робби турганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам у киши Фиръавнга:

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

«У: «Анавиларни осмонлару ернинг Роббидан ўзга ҳеч бир Зот кўз очувчи қилиб туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлувчисан деб ўйлайман», – деди» (Исро сураси, 102-оят).

«Эй Фиръавн, сен анави тўққиз очиқ-ойдин мўъжизаларни ғафлат уйқусида қолганлар учун кўзларини очувчи қилиб, осмонлару ернинг Робби туширганини, Ундан ўзга ҳеч ким тушира олмаслигини яхши биласан. Лекин шундай бўлса ҳам, инкор қилмоқдасан. Иймонга келмай, куфрда қолмоқдасан. Аллоҳга банда бўлмай, Аллоҳнинг бандаларига худо бўлмоқчисан. Мен сени огоҳлантириб қўяй. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Билиб қўй, оқибатда ҳалок бўласан».

Шунда фикрий тортишувда енгилишини сезган Фиръавн куч ишлатишга ўтди. Ҳамма золимлар, тоғутлар шундай қиладилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳни айтишларидан ва ҳаром ейишларидан қайтарсалар бўлмасми давоми...

1923 19:00 / 03.12.2024
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар, 8оят.Ана, биродарлар, давоми...

4158 13:17 / 25.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол давоми...

3421 19:00 / 02.11.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба давоми...

3885 16:57 / 16.11.2020
Аудиолар

210815 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130080 14:35 / 11.08.2021