1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон туризми тобора ривож топмоқда

11:01 / 24.10.2018 2796 pdf Ўқиш режими + -

Сингапурнинг Web In Travel нашри жаҳондаги ҳалол туризм тўғрисида қизиқарли  фактлар ва статистик маълумотларни чоп этди.

Pew Research Centre маълумотларига кўра, 2060 йилга келиб 3 миллиард инсон ўзини мусулмон деб ҳисоблай бошлайди ва бу Ер юзидаги ҳар учдан бир кишини ташкил этади.

Global Economic Impact Of Muslim Tourism And Future Growth Projection: 2017–2020 («Мусулмон туризмининг глобал иқтисодий таъсири ва унинг келгуси ўсишининг истиқболлари: 2017–2020 йй.») деб номланган тадқиқот натижаларига кўра, мусулмон туризмининг глобал иқтисодий даражаси 32 фоиздан 70 фоизгача ўсади.

Мусулмон туризми соҳасида энг катта улуш Осиё мамлакатларига тегишли.  2020 йилга бориб уларнинг жами харажатлари  $29,6 миллиардни ташкил этади. Бунда энг фаол сайёҳлар Индонезия, Хитой ва Малайзия мусулмонлари саналади. Уларнинг харажатлари мусулмон мамлакатлари орасида туризм соҳасидаги харажатларнинг умумий ҳажмидан 17 фоизни ташкил этади.  Бу барча Европа мамлакатлари биргаликда сарф қиладиган маблағ билан тенгдир.

Яна бир қизиқ факт: жаҳон бозори мусулмон туризмининг  80 фоизи 19 та мамлакатга тўғри келади. Бу фақат мусулмон минтақаларигина тегишли эмас. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мусулмонлар кўпроқ ташриф буюрадиган мамлакатларнинг ИЯМ даражаси сезиларли ошган ва у ерда кўплаб янги иш жойлари пайдо бўлган.

Ўтган йили мусулмон туризми туфайли ушбу мамлакатларнинг ЯИМ суммаси  148 миллиард АҚШ долларини, бу соҳадаги аҳолининг бандлиги эса 4,7 млн кишини ташкил этди. Тахминларга кўра, 2020 йилда мазкур кўрсаткич 183 миллиардгача ўсади ва 5,6 млн киши ҳалол туризм саноатига жалб этилади. Қизиғи, АҚШда мусулмон туризми соҳасида 300 000 киши банд бўлиб, ушбу соҳанинг жами даромади 43 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

2616 19:42 / 19.12.2018
Аввал хабар берганимиздек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, китобини Туркиянинг .Kayihan, нашриётида чоп этиш бўйича давоми...

1818 15:45 / 07.06.2023
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази олимлари томонидан мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига давоми...

2612 10:17 / 18.06.2021
Мьянмадаги босимлар туфайли Бангладешга кўчиб ўтиб, муҳожиротда яшаётган араканли мусулмонларни ижтимоий ва гуманитар қўллабқуватлаш учун Жаҳон банки томнидан давоми...

2050 15:07 / 11.03.2019