1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қаршида 400 йиллик масжид 18 йилдан буён хароб ҳолда турибди

10:57 / 15.10.2018 4043 pdf Ўқиш режими + -

Қарши шаҳар Ҳарамжўй маҳалласидаги 1650–1660 йилларда қурилган, аммо тарихда номи қайд этилмаган масжид 2000 йилда нурай бошлаган. Бугунги кунда у қаровсиз ётибди. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

Хабарда айтилишича, масжид харобасига "Миллий тикланиш" демократик партияси марказий кенгаши ва вилоят кенгаши депутатларидан иборат гуруҳ ҳудуддаги маданий мерос объектларини ўрганиш давомида дуч келган.

Аниқланишича, бу масжид мадраса вазифасини ҳам ўтаган. Иморат шундай муҳандислик ечими асосида барпо этилганки, ичкариси ёзда салқин, қишда иссиқ бўлган. Масжиддан иккинчи жаҳон уруши йилларида омборхона сифатида фойдаланилган.

Гуруҳ вилоятда 1321 та маданий мерос объекти рўйхатга олинганини маълум қилди. Шундан 1043 таси археологик ёдгорлик, 27 таси диққатга сазовор жой, 43 таси ҳайкал, 208 таси эса архитектура ёдгорлигидир. Маданий мерос объектларидан 347 таси давлат кадастри рўйхатидан ўтказилган бўлса, қолганларининг чегарасигина белгиланган.

“Ҳозир Қарши шаҳридаги 60 та маданий объектнинг бугунги аҳволи қониқарсиз аҳволда, – деди партия вилоят кенгаши матбуот котиби Шаҳноза Қаҳҳорзода. – Ҳарамжўй ва Чақар маҳалласида 4 та объект харобага айланган. Айниқса, Чақардаги XV асрда қурилган Шарофбой мадрасаси нураб, қаровсиз ҳолга келиб қолган”.

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
Нигериядаги энг йирик ислом банки, мамлакатнинг хусусий секторини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун Ислом тараққиёт банкидан 25 миллион доллар олганини давоми...

1913 15:32 / 09.09.2021
Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар йўналишида диниймаърифий соха алоҳида аҳамиятга эга бўлиб турибди. Яқиндагина давоми...

1994 16:30 / 24.05.2019
Саудия Арабистони Масжидул Ҳаром ва Масжидал Набавийни ривожлантириш учун 270 миллион долларлик Кидана компаниясига асос солди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси давоми...

2099 10:00 / 26.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. давоми...

1639 15:48 / 06.02.2023