1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сурхондарёда янги қурилган «Варроқ Термизий» масжиди фойдаланишга топширилди

09:30 / 22.08.2020 2248 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси «Варроқ Термизий» масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, ушбу гувоҳномани масжид ходимларига топширди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берди.

Ушбу масжид вилоятдаги Термиз тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган. Унинг номи буюк аждодимиз Варроқ Термизий ҳазратлари номига қўйилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, «Варроқ Термизий» масжидининг очилиши билан Сурхондарёдаги масжидлар сони 115 тага, Республикамиздаги масжидларнинг умумий сони эса 2072 тага етди.

Аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» масжиди рўйхатга олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Аллоҳ таоло ушбу масжидни мўмин мусулмонларга муборак қилсин. Шундай хайрли ишлар барокатидан башарият бошига келган вабони бутун дунёдан, жумладан, жаннат макон юртимиздан кўтарсин, беморларимизга комил шифо берсин, барчамизни ҳибзу ҳимоясида сақласин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 30 апрель куни Миср Вақф вазири Муҳаммад Мухтор алШарқ вилоятида Аҳмад арабийrdquo номидаги масжиднинг очилиш маросимида иштирок этган, деб хабар беради давоми...

1994 14:40 / 03.05.2019
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим давоми...

1364 15:53 / 29.07.2024
Бугун 8ноябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири ndash тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда academy.uz хабар берди. Ушбу тутилишнинг давоми...

2734 17:20 / 08.11.2022
Маккаи мукарраманинг Масжиди Ҳаром Мусҳаф ва китоб маъмурияти бош раҳбари шайх Холид алҲариси ҳижрийқамарий 1440 Умра мавсуми муносабати билан Ҳарамдаги Қуръони давоми...

2658 16:00 / 18.01.2019