1446 йил 27 жумадис сони | 2024 йил 29 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Мусулмонлар, уларнинг байрамлари ва кўнгил ҳушликлари

12:43 / 14.06.2018 6145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир мусулмонлар, байрам қилиш мутлақ кераксиз иш, сабаби бу дунё вақтинчалик дунё бўлиб, фақат синов учунгина келганмиз, кўнгил ҳушлик учун эмас, деб, эътироф этадилар. Фақатгина Охиратдаги ҳаётимизни ўйлашимиз ўринли, шунинг учун, бу дунёда ҳурсандчиликка сабаб топган ҳар бир инсон қатттиқ адашади.

Бундай фикр – бу бунёдаги ҳаёт ҳақида нотўғри талқин қилинишнинг оқибатидан келиб чиққан бўлиб, Ислом дини тушунчасидан ҳам тубдан фарқ қилади.

Дарҳақиқат, Қудратли Аллоҳ бу ҳаётни ҳаммамиз учун, синов майдони этиб яратди. Синов эса, Яратган биз учун ато этган, бу дунё неъматларидан қандай қилиб фойдаланишимиздан иборатдир. Бизга Меҳрибон Аллоҳдан ёғилган ҳайру-баракаси учун, ҳурсанд ва бахтиёрлигимизга миннатдорчилик билдиришимиз, табиий эмасми?

Шундай экан, бахтимизни ифодалашимизнинг ўзига яраша равишда бўлиши, назарда тутилган эмасми? Ҳурсандчиликни ифодаси ила, биз, Яратганга ўз миннатдорчилигимизни билдирар эканмиз, бу йўл орқали, Аллоҳга бандачилик мутелигимиз борлигини, Ўзининг панд-насиҳатисиз, раҳм-шавқатисиз ожизлигимизни намойиш этамиз.

Машҳур олими доктор Юсуф Қарзовий ёзади:

“Кулгу ва хурсандчилик – булар инсоннинг туғма ҳиссиётларидир ва Ислом дини, инсониятни яккахудоликка тарғибот этар экан, бу табиий ҳиссиётни ифодалашни таъқиқламайди. Аксинча, у ҳузур-ҳаловатни қўллаб-қувватлайди. Мусулмон ўзида, ҳар нарсани қора рангда кўрувчи, салбий шахсни эмас, балки, ижобий ва оптимист бўлган шахсни тарбиялаши керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ибратдирлар. Ўзларининг жуда катта масъулиятларига қарамай, у зот ҳар доим ҳазилга вақт топар эдилар ва ҳазилларига ҳам ёлғон аралаштирмаганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ўз саҳобалари билан, ҳар қандай вазиятда, шод-ҳуррамлик ва ҳазил қилар эдилар. Ҳамда шу билан бирга, уларнинг қайғуларига ҳам шерик бўлардилар”.

Ислом – бу борлиғимизни ўз ичига олган, мутлақо намунавий турмуш тарзини ифодаловчи дин эканлигини, эсимиздан чиқазмаслигимиз керак. Энг асосийси, у хаётимизга катта ҳурсандчилик олиб кирувчи дин эканлигини, дунёга кўрсатишимиз зарур.

Аслида, Ислом, Буюк Қудрат Эгасининг ҳиммати ва марҳаматига катта умид бағишлайдиган диндир. Гоҳида бошимизга тушаётган синов ва бахтсизликларга келсак, уларни бартараф қилиш йўлини, Аллоҳ Таоло бизларга кўрсатиб қўйган.

Ислом жуда гўзал дин эканлигини эсимиздан чиқармаслигимиз ва буни бутун дунёга, ўз нутқимиз, ҳатти-ҳаракатимиз ва хулқ-атворимиз ила намоён эмоғимиз даркор. Шу билан биргаликда, Аллоҳ Таоло ва Унинг Расули белгилаган чегарадан чиқмасликка ҳаракат қилмоғимиз керак.

Шундай қилиб, Ислом - бу ҳурсандчиликни бебошлик ила байрам қилиш дегани эмас. Чегарадан чиқиб, одоб ва ахлоққа зид, бемаънилик ила байрам қилишни Ислом дини ман этади. Байрам қилар эканмиз, ҳалоллик ила байрам қилиб, ҳаромдан чегараланишимиз керак.

Исломда байрам ҳам, бир ибодатдир. Чунки, бу байрамлар, Аллоҳ Таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитлари билан уюштирилган. Шу сабаб, байрам вақтларида ҳам ибодатлар тўхтатилмайди. Мўмин, беш вақт намозни муҳофаза этиши ва унга юклатилган барча диний фарзларини мукаммал бажариши керак. Мусулмоннинг ҳаётининг ҳар лаҳзаси, ҳатто байрамлари ҳам, Аллоҳ Таолога бағишланган бўлиши керак. Мусулмон ҳеч қачон бебошларча байрамона кайфиятга берилиб, Ислом дини чегарасидан чиқмаслиги керак.

Мусулмон бир дақиқага ҳам Аллоҳни ва ўзини эсидан чиқармаслиги керак. Шу вақтнинг ўзида, Аллоҳнинг кўрсатган марҳаматларига, Унинг белгилаган чегарасидан чиқмаган ҳолда, ҳурсандчилик қилиши мумкин. Яъни, бу дунё неъматларидан фойдаланар экан, унинг ҳатти-ҳаракати, Аллоҳ тақводорлар учун тайёрлаб қўйган, у дунёдаги ҳақиқий уйига олиб борувчи ҳаракат бўлиши керак.

Қудратли Аллоҳ амр этади: “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни истама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиликни суймас”. (“Қасос” сураси, 77-оят).

Бу дегани, бошқа ишлар каби, байрамларга ҳам масъулият ила ёндашиш керак. Шунда, ташқаридан қараганда ва ҳатто мусулмон бўлмаганлар учун ҳам, бу байрам савлатли ва гўзал кўринади.

Юқоридаги айтилганларнинг маъносидан келиб чиқадики, мусулмонларга кўнгил ҳушлик борасида, бошқаларга тақлид қилиш жоиз эмас. Ҳатто “кўнгил ҳушлик” деган иборанинг ўзи, ҳозирги кунда, кўпинча, ножўя йўл билан ҳузурланиш маъносини келтириб чиқаради. Мусулмоннинг ҳузур-ҳаловат олиши учун эса, ҳалоллик, поклик ила эришишига барча имконияти бор.

Улар, ҳозирда таклиф қилинадиган кечки клублар, қимор ва кўнгил очиш уйларидан тубдан фарқ қилади. Мусулмонга кўнглини кўтарадиган, ҳузур-ҳаловат ва бахт ҳиссини бағишлайдиган – бу Исломдир. Ундан ташқари, мусулмон, табиий Ислом ҳаёт турмуш тарзини кечирар экан, ўзини қулай ва бекаму кўст ҳис қилади.

Ислом мўминларга, ҳурсандчилик учун икки сабаб, икки байрамни таклиф қилади: Ийд ал-Фитр ва Ийд ал-Адҳа.

Мусулмонларнинг бу икки байрамлари – умумий ҳурсандчилик учун сабаб, ҳамда, Қудрат Эгаси, Аллоҳ Таолонинг иродасига тўла-тўкис бўйсуниш ва руҳий уйғониш кунларидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтон намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлсада, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, давоми...

3998 13:30 / 12.04.2021
Қиёмул лайл ndash таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг. Турли чалғитувчи смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар нарсалардан давоми...

1730 13:22 / 04 март
.Эътикоф, сўзи .бир нарсани лозим тутиш, маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш ниятида масжидда ибодатни лозим тутишга айтилади. давоми...

1509 09:26 / 17 март
Рамазон гуноҳларга каффоротдир.Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2256 14:30 / 15.04.2022