1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазондан ўзимизга керакли сабоқни олдикми?

11:00 / 21.04.2023 4752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда  ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди – ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, Энг  Йақин Зотнинг ўзи илхомлантирган “руҳий тарбия мактаби” ўқувчиси бўлиш бахтига муяссар бўлган эдик. Биз яшаётган материализм ва индивидуализм гуллайдиган истеъмолчилар жамиятида Рамазон ўзини тафтиш қилиш, ҳаётдан кўзланган мақсад  нима, хотиржамликка қайтиш, тийилиш, ва доимо Аллоҳни зикр қилиш каби нарсалар учун янги уфқларини очади. Ҳар қандай ишда биз аниқликни, интизомни ва хатто майда нарсаларни ҳам беэътибор қолдирмаслигимиз керак. Рамазон ойида Аллоҳ бизни руҳий чўққиларни забт этиш йўлида маълум бир қоидаларга бўйсунишимиз, давомийликка ва мунтазамликка амал қилишимиз, ўз вақтимизни тўғри тасарруф эта олишимизни таълим беради.

Гўёки, Рамазонни киришидаги ва тугашидаги сахарликдан ифторгача бўлган вақтлардаги, кунда амал қилганимиздек, ибодатларнии аниқ белгиланган вақтларда адо этардик, бас шундай экан келажакдаги барча ишларимизда аниқ ва интизомли бўлишимиз керак.

“Рамазон” мактабида биз Қуръон ўқишни, тафаккур қилишни, ўйлашни,топишни ва илм олишни, аниқ мўлжал ва онгли равишда тақдирни хал қилувчи қарорларни қабул қилишни ўргандик. Биз ҳақиқатдан ҳам ўзимиз амал қилётгандекмизми ? Биз нима қилаяпмиз ? Ўзингиздан сўранг: “Мен бу ерга тасодифан келиб қолдимми?” Ва сиз қуйидаги жавобни оласиз: “Йўқ мен бу ерга нима мақсад билан келганман, ва бу мақсад – тоғдек буюк бўлишлик, аксинча қум заррасидек майдалашиб кетишлик эмас”.

Ўз тажрибангизни баҳоланг

“Рамазон” мактабидан биз ўрганишимиз лозим нарсалар бу ой интихосида ихлос, ростгўйлик, сабр, ва энг асосийси ўзини маломат қила олиш қобилиятини шакллантириш эди. Ўзимизни бошқара олишни, ишонч ва хотиржамлик билан ўз қарзимиз ва қўрқувимиз юзига қарай олишни ўрганиб, қуйидаги саволларга жавоб бера оладиган бўлайлик:

Ўзим ва вақтим билан нималар қилаяпман ?

Жамиятга қандай фойдам тегаяпти?

Ўзгаришлар олдида биродарлик, севги учун қандай масъулиятни хис қилаяпман ?

Жамиятда бечора фақирларни ҳимояси учун нималар қилдим?

Энг заифлар касаллар, қариялар, аёллар ва болаларни ҳақ ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилаяпман?

Бу саволларга жавобни Қуръон ва Рамазонда аниқ топамиз: Сен хеч нарсани ўзгартирмас экансан Аллоҳ ҳеч бир нарсани яхшиликка ўзгартирмайди. Бу дунёда ўзгартирмоқчи бўлган нарсангни, ўзинг ўзгартир!

Шундай қилиб, бу тўрт ҳафтанинг энг асоссий дарсига келдик. Муборак Рамазон ойи – барча мусулмонларниг биродарлик ва бирдамлик инсониятга хизмат хоссатан муҳтожларга ёрдам бериш байрами, инсонларда таъзия ва  адолатсиликни кўрганимизда виждонимиз бизга қаттиқ танбеҳ беради.

Солиҳ ва камтар амалларимиз билан Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишни ўрганамиз.  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  чанқоқликдан халок бўлаётган ит ҳақидаги ҳадисда :

“Бир бузуқ аёл қудуқ олдида тилини осилтириб, ўлиш даражасига етиб қолган итни кўриб қолади. Бу аёл оёқ кийимини ечиб, қудуқдан сув олиб итга беради. Ва шу амали учун мағфират қилинади ”.

Бизнинг яшашимиздан оладиган дарсимиз шуки - доимо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек  адолат ва тенглик тарафида туриш, у киши ҳар доим мазлумларга, бечораларга, ожизларга ачиниш ва раҳм шафқат билан қараганлар.

Бизнинг мақсадимиз – инсониятга хизмат қилиш ва адолатсизлик ва қонунсизликка қарши чиқишликдир. Чунки одамзот бошқалар нима дейишидан қатъий назар,  инсонлар орасида адолат тарафдорлари, ҳимоячиларига, инсоният манфаатлари учун хизмат қилувчиларга эга бўлишга ҳақли. Бу нарса учун қатъийлик ва журъат керак, жасорат қўрқишнинг йўқ бўлиши эмас, балки қўрқувга зид  холда қўрқмасдан харакат қилиш. Бу ҳаммамиз интиладиган ниятимиз.

Имкониятдан фойдаланиш

Шу йўл билан Рамазон бизларни ниятимизга етишимиз учун ижодий меҳнатга ўзимизни мослаш имкониятини берди.  Ҳаёт ҳар куни олдимизда имкониятлар эшигини очаяпти, ва бизнинг тақдиримиз у эшиклардан кириш ёки кирмаслигимизга боғлиқ.

 Рамазонда биз ўзимиздан аҳволи анча оғир инсонларга улар шу нарсаларга ҳақдор деб  закот ва бошқа моддий ёрдамларни бердик, уларни эслаб туришни ўргандик. Ўзгаларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолишганда уларни тобеликда ушлаб туриш учун эмас. Сизнинг арашувингиз сабабли шу одамлар моддий тарафдан мустақил оёққа туриб олишликка ҳақли инсонлар.  Бозор қилганимизда, еганимизда, ичганимизда, бекорга пулни сарфлаганимизда, ўзимизни кузатишимиз  ва бундан кўп ва бундан яхшироғга муносиблар борлигини ёдда сақлашимиз керак. Бу дарсларниг фойдаси ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда.  Биз Исломнинг асл мақсадига қайтишимиз зарур. Инсонларни ҳурмат қилиш ва муҳаббат кўрсатиш – бу Аллоҳга муҳаббат кўрсатиш демакдир.

Келинг, ўзимизни вазифамизни бажаришда қатъий эканлигимизни исботлаймиз, вақтимизни тўғри тақсимлайлик, қонунга амал қилайлик, ўрганайлик ва қидирайлик, хиссиётларимизни жиловлайлик, мажбуриятларимизни тан олайлик, исроф қилмайлик, камбағал фақирларниг хаққини унутмайлик –келинг асл мақсадга қайтайлик.  Аллоҳ сизни тўғри йўлга бошласин ва ҳимоя қилсин. Дунёга раҳмат тушсин ва мазлумларга нусрат берсин, кунларингиз яхши кўрган кишиларингиз билан ўтсин, кун охирида юзингиздаги нурни кўриб “мана шу, мана шу одам кунини батамом ўтказибди”, дейишсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир йилда туғилган ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётликларида Исломни қабул қилган бўлсада, у зотни шахсан кўриш давоми...

2391 09:12 / 15.04.2021
Бугун эрта тонгдан юртимизнинг барча масжидлари қатори .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан байрам намози давоми...

2949 06:39 / 13.05.2021
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз,, деб давоми...

4199 14:00 / 01.04.2022
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар.Эҳтимол, ўқувчиларга .одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, давоми...

1361 14:07 / 23.03.2023