1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Бир ҳадис шарҳи - Қадр кечаси

14:00 / 17.04.2023 9733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Убайда розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечаси ҳақида сўзлаб бериш учун олдимизга чиқдилар деб сўзлаб берган. Шу пайт икки мусулмон ўзаро тортишиб тургандилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга Лайлатур Қадр ҳақида гапириб бермоқчи эдим, аммо булар ўзаро тортишиб турганларига мендан уни аниқлаш вақтини олдилар. Балким Аллоҳнинг наздида бу яхшидир, шунга бу кечани 9 да, 7 да ва 5да изланглар» дедилар».

Изоҳ: Мазкур ҳадисда 3 та мавзу борки уни устида фикр юритишимиз лозим.

Биринчи ва жуда муҳими бу – мусулмонлар ўртасидаги низодир. Бу шунчалик жиддийки ҳатто Аллоҳ таоло Қадр Кечаси аниқлаш ҳақидаги билимни ҳам бутунлай олиб қўйди. Нафақат бу ҳолатда балки ҳамма вақт ҳам низолар марҳаматдан маҳрум бўлишга сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга намоз, рўза ва садақадан кўра яхшироқ нарса ҳақида сўзлаб берайми» дедилар. Сахобалар розияллоҳу анҳум: «Албатта сўзлаб беринг» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу одамларни бир – бирига ўзаро хайрихоҳлик муносабатларидир, низо эса динни устара бошдаги сочни кесганидек йўқ қилади».

Бу дунёга ғарқ бўлган жоҳилларни гапирмаганда ҳам, қўлидан тасбеҳ тушмайдиган ўзини диндор деб атайдиганлар ҳам тез – тез тортишадилар ва низога борадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ҳақида ва динимиз ҳақида фикр юритинг.               

Биз ўзимизни мансублигинмиз билан фахрланамиз, бироқ шунга қарамай ўзаро муросага кела олмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ҳақорат қилиш судхўрликнинг энг ёмон кўринишидир деганлар. Аммо аланга олган тортишувларимизда бизни на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг огоҳлантиришлари на мусулмонларни ҳақорат қилиш безовта қилмайди. Аллоҳ таоло «Ўзаро низо қилмангки, тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади» дейди (Анфол сураси, 46-оят).

Бировларни обрўси ва қадр-қимматини камситадиганлар, якка ҳолда қолганларида Аллоҳ таолони олдида, ҳамда одамларнинг кўзини олдида ўзларини обрўсига ўзлари қанчалик зиён етказишини ва қанчалик паст кетишини ўйлаб кўришсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки ўзининг мўмин биродари билан уч кундан ортиқ гинада юрса ва шу ҳолатда вафот этса унда у жаҳаннамга тушиши ҳақида хабар берганлар.

Бир ҳадисда ҳар душанба ва пайшанба инсонларнинг амаллари Аллоҳ таолога тақдим этилади дейилган.

Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати билан (савоб амаллар ҳисобидан) мушриклардан ташқари ҳаммани кечиради. Аммо адоватда бўлган икки шахснинг кечирилиши хақида эса улар муросага келмагунча улар хусусидаги ҳукм қолдирилиб турар экан.  

Яна бир ҳадисда душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога бандаларнинг амаллари кўрсатилади. Тавба қилганларнинг тавбалари қабул қилинади ва истиғфор сўраганларни дуолари қабул бўлади, аммо низода бўлганларни ҳолати аввалгидай қолади.  

Бир ҳадисда бароат кечаси (Шаъбон ойининг 15 куни) да Аллоҳ таоло ўз марҳамати билан бандаларига юзланиб уларни кечиради, иккитасидан ташқари - бири – динсиз, иккинчиси эса бировга нисбатан нафрати бори киши.

Бир жойда учта банданинг намози бошидан юқорига, ҳатто бир кафтга ҳам кўтарилмаслиги айтилган. Уларни орасида ўзаро низода бўлганлар зикр этилган.  

Оддий одамларни гапирмаганда, виждонли, олийжаноб ва ҳаттоки тақводор деб ҳисобланганларни суҳбатлари, уларни кечки учрашувлари ҳам шундай одобдан ташқари ҳолатлар билан тўлиб - тошган.  Буларни ҳаммаси дунёвий манфаатларни орқасидан бўлган адоват ва нафратдир.

Аммо Аллоҳ таоло ҳакийм ва барча нарсани кўрувчи Зот бўлганлигидан барча қалбларнинг ҳолатини билади. У Зот ким алоқани дин учун узганини ва ким ғурур, такаббурлик ёки манманлигидан узганини жуда яхши билади. Бўлмаса ҳар бир одам ўзини нафрат ва ғазабини дин билан боғлаши мумкин.   

Иккинчиси бу – Аллоҳ таолонинг ҳакиймлиги олдида рози ва мамнун бўлишлик,  қабул қилиш ва итоаткорликда бўлишликдир.

Қадр кечасидан маҳрум бўлиш катта йўқотиш бўлишига қарамасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарса биз учун яхшидир, сабаб бу Аллоҳдандир деганлар.

Бу сабоқ чиқариш ва важ учун, фикрлаш учун яхши ибратдир. Аллоҳ таоло Меҳрибон ва Раҳмлидир – доим Ўзининг бандасига мурувватлидир. Агарда банда ўзининг ёмон амаллари туфайли бирор балога йўлиқса, Аллоҳга бўлган кичик эътибори ва Аллоҳ олдида ўзини ожиз эканлигини эътироф этиши билан унга Аллоҳ томонидан раҳмат келади ва келган бало эса катта яхшиликка айланишига сабабчи бўлади. Ва Аллоҳ учун бирор нарса оғир эмас.     

Шунга олимлар Қадр кечасини яширилганлигини бир нечта фойдали томонларини келтирадилар.

Биринчидан, агарда у аниқ бўлганда унда кўпгина дангасалар бошқа кечалардаги ибодатларини ташлаб қўйишарди.  

Ҳозирги ҳолатда эса Қадр кечаси бугун бўлиши мумкин деган тахминда иштиёқмандлар бир неча кечани бедорликда ўтказиш имкониятини қўлга киритадилар.

Иккинчидан, кўпчилик гуноҳ қилмасдан тинч тура олмайди. Кеча аниқ бўлган ҳолда улар шу кечани билиб туриб гуноҳ содир этсалар бу жуда хавфли бўларди.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга келдилар, у ерда бир саҳоба ухлаб ётганди.  

            Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга: «Уни таҳорат қилиш учун уйғотгин» дедилар. Али розияллоҳу анҳу уни уйғотди, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни сабабини сўради. Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликни ўзлари қилишга шошилар эдилар, унда нега уни ўзлари уйғотмадилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни сабабини шундай баён қилдилар: «Аллоҳ асрасин бунинг сабаби унинг бош тортиб қолишидир. Чунки мен айтганимда у бош тортса – бу куфрдир, аммо сен айтганингда бош тортса бу куфр эмасдир».

Худди шундай Аллоҳ ўзининг раҳмати билан бу улуғ кеча ҳақида билиб туриб кимдир шу кечада гуноҳ қилишини истамади.

Учинчисидан, агарда кимдир бу кечани тасодифан ўтказиб юборганда, унда умидсизликдан бошқа кечаларда ҳам ибодат қилиш имкониятига эга бўлмасди. Ҳозир эса ҳамма икки – уч кун Рамазонда қўшимча кунларда бедор ўтказиш имкониятини қўлган киритган.

Тўртинчидан, эса қанча кечаларда Қадр кечасини топиш ҳаракатида бўлинган бўлса шунга алоҳида мукофот олинади.  

Бешинчидан, бошқа ҳадисда келтирилганидек, Аллоҳ таоло фаришталар олдида Рамазон ойини ибодат билан ўтказаётган бандалари билан фахрланади. Бундай ҳолатда фахрланиш учун имконият кўпроқдир, сабаб бандалар ўзлари аниқ билмасдан фақатгина эҳтимоллик ва умид билан кечалари ухламай ибодат билан шуғулланишади. Агарда эҳтимоллик билан қилинган амаллар шундай бўлса унда уларга Қадр кечасини аниқ айтишганда уларнинг ҳаракатлари қандай бўларди.

Бундан ташқари бошқа фойдалари ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабларга кўра шубҳасиз Аллоҳни қоидасига кўра шу каби муҳим нарсаларни У сир тутган. Шу тарзда У исми Аъзамни сир тутган. Жума кунда дуо қабул бўладиган махсус пайтни ҳам сир тутган. Шу билан бирга шундай бўлиши мумкинки низолар сабабли Аллоҳ таоло мазкур муборак Рамазон ойида Қадр кечасини аниқлашни унуттирган, кейинчалик эса зикр этилган сабабларга кўра Қадр кечасини аниқлашни бутунлай олиб қўйган.

Хадисда зикр этилган учинчи мавзу – бу Қадр кечасини тоқ кечаларда қидирмоқлик: 9 чи, 7 чи, 5 чи кечаларда. Бошқа ҳадисларни жамлаганда равшан бўладики мазкур кечалар охирги ўн кунликда бўлади. Шунга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир йили уни маълум кечаларда қидиришни буюрганлар ва бошқа йилларда – бошқа кечаларда.

Бир ҳадисда Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади бир куни мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечаси ҳақида эслатдилар. У Зот сўради: «Бугун қайси кун?» Унга жавоб беришди 22 чи деб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугун Қадр кечасини изланглар» дедилар.

Абу Зар розияллоҳу анҳу ҳикоя қилишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси фақат Аллоҳнинг Расули бўлган пайт бўладими ёки улардан кейин ҳам бўладими деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кеча Қиёматгача қолишини айтиб ўтдилар. Абу Зар розияллоҳу анҳу айтишича: «Мен у Рамазонни қайси даҳасида бўлади? деб сўрадим» У зот: «Уни биринчи ёки охирги ўн кунликда қидиргин» деб жавоб бердилар.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа суҳбатлар билан банд бўлдилар. Мен фурсат топиб ундан у қайси ўн кунликда бўлишини гапириб беришларини сўрадим. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалик қаттиқ ғазабга келдиларки улар шу кунгача ва бундан кейин ҳам менга шунчалик қаттиқ ғазаб қилганликларини кўрмаганман. Ва у Зот: « Агар бунда Аллоҳ таолони хоҳиши бўлганда сизларга шуни гапирмасмидим? Охирги етти кунликда излагин ва бошқа нарса сўрамагин» дедилар.

Яна бир саҳобага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 23 кунга ишора қилдилар.

Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу: «Йил бўйи ҳар кечада бедор бўлган инсон албатта, Қадр кечасини топади» деган (яъни Қадр кечаси йил давомида бўлади).  

Кимдир бу ҳақида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга сўзлаб берди. У Ибн Масъуднинг мақсади одамлар фақатгина битта кечадан қаноатланиб ўтириб қолмаслиги учун шундай деганини айтди. Кейин у қасам ичиб, у Рамазоннинг 27 кечасида бўлишини айтди.

Шу билан бирга кўпгина саҳоба ва тобеинларнинг фикрига кўра бу кеча Рамазоннинг 27 чисида бўлиши зикр қилинган.  

Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрига кўра Қадр кечаси йил давомида алмашиб туради. Унинг иккинчи фикри бу – у Рамазон ичида алмашиб туришидир. Имом Мухаммад ва имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимлар айтадиларки бу Рамазондаги битта аниқ белгиланган кечадир, аммо у номаълумдир.

Шофийларнинг афзал ва эҳтимоли кўпроқ бўлган фикри бу Рамазонинг 21 кечасидир.

Имом Молик ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳимларнинг фикрига кўра у Рамазон ойининг охирги ўн кунликдаги тоқ кунларида алмашиб туради ва бир йили бир кечада учраса кейинги йили бошқа кечада учрайди.

Шундай бўлсада, кўпчилик уламолар 27 кечада бўлиши эҳтимоли кўпроқ дейишади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар Рамазонда фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланиб, бомдод намози ва ундан олдинги саҳарликка куч йиғишни ният қилиб ухласак, таҳорат давоми...

2069 05:09 / 19 март
Азиз биродарим эсингизда тутинг солиҳ амаллар Аллоҳ олдида қабул бўлиши учун икки шарт борБиринчиси Амални ёлғиз Аллоҳ учун холис қилиш.Иккинчиси Бу амални давоми...

2456 13:00 / 18.05.2021
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гапсўзлари, қилган хато ва камчиликларини давоми...

13423 22:27 / 30.04.2022
Рамазон Қуръон ойи. Бу ойда Қуръон нозил бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Жаброил алайҳиссаломга ҳар йили Рамазон ойида Қуръонни ўқиб давоми...

2784 11:30 / 02.04.2022