1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг каффорати (1-қисм)

12:31 / 12.06.2018 3442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон фарзанди ўз нафси ва шайтон билан бўладиган жангда мағлуб бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли бирор гуноҳ қилиб қўйса, яъни нафсининг ва шайтоннинг гапига кириб, намоз, рўза каби ибодатларни тарк этса, унинг муолажаси ёлғиз Аллоҳ таолога тавба қилишдир.

Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Махусб эй гунаҳ кардаи хуфта хез,

Ба узри гуноҳ оби чашми бирез.

 

Назмий маъноси:

 

Эй гуноҳкор ухлаган, уйқуни қув,

Қалқ-у, кўз ёшинг билан айбингни юв!

 

Насрий баёни: Эй гуноҳ қилиб, ухлаб ётган одамзод! Ўрнингдан тур. Гуноҳинг узри учун кўз ёшингни тўк.

Бироқ тавба қилиш деганда шунчаки тил билан «Тавба қилдим» деб айтиб қўйишни тушунмаслик керак. Балки қуйидаги шартлар топилсагина тавба ҳақиқий ҳисобланади: қилинган гуноҳ учун дилда афсус-надомат, тилда истиғфор ҳамда бу гуноҳни энди қайта қилмасликка қатъий ирода ва қасд бўлиши лозим. Банда мана шу шартлар билан тавба қилса, Аллоҳ таоло Ўз инояти билан унинг тавбасини қабул қилади.

Рубоъий:

Боз о, боз о, ҳар ончи ҳастий боз о,

Гар кофиру габру бутпарастий боз о.

Ин даргаҳи мо даргаҳи навмидий нест,

Сад бор агар тавба шикастий боз о.

 

Назмий маъноси:

 

Ёна кел, ҳар не тузибсан – ё??на кел,

Бутпараст, кофир, мажуссан – ёна кел!

 

Ноумидлик еримас даргоҳимиз,

Юз бор агар тавба бузсанг, ёна кел!

 

Насрий баёни: Қайтиб кел, қайтиб кел, қайси ҳолда бўлсанг ҳам қайтиб кел (тавба қил). Кофир, оташпараст, бутпараст бўлсанг ҳам, қайтиб кел. Бизнинг бу даргоҳимиз ноумидлик даргоҳи эмас. Агарчи юз маротаба тавбангни синдирган бўлсанг ҳам, қайтиб кел.

Агар қилинган гуноҳда банданинг ҳаққи ҳам бўлса, у ҳолда уни тавбанинг ўзи билан йўқ қилиб бўлмайди. Балки ҳақдорга ҳаққини бериб, ундан кечирим сўраб, розилигини ҳам олиш керак. Акс ҳолда у қиёмат куни ҳаққини талаб қилиб, гуноҳкорнинг этагидан тутиши мумкин. Ғийбат ҳам ғийбат қилинган банданинг ҳаққи ҳисобланади. Шунинг учун бу гуноҳ Аллоҳ таолога тавба қилишнинг ўзи билан кечирилмайди. Балки ғийбат қилинган одамни ҳам хурсанд қилиб, кўнглини олиш лозимдир. Янада мукаммалроқ айтадиган бўлсак, ғийбатда иккита ҳақ бор. Биринчидан, Аллоҳ таоло ғийбат қилишдан қайтаргани барчамизга кундай равшан. Бу жиҳатдан олиб қаралганда ғийбат қилувчи Аллоҳ таолонинг ҳаққига риоя қилмай, балки уни поймол қилган ҳисобланади. Бунинг каффорати учун ғийбат қилувчи бу гуноҳнинг жазосини эслаб, кўзидан ёш тўкиб тавба қилиши лозим.

Кунунатки, чашмаст ашки бибор,

Забон дар даҳонаст, узри биёр.

 

Назмий маъноси:

 

То кўзинг тирикдур, кўз ёш тўкиб ол,

То тилинг айланур, узринг айтиб қол.

 

Насрий баёни: Ҳозир, кўзларинг борлигида кўз ёшингни тўкиб ол. Оғизда тилинг борлигида узрингни айтиб қол.

Киши чин қалбдан надомат қилиб, энди ёқиб юборилсам ҳам ғийбат қилмайман, деб ўзида ирода пайдо қилиши, шу билан бирга бу жирканч ишдан сақлашини сўраб Аллоҳ таолога ёлвориши керак. Банда шундай дуо қилса, Аллоҳ таолонинг раҳмат дарёси жўш уради.

Ривоят. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Кимки хатосини эслаб, қалби хавфга тушса, унинг гуноҳи номаи аъмолидан ўчириб юборилади».

Иккинчидан ғийбатда банданинг, яъни ғийбат қилинган одамнинг ҳаққи ҳам бор. Бу ҳақнинг каффорати қандай бўлиши ҳақида олимлар ихтилоф қилганлар, яъни бу ҳақда турли хил фикрлар айтганлар.

Биринчи гуруҳ олимлар: «Ғийбатнинг гуноҳи тавба қилиш билан кечирилади, ғийбат қилинган кишидан кечирим сўрашга зарурат йўқ», дейдилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ғийбат қилувчи кишига тавбанинг ўзи кифоя. Истиҳлол, яъни ғийбат қилинган кишидан кечирим сўрашнинг ҳожати йўқ».

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Киши бировни ғийбат қилиб қўйса, ғийбат қилганини унга айтмасин, балки Аллоҳ таолодан мағфират сўрасин». Бу фикрга баъзи ҳадис ва асарлар ҳам ишора қилади.

Иккинчи гуруҳ олимлар: «Ғийбат қилган киши тавба қилишдан ташқари, ғийбат қилган биродарини одамлар орасида мақташи, Аллоҳ таолодан унинг учун мағфират сўраб, дуо қилиши керак. Ғийбат қилган одам мана шу ишларни қилсагина ғийбатнинг гуноҳидан қутулади», дейдилар. Чунончи, баъзи ҳадис ва асарлардан мана шу маъно англашилади.

Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтди: «Биродаринг гўштини еганингнинг каффорати уни мақташинг ва ҳақига дуо қилишингдир».

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбатнинг каффорати – ғийбат қилган кишинг учун мағфират сўраб дуо қилишингдир», дедилар.

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчамиз Аллоҳнинг гуноҳкор бандаларимиз, гарчи У ҳадларимиздан ошмасликни амр этган бўлса ҳам. Лекин Биз Аллоҳ таолонинг ожиз бандалари Роббимизнинг давоми...

5955 17:56 / 20.08.2017
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

3595 17:49 / 25.03.2018
Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.ndash Маҳзунлик ndash давоми...

3505 17:04 / 01.01.2018
Модомики ушбу дунёда экансан, хираликлар воқе бўлишидан ҳайрон бўлма. Чунки улар фақатгина сифати ҳақ бўлган ва таърифи вожиб бўлган нарсанигина ошкор қилур.ndash давоми...

4473 06:54 / 28.11.2017