1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Бандалари билан муомалада илоҳий тарбия

18:49 / 03.12.2017 4758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган нарса шуки, албатта Қуръон Анбиё ва Расулларига нозил бўлган охирги ваҳий ҳисобланади. Қуръон Карим бутун олам учун барча Анбиё ва Расулларининг сўнгиси бўлган саййидимиз Муҳммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлгандир.
Яна ҳамма мусулмонлар билиши муҳим бўлган нарса шуки, ушбу илоҳий Китоб икки ишни ўз ичига жамлайди.
Биринчиси инсоннинг моҳияти Аллоҳ азза жалланинг қўл остидаги банда эканини ҳамда унинг пайдо бўлиши ҳам Ундан бошланиб сафарининг охири ҳам Унга эканини инсониятга билдириб қўйишдир.
Иккинчи иш, Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўз китобида эҳтиром қилган инсон учун буюрган вазифаларнинг баёнидир. Аллоҳ субханаҳу ва таоло инсонга буюрган вазифа илоҳий баёнот ифода қилган ушбу ўринда маълум бўлади.
Аллоҳ китобида айтади:

У сизни ердан пайдо қилди ва уни обод қилишингизни талаб қилди.". Ҳуд, 61.
Инсоннинг вазифаси яшаётган ушбу ер сайёрасини кўрсатилган тартибда, Аллоҳ нозил қилган шариатида буюрилган қоидаларга мувофиқ тарзда моддий ва маънавий томонлама обод қилишидир.
Кейин Аллоҳ таоло ўзининг буюк ҳикмати ва марҳамати билан инсонни дунё хаёти давомида кузатиб туришини ҳукм қилди.
Аллоҳ азза ва жалла инсонни барча харакатлари, амаллари, мақсад ва ниятларини кузатиб туради.
Каломида айтади:

Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир.". Нисо, 1.

Бошқа бир оятда яна марҳамат қилади:

"
 Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта биладир. Бас, Ундан огоҳ бўлинг ". Бақара, 235.
Бошқа бир оятда бундай эслатади: Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.

Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда...«Қбирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар."Қоф, 16-18.

Сўнг Аллоҳ азза ва жалла инсон билан эргашиб борадиган икки маҳкамани инсонга боғлаб қўйди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло биринчисини ушбу дунё хаётида жойлаштириб, буни қози ва бошлиқларга ишониб топширди. Иккинчи маҳкамани ёлғиз ўзи бажариб, уни ўз ҳукмронлиги майдонида инсонларни оламлар Роббиси ҳузурида йиғиладиган кунга суриб қўйди.

Аммо Аллоҳ таоло бу дунёда қози ва бошлиқларга ишониб топширган маҳкамани инсонлардан билвосита кўриниб турган амаллари ва айтган сўзларига қараб ҳукм қилишга буюрди. Қозиларни -ким бўлишларидан қатъий назар- ҳукм қилишда инсонларни зохирий ишларига кўра ҳукм қилишга амр этиб, уларнинг ботиний қалбидаги ишларини ҳукм қилишдан қайтарди.
Анбиё ва Расуллар, солих бандалар ва барча қози ва бошлиқларга шу тарзда иш тутишларига ҳукм қилди.
Ҳеч бир инсон Аллоҳнинг қайсидир бандасини фойда ёки зиёнига ҳукм қилишда унинг қалбига ҳамла қилиши мумкин эмас. Чунки қалбнинг ҳукми Аллоҳ таолонинг олий зотига хос бўлган хусусиятдир. Бунинг суриштириш вақтини одамлар Аллоҳнинг ҳузурида турадиган кунга белгилаган.
Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч бир инсонни -Анбиё ва Расулларни ёки қайсидир қозининг ҳам- одамларни зоҳирий ишларига ҳукм қилаётганида сир ва ботинларига ташланиши мумкин эмас. Аллоҳ азза ва жалла бу тўғрисида шундай марҳамат қилган:

".
сизга салом берган кишига: «Мўмин эмассан», – деманглар.". Нисо, 94.
Саҳобалардан бирлари бир инсонни ботиний қалбига баҳо бериб; "Биздан қўрққанидан салом берди, бўлмаса, бермас эди", деган маънода унинг исломига шубҳаланган вақтида Аллоҳ таоло бу ишдан қайтариб ушбу оятни нозил қилган.
Аллоҳ субханаҳу ва таоло яна бандаларини огоҳлантириб шундай дейди:
"
 Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар.". Ҳужурот,12.
Яъни инсонлар қалбига гумонлар билан ташланманглар. Жосусликнинг маъноси ана шудир. Инсонларнинг ботинига ва ўзингиз билмайдиган уларнинг ичидаги нарсаларни суриштиришга киришиб кетишдан сақланинглар.

Имом Муслим ўзининг сахиҳида, Имом Аҳмад Муснад китобида ривоят қилган ҳадисда, Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу масала ҳақида айтади:
"Мен инсонлар қалбини тафтиш қилишим, ва уларнинг қалбини ёриб кўришим учун буюрилган эмасман".

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади:

“Гумондан сақланинглар, гумон сўзнинг энг ёлғонидир”.
Имом Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда:
"Ким мўминни куфрда айбласа, бас, у, уни ўлдириши кабидир".
Яъни куфрда айблаши билан у одамни ўлдиргандек бўлади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган мажлисда Хотиб ибн Балтаъани "эҳтимол у мунофиқдир", деганида, Расулуллоҳ қаттиқ танбеҳ бериб: "Буни сен қаердан билдинг", дедилар.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган бир одамни ўлдириб қўйганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деса ҳам ўлдирдингми?”- деб сўрадилар. 

Усома: “У қўрққанидан, хавфсираб айтди”, деди. 

Шунда У зот: “Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?” деб қаттиқ танбеҳ бердилар.
Икки шайх саҳиҳ эканига иттифоқ қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган:
"Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Сизлар жанжаллашиб мени олдимга келасизлар. Эҳтимол айримларигиз менга ҳужжатини тушунтириброқ гапирса, мен ундан эшитган нарсамга кўра уни фойдасига ҳукм чиқариб қўярман. Кимни фойдасига биродарини ҳаққидан ҳукм қилиб қўйган бўлсам, уни олмасин. Чунки у нарса дўзах ўтидан бир бўлакдир".
Яъни, кўриб ва эшитаётган инсонлардаги зоҳирий нарсага қараб Аллоҳ ўзининг олий зотига хос қилган ботиний ишларга ўтиб кетишимга руҳсат берилмаган, дедилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу айтар эди:
“Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ваҳий ёрдамида ҳукм олар эдилар. Бугунги кунда вахий тўхтаган. Бугун амалларингизни зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Ким бизга яхшисини кўрсатса унга ишониб қабул қиламиз ва уни ўзимизга яқинлаштирамиз. Унинг қалбини Аллоҳ субханаҳу ва таолога топширамиз. Аллоҳ унинг қалбидаги нарсага кўра ҳисоблашади”.
Шу сабабдан мусулмонларнинг ҳаммалари бир овоздан, мусулмон ким бўлишидан қатъий назар Аллоҳнинг бандаларидан бўлган бир биродарининг ишини унинг ботинига ҳамла қилиш йўли билан ҳукм қилиши жойиз эмас эканига ижмоъ қилганлар. Шунингдек бир инсонни фойда ёки зиёнига ҳукм қилишда гумон қилаётган қалбидаги яширинган ботиний нарсага таяниши мумкин эмаслигига, балки бу нарсани Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг китоби эълон қилган жиноят эканига ижмоъ қилганлар.

Аллоҳ азза ва жалланинг бундай ҳукмини ҳикмати нима? Келинглар шу ҳақида ўйлаб кўрайлик.
Бунинг жавоби шуки, агар Аллоҳ таоло қози ва ҳукм чиқарувчилар ҳамда Пайғамбарларга одамларнинг фойда ёки зиёнларига ҳукмлар чикариш масаласи билан шуғулланаётганда ҳаддан ошиб уларнинг ботинларига ва мақсадларида таянаётган гумонларига ўтсалар, улар ўртасидаги дўстлик ва қариндошлик алоқалари узилиб кетар эди. Уларнинг орасида шубха ва гумонлар уйғотиб Аллоҳ таоло ҳукм қилган дўстлик ва биродарлик йўқолиб душманлик ўзаро ёвлик ҳамда хусумат ва нафратга ўзгариб кетар эди. Шу ўринда Аллоҳ таоло дўстлик алоқаларини, силаи раҳм ришталарини ва ўзаро ҳамкорлик воситаларини сақлаб қолиш учун, қалбга ҳамда ният ва мақсадларга таълуқли бўлган нарсаларни ҳукм қилишда ёлғиз ўзи мустақил бўлишни ҳохлади. Балки улар орасида ҳукм чиқаришни қиёмат кунига кечиктиришни хохлади. Инсонларнинг ҳаммаси Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг олдида тахқирланган банда холида турадиган кунга суришни истади. Аллоҳнинг ҳикмати мана шу эди, азизларим.

Ушбу ҳикматни кўрсатиб берадиган нарсалардан бири, биз бугунги кунда воқеликда кўриб муҳокама қилаётган ишлардир. Бу эса самовий динларни ҳамда исломдаги мазҳаб ва фирқаларни бир бирига зарба беришга харакат қилаётганлари ҳамда уларни бир бири билан уруштиришни хоҳлаётганларидир. Улар бугунги кунда ушбу мазҳаб ва дин эгаларига душманлик қилиш билан шуғулланмоқдалар. Улар бунинг ортида мазҳаб ва динлар орасида нафрат ва адоват учқунларини алангаланишини хохлайдилар. Натижада улар бир бирлари билан тортишмокдлар, жанжаллашмоқлар, урушмоқдалар кейин охир бориб, бир бирларини ўлдирмоқдалар.
Агар дин ва мазҳаб эгалари тафаккур билан иш тутиб бир бирларининг қалбларига ҳамла қилмаганларида эди, душманлари ўз мақсадларига етиш йўлида ўзлари ўлиб кетар эди.
Кўп одамлар инсоний ожизлигига бориб, қаттиқ гуноҳларни қилади, турли гуноҳлар юкини елкаларида кўтариб юради, лекин сиз улардан бирининг шу гуноҳни қилгани учун қалбидан азоб чекаётганини билмайсиз, кўплари ўзини ожизлиги хатоси ва Роббисидан узоқ эканини ҳис қилиб қийналаётганларини билмайсиз. Уларга Аллоҳнинг марҳамати етиб, ҳаётини тўғрилаб бу дунёдан ўтишдан олдин Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторига қўшилганлари ҳам кўпдир.
Фузайл ибн Иёз, Абдуллоҳ ибн Муборак, Бишр ул-Хофий ана шундай кишилардан бири эмасмидилар? Ушбу ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сахиҳ ҳадисда бизга тушунтириб берган.
“Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, сизларни бирингиз кўринишида жаннат аҳлининг амалини қилади, хатто у билан жаннат орасида бир зироь масафа қолади. Унга китоб ғолиб келади ва у дўзах аҳлининг амалини қилиб унга киради. Албатта бирларингиз кўринишида дўзах аҳлининг амалини қилади. Хатто у билан унинг орасида бир зироъ масофа қолади. Унга китоб ғолиб келади ва жаннат аҳлининг амалини қилиб унга киради".

Шундай экан келинглар мен бир савол бераман, Аллоҳ таолонинг бандаларидан бирортасини хато қилаётганини кўриб уларни адашган ва янглишган турларга ажратишга кимни кучи етади? Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларидан солих иш қилаётганини кўриб уларни тўғри йўлда юрган солиҳлар синфига ажратишга ким ўзида куч топа олади? Бу иш сирлидир. Эътибор ишларнинг охирига қараб бўлади, биродарларим.

Бу сўзлардан олинадиган дарс ёки ибрат нима? Биз бу сўздан оладиган ибрат шуки, биз Аллоҳнинг барча бандаларига ҳушфеъл бўлишимиз кераклигидир.
Яхшиликга буюрамиз, ёмонликдан қайтарамиз бу иш тўғри, лекин буюраётган ва қайтараётган кишилардан ўзимизни олий даражага қўймаслигимиз лозим.
Аллоҳ субханаҳу ва таоло бизларни мана шундай тарбиялаган. Аллоҳнинг бандаларига нисбатан бўладиган муносабатимиз ҳам мана шундай бўлиши лозим.

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.


Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутий хутбаси.
27-январ 2012-йил.
Шайхонтоҳур туман Эшонгузар жоме
масжиди имом хатиби: Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.
 

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади. Гуноҳи кабира ndash уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни давоми...

7812 19:11 / 11.07.2017
Албатта, Биз охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини зийнатли кўрсатдик. Бас, улар тентираб юраверадилар.Инсонни бу дунёнинг зебу зийнатлари ва давоми...

4129 18:19 / 06.02.2018
Отаонанинг фарзанд ҳаққига ва зиддига қиладиган дуоси ҳақида кўп гапирилади. Аммо ўша гапларга далил бўлган матнларни кўпчилик аниқ билмаслиги мумкин. Шунинг давоми...

5803 19:46 / 11.05.2018
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. . Абу Масъуд давоми...

4145 03:43 / 27.04.2018