1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон рўзасининг туб моҳияти

10:10 / 02.06.2019 3519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бандаларига чексиз раҳматини нозил қилган,  шайтоннинг ҳийлалари ва фитналаридан сақлаган, иблиснинг умидини пучга чиқарган, орзуларини барбод қилган ва рўзани ўзиинг муқарраб бандаларига қалқон ва қўрғон қилган ва улар сабабли жаннат дарвозаларини очиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.  Яширин хирсий туйғулар, ва нафсоний шаҳватлар шайтоннинг қалбга кирганлик аломатлари. Нафсга қул бўлмаслик туфайли инсон асосий душманига қарши катта кучга эришади. Инсонларни раҳбари, суннатни енгил қилиб берган Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) га авлодларига, нубувват нури билан ақллари суғорилган саҳобаларига ва яхшиликда уларга эргашганларга саломлар бўлсин !

Албатта рўза – иймоннинг чораги, Набийимиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) :

«Рўза – сабрнинг ярми».

«Сабр – иймоннинг ярми».

Рўза иймоннинг бошқа арконларидан фарқ қилади. Аллоҳ рўзани ўзига хос қилди,ва ҳадиси қудсийда Набийимиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) тилларидан:

«Одам боласининг ҳамма амали кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла : “Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур”,деди».

Аллоҳ айтади:

«…албатта сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз. Тўлиқ берилур….!» (Зумар сураси, 10-оят).

Рўза – сабрнинг ярми ва табиийки унга бериладиган савоб ва ажрлар хажм ва ҳисоб чегаларидан ўтиб кетди.

Рўзанинг қанчалар фазилатга эга эканлигини билишимиз учун Набийимиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг айтган гаплари кифоя қилади:

«Руҳим қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ наздида мушкдан севимлидир. Аллоҳ айтади:” Магар рўза Мен учундир. Унин мукофотини Мен берурман. У (одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур”,деди.

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам) :

«Жаннатнинг дарвозаси бор. У Раййон деб аталади. У дарвозадан фақат рўзадорлар киради.  Ва уларга рўзанинг мукофоти тариқасида Аллоҳ билан учрашув ваъда қилинган».

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам) :

 «Рўзадор учун икки ҳурсандлик бор:ифтор пайтида ва Роббисига мулоқот қилган вақти».

Яна Расул (саллоллоҳу алайҳи васаллам) :

 «Ҳамма нарсанинг эшиги бор. Аллоҳга ибодатнинг эшиги рўзадир».

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам) :

 «Рўзадорнинг уйқуси – Аллоҳга ибодатдир».

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам)  айтдилар:

«Рамазон ойи келса Жаннат эшиклари очилади, ва жаханнам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Нидо қилувчи:”Эй яхшилик истовчи келиб қол ” Эй ёмонлик истовчи бас қил !”-дейди

Воқи Аллоҳнинг каломидаги:

«Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин» (Хақ сураси, 24-оят)

Оят ҳақида – бу Рамазон кунлари ҳақида, чунки у кунларда ўзларини емоқ, ичмоқдан тийишган.  Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам)  дунёдан юз ўгиришни ва рўза учун улар билан  фаҳрланиб:

«Аллоҳ ўзининг фаришталари олдида тақводор йигит билан фаҳрланиб айтади: “Эй (ёш) йигит Мен туфайли нафсини тийган, ва ёшлигини Менга бағшида қилган. Йигит сен Мен учун – фаришталаримдан биридексан.”

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам)  рўзадор ҳақида:

Аллоҳ айтади:” Эй фаришталарим! Мени бандамга қаранглар, у Мен туфайли шаҳватини, емоғини ва ичмоғини тарк қилди !”

Аллоҳнинг қуйидаги сўзи:

«Бас ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.» (Сажда сураси,17-оят)

Бу оят ҳақида хабар берилишича уларнинг  амаллари рўза бўлган, чунки бошқа оятда Аллоҳ :

«....Албатта сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз тўлиқ берилур...деб айт!» (Зумар сураси, 10-оят).

Рўзадорга чексиз, ҳисобсиз ажр мукофотлар берилади, булар ҳар қандай ўй фикр ва тасаввур қилиб бўлмас даражада кўп бўлади. Ва бу шундай бўлишга лойиқ, чунки рўза фақат Аллоҳ розили учунгина тутилади шарафли амал, аслида ҳамма ибодатлар Аллоҳ розилигини истаб қилинсада, бу бутун Ер унинг мулки бўлишига қарамай Аллоҳ Каабани Ўзи учун улуғ қилганидек гап. Бунинг иккита сабаби бор.

Биринчиси – бу рўза. Бу тийилиш ва сақланиш бўлиб иккаласи ҳам махфий равишда амалга оширилади, унда кўрса бўладиган бирор бир амал йўқ. Ҳамма ибодат турлари одамлар кўрадиган ҳолатда бажарилади илло рўзани фақат Аллоҳ кўради, ва у махфий амал бўлиб фақат сабр орқали амалга оширилади.

Иккичи сабаб: рўза – Аллоҳнинг душманини мағлуб қилиш, Аллоҳ лаънатлаган шайтоннинг қуроли, шахвоний ҳохиш истаклар бўлиб улар емоқ ва ичмоқ орқали кучаяди. Шу сабаб Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам):

“Шайтон Одам боласининг қон томирларида юради. Очлик билан уни йўлларини торайтиринг”

Оиша (розияллоҳу анҳо)га :

Жаннат дарвозаларини тез тез тақиллатиб тургин

Нима билан, -деб сўради Оиша

Очлик билан –деб жавоб бердилар Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Рўза шайтонни йўлларини торайтирадиган, тўғаноқ , мағлуб қилишнинг махсус усули бўлганидан кейин Аллоҳнинг хузурида фазли ҳам алоҳида ўринга эга бўлди. Аллоҳнинг душманини енгишда –  Аллоҳнинг бандасига нусрати (дин ва пайғамбарга) банданинг пайғамбар ва динга қилган ёрдамига боғлиқ.

Буюк Аллоҳ айтади:

«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир. (Муҳаммад сураси, 7-оят)

Бошланиши – (ибодатда) банданинг ғайратли бўлиши, бунинг мукофоти эса – Аллоҳни уни тўғри йўлга йўналтириши. Шу сабаб Аллоҳ айтади:

«Бизнинг йўлимизда жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир.» (Анкабуд сураси, 69-оят).

Шунингдек:

«...Албатта то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунлари, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас....» (Раъд сураси, 11-оят).

Амалларинг ўзгаришига, хохишниг кучайиши сабаб. У эса шайтонлар ўтлаб юрган яйловдир. Ва у ерлар ўт ўланга бой бўлиб шайтонлар у ерларни асло ташлаб кетмайди. Агар банда шуларни ҳаммасини тарк қилмас экан, у Аллоҳнинг буюклигини англай олмайди, ва Роббиси билан учраша олмайди. Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам):

«Агар шайтонлар инсон қалби атрофида айланиб юрмаганида, улар (одамлар) ўз кўзлари билан малакут – жаннатни кўришган бўларди.”, деганлар.

Бу муносабатда рўза қалқон ва Аллоҳга ибодат дарвозаси бўлиб қолди.

 Абу Хомид ал-Ғаззолий (450/1058 – 505/1111) – буюк олим, фақиҳ, сўфий ва файласуф, ҳаётлик даврида ўз вақтининг энг катта “Хужжатул Ислом” унвонини олган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

1986 18:30 / 29.04.2020
Абдурраҳмон Испанияга етиб келганида, Шимолий Африкадан келган араблар Иберия ярим оролига кириб келган ва Ислом тарихида энг шарафли битиклардан бирини ёза давоми...

3057 11:11 / 07.01.2020
Сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида Қуръондаги оятларни ўқир эканмиз, бугунги кун кўзи билан қараганда ҳамма биладиган оддий далиллардек қабул қилишга давоми...

1833 15:14 / 11.07.2020
Савол Одамлар орасида .Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридантўғри, саволжавобсиз жаннатга тушади, деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик ростЖавоб Бисмиллаҳир давоми...

6434 08:00 / 16.11.2018