1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон руҳ ва танани янгилаш ойи

10:00 / 12.04.2023 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диалектиклик, яъни мавжудотни самовий ва арозийга бўлиш монотеистик динларниг ривожланиш манбаи ҳисобланади. Дунёда қарама-қаршиликлар ва улар ўртасидаги урушлардан ўзга нарса йўқ: ижобий ва салбий элементар нарсалар, кун ва тун, ҳаёт ва ўлим ва х.к.з.

Илоҳий қонунга мувофиқ айнан шу нарсаларнинг қарама-қаршилиги оламнинг ривожи ва тараққиёти гаровидир. Маънавий соҳада – илоҳий ва инсоний мантиқий кураш бўлиб, баъзан умуман ақлбовар қилмас кўринишларда намоён бўлади.

Масалан, даҳрийга Рамазон вақти  миллионлаб мусулмонлар учун энг муқаддас, барака ,улуғворлик  ойи эканлиги ҳақида гапирсанг унинг ақли бу нарсаларни ҳазм қила олмайди. Имомлар тез-тез тилга оладиган иборалар: “Рамазон –Аллоҳнинг ойлари ичида султонидир”. Бу ўн икки ой ичида энг муҳими ва эътиборлиси дегани.  

Иймонсиз ҳайратдан ёқа ушлайди: “Мусулмонлар қандай қилиб –емоқ, ичмоқ ва шаҳватлардан тийилиб бу ойни йилнинг энг яхши вақти дейишади.” 

Шу йўл билан –  Рамзон ойини қадрлаб баҳо бериш иймонсизларнинг ақл мантиғига умуман зид тўғри келмайдиган нарса. Бу  - банда учун  ўзини Яратувчисига бағишлаш, Аллоҳга бўлган  самимий муҳаббатини исботлаш вақтидир.  Бу ойнинг аҳамиятини тушуниб етиш мусулмон одамга фарз  30 кун рўза тутганда унга  сабр ва куч беради.  Инсоннинг рўзанинг асл моҳиятини тушуниб етиши учун, муборак ой тугаганидан кейин бир неча кун ўзини ноқулай ҳис қилиши сабаб бўлиши мумкин.

Ҳиссиёт хотирада қолдибунақа нарса энг яқин, яхши кўрган одамингни йўқотганингда ёки ажойиб ҳодисаларда рўй беради. Ана шунда у бу ойнинг нақадар аҳамиятли эканини тушуниб етади – бу  бизни Роббимизга яқинлаштирувчи ойдир.

Бунақа ижобий муносабат шаклланишининг сабаби, бизнинг воситасиз, тўғридан-тўғри  Аллоҳнинг қудрати, раҳматига сазовор бўлишимиздан. Рамазоннинг асл моҳияти ҳам айнан шунда; Аллоҳ розилиги учун - моддий ҳаётимизнинг қувват манбаи бўлмиш таомдан воз кечиш эвазига Аллоҳ бизга ўзи куч ва қувват ато этади.

Рамазон ойининг муҳимлигини айтиш келажакда зарурат  бўлмай қолиши мумкин, чунки ҳамма мусулмонларга иҳтиёрий таом ва роҳатлардан воз кечиш Аллоҳга қурбат ҳосил қилишнинг  олий чўққиларидан бири эканлиги маълум. Иссиқ кунларда очлик ва чанқоқликка Аллоҳ розилиги  деб чидаш туфайли, биз У ҳозирлаб қўйган абадий жаннатларни қўлга киритиш имкониятига эга бўламиз.

Рўзанинг бу каби аҳамиятини қуйидаги мисол орқали тушунтириб бериш мумкин. Озуқа – ҳаёт мазмуни ва маъноси: озуқани истеъмол қилишдан воз кечсак, қалбимизнинг туб-тубидан билиб туриб, ўз иҳтиёримиз билан бу дунё ҳаётидан воз кечамиз. Аллоҳнинг раҳмати учун,  жаннатларда абадий қолиш учун вақтинчалик жозибадор нарсалардан воз кечамиз.

Шундай қилиб, Рамазон рўзаси биз учун катта аҳамият касб этади. Рамазоннинг Исломдаги қадрини шундан ҳам билиб олсак бўлади.

Яқин келажакда бугунимиз ва эртамиз ҳамда  танамиз ва руҳимиз учун ҳам қувват оламиз.  Олимлар рўзани яна  очилмаган қирраларидан бирини кашф этишибди. Гап шундаки Аллоҳнинг Расуллари Мусо, Ийсо ва Муҳаммад алайҳимуссаломларга маълум бўлган нарсалар илмий исботини топди.

Рўза бизнинг абадий ҳаётимизни, танамизнинг яқин кун ва йилларда саломат бўлишини таъминлайди. Рамазон ҳамма тана азоларимизни хурсандчиликда Аллоҳга ибодат қилишимиз учун ёшартириш имконини берар экан.

Қари ва касал товуқ билан ўтказилган машхур тажриба мавжуд. Овқатини беришмаганидан кейин, товуқда ажойиб ўзгаришлар бўлди, олимлар кўз ўнгида тузалиб, ёшарди.

Фан инсонлар билан бундай тажрибаларни қилмаган. Лекин рўзанинг одам танасида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши исботланган. 

Гап шундаки, Бельгия  ва Германиялик олимлар  эксперимент қилиб очлик ва жисмоний машқлар тана аъзоларидаги тез қисқаришини олдини олади ва организмнинг тез қаришини секинлатишини исботлашди. Science Advances журналида тадқиқот ҳақида мақола чоп этилган. 

Хромосомани учларидаги ерлар теломер бўлиб унинг асосий вазифаси ҳимоя ҳисобланади. Ёшликдан бошлаб уларнинг хажмлари балоғат ёшида 2 мартагача ва қариганда 4 мартагача қисқариб боради. Олимларнинг фикрича айнан шу жараён инсонни қаритади.

Велосипедчиларни кузатуви ва инсоннинг ўсиб бораётган мускул клеткалари олимларга TERRA молекуласини транскрипция қилиниши  AMPK ферменти орқали бошқарилишини тахмин қилишга имкон берди, бу фермент эса жисмоний машқлар ва очлик туфайли ҳосил бўлади. Олимларнинг тадқиқотлари жисмоний машқларнинг самарадорлигини ва оч қолишлик қариликни олдини олиш усулларидан бири эканлигини қисман исботлади.

«АЛ-Ҳааққоҳ» сурасининг 24- ояти бу ҳақда мўжизалигини кўриш мумкин:

«Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин».

Илоҳий хабарга кўра, Рамазон ойи учун ажр бошқа вақтда ҳам берилади. Ўтмиш асосидагина  емоқ, ичмоқ, оилани яхши кўрмоқ, моддий манфаат учун ишламоқ,  Аллоҳ берган бу ҳаётдан  ҳурсанд бўлмоқ бор. “Ўтган кунлар” – бу ўзимизни оламлар Роббига топширган, баданий шаҳватлардан воз кечган кунларимиздир.

Ҳақиқат шуки Аллоҳ фақат инсонга қалб ва ақл неъматини берган. Сабаби ўз иҳтиёри билан кунлик ҳаётий эҳтиёжларидан емоқ ва шаҳвоний хис туйғуларидан воз кечсин. Ҳайвонларда бу кабилар йўқ, улар емоқ, ичмоқ ва кўпашиш учун яратилган. Фақат одамзод бу каби олий неъматга эга бўлган.

Аллоҳга намоз, зикр ва рўза билан ибодат қилиш ҳар биримиз учун энг муҳим ишдир.  Фирдавс жаннатидан жой олишда узоқ умрнинг аҳамиятини қуйидаги ҳикматли ривоятдан билиб олсак бўлади.

Икки дўст яшаган экан. Уларнинг бири Аллоҳ йўлида жиҳодда вафот этди. Иккинчиси  ҳам бир йилдан кейин касаллик туфайли вафот этди. Икковлари Аллоҳ хузурига келишганда, иккинчисига жаннатдан юқори даражаларни берди. 

Шунда: “Нима учун бу банда ва жиҳод қаҳрамони бир хил даражаларга эришди?” – деб сўраллибди. “ У киши йил давомида намоз, зикр ва рўза билан ибодат қилди ва шу даражага етишди” – деб жавоб берилибди.

 Бизни  Аллоҳ фақатгина ўзигагина ибодат қилиш учун яратган  ва  шу билан бирга қанча узоқ умр кўрсак, кўпроқ мукофот оламиз.  Рамазон ойидаги рўза эса айнан шунга рағбатлантиради.

Аллоҳдан бу ойни ўзи ҳоҳлаганидек ўтказишимиз имкониятини насиб қилишини сўраб рўзани тутамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Улаб тутиш, деганда рўзадор киши ифтор ҳам, саҳарлик ҳам қилмай икки ва ундан ортиқ кун рўза тутиши, тушунилади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

3198 05:00 / 11.01.2017
Aраб тилидаги таровеҳrdquo сўзи луғатда дам олиш роҳатланишrdquo маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракатли намознинг ҳар тўрт ракатини давоми...

21281 05:00 / 14.01.2017
t . . . . Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар давоми...

3288 18:00 / 13.04.2023
Ҳақиқий рўза ndash аъзоларни гуноҳлардан тийиш тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон давоми...

2134 16:01 / 25 март