1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Бир ҳадис шарҳи – Фаришта ва Пайғамбар лаънатлаган кимсалар

14:53 / 24.05.2018 7726 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъаб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир куни: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб,  «Омин» дедилар. Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб, «Омин»дедилар. Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб, «Омин» дедилар. Муоз розияллоҳу анҳу у зотдан бунинг сабабини сўради. У зот айтдилар: «Жаброил келиб: «Эй Муҳаммад! Ҳузурида номингиз тилга олинганда сизга салавот айтмай, ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим». «Рамазонга етиб, ундан (рўзаси ва бедорлиги) қабул қилинмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим. «Ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт бўлса ва уларга яхшилик қилмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим». 

Шарҳ: Бу ҳадисда Жаброил алайҳиссалом уч марта дуоибад қилдилар. Ва Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам уччаласига ҳам “Амин” дедилар. Биринчидан Аллоҳга энг яқин фаришта Жаброил алайҳиссаломнинг  лаънати ва бунга Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасдиқлаб “омин” деб туришлари кичкина нарса эмас. Бу дуоибаднинг қанчалик ёмон эканлиги яққол кўринади.

Аллоҳ бизни ушбу учта катта гуноҳлардан сақласин, акс ҳолда шак шубҳасиз энг зиёнкорлардан бўламиз.”

Жаброил алайҳиссаломнинг  ўзлари Расулу акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга “Амин” дейишликни айтиб турганликлари янада кўпроқ хушёрликка ундайди.

  

Биринчи одам: Рамазон ойини топган ва у ойдан мағфират қилинмасдан чиққан. Бу Рамазонда Аллоҳнинг раҳмати ёмғирдек ёғиб турган муборак вақтда, гуноҳ ишлар билан ғафлатда бўлиб вақтини зое қилган дегани.

Агар инсон бу муборак ойни шундай тарзда ўтказган бўлса, гуноҳлари ва камчиликлари сабаб Аллоҳни раҳматидан бенасиб бўлган бўлса, бундан сўнг мағфират учун бундай яхши вақтни у қаердан топади, унинг халок бўлганида шубха йўқ.  

Мағфиратга эришишни йўли – Рамазонда бажарилиши керак амалларга жидду жахд ила ҳаракат қилиш, хоссатан рўза тутиш ва таровиҳ намозлари, гуноҳларга тавба қилиш ва истиғфор айтиш.

Иккинчи одам: Бу Расул соллаллоҳу алайҳи васалламни исмлари айтилганда у кишига саловат айтмаган киши. Бу мавзуда бошқа кўпгина ҳадисларда хам келган. Шу сабабли, аксар олимларнинг фикрича, қачон пайғамбаримизнинг муборак исмлари тилга олинса ёки эшитилса “соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб саловат айтишлик вожиб ҳисобланади.

Баъзи ҳадисларга кўра бу каби инсонлар ҳақида бахтсиз ва хасис, қаттиққўл, жаннат йўлини йўқотган ва хатто жаҳаннамга кирувчи, гуноҳкор деган қавллар ҳам бор.

Муҳаддислар бу ҳадисни шарҳ қилиб, Расул соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтмаганларга жуда қаттиқ ваъидлар борлигини такидлашган.

Нимага ундай бўлмасин ҳам, ахир уммат учун қилган хизматлари гапириб, тасвирлашдан тил ожиз-ку. Бундан ташқари  Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммат олдида хаққлари шу даражада кўпки, саловат айтиш вожиб, деган олимларнинг сўзларига қўшилмасликнинг иложи йўқдек.

Саловат айтишдан маҳрум бўлган ҳақиқий бахтсиздир.

Бир марта  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саловат айтган одамга Аллоҳ ўн марта раҳматини юборса, бундан катта қадр қиммат бўлиши мумкинми? Ва фаришталар у одамни гуноҳини кечиришин сўраб дуо қилишса, даражасини юқори бўлишини, Уҳуд тоғидек ажрларни олиши, Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига етишиши ва х.к.з. бундан ортиқ яна қандай бахт бор?

Маълум миқдорда саловат айтган кишиларга Аллоҳнинг розилиги, Раҳмати, Ғазабидан сақланиш, Қиёмат кунидаги даҳшатлардан омонда бўлишлиш, ўлими олдидан жаннатдаги манзилини кўриш ва бошқа кўпгина нарслар ваъда қилинган.

Бундан ташқари камбағаллик ва очликдан халос бўлади. Аллоҳга қурбат ҳосил қилади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади. Душманга қарши нусрат берилади. Қалб моғор ва мунофиқликдан тозаланади. Одамлар уни яхши кўришади. Ҳадисларда саловат айтган кишига яна бошқа кўплаб мукофотлар борлиги ҳақида хабарлар келтирилган.

Ислом хуқушунослари кишининг умрида бир марта саловат айтиши фарз дейишган. Тўрт мазҳаб олимлари ҳам ушбу фикрни қўллашган. Лекин ораларида Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда ҳар доим саловат айтиш керакми йўқми деган нарсада бир оз хилоф бор.  Баъзи уламоларнинг фикрича ҳар доим Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда саловат айтиш вожиб, бошқаларниг фикрича мустаҳабдир.

Учинчи одам:  кекса ота-онаси, ёки уларнинг бирлари тирик ва у  уларнинг хизматини қилиб, дуосини олиб жаннатий бўлиб олмаган.

Ота она олдидаги мажбуриятлар бошқа ҳадисларда ҳам тасдиқланган. У мажбуриятлар ҳақида олимлар, руҳсат этилган ишларнинг ҳаммасида ота онага итоат этилади, дейишган. Яна шуни ҳам айтадиларки, агар ота-она мусулмон бўлмасалар ҳам уларга ҳурматсизлик, кибр билан муомала қилиш мумкин эмас. “Овозингизни уларни овозидан баланд қилманг”. Исмларини айтиб чақирманг. Бирор бир ишда улардан устунлик қилманг. Уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганингизда мулойим бўлинг, агар сизнинг даъватингизга жавоб беришмаса, уларга яхши муомала қилишда давом этинг, ва тўғри йўлга солишини сўраб хақларига дуолар қилинг. Хуллас ҳамма ишларда уларни ҳурматини жойига қўйинг.

Бир ҳадисда айтилишича ота- жаннат эшикларининг энг яхшиси. Агар истасанг уни эҳтиёт қил, истасанг йўқот.

Бир саҳоба розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан ота-она хақлари  ҳақида сўради”

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Улар сенинг ё жаннатинг ё дузахингдир”, дедилар.  Яъни уларни розилиги –жаннатинг, норозилиги – дўзахинг.

Ҳикматларда айтилишича, фарзанднинг ота-онасининг юзига меҳр билан қараши, қабул бўлган хажнинг савобига тенгдир.  

Бошқа ҳадисда Аллоҳ ширкдан бошқа барча гуноҳни ҳохласа мағфират қилади. Лекин ота-она оқ бўлишнинг гуноҳи жуда оғир. Аллоҳ уларга бу дунёда ҳам ўлими олдидан жазо беради.

Битта саҳоба жиҳодга кетиш арафасида эди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам онаси тириклигини сўрадилар, “Ха” деб жавоб берди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам; “Унинг хизматини қил сенинг жиҳодинг шудир”, дедилар.

Яна бир ҳадисда Аллоҳнинг розили – отанинг розилиги, Аллоҳнинг норозилиги – отанинг норозилиги дейилган.

Ота-онага яхшилик қилиш, уларни ҳурматини жойига қўйиш ҳақида жуда кўп ҳадислар келган.

Лекин, ота-онаси йўқлар, эътиборсизлик ва гуноҳлар сабаб уларн ҳаётлик вақтларини билмасдан зое қилиб қўйган бандалар нима қилишсин?

Ҳадисда айтилишича, кимнинг ота онаси вафот этиб кетган бўлса, ва у уларни гапига қулоқ солмаган бўлса, уларнинг ҳақларига кўп дуо ва истиғфор айтиш билан солиҳ фарзандлар рўйхатидан жой олиши мумкин.

Яна бошқа ҳадисда, отанинг ўлимидан сўнгги энг катта яхшилик, отанинг дўстлари билан алоқада бўлишлик экани уқтирилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тузалишидан умид бор бемор киши Рамазон кунлари бемор бўлса ёки бир киши Рамазон кунлари сафарга чиққан бўлса, ўша кунлари рўза тутмай, кейин тутмаган кунлари давоми...

3185 05:00 / 11.01.2017
Aраб тилидаги таровеҳrdquo сўзи луғатда дам олиш роҳатланишrdquo маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракатли намознинг ҳар тўрт ракатини давоми...

21282 05:00 / 14.01.2017
Рўза ҳақида умумий маълумотларСАВОЛ Рўза ёки араб тилидаги ассавмrdquo, ассийамrdquo нима деганиЖАВОБ Рўза бу ndash луғатга кўра мутлақо бирор нарсадан ўзини тийиб давоми...

11688 05:00 / 13.01.2017
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ табарока ва таоло, бандаларини тақвога буюрдики, у сабабли бу ҳаёти дунё ва охиратда саодатни қўлга киритишади, Унинг розилиги ва давоми...

3946 03:30 / 07.04.2023