1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шайтоннинг 3 тузоғи

14:18 / 24.05.2018 13013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир рохманир рохийм!

Ҳеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас – бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар амалига қараб эмас, балки Аллоҳнинг марҳаматига биноан жаннатга тушишади. Аммо бу, боқий саодат йўлини қидирмаймиз, дегани эмас. Ундан ташқари, шайтон учун, бизни тўғри йўлдан уришга қулайлик яратувчи, ақлимизга қўяёттган тузоқлари ҳақида ҳам билишимиз керак эмас, дегани хам эмас. Гоҳида биз, хаёлларимизнинг кучини, ҳатти-ҳаракатларимизга кўрсатаётган таъсирига, етарлича баҳо бера олмаймиз. Ҳаёлларимиз, ақлимизда чақмоқ каби ёниб, мантиқ ва ақл билан иш тутишимизга йўл қўймай, шак-шубҳа уйғотиб қўяди. Шунинг учун, биз уларга ўз вақтида разм солиб туришимиз, хамда, бу тузоқлар, бизнинг танлаб олган тўғри йўлимизда юришимизга халақит бермаслиги учун, уларни яхшилаб “таниб” олишимиз керак.

1. “Бор йўғи”.

Бу усул, қилган айб ишининг аҳамиятини юмшатиш учун бажариладиган усулдир, токи бу қилмишидан, инсон ўз виждон азобида қийналмасин. Яъни, ўз гуноҳини бошқа томондан, “безарар” эканлигини кўрсатиш учун уринишдир. Бу усул шайтон томонидан, бир тақводор зотга нисбатан қўлланилган усулдир. У инсон қирқ йил мобайнида хилватда, ибодат билан машғул бўлиб, оқибатда охирги қилган иши шайтонга сажда қилиши билан тугаган. Аввалига шайтон у билан дўстлашиб, ибодат қилиб, рўза тутиб, унинг ишончига кириб олган, сўнг, унга маслаҳат солганки, бу маслаҳатига биноан тақводор зот бошқа одамларни даволай бошлайди. Кейин эса, шайтон унинг олдига шифо топиши учун бир қизни етаклайди, тақводор инсон бу қизнинг ёнига яқин келишдан бош тортганида, шайтон унинг қулоғига  шивирлайди: “Сен бор йўғи дам солиб қўясан ва дарров чиқиб кетасан” деб. Ана шу “бор йўғи” деган сўздан бошлаб, бу тақводор инсоннинг ҳаётида биринчи марта зино иши юз беради, кетидан ёлғон аралашади, уни кетидан қизни ва боласини ўлдириб, қотил бўлади ва ниҳоят шайтонга сажда қилиши билан икки дунёси барбод бўлади. Бир ҳадисда айтилишича: “Дарҳақиқат, мўмин инсон ўз гуноҳларидан, ҳудди тоғ тагида ўтирибдию ва бу тоғ унинг устига қулаб тушадигандек қўрқади. Бетавфиқ инсон эса, ўз гуноҳларига, унинг бурни олдидан учиб ўтган, бир чивин каби қарайди”. Бу каби ўзини оқлаш усулини, бир жинслик инсонларнинг муносабатлари мисолида кўришимиз мумкин: “Бу бор йўғи икки инсоннинг муҳаббати”. Ёки бировнинг мулкини ўғирлаганлар мисолида: “Биз бор йўғи ўз оиламизни тўйдирмоқчи эдик холос” ва ҳаказо.

2. “Оз-моз”, “бор йўғи бир марта”, “бир қултумгина”.

Бу ҳолда шайтон, “бир марта” кўп зарар келтирмаслигини, кейин бу ишга бошқа қўл урмай, тавба қилишни васваса қилади. Эсдан чиқармаслик муҳимки – шайтон-ёлғончи, уни фақат хозирги вақт қизиқтиради, хамда, шайтон инсонни, айни дақиқада, гуноҳ иш содир қилиши учун, ўзининг бор кучини ишга солади. “Иккинчи марта” сига қулай фурсат етганида, у ортда қолмайди, балки ишонтиришга янги баҳоналар, далиллар топади, васваса қилади. Уни келажак қизиқтирмайди, хамда, гуноҳ ишни “бор йўғи бир марта” қилиб, иккинчи марта яна қилишни ҳоҳламаслигингизни қаёқдан олдингиз? Мабодо сизга бу иш ёқиб қолсачи? У ҳолда, сизда икки йўл бор: ёки бу йўлда давом этиш ёки ўз ҳоҳиш-истакларингизни жиловлаб юриб, қийналиш. Наҳотки шу “бир марта” ёки “оз-моз” шунча қийналишингизга арзиса? Бу усул айниқса алкоголизмга ўргатилишда қўл келади. “Бир қултумгина ҳалақит қилмайди”, “иккитагина қадақ ҳали ҳеч кимни ўлдирмаган” ва шунга ўхшаш усуллар. Расуллаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кўпи маст қилувчи нарсанинг ози ҳам ҳаромдир” деганлар. (Аҳмад, Абу Довуд, Ат-Термизий). Шунинг учун, барча гуноҳларни инобатга олиб, ундан эҳтиёт бўлингки – уларнинг хар бири ҳаётингиздаги охирги қилган амалингиз бўлиши мумкин.  

3. “Ҳамма шундай қилади”.

Инсоннинг кўп ишида жамиятга тобелиги бор. У учун жамиятнинг бир бўлаги бўлиш ва гуруҳнинг эътирофига сазовор бўлиш эҳтиёжи, кўпинча биргина ақл-идрок, онгнинг овозидан юқори келади. Ҳудди шундай бўлади ҳам, инсон ўзи билмаган ҳолда, ўзининг зарарига, “чунки ҳамма шундай қилади” дея, ўз жамиятига эргашади. Бироқ, ҳар бир инсонга, онгли равишда мулоҳаза қилиш ва мустақил бўлиш имконияти тақдим этилгандир. Шунинг учун, кўпчиликнинг дидига суянмай, бизга ташқаридан сингдирилаётган стереотипларга танқидий қарашда бўлишимиз, мутафаккирлик ва ахлоқий тақлиддан йироқ бўлишимиз керак. Қуръони каримда ушбу маънода оятлар бор: “Ҳеч ким бировнинг оғири(гуноҳи)ни кўтара олмайди, агар у кимдир унинг оғирини кўтаришга ёрдам беришини ёлвориб сўраса ҳам, унинг оғири енгиллаштирилмайди, ҳатто сўровчи унинг яқин қариндоши бўлса ҳам”.

“Хамма шундай қилади” – бу фақатгина ёлғон, сароб, аслида бу билан гуноҳ енгиллашмайди ва жавобгарнинг бўйнидан жавобгарлиги олинмайди. Албатта тушунарликки, инсон гуноҳ қилмай яшай олмайди. Шундай бўлсада, бу каби “ақл найранглари”ни билиш керак. Чунки, сизнинг иқболингиз гарови учун хизмат қиладиган ишларингиз, бахтингизга тўсқинлик қиладиган ишлардан кўпроқ бўлиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал Аллоҳга иймон ҳақида сўз юритайлик. .Аллоҳнинг борлигига ишонаман,, дейиш билан иш битмайди. Аллоҳга иймон келтиришни тафсилоти билан билиш лозим. Аллоҳ давоми...

6417 16:05 / 04.11.2019
Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар ndash ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагилар Хавориж Мусулмонларнинг давоми...

9815 10:46 / 15.10.2018
.Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади,. Жумҳур мусулмонлар ва бошқа дин аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли давоми...

4750 19:30 / 15.11.2021
1191. Абу Умомадан ривоят қилинади.Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг давоми...

15976 16:12 / 06.03.2018
Аудиолар

210845 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130109 14:35 / 11.08.2021