1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Бир ҳадис шарҳи - Ислом умматига Рамазонда берилган бешта хос хислат

16:37 / 23.05.2018 3845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг умматимга Рамазонда аввалги  умматларга берилмаган бешта хос нарса берилди. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга ёқади ва наздида мушкдан яхши. Сувдаги балиқлар ифтор вақтигача истиғфор айтишади. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безайди ва “Яқинда тақводор бандаларим дунё қийинчиликларини ташлаб, сени олдингга келишади”, дейди. Рамазонда ҳамма ўз бошимча шайтонлар кишанланади, Рамазондан ташқаридек ўзларининг ёмон ишларини қила олмайдилар. Ва сўнгги куни, рўза тутганларнинг гуноҳлари мағфират қилинади.”, дедилар. Саҳобалар: “Бу Қадр кечасими?”, дейишди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, ишчи билан иш тугагач ҳисоб-китоб қилинади”, дедилар.

Шарҳ: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда аввалги рўза тутган умматларнинг эмас, балки ўзларининг умматлари  учун Аллоҳнинг раҳмати бўлган бешта хос нарса ҳақида гапириб бердилар. Агар биз бу неъматларни қадрига етганимизда эди, бу Аллоҳнинг хос марҳаматидан кўп кўп ажрланиб қолишга ҳаракат қилган бўлар эдик.

Биринчиси: рўзадорнинг очлик сабаб оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга мушкдан севимлироқдир.

Уламоларимизнинг бу хақда саккиз хил фикрлари мавжуд бўлиб, улар ичида учта фикр кучлироқдир.

Биринчиси, Аллоҳ охиратда бу хид эвазига мушкдан хам ёқимлироқ, хушбўйроқ ҳид ато этади.

Бу аниқ ихтилофи йўқ фикр.  

Иккинчи фикр, қиёмат куни бандалар қабрларидан чиқарилганда уларниг оғизларидан мушку анбарни ҳиди келиб туради, ва бу уларниг рўзодорлар эканлигига далил бўлади.

Учинчи фикр, Аллоҳ Таоло бу ҳидни бу дунёда ҳам мушкдан кўра кўпроқ яхши кўради. Буниси севги мавзусига тааллуқли. Агар кимдир кимгадир нисбатан боғлиқлик сезса ва севса, унинг бадбўй ҳиди ҳам мингта мушкдан яхши ва суюклироқ бўлади.

Иймон келтирган, рўза тутган банданинг асл мақсади – Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, У Зотнинг суюкли бандасига айланиш.  Рўза Аллоҳ энг яхши кўрган амаллардандир. Ҳар бир эзгу амал учун ажрлар фаришталар орқали берилади, лекин рўза учун мукофотни Аллоҳнинг ўзи беради, чунки бу ибодат фақат Аллоҳ учундир. Баъзилар мукофот Аллоҳнинг Ўзидир дейишади. Яъни Аллоҳ билан учрашишдан ҳам буюкроқ нима бўлиши мумкин?!

Бошқа ҳадисда рўза ибодатнинг ҳамма турларига эшик экани айтилган.

У қалбларни нурафшон қилади, шундан инсонда бошқа ибодат турларига рағбати кучаяди, фақат рўза ҳақиқий маънодаги рўза бўлсагина шундай. Фақат оч юришни ўзи кифоя қилмайди, рўзада ҳамма одоб аҳлоқ меъёрларига амал қилиш керак.

Шу ерда эътиборга лойиқ бир савол бор, ҳид мавзусига тегишли ҳадисга биноан баъзи бир имомлар пешиндан кейин рўзадорга мисвок ишлатишни ман қилишади. Ханафий уламолари эса, мисвокни хоҳлаган вақтда ишлатиш мумкин, сабаби у тишлардаги хидни кетказади, ҳадисда айтилган ҳид инсоннинг бўш ошқозонидан чиқади, тишидан эмас, дейишади. Ханафийларниг бу далиллари ҳадис ва фиқх китобларида келтирилган.

 

Иккинчиси: бу балиқларниг истиғфор айтиши. Бу билан инсонга кўп нарсалар дуо қилишини билиб олса бўлади. Бу мавзу кўп ҳадисларда келтирилган. Баъзи ҳадисларда фаришталар рўза тутган одам учун истиғфор айтиши келтирилган. Уламолар айтадиларки: “Балиқларга оид гаплар Аллоҳнинг – “Албатта иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга  Роҳман муҳаббат пайдо қилур” (Марям сураси, 96-оят) сўзлари билан бевосита боғлиқ”.

Яна ҳадисда айтилади, “Агар Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўриб қолса, Жаброил алайхиссаломга: “Мен бу бандамни яхши кўраман сен хам яхши кўргин!”

-дейди. Жаброил алайхиссалом уни яхши кўради ва осмон аҳлига нидо қилиб, фалончи одамни Аллоҳ яхши кўрди энди сизлар ҳам яхши кўринглар” дейди. Барча осмон аҳли уни яхши кўради. Шундан сўнг ерга уни яхши кўриш амри бўлади”. 

Бундай инсонни атрофидагилар яхши кўриши ажабланарли ҳолат эмас. Бу яхши кўришлик шу даражада кенг ёйиладики хатто денгиз маҳлуқлари ҳам уни яхши кўриб ҳаққига дуо қилишади. Яъни яхши кўришлик қуруқликдан тортиб денгизгача қамраб олиши бу рўзадорга бўлган севгининг юқори чўққисидир.  Худди шу йўл билан ўрмон аҳлининг ҳам дуоси борлиги маълум бўлди.

Учинчиси: бу жаннатнинг безатилиши. Бу ҳақда хам кўп ҳадисларда айтилган. Жаннатнинг Рамазон учун безатилиши йил бошида бошланади.  Одатдагидек, меҳмоннинг келишига қандай тайёргарлик кўрилса, шунга яраша эртароқ ҳаракат қилинади. Худди шундай никоҳ тадорига ҳам бир неча ой аввал бошланади.

Тўртинчи: ўзбошимча шайтонларни кишанланиши ва бу сабабли гуноҳлар сони камаяйиши. Муборак Рамазон ойида, Аллоҳнинг раҳмати туфайли ибодат сонини ошиши кутилган эди, шайтонлар силласи қуригунча одамларни йўлдан уриши, ва гуноҳлари ҳар қандай чегарадан чиқиб кетиши керак эди. Лекин шунга қарамасдан, кўриб тасдиқланишига кўра маъсият қилиш камайган. Қанча маст қилувчи ичимлик ичувчилар бор, айнан Рамазон ойида ичишни тўхтатадилар. Худди шундай бошқа гуноҳлар ҳам камаяди. Шунингдек савоб иш қилувчилар сони кўпаяди. Эътибор берган бўлсангиз, масжидларда жамоатнинг сони кескин ортган бўлади.

Лекин барибир гуноҳлар қилинаверади.  Гуноҳлар қилиниши биз ўрганаётган ҳадисга зид келмайди. Чунки гуноҳлар шайтон сабабли қилинса-да, йил давомида уларга боғланганлик ва уларнинг захарли харакатлари туфайли нафс уларга шу даражада кўникиб уларнинг таъсири остига тушиб қолганлигидан, бу қилинган гуноҳ, уларга гуноҳ сифатида эмас оддий одат сифатида қабул қилиниш даражасига етганлигидандир.

Шу сабабли Рамазон ойидан бошқа ойларда гуноҳ қилувчи одамлар, Рамазон ойида ҳам гуноҳ қилаверишади. Токи нафсга итоат этилар экан шундай бўлаверади.

Яна битта сабаб бор, Расулуллоҳ саллоллолҳу алайҳи васаллам: “Инсон гуноҳ қилганда унинг қалбида битта қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилса у кетади, тавба қилмаса қолади. Агар у яна бошқа гуноҳни содир этса, яна янги қора доғ пайдо бўлади. Ва шу йўсинда бутун қалби қорайиб кетгунича давом этади. Шундан сўнг бу қалбга яхшилик кирмайди”, деб марҳамат қилганлар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай хабар беради: “Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғоб бўлиб ўрнашиб қолган холос.” (Мутаффифин сураси, 14-оят).

Бу холатда қалбнинг ўзи маъсиятга мойил бўлиб қолади. Шу сабабли кўпчилик бир гуноҳни уялмасдан қилаверади, лекин улар олдида шу каби бошқа гуноҳ ишлар чиқса, қалби унга қарши чиқади. Масалан, агар маст қилувчи ичимлик ичувчи одамга чўчқа гўшти таклиф қилинса, унга нисбатан нафрати ошиб кетади, аслида иккаласининг гуноҳи бирдек оғир.

Шундан биламизки, Рамазондан ташқарида гуноҳ содир этилганда, қалблар уни ранги билан қопланади. Кейин у гунохларни бажариш учун уларга Рамазон ойида шайтонларнинг кераги бўлмай қолади.

Ҳар бир одам ўзидан келиб чиқиб шуни кузатиши мумкин, муборак Рамазон ойида эзгу амалларни қилиш учун ёки гуноҳлардан сақланиш учун, бошқа ойлардагидек жуда катта куч талаб қилинмайди. Озгина қатъийлик ва диққат бўлса кифоя.

 

Бешинчиси: бу ҳамма рўза тутганларнинг Рамазоннинг сўнгги кечада кечирилиши.

Рамазон кечаларининг энг хайрлиси Қадр кечасидир. Шунинг учун саҳобалар ундай фазл шу кеча учун бўлса керак деб ўйлашди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга Қадр кечасининг қиймати алоҳида, бу фазл эса Рамазоннинг тугаши муносабати билан эканини уқтириб, “Йўқ, ишчи билан иш тугагач ҳисоб-китоб қилинади” ”, дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БисмиллаҳирроҳманирроҳимМана, муборак Рамазон ойнинг бир неча кунларини ҳам ўтказдик. Бизларни ушбу улуғ кунларга етказган Парвардигори оламга шукрлар бўлсин. давоми...

7591 05:00 / 11.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида шундай марҳамат қилади.Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар давоми...

2238 11:00 / 09.05.2021
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини яҳудийлар ва насронийларга фарз қилган эди. Яҳудийлар бу ойда рўза тутишни тарк давоми...

3046 05:00 / 14.01.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимТилнинг ҳам ўзига хос рўзаси бўлиб, уни лағвдан юз ўгирувчи бандалар биладилар. Тилнинг рўзаси рамазонда ҳам рамазондан бошқа ойларда давоми...

2900 05:00 / 14.01.2017