1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза неча қисмга бўлинади?

08:00 / 14.04.2021 4744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Муайян фарз;

2. Муайян бўлмаган фарз;

3. Муайян вожиб;

4. Муайян бўлмаган вожиб;

5. Суннат;

6. Мустаҳаб (нафл);

7. Макруҳи тахримий;

8. Макруҳи танзиҳий;

1. Муайян фарз рўза-ҳар йили Рамазон ойида тутишлиги таъйин қилинган фарз рўза.

2. Муайян бўлмаган фарз-қачон тутишлиги таъйин қилинмаган Рамазон рўзасининг қазоси.

3. Муайян вожиб-махсус йил, махсус ой, махсус кунларда рўза тутишни назр қилинган рўза. Рамазон ойининг ҳилоли (ойи)ни кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзаси.

4. Муайян бўлмаган вожиб.

а) Назр мутлақ ҳам дейилади. Кунини тайин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзаси. Масалан: «Фалон ишим амалга ошса бир кун рўза тутишни назр қилдим», дейилгани каби.

б) Муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тутолмай қолдирилган куннинг қазо рўзаси.

в) Рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси.

г) Нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай очиб юборган кишининг ўша кун учун бўлган қазо рўзаси.

д) Каффорот рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффороти учун тутиладиган рўзалар.

е) Таматтуъ ва қирон учун эҳромга кириб қурбонлик қилолмаган кишининг ўн кунлик рўзаси.

ж) Эҳромдалик чоғида соч олиш вақти киришидан олдин соч олдирган кишининг шу иш каффороти учун тутадиган уч кун рўзаси.

з) Харамда ов қилинганлигининг жазосига тутиладиган рўза.

и) Эътикоф билан бирга тутиладиган рўза. Масалан: эътикоф қилган киши эътикофини бузиб юборса, эътикофни қазо қилиш чоғида тутилган рўза.

5. Суннат — бирорта ҳам суннати муаккада бўлган рўза йўқдир. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилиб, ўзлари кўпроқ амал қилган рўзалар суннат рўзалар ҳисобланади. Жами бир йилда 51 та суннат бўлган рўзалар мавжуд, улар:

– Арафа куни (Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчиси);

– Зул-Ҳижжани тўққиз куни;

– Ашуро куни (Муҳаррам ойининг ўнинчиси), ундан аввал ёки ундан кейинги бир кун билан;

– Шаъбон ойининг 15-куни (Бароат кечасини ўтказибоқ саҳарлик қилинади);

– Шаввол ойида олти кун рўза тутиш;

– Ҳар ҳижрий ойнинг 13-14-15-кунлари (бир йилда 33 кун);

6. Макруҳи тахримий-икки ҳайит ва қурбон ҳайитидан кейинги уч ташриқ кунларида, насороларга ўхшаб фақатгина якшанба, яҳудийлар каби фақатгина шанба кунини улуғлаб рўза тутиш. Омма халқнинг шак кунида рўза тутишликлари. Хослар бундан мустасно.

7. Макруҳи танзиҳий-фақатгина Ашуро кунида, унга олдин ёки кейин бирор кун қўшмай рўза тутиш, баъзи фуқаҳолар наздида ёлғиз жума куни рўза тутиш (кўпчилик фуқаҳолар наздида эса мустаҳабдир Бадойиъ), Рамазон рўзасини биринчи кунидан қолиб кетмай, деган мақсадда Рамазон ойидан бир-икки кун аввал бошлаш (агар одатда рўза тутиб келаётган кунларига тўғри келиб қолса зарари йўқ), икки кунлик рўзани саҳарлик ва ифторлик қилмай улаб тутиш, «ҳеч ким билан сўзлашмаслик» рўзасини тутиш (буни Марям розиаллоҳу анҳо рўзаси ҳам дейилади), аёл киши эрининг рухсатисиз нафл рўза тутишлиги (агар эр яқинликдан ожизлик даражасида бемор ёки рўзадор, ҳаж ва умранинг эҳромида бўлса макруҳ эмас), мусофир рўза туфайли ночор аҳволга тушиб қоладиган бўлса (лекин қудрати ета туриб рўза тутса афзалдир), ҳожи арафа куни рўза тутиши туфайли заифлашиб қолиши кутилса-да рўза тутиши.

8. Мустаҳаб — юқорида саналган кунлардан бошқа кунларда рўза тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп бор тутмаган ёки тарғиб қилиб, ўзлари тутмаган рўзалар ёки тарғиб ҳам қилмаган, қайтармаган рўзалар мустаҳаб рўзалар ҳисобланади(Умдатул-Фиқҳ)

Манба: fiqh.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қадр кечаси, .ЛайлатулҚадр, Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим давоми...

6217 18:14 / 03.06.2018
...Рўза тутган киши ўз ихтиёри ила оч қолиб, чанқаб, турли кўнгил хоҳлайдиган нарсалардан вақтинча маҳрум бўлиш билан, ўз ихтиёридан ташқари оч қолиб, чанқаб, дунё давоми...

3976 05:00 / 11.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг давоми...

4416 14:30 / 01.03.2025
Мана муштоқ бўлиб кутганимиз, баракотли Рамазон ойи хам кириб келди. Бу ой, ўзининг нури билан бошқа ойлар ичида алоҳида ўринга сазовордир.Рамазон ойининг гўзал давоми...

4888 14:11 / 17.05.2018