1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Муборак Рамазон ойи

13:43 / 21.05.2018 4772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддас Рамазон ойи йилнинг энг қадрли ойидир. У мусулмонлар учун алоҳида аҳамиятга эга.

“Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир” (Бақара сураси, 185-оят).

Набий соллаллоху алайхи васалламнинг ҳадисларида Рамазон ойи кириши билан жаннат эшиклари очилиб дўзаҳ эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд этиладилар, токи улар инсонларга зарар етказиб Ҳақ йўлидан адаштирмасинлар. Бошқа бир ҳадисда: “Агар инсонлар Рамазондаги барокатларидан бохабар бўлганларида, улар бу ойни доимий давом этишини ҳоҳлаган бўлардилар".

Бу ойда тавба қилганларнинг тавбаларини қабул қилиниши ҳамда амал тарозуларини яхшилик томон оғдирилиши имконияти бир неча марта кўпаяди. Шу сабабли Рамазон кириши билан аввалги гуноҳлар учун тавба қилиш, Яратгандан авф этишини сўраш, кўпроқ яхши амал қилиш, намозларни жамоат билан масжидда адо этиш, ота-она ҳамда қариндош ва биродарларни кўнглини олиш, қазо намозларни адо этиш, қазо намози бўлмаганлар бошқа суннат намозларни адо этишлари, Қуръон тиловат қилиш, саловат ва дуолар айтиш, Ислом илмларини ўрганиш, илм мажлисларида қатнашиш, садақа бериш, ҳаромдан тийилиш зарур. Бу ойда яхшиликлар учун ажр ва ёмонликлар учун гуноҳлар ёзилиши бир неча баробарга кўпаяди.

Мусулмонлар учун Рамазон ойидаги рўза Аллоҳ таоло томонидан ато этилган инъом бўлиб унинг савоби ҳам улуғдир.

Рамазон ойига хурмат

Кундузи Рамазон ойида ўзларини мусулмон деб юрадиган аммо тамаки чекиб, писта чақиб, ичимлик ичиб ёки нимадир чайнаб юрувчи инсонларни кўплаб учратиш мумкин. Рамазон ойини бундай ошкора равишда менсимаслик бу Исломга бўлган хурматсизлик ҳамда беодоблик ва маданиятсизликдир.

"Нусхотул Мажолис" китобидан рўзадорга ҳурмат тақводорлик белгиси эканлиги ҳақида мисол келтирамиз.

Бир мажусий (оташпараст) мусулмонлар яшайдиган жойда истиқомат қиларди. Бир куни Рамазон ойида унинг ўғли кўчада овқатланаётганини кўриб қолди. Мажусий ўғлини чақириб рўзадор мусулмонларга хурматсизлик қилгани учун жазолади.

Унинг ўлимидан бироз вақт ўтиб бир яхши олим уни жаннатдаги тахтда ўтирган ҳолида тушида кўрди. Олим ундан: "Сен мусулмон эмасдинг-ку, қандай қилиб жаннатга тушдинг?" деб сўради. У эса: "Ўлим тўшагидалигимда Аллоҳ қалбимга тавҳидни солди ва мен шаҳодат калимасини айтдим, шундан сўнг Яратганнинг ҳузурига мусулмон ҳолимда қайтдим" деб жавоб берди.

Эътикоф

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кундуз ва кечасида эътикоф ўтириб масжидда ибодат қилардилар. Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг вафотларидан сўнг уларнинг завжалари ҳам шундай қилишган. Биз ҳам бу кунларни эътикоф ўтирган ҳолда ўтказишга ҳаракат қилишимиз керак. Ким эътикофда ўн кун ўтиролмаса имкони борича ўтирсин: бир неча кун, бир кун, бир соат, жуда бўлмаса бир дақиқа!

Масжидда эътикофда ўтириш нафақат Рамазонда балки бошқа пайтларда ҳам тавсия этилади.

Рамазон ойи ва рўзаси ҳақида бир нечта ҳадислар

Кимки Рамазон ойи рўзасини адо этса ўтмишда қилган барча гуноҳлари кечирилади.

Рамазон сахарлигидаги таомда барака бордир. Сахарликда таомланинг.

Қуръонни кундузи ва кечаси бир оятдан тиловат қилганга ҳар бир ўқилган ҳарф учун ажр бордир. Бундай саодат иймон йўлида шаҳид бўлганларга насиб этади.

Ким Рамазон ойида намозни жамоат билан адо этса у учун жаннатда ўқиган ракатлари миқдорида нурдан шаҳар қурилади.

Агар Аллоҳ бандалари Рамазондаги барча барокатларидан бохабар бўлганларида, улар бу ойни йил бўйи давом этишини ҳоҳлаган бўлардилар.

Рамазонда бир бор гуноҳ қилганга иккита жазо ва бир яхшилик қилганга иккита ажр бордир.

Рамазон ойига жуда эътибор билан муносабатда бўлиш лозим. Ундаги барокатлар мўминларни қувонтиради. Унинг боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзаҳдан қутулишдир.

Аллоҳ таоло: "Эй фаришталар, Менинг бандаларимга қаранг, улар нафс ва шаҳватларини, таом ва ичимликни Мен учун тарк этишди". Жаннатнинг Райён эшиклари бўлиб, ундан фақатгина рўза тутганлар киради. Ундан кирганларга Аллоҳнинг жамоли насиб этади. Ҳар бир нарсанинг эшиги бор. Аллоҳнинг ибодатига эшик рўзадир. Инсонни жангда қалқони химоя қилганидек рўза ҳам дўзаҳ ўтидан химоя қилади.

Кимки Рамазонда ота-онасини кўнглини кўтарса Аллоҳ унга меҳр ва раҳмат назарини юборади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига сазовор бўлади.

Рўза тутинг - саломатлигингиз яхшиланади.

Рамазонда гуноҳдан тийилганнинг Аллоҳ ўн бир ой қилган гуноҳини кечиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доим банд бўлган жисмҚуръон ўқимоқчи бўлишинг билан дўстларинг сенга телефондаги хабарларни ёғдириб ташлайди. Сенинг ишда зарур ишинг чиқиб қолади, энага эса давоми...

3523 17:16 / 08.06.2018
Фитр садақасиСАВОЛ Рамазон ойида фитр садақасини беришнинг ҳукми нима Фойдалари бормиЖАВОБ Рамазон ойида садақаи фитр бериш закот каби фарз амал ҳисобланади. давоми...

9892 05:00 / 13.01.2017
Савол хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизмиЖавоб йигирма ракъат таровеҳ намози суннати муаккададир. Бир жойда йигирма ракъат таровеҳ давоми...

2485 12:30 / 02 апрель
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо тарафидан фитнага учрадилар. Бу ҳодисани билмаган бирор мусулмон бўлмаса керак. Қуръони Каримда Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни давоми...

1179 12:51 / 27.03.2023