1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон рўзаси сабабли Исломни қабул қилган ҳинд йигити

14:18 / 17.05.2018 5627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойидаги рўза сабабли ҳиндистонлик Рахул исмли йигит Исломни қабул қилди. Рахулнинг қиссаси қандай? Қандай қилиб у Исломга кирди? Рамазон ойи ва ундан кейин келадиган Ийд Ал-Фитр байрами хатто мусулмон бўлмаган инсонларга ҳам ажойиб ва манфаатли таъсир ўтказади. Мусулмонларнинг Рамазон ойи ва Ҳайит байрамидаги кўтаринки кайфияти бу инсонларнинг эътиборини ўзига тортиб ўйлантириб қўймоқда.  Улар ўзларига мусулмонлар бу ойда бажарадиган амаллари юзасидан савол беришмоқда: кундузи рўза тутишади, хуфтондан сўнг таровеҳ намозини адо этишади, кейин тонггача тахажжуд намозини ўқишади.

Бу ойда мусулмонлар камбағал ва муҳтожларга янада эътиборли бўлиб уларга кўпроқ ёрдам беришади. Рамазон ойи тугагач эса Ҳайит байрами муносабати билан хурсандчилик қилишади, бир-бирларини табриклаб зиёрат қилишади.

Буни кузатиб турган мусулмон бўлмаган инсонлар эса ўзларининг саволларига тўлақонли жавоб олиша олмайдилар. Уларнинг аксарияти, масалан, нега мусулмонлар айнан шу ойда ва белгиланган вақтларда рўза тутишларини тушунолмайдилар.

Бу саволлар устидаги ўйлар баъзи мусулмонлар бўлмаганларни ҳам мусулмонлар билан бирга рўза тутишга ундайди, лекин оқибатда уларнинг ҳаммалари ҳам мусулмон бўлмайдилар.

Улар бу билан мусулмонлар узоқ вақт давомида овқат, ичимлик ва нафсларидан тийилиш орқали оладиган ғаройиб кучнинг сирини ҳис этмоқчи бўладилар.

Рамазон ойидаги мусулмонларнинг рўзаси катта таъсир ўтказган инсон бу ҳиндистонлик Рахул исмли йигитдир. Айнан Рамазон рўзаси унинг Исломга киришига сабаб бўлди.

Рахул ўзининг Исломга кириш тарихини қуйидагича баён қилади:

"Мен кўпчилик ҳиндулар каби индуизм динига мансуб оилада катта бўлдим. Аҳолининг катта қисми бир динга эътиқод қилишларига қарамай турли маъбудларга сиғинишади. Баъзилар бутларга, баъзилар сигир ва бошқа ҳайвонларга, бошқалар эса қуёшга сиғинишади...

Бу дин мени кўпхудолик, эътиқодсизлик ва адашишлар уммонига ғарқ этди. Аммо Аллоҳ таоло менга араб мусулмон юртида ишлашимга имкон яратиб берди.

Бу юртда мен умримда биринчи марта Исломни нима эканлигини англадим. Уч йил Уммон султонлигида ишладим. Бу ерда ўтказган вақт менинг онгимни тубдан ўзгаришига ва ҳақиқат нурини кўришимга сабаб бўлди.

Мендаги бу ўзгаришларга мусулмон биродарларим билан бирга ишлашни бошлаганим сабаб бўлди. Улар Рамазон рўзасини тутишни бошлаганлари мени эътиборимни қаратди ва мен уларга саволлар бера бошладим: "Нима учун рўза тутасизлар? Ва у нимани англатади?". Менинг биродарларим бу саволларга жиддий ёндашишди ва уларга батафсил жавоб бердилар. Уларнинг айтишича улар мусулмон бўлиб Рамазон ойи рўзасини тутишади ва бу билан Аллоҳга яқин қилувчи ибодатни адо этишади.

Сўнгра улар муқаддас Қуръонни ушбу ойда нозил бўлганини ҳамда уни бу ойда кўпроқ тиловат қилиш кераклигини айтишди. Яна бу ойда кўпроқ савоб ишлар қилиш орқали катта ажрларга эришиб гуноҳлардан фориғ бўлиш мумкин.

Рахулни биродарларининг сўзлари ажаблантирди. Улар Рахул хаётида илк бор эшитаётган қизиқ ҳақиқатларни баён қилишар эди. Унинг ҳамкасблари гапираётган дин Рахулни ўзига тортди ва у Ислом ҳақида янада кўпроқ билишни ҳоҳлади.

Аввалига Рахул рўзадор мусулмон нимани ҳис этишини билиш мақсадида биродарлари билан рўза тутишга аҳд қилди.

Комилликка эришиш. Сўнгра Рахул умрининг Уммонда кечган уч йилида Рамазон ойи рўзасини тутганлиги ҳақида гапириб берди. Унга Рамазондан кейинги Ҳайит байрами нишонланиши ҳам ёқди.

Рахул Исломни ўрганишни давом эттирди ва саволларига жавобни қидира бошлади. Бу вақт мобайнида у мусулмонларнинг хаёт тарзлари ҳақида маълумот олди. Мусулмонларнинг арабни арабмасдан, бойни камбағалдан ажратмаган ҳолда ҳар куни муайян вақтларда масжидда қатор туриб беш маҳал намозни адо этишлари ҳайратга солди.

Барча мусулмонлар Парвардигорга юзланиб ибодат қилишарди ва Ундан авф қилинишини ва жаннатга туширишини сўрардилар. Уни қалбларга сурур бахш ато этувчи азон товуши ҳам лол қолдирди.

Рахул хикоясини давом этди:

"Бу диннинг қиёфаси мен учун комиллик касб этди, Исломнинг ҳақлига бўлган ишончим эса Қуръонни ўқиганимдан кейин кучайди. Қуръондан узоқ вақт давомида мени қизиқтириб келаётган барча саволларга жавоб олдим: "Мен ибодат қилишим лозим бўлган Зот ким? Унга қандай ибодат қилинади? У бизни нима учун яратган? Ва бизни ўлимдан кейин қандай ҳаёт кутмоқда?".

Бундан ташқари, Ютуб орқали ўз динидан воз кечиб Исломга кирган ҳиндистонлик дин тарғиботчиларининг маърузаларини тингладим. Ва бу менинг эътиқодим мустаҳкамланишига катта хизмат қилди".

Ундан сўнг Рахул Ҳиндистонга яқинларини зиёрат қилиш учун қайтганини айтди. Айнан Ватанида Рахулнинг қалби Ислом учун очилди. У аввалроқ Исломни қабул қилган хинду биродаридан шаҳодат калималарини ўргатишини сўради.

Бир оз вақтдан кейин Рахул учун Дубайда ишлаш имконияти пайдо бўлди. Шу тариқа, Аллоҳ таоло уни ўз динининг асосларини ўрганиш учун мусулмон мамлакатига қайтарди.

БААда у бир дўсти билан Дубайдаги Ислом масалалари ва ҳайрия ишлари департаментига жўнаб кетди ва янги мусулмон гувоҳномаси ҳамда махсус адабиёт олди.

Сўнгра Рахул турли маърузаларга қатнашишни бошлади. У ерда таҳорат олишни ва намоз ўқишни ўрганди ҳамда Қуръоннинг баъзи кичик сураларини ёд олди. У эришилган нарсаларидан кифояланмай динини ўрганишни давом эттирди.

Рахул Исломга киргандан кейин тутаётган рўзасини Исломдан аввалги рўзадан фарқи ҳақида саволга жавобан шундай деди:

"Албатта, улар орасида фарқ бор. Исломдан аввал тутган рўзам бу фақатгина овқат ва ичимликдан воз кечиш эди. Исломни қабул қилганимдан кейинги рўза эса ҳақиқий рўзадир. Бунда дуо, намоз, садақа, мискин ва бечораларга ёрдам, уйқудан воз кечиб масжидда тахажжуд намозини адо этиш, ҳаловат ва бошқа бирор бут ёки ҳайвонга қиёслаб бўлмайдиган Аллоҳ таоло олдидаги бандалик бордир".

Рўзага бўлган муҳаббати сабабидан Исломга киргандан сўнг у исмини Райёнга ўзгартирди. У бу ишни унинг исми Аллоҳ таоло рўзадорлар киришини ваъда қилган жаннатнинг Райён эшиклари ҳақида эслатиб туриши учун қилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса давоми...

3625 17:00 / 08.05.2021
Рамазон сабрбардош ойидир. Рўза тутиб, бир қатор ноқулайликларга, машаққатларга қарамай, ўзининг энг муҳим эҳтиёжларини тийган киши сабр ва чидамнинг энг юқори давоми...

2143 17:00 / 11.04.2022
Рамазонда тунги нафл намозлар масжидларда жамоат билан ўқилади. Фиқҳий китобларимизда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишга доир турли фатволар бор. Хусусан, давоми...

1760 11:45 / 14.04.2022
Меҳмондўстлик ndash Исломнинг гўзал кўрсатмаларидан бири. Ислом арконларига амал қилган мусулмонлар, энг меҳмондўст халқлардан ҳисобланишлари бежизга эмас. давоми...

3748 13:49 / 13.06.2018