1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Жаннат зинапоялари – Рамазон ойи

14:11 / 17.05.2018 4322 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мана муштоқ бўлиб кутганимиз, баракотли Рамазон ойи хам кириб келди. Бу ой, ўзининг нури билан бошқа ойлар ичида алоҳида ўринга сазовордир.

Рамазон ойининг гўзал  фазилатлари Аллоҳ Таолонинг барча махлуқотларига, бандаларига - ҳоҳ улар ҳалол бандалар бўлсин ҳоҳ гуноҳкор, тавба қилувчи ёки осий, кучлик ёки заиф бўлишларидан қатъий назар, меҳрибон ва раҳмли эканлигининг яна бир исботидир.

Бироқ, баъзилар учун бу Рамазон ойи охиргиси бўлиш эҳтимоли бор. Чунки, йилдан йилга анчагина  ака-ука ва опа-сингилларимиз бу синов дунёсидаги умрларини тугатадилар. Кейинги Рамазонгача айнан биз шулар қаторида, Ўлим Фариштасининг рўйхатида эмаслигимиз хақида каффолатимиз йўқ, ва ҳеч ким, ҳеч қачон бундай каффолатни олмаган. На подшохлар, на даҳолар ва на қуллар бундай каффолатни олмаганлар.

Демак, Аллоҳ Таолонинг мархаматига, авфига, Охиратдаги хаётингнинг олий даражасига сазовор бўлиш учун, бу имкониятдан иложи борича, юқори даражада фойдаланмоқ лозим. Аллоҳ Таоло Ўзининг қулларига, рўза тутишдек масъулиятни шунчаки юкламай, балки У Зот бунинг учун бандаларига улкан мукофот тақдим этгандир. Ҳадиси Қудсийнинг бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таолонинг сўзларини баён қиладилар:

“Одам боласининг ҳар бир қилган яхши амали учун оладиган ажр-мукофоти ўн баробардан етти юз баробаргача. Магар рўза бундан мустаснодир, дарҳақиқат, рўза Мен учундир, ва унинг мукофотини Ўзим берувчидирман. Инсон рўзани фақат Мен учун тутади”. (Ибн Можа)

Хамда, бу баракотли ойда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламинсониятни ҳаётидаги энг яхши амалларни бажаришга интилишга чақирдилар, чунки бундай ишлар учун Рамазондан бошқа улуғроқ ой йўқдир.

Энг яхши амаллар ҳақида гапирилса, демак, садақани кўпайтириш, кўпроқ Қуръон тиловати билан шуғулланиш ва ҳаказоларни баён қилиш мумкин. Аммо, бунинг ўзи етарли эмас. Сабаби, энг биринчи мўлжал – бу ўз нафсига қарши курашишдир. Айнан нафс ҳаётга бўлган муносабатни шакллантиради, Аллоҳ Таолога хуш келувчи амалларни қилишга ёки қилмасликка тўсиқ бўлади. Шунинг учун, ойнинг бошида ўзингиз учун аниқ қилиб мақсад қўйиб олингки, токи бу мақсад орқали нафақат номаъқул ва Аллоҳга хуш келмайдиган иш қилишдан тийилиш, балки амалларни яхши даражада (аъло даражада дея олмайман, сабаби дунёга воқейлик нуқтаи назар билан қараган маъқул) бажариб, Унинг тўғри йўлидан тойилмай юришни ўз хаётий бурчим деб ҳисоблаб ва бу йўлда халақит қилувчи “оғир юкларни” улоқтиришга қодир бўла олинг.

Имом Ахмад келтирган ҳадисда бундай дейилади:

“Рўзадорнинг тутган рўзаси – дўзах оловидан тўсиб турувчи қалқонга ва қасрга ўхшайди”

Ишонишингиз мумкинки, хаётингиздаги энг катта ўзгаришлар, Рамазон ойининг бошидан, ўзингизни шу ой учун тайёрлашингизга хамда бунинг учун сиздаги ҳоҳиш ва иродангизнинг нақадар кучлик эканлигига боғлиқ. Турмуш тарзингиздаги мавжуд ишларингиз сизни қониқтириши ва бу қадрлик ойни хам осонлик билан ўтказишни исташингиз, эҳтимолдан ҳоли эмас албатта. Аммо, хаётингизга тубдан қарай олсангиз, ундаги улоқтириш зарур бўлган баъзи кераксиз, сизга оғирлик қилаётган “юк” ларни топа оласиз.

Нафс ҳақидаги мавзуга қайтар эканмиз, мендаги бир фикр билан бўлишмоқчиманки, эҳтимол сизда хам шундай фикр бўлиб ўтгандир: нима учундир, айнан Рамазон ойида, сиз аввал билмаган ёки ўзингизни бу хақда билмагандек тутган, яширин куч ва имкониятларни топасиз.

Масалан, эрталабки намозга вақтида қоим бўлиш табиий ҳол эканлигини, хамда бундан бош узулгудек оғримаслигини кашф қилишингиз мумкин. Хамда, сиз бирор қийинчиликсиз, эрталабки бомдод намозидан бир неча соат аввал, тахажжуд намозини хам адо этишга, сўнгра ўз кунингизни вақтлироқ бошлашга қодир эканлигингизни англайсиз ва бунинг оқибатида уни баракали, самарали ўтганини сезасиз.

Бироқ, бу кашфиётларнинг сири нимада?

Жавоб жуда оддий, буларнинг сабаби – муборак Рамазон ойидир.  Аммо, бу ерда бир савол туғилиши табиий: нима сабабдан киши сахарликни қўлдан бой бермаслик учун маълум бир кун тартибига риоя қила оладию, бошқа ойларда эса риоя қила олмайди? Хуллас, бу ҳақда фикр юритиб кўринг, эҳтимол бу сизга кўп нарсаларга бошқа нуқтаи назар билан қарашга ёрдам берар.

Дуо

Табиийки, айнан бу баракотли ойда, дуоларни қабул қилувчи эшиклар кенг очиб қўйилганлиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг кўплаб сўзларидан маълумдир. Масалан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятда айтилади: “Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди. Улар: рўзадорнинг оғиз очгунича қилган дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси. Охиргисининг дуосини Аллоҳ Таоло булутларданда юқори кўтариб, у учун осмон эшикларини очиб қўяр экан. Сўнг унга қарата: “Сенга албатта ёрдам бордир, магар кечиктирилса хам” дейилар экан”.

Хотима

Бу баракотли ойнинг фазилатларини биргина мақолада изоҳлаб, тугатиб бўлмайди. Шунинг учун денгиздан бир томчи деб ҳисоблаймиз. Келинг, қўлимиздан келганича, бу муқаддас Рамазон ойини, “қармоғимиздаги бу олтин балиқни”, Яратганнинг марҳаматига ва авфига эришиш ойини қўлдан бой бермайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи йилнинг энг афзал ойларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилган. Бу ойда минг ойдан яхши кеча қадр кечаси бор. Бу ойда жаннат давоми...

2031 17:00 / 20.04.2021
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

4010 17:19 / 31.05.2018
Рўзанинг фойдалариРўзанинг жуда кўп ва турлитуман фойдалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биз бу ерда давоми...

6016 14:50 / 28.05.2017
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми давоми...

1962 09:30 / 20.04.2021